Макроиқтисодиётдаги энг муҳим “nonsense”
Пулни ҳаммамиз яхши кўрамиз. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз иқтисодиётда пул қандай яралиши ҳақида? Пулнинг пайдо бўлиши шу даражада “ажойиб” жараёнки, ҳаттоки бу билан боғлиқ нафақат оддий одамларда, балки макроиқтисодчилар, банкирлар, ва умуман пул-кредит тизими билан бевосита боғлиқ бўлганларда ҳам турли хил “мифлар” мавжуд. Келинг, қуйида шу жараённи тушунишга ҳаракат қилсак:
https://telegra.ph/Makroi%D2%9Btisodiyotdagi-ehng-mu%D2%B3im-nonsense-08-28

Telegraph
Макроиқтисодиётдаги энг муҳим “nonsense”
Тасаввур қилинг, банкдан кредит олмоқчисиз, айтайлик, 100 млн.сўм. Банкка мурожаат қилдингиз ва амалга оширмоқчи бўлган лойиҳангни тақдим этдингиз. Банк ҳам лойиҳани ўрганиб чиқиб, сизга кредит ажратишга қарор қилди. Жуда кўпчилигимиз ўйлаймиз: юқоридаги…
Tavsiya ruknida
Iqtisod sohasidagi eng ommabop nashrlardan biri, shubhasiz, The Economist hisoblanadi. Jurnalning flagship nashri bu uning davriy chop etiladigan "special report"idir.
Quyidagi report "emerging economies"ga bag'ishlangan va unda bugungi kunning dolzarb masalalari bo'yicha ilmiy izlanishlarga asoslangan holda mulohazalar berilgan. Xususan, "middle income trap", populism, sanoatlashuv va boshqalar haqida muvozanatli fikrlar yuritilgan.
https://www.economist.com/special-report/2017/10/05/the-middle-income-trap-has-little-evidence-going-for-it

The Economist
The middle-income trap has little evidence going for it
Countries that are neither rich nor poor can hold their own against rivals at both extremes
АКШ Репо бозоридаги аномал ҳодиса
Америка молия бозорининг ишлаш механизми:
Компаниялар ҳар кунлик тушумнинг маълум бир қисмини чорак якунида солиқ тўлаш учун ажратади, солиқ тўлагунга қадар эса мазкур суммани қисқа муддатли молиявий инструментларга инвестиция қилувчи "money-market" фондларга қарзга беради. “Money-market ” фондлар бу пулларни банкларга бир кунлик муддатга (overnight loans) қарзга беради, банклар эса олинган қарздан АҚШ ғазначилик облигацияларини (бондлар) сотиб олади ёки Ҳедж фондларга қарзга беради ва улар хам пировардида бондларни сотиб олади.
Бу АҚШ молия тизими қандай ишлашининг тўлиқ ҳолати эмас, албатта. Кичик бир бўғини, занжири, холос. Ҳақиқатда эса тизим шунга ўхшаш бир-бирига боғланган бир қатор занжирлардан иборат. Ҳар куни банклар бўш турган компаниялар пул маблағларидан фойдаланиш учун аукцонда иштирок этиб, маълум бир нарх - фоиз ставка белгилайди ва қарзга олинган маблағлардан бондлар сотиб олинади.
Гаров таъминоти бондлар билан таъминланган бир кунлик қарзлар учун (репо) аукционда “фоиз ставка” шаклланади. Бозорда бир қанча фоиз ставкалар бор. Бироқ бу қарзлар бозори (репо)да шаклланган фоиз ставканинг аҳамияти юқори. Сабаби, репо бозорнинг хажми жуда катта ва юқори ликвидли, шунингдек бу фоиз ставкалар бозорда бошқа ставкалар учун “бенчмарк” сифатида ишлатилади.
Бозорда турли хил ҳодисалар содир бўлиб туради. Масалан, бир пайда бозорга кўпгина бондлар келиши мумкин; банкларга эса кўпгина пул керак бўлади. Бошқа вақтда эса компаниялар солиқ тўловларини амалга ошириши керак ва қарз учун берилиши керак бўлган пулни бозордан тортиб оладилар. Баъзида эса бу ҳодисалар бир пайтда содир бўлиши мумкин:
“Душанба куни бошланган репо ставкасидаги тасодифий кўтарилиш cешанба куни ҳам давом этди ва 7%га кўтарилди. Бахтсиз тасодиф туфайли компаниялар фойда солиғини тўлаш учун пулни бозордан тортиб олган бўлса, шу пайтни ўзида умумий қиймати 78 млрд АҚШ доллари бўлган 10 йиллик ва 30 йиллик облигациялар бозорда пайдо бўлди ва сотилди. Айни вақтда 24 млрддан юқорироқ суммадаги облигацияларнинг сўндириши юз бергани ҳисобга олинса, бозорда 50 млрддан ортиқроқ нақд долларга эҳтиёж пайдо бўлди. Алал оқибатда эса, бозорда долларнинг етишмовчилиги пайдо бўлди”.
Бозордаги бу тасодифий ўзгариш фундаментал ҳолат эмас ва бозорни нормал ҳолатга келтириш, ўзининг асосий фоиз ставкасини белгиланган 2-2.25 %да ушлаб туриш учун АҚШ Федерал заҳира тизими (Марказий банки) репо операциялари ўтказиш тўғрисида қарор қилди ва 75 млрд атрофида бозорга ликвидлилик тақдим этди.
Шунақа, АҚШ Федерал заҳира тизими сеҳрли ташкилот - xоҳлаганча пул яратиши мумкин.

Wikipedia
Money market fund
type of investment fund
Жахон иқтисоди қанчалик "долларлашган"?
1. АҚШ иқтисоди:
- жахон савдосининг 10 фоизи;
- глобал ЯИМнинг 15 фоизини ташкил этади.
2. АҚШ доллари глобал молия бозорида:
- дунё давлатларининг 1/3 қисми ўз валюталарини доллар курсига боғлаган;
- жами глобал савдонинг 50 фоизи долларда хисоб-китоб қилинади;
- ривожланаетган давлатлар ташқи қарзининг 2/3 қисми долларда деноминацияланган;
- жами давлатлар валюта захирасининг 2/3 қисми долларда сақланади.
Бу феномен давлатлар учун қуйидаги сигнални беради:
"Бизнинг доллар сизнинг муаммоингиз эди, энди эса бизнинг хар қандай муаммоимиз сизнинг муаммоингизга айланди“.

Макроиқтисодиёт шундай сохаки, унда узил-кесил сабаб-оқибат муносабатларини ўрнатиш мураккаб, деярли имконсиз. Иқтисодиёт моделлари бу вазифани амалга оширишга харакат қилсада, уларнинг асосий муаммоси модел учун қабул қилинган аксарият мухим фаразларнинг реал холатда амал килмаслигидир.
Куйида ташқи савдо бўйича машхур олим Пол Кругманнинг 20 йил утиб эркин савдо ва иш хақи ўртасидаги боғлиқликни нотўғри тахлил қилганлиги хақидаги "иқрорномаси" берилган.
https://t.co/TBLML7Inus?amp=1

