Teamwork.uz (фриланс площадка)
9.05K subscribers
186 photos
46 videos
17 files
1K links
Tez, oson va hamyonbop IT bo'yicha mutaxassislar va vazifalar topish platformasi.
===
Платформа для поиска удаленных исполнителей и задач.

Topshiriq berish bo'yicha:
Teamwork.uz

Reklama joylashtirish bo'yicha:
@teamwork_support
@shohruh_mir2
Download Telegram
Ойбек Косимов бизнес блоггерга бизнес ассистент (шогирт ) керак экан. +998993668877 мобилография буйича тажрибаси булиш керак.
👍4
⚡️Diqqat tanlov!

(USAID biznesni qo'llab - quvvatlash loyihasi doirasida)
Yosh dizaynerlarni milliy brendlar uchun noyob savdo namunalari va reklama mahsulotlarini yaratish uchun tanlovda ishtirok etishga taklif qilamiz!
An'anaviy o'zbek kashtalari (so'zana, pat, kashta, zardo'zi, biser), quroq yordamida esdalik mahsulotlari dizaynini ishlab chiqing va qimmatbaho sovrinlar uchun kurashib, milliy brendlar bilan hamkorlik qilish imkoniyatiga ega bo'ling!
Batafsil ma'lumot izohlar bo'limidagi havolada. Ro'yxatdan o'tish: havolada

@teamwork_uz
Forwarded from Bektosh Khatamov
Хавфсизлик чоралари.

Бу постни яна қайсидир оила йўқ бўлиб кетмаслиги учун ёзмоқдаман, ўзингиз ҳам яхшилаб ўқинг, яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг.

Хонада ёки уйда газ тўпланиб қолмаслиги учун нималар қилиш керак?

1. Газ ускуналарини мунтазам текшириш: Барча газ ускуналари, хусусан, плита, сув иситгичлари ва қозонлар мунтазам равишда мутахассис томонидан текширилиб туриши керак. Қурилмалардаги носозликлар газ чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

2. Газ ускуналарини тўғри ўрнатиш: Газ ускуналарини ўрнатиш ва таъмирлаш ишларини фақат лицензияга эга мутахассисларга топшириш зарур. Нотўғри ўрнатиш ёки қўллаш газ чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

3. Вентиляция тизимини назорат қилиш: Уйда яхши вентиляция тизимини таъминлаш жуда муҳим. Ҳаво айланиши учун ойналар ёки махсус вентиляция тизимлари ўрнатилган бўлиши керак. Газли хоналарда доим ҳаво алмашиниши таъминланиши лозим.

4. Газ детекторлари ўрнатиш: Махсус газ детекторларини ўрнатиш тавсия этилади. Улар ҳавода газ тўпланганини аниқлаганда сигнал беришади ва сиз ўз вақтида чора кўришингиз мумкин бўлади.

5. Газ кранини ёпиб қўйиш: Уйдан чиққанда ёки газдан фойдаланмаган вақтда газ кранини ёпиб қўйиш орқали хавфни камайтириш мумкин.

6. Ёқилмайдиган буюмларни ёндирманг: Газ ускуналарини ишлатиш чоғида ёки яқинида очиқ ёнғин, свеча ёки чақмоқли қурилмалардан фойдаланмаслик керак, чунки бу учқун чиқишига ва ёнғин хавфига олиб келиши мумкин.

7. Газ шлангларини текшириш: Газ шлангларини мунтазам текшириб туринг. Агар уларда чизиқлар ёки ёриқлар бўлса, шлангни алмаштириш керак.

8. Уйдаги фойдаланувчиларни ўқитиш: Барча уйдаги кишиларга газ ускуналаридан тўғри фойдаланиш, хавфсизлик қоидалари ва фавқулодда ҳолатларда қандай ҳаракат қилиш кераклигини ўргатиш керак.

Бу чоралар газ чиқиши хавфини камайтиришга ва уйдаги барча учун хавфсиз муҳит яратишга ёрдам беради.

———-

Хонада ёки уйда газ тўпланиб қолса, нималар қилиш керак ёки мумкин эмас?

Агар хонада газ тўпланиб қолса, хавфсизликни таъминлаш учун зудлик билан қуйидаги қадамларни амалга ошириш керак:

1. Ҳаво алмашишни таъминлаш: Ҳона дарҳол тоза ҳаво билан таъминланиши керак. Барча эшик ва ойналарни очиб, ҳаво киритинг.

