ОДАМЛАР ИЧИДАН ОДАМ ИЗЛАДИМ
Келамиз, кетамиз, келар кетарлар,
Барча бир биридан меҳр кутарлар.
Кўпчилик биламан шуни айтарлар,
Одамлар ичидан одам изладим!
Атрофда саноқсиз инсонлар бисёр,
Каттами, кичикми бирдек сизладим.
Шунда ҳам тинмайин бўлиб умидвор,
Одамлар ичидан одам изладим!
Қарайман ўнг-сўлга ҳаммаси ўхшаш,
Билмайман мен кимга нени сўзладим.
Келсамда жуда кўп одамга тўқнаш,
Уларнинг ичидан одам изладим!
Баъзида ёлғиздек сезаман ўзим,
Биров қўл чўзар деб роса бўзладим.
Кимсани тополмай ёшланиб кўзим,
Одамлар ичидан одам изладим!
Билмадим балки мен бандаман телба,
Телбадек яшашни ростан кўзладим.
Ҳеч кимсиз саҳрода ясаб бир кулба,
Тупроқлар остидан одам изладим!
Қашқирлар қутурди, кўппаклар ҳурди,
Чаёнлар чақай деб изимдан юрди,
Ўргимчак инини кўзимга қурди,
Одамлар ичидан одам изладим!
✍️ Баҳодир Исо
@navoonline
Келамиз, кетамиз, келар кетарлар,
Барча бир биридан меҳр кутарлар.
Кўпчилик биламан шуни айтарлар,
Одамлар ичидан одам изладим!
Атрофда саноқсиз инсонлар бисёр,
Каттами, кичикми бирдек сизладим.
Шунда ҳам тинмайин бўлиб умидвор,
Одамлар ичидан одам изладим!
Қарайман ўнг-сўлга ҳаммаси ўхшаш,
Билмайман мен кимга нени сўзладим.
Келсамда жуда кўп одамга тўқнаш,
Уларнинг ичидан одам изладим!
Баъзида ёлғиздек сезаман ўзим,
Биров қўл чўзар деб роса бўзладим.
Кимсани тополмай ёшланиб кўзим,
Одамлар ичидан одам изладим!
Билмадим балки мен бандаман телба,
Телбадек яшашни ростан кўзладим.
Ҳеч кимсиз саҳрода ясаб бир кулба,
Тупроқлар остидан одам изладим!
Қашқирлар қутурди, кўппаклар ҳурди,
Чаёнлар чақай деб изимдан юрди,
Ўргимчак инини кўзимга қурди,
Одамлар ичидан одам изладим!
✍️ Баҳодир Исо
@navoonline
👍10
Уйқудан уйғонишингни маъноси шулки, Аллоҳ таоло сизга тавба қилишингиз учун яна бир бошқа кунни муҳлат қилиб яшаш имконини берди. Унутманг, бу берилган муҳлат сизга кечаги хатоларни такрорлаш ва гуноҳни тўлдириш учун эмас. Кунингиз хайрли амалларга бой бўлсин!
Хайрли тонг азизларим ☕️
https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
Хайрли тонг азизларим ☕️
https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
❄️ ҚОР
Янги йил кунига ярашиғинг бор,
Ўшанда тўзғоқлаб ёғмайсанми, қор?
Тўғри, аямажуз, балки ҳақинг бор,
Оқкўнгил боғларга боқмайсанми, қор?
Тақвимга қарамас, бу бевош баҳор,
Ёким бир-бирингга ёқмайсанми, қор?
Ёғсанг, ана, Орол ётар интизор,
Ўшангга сел бўлиб оқмайсанми, қор?
Нобуд бўлмасмикин ўрик, олчазор?
Кўрпа бўлиб ўзинг сақлайсанми, қор?
Ҳосилга кўз тиккан қанча умидвор-
ларни оқ аридек чақмайсанми, қор?
Мендек бесабрсан, мендек беқарор...
Сен яна ўзингни оқлайсанми, қор?
✍️ Иқбол МИРЗО
https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
Янги йил кунига ярашиғинг бор,
Ўшанда тўзғоқлаб ёғмайсанми, қор?
Тўғри, аямажуз, балки ҳақинг бор,
Оқкўнгил боғларга боқмайсанми, қор?
Тақвимга қарамас, бу бевош баҳор,
Ёким бир-бирингга ёқмайсанми, қор?
Ёғсанг, ана, Орол ётар интизор,
Ўшангга сел бўлиб оқмайсанми, қор?
Нобуд бўлмасмикин ўрик, олчазор?
Кўрпа бўлиб ўзинг сақлайсанми, қор?
Ҳосилга кўз тиккан қанча умидвор-
ларни оқ аридек чақмайсанми, қор?
Мендек бесабрсан, мендек беқарор...
Сен яна ўзингни оқлайсанми, қор?
✍️ Иқбол МИРЗО
https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
👍7
Баъзилар сен билан бўш вақтларида гаплашишади, баъзилар эса сен билан гаплашиш учун вақтларини ажратишади.
https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
👍4
Яна бир тинч-хотиржамликда отган тонгни соғ-омонликда кутиб олмоқдамиз, Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин! Бизни дуоларида ғойибона эслайдиган яқинларимизга Жаннат ҳадя қил Роббим!
Хайрли тонг азизларим ☕️
https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
Хайрли тонг азизларим ☕️
https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эҳтиёт бўлинг, эшиклар ёпилади, кейинги бекат РАМАЗОН! 🥹
Рамазон келишига 1 кун қолди!
Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ!
https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW 🌙
Рамазон келишига 1 кун қолди!
Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ!
https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW 🌙
Ташвишлар унутилади, оғриқлар кетади. Яралар битади, умр ўтади. Инсонлар ўзгаради, туйғулар йўқолади. Қарашлар ўзгаради, хаёллар алмашади. Нимадир йўқолади, нимадир топилади. Вақт ўтади, кимдир унутилади...Нима булса ҳам ҳаёт давом этаверади... Аммо инсондан фақатгина қилган яхшиликлари қолади!
https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
🔥5👍1