Жаҳон банкининг Кам таъминланганлик ва тенглик бўйича гуруҳининг тадқиқотчиси Уильям Сеиз (William Seitz) томонидан Ўзбекистондаги ички миграция ва арзон уй-жой билан таъминланиш ҳолати бўйича ўтказилган тадқиқоти эълон қилинди.
Тадқиқот “Ўзбекистон Фуқароларини Тинглаш” сўрови асосида ўтказилган бўлиб, Ўзбекистондаги ички миграция фаоллигига тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлашга қаратилган.
Тадқиқотда қайд этилишича, Ўзбекистон ички миграция даражаси бўйича дунёдаги энг паст кўрсаткичга эга давлатлар қаторида бўлиб (1,2%), урбанизациялашув жараёни мамлакатда 2009 йилдан буён турғун ҳолатда.
Бунинг асосий сабаблари сифатида 2 та ҳолат қайд этилган: (i) ҳуқуқий чеклов (прописка тизими) ва (ii) шаҳарлар ва қишлоқлардаги яшаш ҳаражатлари ўртасидаги катта тафовут (давлатдаги ўртача кўрсаткичдан, масалан, Тошкент шаҳрида яшаш 5,5 баробарга қадар юқори).
Унинг фикрича, мазкур ҳолат сақланиб қолса кўплаб давлатлар тажрибаси кўрсатмоқдаки, Ўзбекистонда ишлаб чиқариш ва самарадорлик сурати пасаяйиб, аҳолининг даромади ва иш билан бандлик даражаси ўзининг потенциалидан паст ҳолатда бўлади.
Тадқиқотчи томонидан юқоридаги ҳолатни бартараф этиш бўйича қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилиши таклиф этилмоқда:
- Сингапур, Гонконг, Хитой давлатларда амалга оширилгани сингари катта миқёсда арзон ижара уйларини қуриш орқали ижара уй-жой бозорини шакллантириш;
- Уй-жой соҳасидаги инвестицияни таъминлаш учун ерга бўлган ҳуқуқни таъминлаш;
- Арзон уй-жой учун ҳам таклиф ҳам талаб томонидан таргетлашган субсидиялар бериш.

“Dosanomics”
Ҳеч кимга сир эмас иқтисодиётимизнинг энг асосий муаммоси сурункали равишда нархларнинг кўтарилиши ҳисобланади. Юқори инфляциядан паст инфляцияга ўтиш ҳар доим ҳар ерда оғир кечган. Бунда муҳим нарса Марказий банк ўзининг сиёсатини одамларга осон тилда тушунтириши, улар билан содда, Давлетовуз айтганидек, жайдари тилда мулоқот қилиши зарур.
Шу ўринда, Хиндистон Марказий банкининг собиқ раҳбари машҳур иқтисодчи Рагурам Ражан одамларга паст инфляция (паст фоиз ставкаси) юқори инфляция (юқори фоиз ставкаси)дан нима учун афзаллигини Доса деган хиндлар кўп истеъмол қиладиган маҳсулот билан содда қилиб тушунтириб берган. Унинг бу тушунитриши кейинчалик “Dosanomics” деб ном олди.
Муаммо шунда эдики, юқори инфляция шароитида пенсионерлар ўзларининг депозитлари учун юқори номинал ставкада даромад олиб келишган, бироқ инфляциянинг пасайиши ва унинг ортидан депозит ставкаларнинг ҳам тушиши одамларни ҳавотирга туширган. Шунда Ражан Хиндистонда кузатилган қуйидаги иккита ценарийни мисол қилиб, вазиятни равшанлаштирган:
(A) 10% фоиз омонат учун ставка ва 10% инфляция;
(B) 8% фоиз омонат учун ставка ва 5% инфляция.
Рагурам (B) ҳолат (A) дан кўра яхши эканлигини Доса орқали тушунтириб берган:
Досанинг донаси 500 бирлик бўлсин. Шунда, биз бугун 100 минг бирлик пулга 200 дона доса сотиб олишимиз мумкин.
(А) ҳолатда: йиллик инфляция 10% бўлганда досанинг нархи бир йилдан сўнг 550 бирлик бўлади. 100 минг бирлик пулни 10%дан 1 йилга омонатга қўйилса, 10 минг сўм устама (фоиз) оламиз. Жами пулимиз шунда 110 минг бирлик бўлади ва унга жами 200 дона доса сотиб олишимиз мумкин.
(B) ҳолатда эса доса нархи бир йилдан сўнг 525 бирлик бўлади. 100 минг бирлик пулни 8%дан 1 йилга омонатга қўйилса, 108 минг сўмга айланади. Шунда жами 205 дона доса сотиб олишимиз мумкин бўлади.
Яъни паст инфляция шаротида жамғарувчи 5 бирлик кўпроқ досани сотиб олиш имкониятига эга бўлмоқда.
Тўғри, юқори инфляция шароитида омонатга қўйилган пулдан юқори даромад оламиз бироқ, юқори инфляция яширин тарзда жамғармамизнинг асосий қисмини “ейди” ҳам. Шунинг учун, оддий жамғарувчи учун ҳам паст инфляция (паст фоиз ставкаси) юқори инфляция (юқори фоиз ставкаси) ҳолатидан афзалроқ ҳисобланади.
P.S. Юқоридаги мисол келтирилган Рагурам Ражамнинг «I Do What I Do» китоби ажойиб тарзда, кенг омма учун ёзилган. Айниқса, ҳозирги Марказий банкнинг раҳбар ҳодимлари учун келгусида жуда яхши қўлланма бўлиши мумкин.