2. Газ манбасини ўчириш: Агар хавфсиз бўлса, газ манбасини ўчиришга ҳаракат қилинг. Лекин буни фавқулодда вазиятда қилиш хавфли бўлиши мумкин, шундай экан эҳтиёткор бўлинг.

3. Электр ускуналарини ёқманг: Ёки ўчирманг, чунки бу учқун чиқариб, портлашга олиб келиши мумкин. Электр ускуналарини ва чироқларни фойдаланмаслик керак.

4. Ўт ўчирувчиларни чақиринг: Агар газ ҳали ҳам чиқиб турган бўлса ёки сиз уни ўчиролмасангиз, зудлик билан ўт ўчирувчиларни чақиринг.

5. Бинони тарк этинг: Ҳонани ва бинодан зудлик билан чиқинг. Газ тўпланган жойда қолиш хавфли бўлиши мумкин.

6. Фавқулодда хизматларни кутиш: Ташқарида бўлганингизда ёки хавфсиз жойда бўлганингизда, профессионаллар келиб вазиятни назоратга олишини кутиб туринг.

Газ чиқиши хавфли ҳолат бўлгани учун юқоридаги чораларни шошилинч ва эҳтиёткорлик билан бажариш жуда муҳим.

@bektoshkhatamov
👍3
Ўзимизни ака-укалар яратган стартапларни қизиқиш билан кузатаман. Ҳалиям кўп муаммоларнинг ечими шу айтида деб ишонаман. Масалан, уларнинг бир нечтасини ҳаётимда ўзим ҳам севиб ишлатаман:

1. Tahrirchi - шу йигитлар аслида Ўзбек тили ривожига катта ҳисса қўшишяпти. Ёзув-чизув учун жуда қулай, яқинда йўлга қўйилган Тилмочку энди ҳақиқий инқилобий таржимонга айланиб улгурди.

2. Mutolaa- Унча мунча китобга қизиқмайдиганларниям қизиқтириб қўйди шу жамоа. Айниқса, тирбандликларда роса дуо олишяпти.

3. Asaxiy Books - Китоб харидини бош оғриғидан севимли машғулотга айлантира олишди. Энди севимли китобимни қачон инглизчадан русчага кейин ўзбекчага таржима қилинади деб кутишгаям қўйишмайди, муаллифлик ҳуқуқини олиб анча олдин ҳам чоп этишяпти азаматлар.

4. Mohirdev - айтини ўрганиш учун ёшларга тез ва самарали услубиятни яратиб бериб ҳам уни ҳамёнбоб ҳолатда тақдим этишяпти.

5. Q.watt- Заряд тугаб қолганда роса асқотадиган, исталган қаҳвахона ёки коворкингда тез зарядловчи қурилмалар ижараси.

6. Rahmat - Отасига раҳмат шуларни, тўловни клик пейми ҳатто визадаям қилаверасиз устига бироз чойчақа тўлаб ҳам қўйсангиз бўлади.

7. ISHuz - Ўзбекзабон ходимлар топиш учун яхши платформа, кимдирга ходим керак бўлса анкетасини шуердан тўлдирдириб кейин яқинларга улашяпмиз

8. Textilefinds - Текстилчилар учун мижоз топаман деб сарсон бўлиб юришларни ўрнига дангал бўладиган буюртмаларни шунчаки олишга ўргатиб қўяётган маркетплейс.

Сизчи, ўзимизникилардан яна қай бирларини ишлатяпсиз?

Hamid Isomov.
🔥11👍51
Forwarded from Akmal Tuychiev|Ta'limda alamim bor (Akmal Tuychiev)
#салохият

Ўз йўлимизни танлаб, олдинга қараб кетаётганимизда бутун умримиз давомида атрофимизга кўп инсонлар келиб кетади: ота-онамиз, ака-укамиз, дўсту биродарларимиз ва ёримиз. Аммо фақат бир киши доимо олдимизда бўлади-бу ўзимиз. Фарзандларимиз ёки яқинларимизни ўйлаб хавотирга тушамиз, лекин бошқа масалалар ҳам хавотирни келтириб чиқаради.

