SANGZOR.uz | Расмий Канал
1.58K subscribers
20.1K photos
6.44K videos
28 files
20.9K links
Sangzor.uz - O'zbekistondagi voqealar, yangiliklar va joriy hodisalarga doir eng so'nggi ma'lumotlar

Barcha sahifalarimiz uchun havola:
http://myurls.co/sangzoruz

https://tttttt.me/sangzoruz_video

https://tttttt.me/SangzoruzBot Мурожаат боти
Download Telegram
#Муҳим_хабар

Давлат хизматлари марказлари ҳаракатланиш учун стикерларни БЕРМАЙДИ!

ОАВ ва ижтимоий тармоқларда йирик солиқ тўловчи корхоналари ходимлари машиналарига стикер берилиши ҳақида хабар тарқалди.

Ушбу маълумот аҳоли ўртасида англашилмовчиликларга сабаб бўлди.

❗️Эслатиб ўтамиз, Махсус комиссия баёнига кўра, жорий йилнинг 9 апрелидан бошлаб Давлат хизматлари марказлари орқали ҳаракатланиш учун рухсатномалар берилиши тўхтатилган.

Янги тартиб бўйича стикерлар ФАҚАТГИНА йирик солиқ тўловчилар тоифасига кирувчи корхоналар ходимларининг шахсий ёки хизмат автотранспорт воситалари учун берилади.

Аризалар my.soliq.uzда жойлашган солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали онлайн тарзда қабул қилинади.

❗️Янги тартиб бўйича стикер олиш билан боғлиқ барча саволлар билан Давлат солиқ қўмитасининг 1198 ишонч рақамига қўнғироқ қилиш лозим.

Бошқа турдаги ҳуқуқий маслаҳатларни Адлия вазирлигининг телеграмдаги @huquqiy_maslahatbot ҳамда @DxaJizzaxBot орқали олиш мумкин.
#Муҳим_хабар

⚡️Президент Шавкат Мирзиёев “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунни имзолади

Қонун вазирлик ва идоралар мутахассислари, хорижий экспертлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида тайёрланди. Қонун 10 та боб ва 64 та моддадан иборат.

Мазкур қонун Ўзбекистонда ижро ҳокимияти функцияларини амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотларидаги 118 мингдан ортиқ давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолияти билан боғлиқ барча муносабатларни ягона қоидалар асосида тартибга солади.

▪️Бундан буён давлат фуқаролик хизмати татбиқ этиладиган барча вазирлик ва идораларда ходимларни ишга қабул қилиш, фаолияти самарадорлигини баҳолаш, уларни хизмат поғоналарида ўстириш, рағбатлантириш ёки интизомий жазолаш ва хизматни тугатиш масалаларида ҳар хил ёндашувларга барҳам берилади.

Қонун билан давлат фуқаролик хизмати соҳасида ваколатли орган этиб — Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги белгиланди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz