NAVOMUSIC 🎧
1.13K subscribers
2.98K photos
10.6K videos
12.4K links
Замонавий ва ретро қўшиқлар, клиплар, қисқа метражли фильмлар, монологлар, ибратли ҳикоя ва инструментал мусиқалар жамланган мусиқий кунгилочар канал!
Download Telegram
​​​​​​ҚОЛГАНЛАРГА САЛОМ БЎЛСИН

Биз дунёдан кетар бўлдик,
Қолганларга салом бўлсин
Бизнинг учун эзгу дуо
Қилганларга салом бўлсин

Ажал букар белимизни,
Сўйлатмайин тилимизни,
Бемор эдик, ҳолимизни
Сўрганларга салом бўлсин.

Таним ошкор очилгайдир,
Ёқасиз тўн бичилгайдир,
Бизни ўпгай бир важҳ ила
Ювганларга салом бўлсин.

Азроил олгайдир жонимиз,
Қурир томирда қонимиз,
Ёйиб, танга кафанимиз
Урганларга салом бўлсин.

Кетар бўлдик Дўстимизга,
Етолмадик қасдимизга,
Намоз учун устимизда
Турганларга салом бўлсин.

Бунда банда кетмай нетар
Борса келмас йўлга кетар,
Бизнинг ҳолимиздан хабар
Олганларга салом бўлсин.

Мискин Юнус сўзлар сўзи,
Ёшга тўлмиш икки кўзи,
Билмаслар не билсин бизи
Билганларга салом бўлсин!

©️ Юнус Эмро

https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айрим ҳаддидан ошган раҳбарларни шунақа қилиб жазолаб туриш керак 😂

https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
МУҲАББАТ ВА ТАҚДИР

– Муҳаббат туйғусига қандай таъриф берасиз?
– Кўнгилчамнинг айтишича: уят, араз, рашк бор жойда муҳаббат яшар эмиш.
– Бу туйғуда ғолиб бўлиш учун нима қилиш керак?
– Бепарво бўлиш керак.
– У ҳолда енгилиб қолмайдими?
– Йўқ, бепарво бўлса ҳам, куйиб-ёнса ҳам барибир тақдирнинг айтгани бўлади.

https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана, оқ оралар сочимга,
Бир куни келарсан қошимга
Зор йиғлаб кўрарсан бошимда ...
Охирги сўзимни айтяпман,
Мен сени ҳалиям кутяпман.

https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
Тупроқ ойнага деди:
- Сенга жуда ҳам ҳавасим келади, чунки сенга қараган киши ўзини кўради. Менга боққанда эса фақат мени кўради, холос.
Ойна жавоб берди:
– Эй тупроқ, беҳуда ғам чекаяпсан. Мени юзимга боққанларга бугунини кўрсатаман. Сен эса уларга эрталаридан хабар берасан.
Жавоб тупроққа ёқди, аммо таскин бўлолмади. Бироздан кейин яна гап бошлади:
– Балки мени юпатиш учунгина айтаётгандирсан бу гапни. Чунки ҳеч ким ҳеч қачон сендан юз буриб, менга қарамайди-ку!
– Қарайди, - жавоб қилди ойна. -
Менга қарашга юзи қолмаганларнинг кўзи доим сен томонга тушади...

https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
Майли ҳаёт азобга солсин,
Дард дегани домига олсин,
Дунёлари бошидан қолсин,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Хайрли тонг азизларим ☕️

https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Барчага кун давомида яхши кайфият ва яхши мусиқа ҳамрох бўлсин 🎶

https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
Дарахт бир жойда кўкаради, дейишади. Тўппа-тўғри, бу гап дарахтларга жуда мос тушади. Одамларга эмас!

✍️ Ўткир Ҳошимов

https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
На иссиқ на совуққа кўнади бу аёл зоти... Эркак киши эса уйда утирмасин...😄

https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фирибгарликнинг янги тури чиқибди, эҳтиёт бўлинглар😅

https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
Онам касалман деманг,
Болам касалман деманг,
Ҳоли ёмонман деманг,
Адо бўламан...

Жону жаҳоним менинг
Гули райҳоним менинг
Сўлиб бораяпман деманг,
Тамом бўламан...

Ота-онадан хабар олдингизми?

https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
Инсоният мубтало бўладиган бир касаллик бор...У «неъматларга одатланиб қолиш» деб аталади.

Унинг бир неча кўриниши бор:

- Аллоҳни сизга берган неъматларига ўрганиб қолиб, ортиқ уларни неъмат санамай қўйишингиз.

- Аҳли-оилангиз олдига кириб келиб, уларни соғ-саломат кўришга ўрганиб қолишингиз ва шундай неъмат учун шукр айтмаслигингиз.

- Шукр айтмай истаган нарсангизни ҳарид қилишингиз

- Омонликда уйғониб ҳам Аллоҳга ҳамд айтмаслигингиз.

Неъматлар давомий бўлиши учун ҳамд айтмоқ ва шукрни доимо ўзингизга ҳамроҳ қилиб олинг!

https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Биз ва бутун мулк оламлар парвардигори Аллоҳники бўлиб тонг оттирдик. Эй Аллоҳ! Мен Сендан шу куннинг яхшилигини – фатҳини, ғалабасини, нурини, баракасини ва ҳидоятини тилайман. Сендан ундаги ва ундан кейинги ёмонликдан паноҳ беришингни сўрайман.

Хайрли тонг яхшилар

https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги дам олиш кунини яхши кайфиятда, яқинларингиз даврасида, мароқли ўтказинг!

https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Shahzoda - Baxt bo'ladi (Retro)

9000+ энг сара қўшиқ ва клиплар

https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онада қизининг бахти учун етарлича куч бор...

https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
Курашсанг арзийди ҳақиқат учун,
Курашиб юрганлар ҳақдир, одилдир,
Қотиллик қилганлар қотилдир лекин,
Кузатиб турганлар асли қотилдир.

© Шавкат Раҳмон

https://tttttt.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW