Sof tib
584 subscribers
5.2K photos
254 videos
1.24K links
Биз сизни кимёсиз, соф табобатга чақирамиз, ўз соғлигингизнинг қадрига ўзингиз етинг!

FB:

facebook.com/softabobat

Инстаграм:

instagram.com/sof_tibb

Биз билан боғланиш:

t.me/softib_softabobat
Download Telegram
​Сизлар учун яна 3та уй шароитида тайёрланувчи ва қўлланувчи ниқоблар ретцептини тақдим этамиз, азиз аёллар доимо гўзал бўлишингизни тилаб Сизнинг СОФ ТИБингиз😊


Картошка ва ўсимлик ёги

Битта картошкани арчиб, қиргичнинг майда тишидан утказинг. Сабзавот бутқасига ярим чой қошиқ усимлик ёгини қушинг. Аралашмани юздаги доғ ёки сепкил устидан текис суртиб, 15-18 дақиқага қолдиринг. Ниқобни Соф Тибнинг узингизга мос совуни билан ювиб олгач, юз терисига намлантирувчи крем суртинг.

Сули ёрмаси ва сут

1 ош қошиқ сули ёрмасини ярим стакан илиқ сут билан аралаштиринг. Ҳосил булган бутқани яхшилаб, эзгиланг. Сунгра юзингизга суртиб олинг. Сули ёрмаси таркибидаги фойдали моддалар тери катакларини тозалаб, текислайди. Сулили Соф тиб совунида илик сувда чайинг.

Кўк чой

Бу юз териси рангини оқартиришнинг энг осон усулларидан бири. Суюқ дамланган кук чойга пахтани хуллаб, юзингизни артинг. Бир маротаба артгач, тери қуримасидан яна бир марта муолажани такрорланг. Яшил чойли совундан фойдаланинг.

🌿 @softib_softabobat
Сулили совун(овсянка)

ҚУРУҚ ТЕРИЛАР УЧУН

NATURAL COSMETICS

TABIIY SOF
KOSMETIKA

ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ:

ҳуснбузарларни, қизаришни даволайди; юзни ёшартиради;
юзни тиниқлаштиради;
теридаги ёғларни кетказади;
тери юзасини силлиқлайди, майин қилади.

ТАРКИБИ:

А, С, В1 витаминлари ва магний, калий,фосфор, хром, темир, йод ва фтор микро-элементлари ҳамда аминокислоталар мавжуд.

ҚЎЛЛАШ УСЛУБИ:

Совуннинг кўпигини юзга бир текисда суртинг,бир неча дақиқага қолдиринг, илиқ сув билан ювиб юборинг.
Юзингизни юмшоқ сочиқ билан артинг!
Юзни артаётганингизда шунга эътибор берингки, сочиқни юзингизга босиб пастдан тепага қулоқлар томон тортиб қулоқ олдидан пастга бўйин томон юргизинг, шунда тери орасидаги суюқликлар юзингизни тарк этиб,юз кўринишингиз тиниқлашиб ажинлар йўқолади, шундай қилсангиз юзингизга ҳар кунлик муолажа массаж бўлиб тез орада натижасини биласиз.

ЭСЛАТМА:

Совундан фойдаланганингизда меъёрини билинг, кетма-кет ювиб ортиқча қуритиб юборманг, юз терисидаги ёғлар юзда ҳимоя қавати бўлиб, меъёридан ортиқча ёғсизланиб қолса сезувчанлиги ортади, натижада ҳар хил бактерияга қарши кураша олмай қизариш, майда тошмалар пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин.Таркибида сули (овсянка) бор бўлган пардоз ашёлари мавсум танламайди. Ёзнинг иссиқкунларида ҳам, қишнинг совуқ кунларида ҳам бирдек манфаатли. Ундан маска ёки скраб ўрнида ҳам фойдаланилади. Яна бир аҳамиятли тарафи-ёғли юзга ҳам, ўрта ва ёғсиз,қуруқ юзга ҳам, ҳатто таъсирчанлиги юқори бўлган нозик териларга ҳам бирдек фойдали. Сулили пардоз ашёлари мутлақо зарарсиз ҳисобланади.Теридаги касалликларга қарши фаол курашади, тошмалар, ҳуснбузарларни даволайди.Навбатдаги сули(овсянка)ли совунимизни тайёрлашда асал ва сутдан ҳам фойдаланилган. Демак-янгилик! “Учтаси-бирда!”

