Samarkand & Самаркандцы (18+)
18K subscribers
88.1K photos
44.3K videos
104 files
89.5K links
Samarkand & Самаркандцы (18+) – не официальный Telegram канал Самаркандцев.

Admin: @SKDfeedback_bot

Моб.репортёр: @SamMobileReportbot

Реклама: @SamReklambot

Чат: https://tttttt.me/+GxIz0ZVW2wJiYjQy

Инфо о канале
https://telegra.ph/pravila-02-23-58
Download Telegram
Forwarded from ХAVFSIZLIK 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор
🚨Ёшларимизни ёт ғоялардан ҳимоя қилайлик

🔴Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда диний экстремистик мазмундаги материалларни тарқатиш орқали ёшлар онгини ёт ғоялар билан заҳарлаш ҳолатлари кўп кузатилмоқда.

Бир қарашда оддий қизиқиш сифатида “маълумот олиш” ёки “мазмунли мулоқот” деб кўринган саҳифалар ортида, аслида инсоннинг ҳаёти ва келажагини барбод қилишга олиб келадиган хавфли тузоқлар мавжуд.

🔣Жумладан, 2004–2006 йилларда туғилган бир гуруҳ ёшлар диний қизиқиш ниқоби остида “Telegram” мессенжерида канал яратиб, унда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган “Ироқ ва Шом ислом давлати” ҳамда “Туркистон ислом ҳаракати” террористик ташкилотларига тегишли аудио-видео материаллар ва даъватларни тарқатиш билан шуғулланишган. Шунингдек, улар бошқа ёпиқ гуруҳларда ҳам тарғибот ишларини олиб боришган.

▶️Афсуски, ақидапарастлик ғоялари билан заҳарланган бу ёшлар Суриядаги қонли жангларга қўшилиш ниятида ўзаро фикр алмашиб, “жиҳод”, “ҳижрат” ва “шаҳид” каби ёлғон шиорларни ҳаётий мақсад деб билишган. Шу билан бирга, улар “Instagram” тармоғи орқали ҳам шахсий профиллар яратиб, тақиқланган материалларни тарқатишган ва янада кўпроқ ёшларни тузоққа туширишга уринишган.

⚡️Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур шахслар ушланиб, уларга нисбатан қонуний чоралар кўрилди.

Унутманг биргина нотўғри қадам — бутун умрингизни издан чиқариши мумкин. Интернетда тарқатилаётган ҳар қандай экстремистик мазмундаги материаллар ортида ўзгаларнинг нурли келажагини, фаравон ҳаётини пароканда қилиш хавфи ётибди.


Ҳар қандай шубҳали саҳифа ёки гуруҳдан огоҳ бўлинг. Чунки, эзгу ишлар ҳеч қачон қон тўкиш ва нафратдан бошланмайди.

✈️Каналга аъзо бўлинг t.me/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👍2