6 яшарлигимда бошқа бир уйга кўчганимизда ҳавотирларим ошган эди, баъзи нарсалардан чўчир эдим, хозир эса 50-60-70 ёшга кирсам нима бўлишини ва ўша пайит келганда ҳаётим қанчалик ўзгариб кетиши, менга берилган имкониятлардан, салоҳиятимдан тўлиқ фойдалана олишим ҳавотирга соляпти. Биласизларми нимага, чунки бунга ҳеч нарса тенг кела олмайди, бунда қаршингизда ўзингиз турасиз, ҳаттоки рақобатчилар ҳам бўлмайди.

Ҳамамиз компьютер ўйинларини ўйнаганмиз. Ўйиндан мақсад ҳар сафар ютиб, ўйинни кейинги поғонасига ўтишдир. Галма – гал ўйин тобора қийинлашиб боради ва шу билан бирга ўйинчи юксалиб боради ва тажрибаси ҳам ошади. Тасаввур қилинг, сиз 20 поғонали ўйинни ўйнаяпсиз ва “бешинчи поғона” дан ҳеч ҳам ўта олмаяпсиз. Тасаввур қилдингизми? Энг ажабланарлиси шундаки, хаётда ҳам атрофимздагиларнинг аксарияти ҳудди шундай ўйнашади, яъни ўша “бешинчи поғона” дан ҳеч қайсиниси ўта олмайди.

Бу нарсаларни ёзишдан ягона мақсадим, хар ким ўз салоҳиятларини англаб олиши, ўз имкониятлари чегарасини билишга ундашдир. Нима учун сизга ўхшаганлар ҳар куни эрталаб ўйғониб, оддий, ўртамеъён хаёт кечирганимдан кўра, барча салохиятимни ишга соламан, бугун ўз имкониятларим чегарасини ангалаган инсон бўламан демайди?
👍7🔥1
Forwarded from Temurbek Adhamov
Qahramonlar

Hayotda turli xil insonlar bo’ladi. Ba’zi insonlarning sabr-matonati, aqlbovar qilmas mashaqqatini ko’rib, ularni haqiqiy qahramon deb atagim keladi. Qahramon deganda ana shunday insonlar ko’z oldimda gavdalanadi.

— Oilasini ta’minlash, qizlarini uzatish uchun orzu umidlaridan, issiqqina o’rnidan kechib, minglab kilometr narida, barcha ishga tayyor bo’lgan o’zbegim, sen haqiqiy qahramonsan;

— Vatan sarhadlarini qo’riqlash niyatida kechalari sovuqlarda, cho’l-u biyobonlarda turgan askar, sen haqiqiy qahramonsan;

— O’z ishini har doim professional bajaradigan, bugungi kunini kechagi kundan ko’ra yaxshiroq qiladigan mutaxassislar, sizlar haqiqiy qahramonsizlar;

— Umri davomida jamoat transportida yoki oddiy mashinalarda ishga qatnab, qimmat mashinalarda yuradigan shogird tayyorlagan ustoz-u murabbiylar, sizlar haqiqiy qahramonsizlar;

— “Buyurtma” dorilarni emas haqiqiy malhamlarni tavsiya qiladigan shifokorlar, sizlar haqiqiy qahramonsizlar;

— Imkoniyati bo’lsa ham poradan, tilyog’lamalikdan o’zini qat’iy cheklay olgan amal egalari, sizlar haqiqiy qahramonsizlar;

— Yoshligidan intizomni qoyim tutgan, ilm uchun bedor tunlarni o’tkazayotgan yoshlar, sizlar haqiqiy qahramonsizlar;

— Barcha imkoniyat bor zamonda, faxshdan, ma’siyatdan, o’zini tiygan o’g’lonlar, sizlar haqiqiy qahramonsizlar;

— Iymoni sabab turli qiyinchiliklarga uchrasa-da, ilm yo’lida to’xtamayotgan muslima qizlar, sizlar haqiqiy qahramonsizlar;

— O’zidan ko’ra boshqaning hojatini birinchiga qo’yadigan himmati baland insonlar, sizlar haqiqiy qahramonsizlar;

— Yolg’iz boshi bilan farzandini tarbiya qilayotgan onalar, sizlar haqiqiy qahramonsizlar;

— Dardi millat, vatan va din g’amida bo’lgan insonlar, sizlar bizning qahramonimizsizlar!
8👍62
Forwarded from Allaev Uz
Startapga asos solasan, uni rivojlantirasan va katta xalqaro gigantga bir qismini yaxshigina narxga sotasan. Bu biznesda klasssik va ajoyib muvaffaqiyat yo'li. Bu sening g'oyang yashab qolishi, hatto yanada kuchli bo'lib amalga oshirilishini ta'minlaydi, ikkinchi tomondan bir necha yil umr va harakat uchun yaxshigina pul ishlab topasan. Shuningdek, nihoyat sani yillar davomida qiynagan, katta ehtimol bilan charchatgan raqobatdan ham qutilasan.

Express 24 holatida bu bir necha million dollar, hatto bir necha o'n million dollar bo'lishi mumkin. Raqamlarni aytishmasa bilmaymiz. Jamoani bu bilan tabriklayman.

Bundan negativ ko'rayotganlarga aytadiganim, bu bozor iqtisodiyoti. Aksar norozilar o'zlari ham bozor iqtisodiyotini himoya qilishadi. Bozor iqtisodiyotida gigant kompaniya kichikrog'ini sotib olib, biznesiga integratsiya qilishi tabiiy hisoblanadi.
Oziq-ovqat yetkazib berish bozorida O'zbekistonda alohida monopol yo'q. Hozirda bozorda Uzum Tezkor, Yandex Eats, yaqinda kirib kelgan Walt va Express 24 bor. Undan tashqari aksar kafe va restoranlar ham o'zlarining yetkazib berish xizmatlariga egalar. Yaponamama, Belissimo, Evos, ko'pchilikda kichik-kichik yetkazib berish xizmatlari mavjud va ular ham bozorda yaxshigina ulushga ega.


Bu mijoz uchun nima beradi?

E'londa aytilgan, Express24 yopilmaydi, Yandex Eats bilan yagona bazaga birlashadi. Bu kuryerlar va restoranlar katalogi ham birlashishini anglatadi. Bundan tanlov imkoniyati oshadi, yetkazib berish tezligi ham.


Shu uchun ham voqeaga nisbatan o'ta salbiy qarashlarga qo'shilmiyman. Aksincha, bu ajoyib, ko'pgina holatlarda aytib bersa bo'ladigan muvaffaqiyat tarixidir.

Bugun biznes yuritib, soliq va jarimalardan o'tib, 4ta xodimga maosh qilib berib, foyda ko'rib ishlash, nimadir muvaffaqiyatli yangilikni qilish oson emas. Buni 3 yildan beri Uzum bilan raqobat qilib, shu bilan birga deyarli har oy u yoki bu masalada jarima to'lib, his qilib yurimman. Uzumning kirib kelishi biz va bozorga foydali bo'lgan bo'lsada, noteng resurslar bilan gigantga qarshi raqobat qilish oson emas.

Express24 shu raqobatda yashab qoldi, o'z o'rnini oldi va hammasini uddaladi.

Xursand bo'ladigan holatdan milliy fojea yasash xato deb o'ylayman.

#biznes
@allaevuzb
👍18
Forwarded from Bektosh Khatamov
Нега?

Софт скиллар ривожлантириш борган сари жуда муҳим бўлиб қолмоқда. Мен софт скилни ривожлантиришнинг биринчи қадами “нега?” деган саволларни бера бошлаш деб биламан. Шу савол ҳар куни сизда пайдо бўлмагунча софт скилни ривожлантириш қийин.

Софт скилларни ривожлантириш учун қуйидаги қадамларни амалга ошириш мумкин:

1. Мулоқот кўникмаларини ошириш: Яхши суҳбатдош бўлиш ва фикрларни тўғри баён этиш муҳим. Бунинг учун кўпроқ гуруҳларда иштирок этиш, фикр алмашиш ва нутқларни кўриш ёрдам беради.

2. Тинглаш ва эмпатия: Яхши тингловчи бўлиш, бировларнинг ҳис-туйғуларини тушуниш ва уларни қўллаб-қувватлаш муҳим. Бу скилни ошириш учун одамлар билан кўпроқ очиқ мулоқот қилиб, уларнинг фикрларини тушунишга ҳаракат қилиш керак.

3. Ўзини бошқариш: Стресс ҳолатларида ўзини тутиш, туйғуларни назорат қилиш ва вазиятга мослашиш қобилияти. Бунга йога, медитация ёки нафас олиш машқлари ёрдам бериши мумкин.

4. Вақтни самарали бошқариш: Ўз вазифаларингизни режалаштириш ва уларни бажаришга интилиш. Бунинг учун “To-Do” рўйхатлар тузиш ёки махсус вақт бошқарув дастурларидан фойдаланиш мумкин.

5. Масъулият ва ишонч: Ваъдага риоя қилиш ва вазифаларни аъло даражада бажариш билан ишонч қозониш. Бу скилни ошириш учун кичкина вазифаларни бажариб бориш орқали масъулиятлироқ бўлишга ҳаракат қилинг.

6. Танқидга очиқлик ва тажриба ўрганиш: Фикр ва танқидларни тўғри қабул қилиш, хатолардан сабоқ олиш.

7. Ижодкорлик ва муаммоларни ҳал қилиш: Турли муаммоларга янгича ечимлар топишга интилинг. Ижодкорликни ошириш учун янги соҳаларни ўрганиш ва тажрибалар ўтказиш ёрдам беради.

8. Тармоқлаш: Янги танишлар орттириш, муносабатлар ўрнатиш. Кўпроқ тадбирларда иштирок этинг, турли соҳалардаги одамлар билан мулоқот қилинг.

Бу қадамларни қўллаб бориб, софт скилларни ривожлантириш мумкин. Муваффақиятлироқ ва ижтимоий ҳаётда самаралироқ бўлишга ёрдам беради.

@bektoshkhatamov
👎1😱1
Forwarded from Samira Latipova - Growth
Qaysi kasblar sun’iy intellekt (AI) yordamida bajarilish xavfi ostida.

Surat muallifi Abdukakhor Tashmukhamedov

Coursera CEOsining TechCrunch Disrupt-dagi taqdimotida olingan.

PS: TechCrunch-ning YouTube sahifasida ham qiziq chiqishlar bor.

@latipovasamira
👍3🙏1
Forwarded from Hasanov kundaligi 📘 (Farrux Hasanov)
SO'ROVNOMA XULOSALARI (1).pdf
860.1 KB
Marketing mutaxassislari o‘rtasida o‘tkazilgan so‘rovnoma natijasi.

Mutaxassislar uchun mo‘ljallangan xizmat yoki product'laringizda ishlatishingiz mumkin.

Shunaqa mini tadqiqotlar va xulosalarini ulashib bormoqchiman.

Qiziq bo‘lsa "🔥" bosib qo‘ying!

📌 telegram.me/hasanovblog
🔥1
Buyurtma №984#aktiv
👨‍💻 Mavzu: Application ni publish qilish kerak
📝 Vazifa: 2023 yil noyabrdan oldin ochilgan Play Market akkount kerak. 2 ta Applicationni publish qilish kerak. Har biri uchun 250 000 so`m dan beriladi. TG: @designer12345674. Ish shoshilinch.
🕛 Muddati: 06.11.2024
💰 Narxi: 250 000 so'm

#Dasturlash #Androidilovalar
👎10👍5
Buyurtma №985#aktiv
👨‍💻 Mavzu: IOS Application ni аудит тест qilish kerak
📝 Vazifa: Необходимо сделать аудит мобильного приложения для iOS @hmumin
🕛 Muddati: 06.11.2024
💰 Narxi: келишилади

#Dasturlash #iOSilovalar
@Teamwork_uz
👍2
Kopirayting.pdf
2.7 MB
Bu kitobni to'liq o'qib chiqing va siz junior kopirayter bo'lasiz

- O'zbek tilida kopirayting bo'yicha kitoblar bormi?
- Men rus tilini bilmayman, o'zbekchasi yo'qmi?
- Qayerdan ma'lumot olsam bo'ladi?
O'zbekcha... Ruscha bilmayman... Qayerda... Nega... Bormi...