МАҲСУЛОТЛАРИМИЗНИНГ ҲЕЧ БИРИДА ҲАЙВОН ЁҒИ АРАЛАШМАГАН!!!

Бошқа маълумотлар қуйидаги телеграм каналида:

https://xn--r1a.website/softabobat
Сиз учун яхши янгилик!
Яшил чойли совун сотувга чиқди.

АГАР СИЗНИНГ ТЕРИНГИЗДА:

— Аллергия ва бактерияларга қарши курашиш зарурлиги;
— Зарарланган терини тиклаш;
— Тинчлантириш;
— Тери тўқималарида қон айланишини яхшилаш;
— Теридаги қизариш ва қуриш ҳамда ҳаддан ташқари ёғланишни кетказиш;
— Ёқимсиз ялтирашни йўқотиш;
— Терининг асл соғлом рангини тиклаш;
— Муаммоли, ёш ва нозик тери парвариши;
— Қон айланишини яхшилаш;
— Қон томирлар деворини мустаҳкамлаш;
— Танадан токсин ва тиқилмаларни ҳайдаш;
— Терини юмшоқ сақлаш, парваришлаш;
— Целюлитнинг олдини олиш кабиларга эҳтиёж сезса,

"ЯШИЛ ЧОЙЛИ" экстрактли совунни тавсия қиламиз.

Sof tib
@softib_softabobat
👍4
​​Қўлим қуруқшаб ёрилади. Териси кўчади. Нима маслахат берасиз?

✅ Қўл қуруқшаб ёрилиши бирор касаллик белгиси бўлиши мумкин. Аксар холларда бу витаминлар етишмаслиги хисобига келиб чиқади. А ва Е витаминлар бунга мисол. Шу витаминларни ичиб туриш терини нормада сақлаб беради.

✅Қўл ёрилганда ёки тери кўчганда энг яхши воситалардан бири Соф тиб Асалли совунидир. Совун ёрдамида кулларимизни илик сувда 10 15 минут ушлаб турамиз. Тери юмшаганида секин аста терини укалаймиз. Муолажа охирида кулга табиий намлантирувчи крем суртамиз.

✅Асал ёрилишни тезроқ битиради.

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

🌿 @Softib_softabobat
👍1
بسم الله الرحمن الرحيم
​Юз териси учун фойдали 5 маҳсулот

▪️Тери соғлом ва чиройли бўлиши учун нафақат фойдаланадиган воситалар, балки истеъмол маҳсулотларига ҳам эътиборли бўлиш керак. Қуйидаги 5 маҳсулот тери саломатлиги учун қиммат крем ва ниқоблардан кам бўлмаган таъсир кўрсатади.

💧Сув

Терини тозалаш ва организмнинг фаол ишлаши учун сувдан арзонроқ ва самаралироқ нарса йўқ.

🌱Кўк чой

Кўк чой — антиоксидантларнинг кони ҳисобланади. Шу сабаб ҳам уни истеъмол қилганда тери намланиб, соғлом кўринади.

☘️ Ялпиз

Ялпиз ёшартирувчи, яллиғланишга қарши хусусиятга эга. Юздаги ҳуснбузарлар ва тошмалардан қутулишни истаганларга таркибида ялпиз бўлган лосьон ёки тоник ишлатиш тавсия қилинади.

🫒Зайтун ёғи

Зайтун ёғи косметологияда энг универсал воситалардан бири ҳисобланади. Унга нисбатан “суюқ олтин” ҳамда ёшлик эликсири, деган таърифлар берилади.

