Sangzor.Uz | Расмий Канал
1.97K subscribers
13.9K photos
3.11K videos
19 files
14.7K links
www.sangzor.uz ахборот сайтининг телеграм канали

👉 facebook.com/sangzoruz/
👉 telegram.me/sangzoruz1
👉 instagram.com/sangzoruz/
Download Telegram
Ўзбекистондаги ташкилотлар киберхавфсизлик даражаси бўйича баҳоланди

2022 йилнинг 2-чораги бўйича ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминланганлиги рейтинги эълон қилинди.

Баҳолаш "Киберхавфсизлик маркази" ДУКнинг ахборот ва киберхавфсизлик мониторинги тизимидаги ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланди.

Унга кўра, Адлия вазирлиги 97.3 балл билан рейтингнинг энг юқори поғонасини эгаллади.

Шунингдек, рейтингнинг кучли учлигидан Марказий банк (97 балл) ҳамда Давлат статистика қўмитаси (95.2 балл) жой олди.

Батафсил ўқиш

Facebook | Telegram | Instagram
Қишлоқ жойларда хотин-қизлар меҳнатига ҳақ тўлаш фондига ижтимоий солиқ пасайтирилади

Имтиёзнинг моҳияти - ижтимоий солиқ ставкаси 12%дан 1%гача пасайтирилади.

Имтиёз қандай давр мобайнида амал қилади?

Имтиёз 2022 йил 1 сентябрдан 2025 йил 1 январга қадар амал қилади (07.03.2022 йилдаги ПФ-87-сон Фармон 9-б., СК 483-м.).

Қандай корхоналар имтиёзни қўллашга ҳақли?

Бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб берадиган кичик бизнес корхоналари:

• меҳнат ресурслари зич бўлган қишлоқ жойларининг реэстрига киритилган ҳудуларда фаолиятни амалга оширувчи

• умумий ходимлари сони камида 10 нафар бўлган

• уларда ишловчи хотин-қизларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50%ини ташкил этадиган.

Батафсил ўқиш

Facebook | Telegram | Instagram
«Мантиққа тўғри келмайди». Зафар Ҳошимов ҳокимларнинг халқ депутатлари кенгашларига раҳбар бўлиши ҳақида

Тадбиркор, «Korzinka.uz» супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов Twitter ижтимоий тармоғида бўлиб ўтган аудиочатлардан бирида ҳокимларнинг ўз ҳудудидаги халқ депутатлари кенгашларига бошчилик қилиши масаласига тўхталиб ўтди.

Унинг фикрича, ижро этувчи, қонун чиқарувчи ва суд органлари бир-биридан айро бўлиши, бири бошқасини назорат қилиб туриши керак — бу демократия принципларидан бири. Улар орасидаги ҳар қандай туташув, манфаатлар тўқнашувига олиб келади.

«Ижро ҳокимияти устидан жамоатчилик назорати ўрнатилади. Энди назорат қилинаётган органнинг раҳбари ўша назоратчиларга ҳам раҳбар бўлиши, менимча, мантиққа тўғри келмайди. Уларни ажратиш керак.

Батафсил ўқиш

Facebook | Telegram | Instagram
Тошкентда танишининг интим суратларини тарқатмаслик учун пул талаб қилган йигит ушланган

“26 ёшли Олимжон таниш аёлнинг ишончига кириб олиб, уни шантаж қилишни бошлаган. У шахсий ҳаётга тегишли видеолавҳаларни тарқатмаслик учун 900 доллар талаб қилган”, - дея маълум қилмоқда ҳуқуқ тартибот идораси.

“Биз шу йилнинг февраль ойида танишдик, ижтимоий тармоқлар орқали ёзишиб турдик, гоҳида учрашдик. Июнь ойида ундан ички кийимсиз суратларини юборишни сўрадим. У бошида рози бўлмади, кейинчалик бир нечта видеофайлларни юборди. Маълум муддат ўтгач, менга пул керак бўлиб қолди ва қўлимдаги видеолавҳалардан фойдаланиб, уни шантаж қила бошладим”, - деди йигит.

Батафсил ўқиш

Facebook | Telegram | Instagram
5 йил иш стажига эга бўлган фуқароларни ОТМга қабул қилиш бошланади

▪️Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш учун тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик бирлашмалар рўйхати тасдиқланди.

▫️Бунда, рўйхатда келтирилган ташкилотлар тавсияномасига эга бўлган талабгорлар 2022 йил 8 августдан 22 августгача (шу куни ҳам) Давлат тест марказининг махсус электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтказилади.