Bor! Yuqoridagilar 3-4 yil davomida takrorlangan jumlalar

O'zbek tilida esa kopirayting bo'yicha birorta adabiyot yo'q edi. 2024-yil boshida 3 yillik maqolalarimni to'plab, qo'llanma shakliga keltirgan edim. Mana hozirgina yana bir marta qayta ko'rib chiqib, blogimga yuklayapman. Blogingizda ulashsangiz, xursand boʻlar edim

*Bemalol tarqatishingiz, chop etishingiz mumkin. Ammo kimgadir sotmang))

@CutePagesuz'ga murojaat qilsangiz, chop etib beradi

✅️@copirayt - sizning kopirayter do'stingiz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11👎2🔥21
Вакансия: Администратор

Наша https://www.instagram.com/twoline_fertility?utm_source=ig_web_button_share_sheet&igsh=ZDNlZDc0MzIxNw== клиника растет, и нам нужен ответственный и коммуникабельный администратор.

Обязанности:
встреча пациентов, регистрация в CRM, поддержание порядка.

Требования:
знание русского и узбекского, аккуратность, навыки общения, опыт с CRM и MS Office.

Условия:
график 6/7 8:00-17:00, зарплата 3,5-5 млн UZS, карьерный рост.

Контакт:
@madinakhan_yusupova
👍4😁3😱21
Buyurtma №985#aktiv
👨‍💻 Mavzu: Python backend dasturchi sherik kerak
📝 Vazifa: Loyiha buyicha sherik kerak, ishingizga qarab keyingi loyihalarda ham ishlaymiz.
🕛 Muddati: Kelishilgan holda
💰 Narxi: 2 500 000 so'm

#Dasturlash #Back-enddasturlash
🔥7👍1
Buyurtma №986#aktiv
👨‍💻 Mavzu: UI, UX figma dizayn kerak
📝 Vazifa: E-learning loyihasi uchun figma dizayini chizish
🕛 Muddati: 11.11.2024
💰 Narxi: 500 000 so'm

#Dizayn #Saytdizayni
👎30😱9😁5👍2
#Ulashing
Bolalar uchun yana bir kreativ tanlov;
“Men kelajakda...” videoroliklar tanlovi boshlandi!
Avval xabar berganimizdek, O‘zbekiston bolalar tashkiloti jamoasi sahifamiz kuzatuvchilarining qaysi kasbga qiziqishi va kelajakda qaysi kasbni egallashlari borasidagi fikrlarini o‘rganish maqsadida so‘rovnoma tashkil etilgan edi.
👥 O‘zbekiston bolalar tashkiloti tomonidan navbatdagi loyihada bolalar:
👮‍♀️ O‘zi qiziqqan kasbni atributlar yordamida gavdalantirishi (maxsus kiyim, harakat yoki anjomlar bilan);
📹 Hajmi 100 mb dan oshmagan sifatli mediakontent ishlab chiqishi;
📱 @menkelajakda Telegram manziliga jo‘natishi talab etiladi.
🏆 Tanlov g‘oliblari diplom hamda esdalik sovg‘alari bilan taqdirlanadi!
👫 Barchangizni ushbu loyihada faol bo‘lishga chorlab qolamiz!

@teamwork_uz
😁41
Buyurtma №987#aktiv
👨‍💻 Mavzu: Backend Dasturchi Kerak (NestJS, TypeScript, Prisma, Docker bo'yicha tajribaga ega)
📝 Vazifa: Bizga NestJS, TypeScript, Prisma va Docker texnologiyalari bilan ishlashda tajribaga ega backend dasturchi kerak. Loyiha haqida: Loyihamiz backend qismini qo'llab-quvvatlash va rivojlantirish kerak.

Asosiy talablar:

- NestJS ramkasi bilan ishlash ...
🕛 Muddati: Kelishilgan holda
💰 Narxi: Kelishilgan holda

#Dasturlash #Back-enddasturlash
👍1
Buyurtma №988#aktiv
👨‍💻 Mavzu: Backend Dasturchi Kerak (NestJS, TypeScript, Prisma, Docker bo'yicha tajribaga ega)
📝 Vazifa: Bog'lanish : @go_figma
Bizga NestJS, TypeScript, Prisma va Docker texnologiyalari bilan ishlashda tajribaga ega backend dasturchi kerak. Loyiha haqida: Loyihamiz backend qismini qo'llab-quvvatlash va rivojlantirish kerak.

Asosiy talablar:

- NestJS...
🕛 Muddati: Kelishilgan holda
💰 Narxi: Kelishilgan holda

#Dasturlash #Back-enddasturlash
👎6👍4