🍤 Лосось

Оқсилга бой бўлган мазкур балиқ яллиғланган терининг тикланишида аҳамиятли ҳисобланади. Таркибидаги омега-3 эса эрта қаришнинг олдини олади.

Яқинларингизга улашинг!
🌿 @sof_tibb
​Ёғли юзлар

😳 Юз териси ҳаддан ортиқ ёғланиши - ёғ безларининг фаоллашуви натижасида келиб чиқади.

😌 Бунинг оқибатида юзда комедонлар (қора нуқталар), хуснбузарлар ва турли тошмалар пайдо бўлиш кузатилади.

⚠️ Юз ёғланиши - юзни нотўғри тозалаш, юз типига тўғри келмайдиган косметика танлаш шунингдек стресс, гормонал ўзгариш ва ирсий омиллар сабабли ҳам келиб чиқиши мумкин.

🌸 Юз ёғланишини бартараф этиш ва уни олдини олишнинг энг самарали усули - юзни доимий равишда тўғри парвариш қилишга боғлиқ.
Бу борада Соф Тиб жамоаси сиз азизларга узининг Алоэли, Бодрингли, Анорли, Лимонли, Дафнали, Зайтунли, Седанали совунларини тавсия этади. Ушбу махсулотлар сизнинг терингиз учун кайгуради ва уни турли хил тошмалардан саклайди, биизниллах.

🌿 @softib_softabobat

🌿 @sof_tibb
👍1
💐 Яхши инсонлар гулларнинг шакли, атирларнинг нави каби ҳар хил бўлишади, ифорлари ҳам турли-туман...

☝️ Лекин уларни бир нарса «ЯХШИЛИК» бирлаштиради.

🤝Аллоҳдан дўстликнинг ҳаловатини, садоқатнинг абадий бўлишини,

🌹 Мағфиратнинг лаззатини, меҳрнинг самимиятини, адашишдан асрашини,

🌱 Орзулар рўёбини, солиҳ амаллар - ла гўзал хотимани насиб қилишини сўраймиз!!
Кунингиз хайрли, баракали, фойдали ўтсин!

🌞 ХАЙРЛИ ТОНГ 🌞

🌺...Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ...🌺

🌿 @softib_softabobat
🥰1
​​❗️Кўп терлаш ва ёқимсиз ҳидлар учун мутлақо табиий ечим - Кокосли совун!

Кўп ҳолатларда ортиқча вазнга эга инсонлар кўп терлаш ва ёқимсиз ҳидлардан шикоят билан мурожаат қилишади. "Соф тиб" барча жараёнларни ўрганиб, ечим қидиришга ҳаракат қилди. Ва имконимиз етганича табиий маҳсулотлардан фойдаланиб, ўз мижозларимизга хуш келадиган маҳсулот тайёрлашга уриндик. Ҳозир сизга тақдим этмоқчи бўлган "кокосли совун" кўп терловчи, вазнли кишилар учун жуда фойдали. Ёқимсиз ҳидларни бартараф қилади, дағал териларни мулойимлаштиради. Ёғларни теради. Баданингиз эркин нафас олади. Икки-уч марта фойдаланганингиздаёқ кокоснинг фойдасини биласиз. Тери касалликлари, ҳусусан, ҳуснбузарларга қарши курашади. Кун давомида совун ўзининг фойдали томонларини эслатиб туради, кишининг эркин ҳаракатланишига сабаб бўлади.

Таркиби:

Кокос ёғи.

Фойдали хусусиятлари:

- Ёғларни кетказади;
- Кўп терлаш ва ҳидланишни олдини олади;
- Терини мулойимлаштиради;
- Ҳуснбузарларга қарши курашади;
- Тери касалликларига фойдали.