Давлат тест маркази

@sangzoruz1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ГАИ: «Ҳозир битта ураман, синдирвораман телефонини! Чундинми?» 🤦🏽‍♂️👇🏽

@sangzoruz1
#Муҳим_хабар

⚡️Президент Шавкат Мирзиёев “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунни имзолади

Қонун вазирлик ва идоралар мутахассислари, хорижий экспертлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида тайёрланди. Қонун 10 та боб ва 64 та моддадан иборат.

Мазкур қонун Ўзбекистонда ижро ҳокимияти функцияларини амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотларидаги 118 мингдан ортиқ давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолияти билан боғлиқ барча муносабатларни ягона қоидалар асосида тартибга солади.

▪️Бундан буён давлат фуқаролик хизмати татбиқ этиладиган барча вазирлик ва идораларда ходимларни ишга қабул қилиш, фаолияти самарадорлигини баҳолаш, уларни хизмат поғоналарида ўстириш, рағбатлантириш ёки интизомий жазолаш ва хизматни тугатиш масалаларида ҳар хил ёндашувларга барҳам берилади.

Қонун билан давлат фуқаролик хизмати соҳасида ваколатли орган этиб — Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги белгиланди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Тўрт нафар судья навбатдаги муддатга тайинланди

Судьялар олий кенгашининг бугун бўлиб ўтган йиғилишида ваколат муддати якунига етган айрим судьяларни ушбу лавозимда бўлишининг навбатдаги муддатига тайинлашга оид масала ҳам кўриб чиқилди.

Муҳокамалар якунида тўрт нафар судьяга қайта ишонч билдирилди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Хакимов Тулқинжон Эркинович –
судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Пахтакор туман судининг раиси лавозимига;

Убайдуллаев Дилшоджон Мухиддинович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;

Ибодуллаев Анвар Абдужабборович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Қашқадарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Абдуазимов Равшан Сабиржанович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг раиси лавозимига тайинланди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
❗️Пойтахтнинг Чилонзор тумани ҳокими ва прокурори ишдан олинди

Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокими Ортиқхўжаев ва прокурори Қосимовга қаттиқ ҳайфсан берилди.

Обуна бўлинг 👉 @sangzoruz1
Bugun, 9 avgust
Jizzax hududida kutilayotgan ob-havo.

🌡 ️+36°...+23°, Ochiq havo.

Hozir: +36°
Tong: 29°
Kun: 35°
Oqshom: 33°

--------------------

Namlik: 17%
Shamol: Shimoliy, 6 m/s
Bosim: 755 mm sim. ust.
Oy: Yosh oy
Quyosh chiqishi: 05:33
Quyosh botishi: 19:34

Doimiy ob-havo ma'lumotlari.
👉 Ob Havo / Об Ҳаво
Сибир дарёларини Орол денгизига буриш ғояси...

Об ва Иртиш дарёларини жанубга буриш, Қозоғистон орқали канал қуриш ортидан дарёларни Сирдарёга қўшиб юбориш ғояси 1949 йилда туғилган.

1949 йил СССР Фанлар академияси абадий музлик фанлари институти академики Владимир Обречев келгусида Мирзачўл ва Қизилқумни ўзлаштириш ортидан Орол денгизи қуришини олдиндан билган.

Олим томонидан Сибир дарёларини жанубга йўналтириш мегалойиҳаси нафақат Марказий Осиё мамлакатлари, балки ҳозирги Россиянинг жануб буғдой арелларида ҳам келгусида иқлим "яхшигина" мўътадил бўлишига эришиш тахмин қилинган (совуқ дарёларнинг Марказий Осиёга чуқур кириб келиши, иқлим ўзгараши жанубдан иссиқ ҳавонинг шимолга томон чиқиб кетиши олди олиниши назарда тутилган ва пировардида бу шимолдаги музликларни тез эриб кетиши билан боғлиқ ҳимоя вазифасини ҳам ўташи мумкин бўлган) ва Сталинга бу ғоя тўғрисида қуйидаги мазмунда хат йўллаган:

''Ўртоқ, Сталин, мамлакатимиз юқори иқтисодий сакрашга эришиши ва ғарб давлатларини иқтисодда ортда қолдириши учун Сибир дарёлари, хусусан Иртиш ва Об дарёларини Ўрта Осиёга буриш зарур.

Мақсад: Омск, Курс, Челябинск, қолаверса Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон республикаларини сув ресурслари билан барқарор таъминлаш, пахтачиликка куч беришга эришилади'' - дейилади мактубда.

