NAVOMUSIC 🎧
1.15K subscribers
3.63K photos
12.2K videos
14.6K links
Замонавий ва ретро қўшиқлар, клиплар, қисқа метражли фильмлар, монологлар, ибратли ҳикоя ва инструментал мусиқалар жамланган мусиқий кунгилочар канал!
Download Telegram
Мулоҳаза учун

Кимнингдир амалини қоралашдан аввал, уни оқлаш учун 20 та сабаб изланг.

20 та сабаб топа олмасангиз, 19 та, 18 та..., шу тариқа битта сабаб топа олгунча ҳам қоралашдан тийилинг.

Ишонинг, сиз биргина оқловчи сабаб топишингиз билан, қолган 19 тасини кўра бошлайсиз.

https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ортиқ Отажановни хотирлаб...
Бунёдбек Саидовдан ажойиб ижро

https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
👍2😢1
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: “Уч кишининг дуоси қайтарилмайди: адолатли имом, рўзадор то ифтор қилгунича ва мазлумнинг дуоси”.

Рамазон ойи давомидаги барча дуоларимиз ижобат бўлсин!

https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
👍2🔥2
Рамазоннинг яна бир мунаввар тонги барчамизга хайрли бўлсин азизлар!

Ё Роббим, иймонимизга саломатлик, ризқимизга баракот, хонадонларимизга саодат, юртимизга тинчлик-хотиржамлик, қалбларимизга ҳузур ва сакинат эҳсон эт!

https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги дам олиш кунини яхши кайфиятда, оила ва яқинларингиз даврасида, мароқли ўтказинг!

https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёноғидан бинафшалар очилади,
Ифоридан райҳон ҳиди сочилади,
Эсга олиб, кўзимда ёш томчилади,
Сингилларинг энг сараси – менинг синглим.

У жилмайса яшнайди бу ярим кўнглим,
Сингилларинг энг гўзали – менинг синглим.

🎙 Феруза Бону

https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW 🌷
👍3
ХАТОЛАРИНГ КЕРАК УЛАРГА

Шундайлар бор сенга лутф айлаб,
Дўстман дея қўлин тутарлар.
Лекин ҳар зум қадаминг пойлаб,
Хато қилишингни кутарлар.

Хато қилсанг уларга байрам,
Йўқса заҳру заққум ютарлар.
Майли жиндек, зарра бўлса ҳам,
Хато қилишингни кутарлар.

Хатоларинг керак уларга ,
Шох, новдадек дарҳол бутарлар.
Тағин кунни улаб тунларга,
Хато қилишингни кутарлар.

Ахтарурлар ҳамиша иллат,
Етти пуштинг гўрин титарлар.
Фақат унма, улғайма фақат,
Хато қилишингни кутарлар.

Улар сенга бир умр йўлдош,
Содиқ ҳамроҳ каби ўтарлар.
Қабринг узра эгсалар ҳам бош,
Хато қилишингни кутарлар.

©️Абдулла Орипов

https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
👍7😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ойдай юрагимда доғим бор энди,
Кулфат ўзимники, таскин-далдам йўқ.
Узоқда ишонган боғим бор эди,
Суянган тоғим йўқ – энди дадам йўқ.

https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
Рамазоннинг яна бир тонги муборак бўлсин. Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Қалбингиздаги иймон қуёш нурлари каби қайноқ, савобларингиз ёмғир томчилари каби баракотли бўлсин. Ҳақ субҳонаҳу ва таоло сизу биздан рўзаларимиз ва ибодатларимизни қабулу мақбул айласин!

https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
💔4👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Барчага кун давомида яхши кайфият ва яхши мусиқа ҳамрох бўлсин 🎶

https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
Рамазон ойида саҳарлик ва ифторлик учун ёзган дастурхонингизни суратга олиб, тарқатманг. Чунки ичимизда мусофирлар, етим, маҳрум, муҳтож, камбағал ва очлар бор.

Уларга озор бериш орқали рўзанинг савобидан маҳрум бўлманг! Аксинча, агар имкониятингиз бўлса эҳсон ва ифторлар қилинг!

https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
🔥7
Мулоҳаза учун

Сиз хоҳлаганча илм ўрганинг. Аллоҳга қасамки, унга амал қилмагунингизча Аллоҳ сизга бунинг учун ажр-мукофот бермайди. Ақлсизлар ҳиммати ривоят қилиш, уламолар ҳиммати риоя қилишдир.

Ҳасан Басрий

https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
👍2
Рамазоннинг яна бир тонги муборак бўлсин азизларим!

Иймонингиз қуёш каби ёрқин, савобларингиз ёмғир каби баракотли бўлсин. Ҳақ субҳонаҳу ва таоло тутган рўзаларимиз ва ибодатларимизни қабул қилиб, дуоларимизни ижобат айласин!

Рўза тутганлар ҳаққига фаришталар истиғфор айтсин!

https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
ДЎСТ

Дўстимга смс ёздим:
- Дўстим, озгина моддиёт қийин бўлиб қолди. Шунга магазинингиздан бир муддатга уйга озиқ овқат маҳсулотлари олиб турсак бўладими?

Бир оздан кейин хат келди:
- Сотувчига тайинлаб қўйдим, борсангиз не керак бўлса бериб юборади, йўқ бўлса бошқа жойдан олишингизга пул ҳам беради. Рамазонга тўлиқ маҳсулот қилиб олинг. Бехабар қолибмиз, узримизни қабул этинг.

Мана ҳақиқий мўмин банда!
Яқин дўстларни, қариндошларни унутманг, хабар олиб туринг...

https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Права олиш ҳам қийин бўлиб қолди!
Ўқимасдан олганлар борми группада?

https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW 😊
👍2
​​Савол:
Закот олишга лойиқ бўлган ака-укалари туриб, ўзгаларга закот берса бўладими?

Жавоб:
Закот биринчи навбатда закот олишга лойиқ бўлган ўз яқинларига берилади. Яқинлари қанча яқин бўлса, закот олишга шунчалик ҳақли бўлади. Булар турганда, ўзгаларга закот бериш афзал эмас. Закот, фитр ва назрга ҳақлилар қуйидаги тартибда бўлади:

1. Ака-ука, опа-сингил; кейин уларнинг фарзандлари;

2. Амаки ва аммалар; кейин уларнинг фарзандлари.

3. Тоға ва холалар; кейин уларнинг фарзандлари.

4. Юқоридагилардан ташқари қариндошлар;

5. Қўшнилар;

6. Касбдошлар;

7. Ҳамшаҳарлар ёки қишлоқдошлар.

Шайх Муҳаммад Содиқ
Муҳаммад Юсуф.


"Мўминнинг нажоти" китобидан.

https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
👍6