Қўллаш услуби:

Совуннинг кўпигини юзга бир текисда суртинг, бир неча дақиқага қолдиринг, илиқ сув билан ювиб юборинг. Юзингизни юмшоқ сочиқ билан артинг! Юзни артаётганингизда шунга эътибор
берингки, сочиқни юзингизга босиб пастдан тепага қулоқлар томон тортиб қулоқ олдидан пастга бўйин томон юргизинг, шунда тери орасидаги суюқликлар юзингизни тарк этиб, юз кўринишингиз тиниқлашади ва юзингизга ҳар кунлик муолажа массаж бўлиб тез орада натижасини биласиз.


Эслатма:

Совундан фойдаланганингизда меъёрини билинг, кетма-кет ювиб ортиқча қуритиб юборманг, юз терисидаги ёғлар юзда ҳимоя қавати бўлиб, меъёридан ортиқча ёғсизланиб қолса сезувчанлиги ортади, натижада ҳар хил бактерияга қарши кураша олмай қизариш, майда тошмалар пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин.

Маълумот учун:

Маҳсулотларимизни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан ва қўшни республикалар Қозоғистон ва Қирғизистондан ҳам топишингиз мумкин.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram

Каналга уланиш👉🏻 https://xn--r1a.website/sof_tibb
👍1
#bilasizmi?

Hamma uchun kerarkli bo‘lgan gulxayrili sovunimiz qanday xususiyatlarga ega?

⭐️U teridagi namlikni me'yorda saqlaydi;

⭐️Yo‘g‘ bezlarining faoliyatini normallashtiradi;

⭐️Yuzni oqartiradi;

⭐️Har qanday yallig‘langan teri uchun davolash vositasi bo‘la oladi;

⭐️Xusnbuzarlarga qarshi kurashadi.

@sof_tibb
👍6
بسم الله الرحمن الرحيم
​Юздаги муаммоларни тонал крем билан яширасизми, ёки олдини оласизми?

🤔 Юздаги муаммолар нимадан келиб чиқади ва уларнинг сабаблари:

📌 Юзингиздаги муаммоларнинг олдини олишнинг бир неча йўллари мавжуд.
Улардан биринчиси: Тўғри овқатланиш. Агар биз овқатланиш рационига вақтида амал қилсак, юзимизнинг ҳолатига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

📌 Иккинчиси кимёвий турли косметикалардан фойдаланишни камайтириш ёки улардан воз кечиш. Табиий косметик воситалар ва маскалардан фойдаланиш ҳам юзимиз муаммоларини ҳам олдини олади, ҳам бартараф этади.

Бу ҳақида сизнинг фикрингиз қандай?
@softib_softabobat га ёзиб қолдиринг!

🌿 @sof_tibb
​Хуснбузарлардан қолган доғларни қандай кетказиш мумкин?

Келинг, аввал нима сабабдан хуснбузарлар тошишини аниқлаб олайлик!

☝️Хуснбузарлар келиб чиқиш сабаблари:❗️

🛑 Хуснбузар куринишдаги муаммога деярли 70% ўсмир ёшлар, шунингдек, 30% катта ёшлиларда ҳам тез-тез учрайди.

❌Терининг ҳусн­бузарлардан азият чекиши, энг аввало, организмнинг гормонал хусусиятларидан ташқари, наслга ҳам боғлиқ.

✅Шу туфайли ҳам, агар сиз ҳуснбузардан азият чекаётган бўлсангиз, ундан қутулишдан олдин энг аввало бир нечта мутахассислар кўригидан ўтишингиз лозим.

Жумладан:

1️⃣ Эндокринолог: сиздаги муаммонинг сабаби организмдаги гормонал ўзгариш ёки моддалар етишмовчиликлари оқибатида юзага келган- келмаганлигини аниқлайди.

2️⃣ Гинеколог: организмдаги гормонал етишмовчиликлар, гинекологик муаммоларга аниқлик киритади.

3️⃣ Дерматолог - айнан ушбу мутахассис теридаги муаммоларни аниқлайди.

4️⃣ Шунингдек, Гастроэнтеролог кўригидан ўтиш ҳам сиздаги ҳусн­бузарларнинг ўчоғи ошқозон-ичакда турли муаммолар билан боғлиқлигига аниқлик киритади.

☝️Демак, хуснбузарлар чикиш жараёнида, ички организмга алохида эътибор беришимиз зарур❗️

✅ Маълумотларимиз сизга ёкдими ❓

Дустларингизга улашинг😊

🌿 @softib_softabobat

🌿 @sof_tibb
👍2
ШИФО СОВУНИ
Қисқача таъриф
Оқ қайин қатрони ва 100% табиий ўсимлик ёғларидан тайёрланади.

Ҳусусиятлари:

Қичима касалликларини даволайди.

Бадандаги безовталик йўқолиб, хотиржамлик пайдо бўлади. Тери мулойимлашади.

Ортиқча терлаш ва ундан пайдо бўладиган бадбўйликка шифо бўлади.

Яралар, тошмалар, ҳуснбузарлар, себорея, акне, дерматит, замбуруғлар, теридаги паразит ва бактерияларга қарши курашади.

Тошма, доғлар, турли яралардан қолган излар ва чандиқларни асл ҳолига қайтишига кўмакчи бўлади.

Бу маҳсулотимиздан ҳам совун, ҳам бошдаги яралар ва қазғоқларга даво сифатида шампун сифатида фойдалансангиз бўлади.

Бугунги турли юқумли касалликлар ривожланиб турган пайтда табиий антисептик восита хизматини ўтайди...

Нега "ШИФО" деб номлаганимизни энди билгандирсиз!?

Бу маълумотларни ўқиган киши дарров ҳарид қилади ёки ўн баробар қимматига турли суртмалар, таблеткалар, яна бир нималар сотиб олишга дорихонадаги навбатга туради...

Атиги 16000 сўм, чўнтагингиздан тушиб қолса ҳам билинмайдиган миқдор. Сотиб олишда эса "Намунча қиммат" дейиладиган сумма...

http://xn--r1a.website/sof_tibb
ЛИМОНЛИ совун

Лимон фойдали витаминларга бой бўлгани сабабли терини яхши тозалаш ҳусусиятига эга. Лимон шарбати теридаги қора нуқталарни тошма ва доғларни йўқотишда ёрдам беради. Лимонли совун ҳам ҳудди шу ҳусусиятларга эга, юз терисини тиниқлаштириб сўлғинликни кетказади ва юздаги тошма излари чандиқларни йўқолишида ёрдам беради. Фойдаланилганда ундаги эфир мойлари терига сингиб ёшартиради, лимонли совун нафақат юз териси учун балки тирсаклардаги қуруқ тери ва бадандаги қуруқшаган терилар учун ҳам жуда фойдали.
Лимонли совун

Ёгли терилар учун
16.000
Қора нуқталардан ҳалос бўлиш учун ниқоблар.

✅ Асалли ниқоби. Тенг миқдорда асал ва илиқ сутни аралаштириб, аралашмани юзидаги қора нуқта бор жойларга қўлланилади ва 15 дақиқа ушлаб турилади. Кейин илиқ сув билан ювиб ташлаймиз.


Sof Tib АСАЛЛИ ВА СУТЛИ совунлари хам бу муаммоларда ёрдам беради.

✅ Оқсил ниқоби. 1 тухум оқи кўпикли ҳолга келгунга қадар аралаштирилади. 5 мл лимон шарбати қўшинг, аралаштириб ва терига суртиб оламиз. 20 дақиқадан кейин ювиб ташланади. Аввал илиқ ва кейин совуқ сув билан ювилади.

Бу борада ЛИМОНЛИ Sof Tib совуни вактингизни тежайди

✅ Арпали ниқоби. 1 ст. Арпа уни қаҳва майдалагича майдалаб, 1 чой қошиқ сода ва бироз илиқ сут қўшиб, аралаштириб олиб маскани юз терисига суртилади. 15 дақиқада илиқ сув билан ювиб ташланади.

СУЛИЛИ SOF TIB совунини сизларга тавсия уларок такдим киламиз.

@softib_softabobat
👍2🔥1