Сталин бу ғояни қўллаб-қувватлайди ва 1950-йил олимни Сталин премияси билан мукофотлайди. Аммо, қарор чиқаришга шошилмайди. У кутилмаганда ўша пайтлари эндигина ҳарбий метеорологияси риволанаётган АҚШ билан ғояни келишиш учун жўнатади (балки, шу ҳужжатдан сўнг АҚШ метеорология йўналишида ҳарбий соҳаларда фойдаланишни бошлаб юборгандир).

АҚШ экспертлари агарда шимолий йўналишдаги дарёларнинг жанубга буриш лойиҳаси амалга ошса, 15 йилдан сўнг АҚШнинг Калифорния штатида Сибир совуқлари, Россия шарқида эса тропик ҳаво массалари ҳукмрон бўлиши тўғрисида хат жўнатишади. Амур дарё ҳавзаси бўйида банан ва тропик тўтиқуш турлари барқ уриб яшаши мумкинлиги айтилади.

Сталин ўзининг подшолик умри давомида Сибир дарёларини жанубга буриш лойиҳасини бошлашга шошилмайди. Бунга унинг вақти ҳам етмасди. Ундан кейин тахтга келган Хрущёв ҳам мазкур ғоя устида кўп ўйланади. Мега гидролойиҳа ишлаб чиқилади, аммо, у ҳам лойиҳани амалий охирига етказмайди.

Ҳозир глобаллашув, иқлим ўзгариш кескинлашаётган даврда юқоридаги лойиҳани амалга ошириш табиийки имконсиз. Ўзбекистонда глобал иқлим ўзгариши, ўзгариш фонида реал сув танқислигига дуч келаётган минтақада юқоридагига ўхшаш қандайдир ''қармоққа илинарли'' макромасштабли мегалойиҳалар ишлаб чиқиш вақти келган.

#Гидрологик_ишлар

@sangzoruz1
Forwarded from Gazetalar sharhi
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди «Маҳаллаларда ободликни таъминлаш, соғлом турмуш тарзини, тиббий ва экологик маданиятини юксалтириш» мавзусида тўртинчи давлат грантларини ажратиш учун танлов эълон қилди.

Kanalga ulanish👇👇👇
https://tttttt.me/gazetalar_sharhi
Forwarded from Gazetalar sharhi
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди 2022 йилда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишга давлат ижтимоий буюртмаларини тақдим этиш учун қайта танлов ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Kanalga ulanish👇👇👇
https://tttttt.me/gazetalar_sharhi
Forwarded from Gazetalar sharhi
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий-маънавий қўллаб-қувватлаш» мавзусида учинчи давлат грантларини ажратиш учун танлов эълон қилди.

Kanalga ulanish👇👇👇
https://tttttt.me/gazetalar_sharhi
Forwarded from Одил Усанов
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида чемпионликни қўлга киритган жамоамиз билан телефон орқали мулоқот қилиб, уларни ушбу буюк ғалаба билан қизғин табриклади.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Bugun, 10 avgust
Jizzax hududida kutilayotgan ob-havo.

🌡 ️+35°...+23°, Ochiq havo.

Hozir: +35°
Tong: 27°
Kun: 34°
Oqshom: 32°

--------------------

Namlik: 17%
Shamol: Shimoliy-shimoli-g'arbiy, 6.5 m/s
Bosim: 757 mm sim. ust.
Oy: Yosh oy
Quyosh chiqishi: 05:34
Quyosh botishi: 19:33

Doimiy ob-havo ma'lumotlari.
👉 Ob Havo / Об Ҳаво
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Масофани сақланг ва муаммодан халос бўлинг!

@Sangzoruz1
Forwarded from Jizzax.Uz|Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди

Батафсил
👉https://bit.ly/3PagYbv

Видеоматериал Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди

📲 Jizzax.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:👇

Telegram Live | Facebook | Instagram |ok.ru|@Viloyat_hokimiga_murojaat | Youtube |

#хабар #новости #news #Жиззах #Джизак #Jizza
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Жуда_фойдали

❗️Барча, айниқса уй бекалари эшитсин, тез тез маккажўхори пишириб енглар, сабаби:

Маккажўхори думбулида инсон организми учун керакли бўлган витаминларнинг барчаси мавжуд, энг асосийси таркибида Олтин хам бор бўлиб организмни оксидлардан тозалаб ёшартиради

Аёлларимизга етказиб қўяйлик, маккажўхорили овқатларни кўпайтирсинлар👇

https://telegram.me/sangzoruz1