Telegram
davletovuz
Инфляцион таргетлаш нима дегани? 2023 йилда инфляция ҳақиқатан ҳам 5 фоиз атрофида бўладими? Марказий банк 5 фоизлик мўлжалга эришиш учун етарли даражада салоҳиятга эгами? Доллар ошса, ҳатто гугурт нархи ҳам ошиши бор гапми? Бу қараш ўзи қаердан пайдо бўлган?…
“We are all Chinese, now”
Зимбабвенинг Ҳараре деган шаҳар тоғ-ён бағрларида замонавий мажмуа қад кўтармоқда. Қуриб битказилгач, ушбу бино Зимбабве парламентининг уйи ва пойтахт янги қисмининг асосий марказларидан бўлади.
Ажабланадиган дизайни билан бир қаторда, ушбу лойиҳа учун яна бир ноёб ҳодиcа бор - 140 миллион долларлик бўлган мазкур лойиҳа Пекиннинг Зимбабве учун совғаси ҳамдир. Бир қарашда, мамлакатга янги парламент биносини совға қилиш ғайритабиий бўлиб туюлиши мумкин, аммо бу лойиҳа Хитойнинг 2000 йилдан бери амалга оширган 270 миллиард долларлик "дипломатия харажатлари"нинг озгина қисми ҳолос.
“Aid Data” тадқиқот институти Хитой томонидан 2000 йилдан буён дунёнинг турли давлатларида амалга оширилиб келаётган лойиҳаларнинг базасини яратган. Умуман олганда, бу визуализациядан Хитойнинг дунё мамлакатларида, хусусан Африка ва Жанубий Осиёдаги таъсири қай даражага етганини кўриш қийин эмас.
https://www.aiddata.org/china-project-locations

Фоиз ставкасини бошқаришнинг коридор механизми ҳақида
Монетар сиёсат бўйича Марказий банкларнинг асосий инструменти (операцион таргети) нимадан иборат бўлиш керак? Бугун барча Марказий банклар орасида ягона позиция мавжуд: Марказий банк ҳар доим қисқа муддатли фоиз ставкани белгилаши керак. Опeрацион таргетга эришиш учун деярли барча Марказий банклар фоиз ставкасининг коридор механизмидан фойдаланади. Ҳўш, коридор тизими қандай ишлайди, унинг бошқа Марказий банк операцион таргетларидан қандай авфзаллиги бор?
Азалдан Марказий банкнинг асосий сиёсати нима деганда, биринчи навбатда қисқа муддатли фоиз ставкаларни белгилаш деб қаралган. Бу консенсунинг тарихи узоққа бориб тақалади. Фақатгина ўтган асрнинг 20-йилларида ва 80-йилларнинг сўнггида, фоиз ставкасини белгилашдан фарқли равишда айрим давлатларда, хусусан АҚШда резерв позицияси доктринаси (reserve position doctrine) доминантлик қилди. Бу доктринага кўра, Марказий банк очиқ бозор операциялари орқали банк тизимидаги резервлар миқдорига таъсир кўрсатади, резерв миқдори эса пул мултипликатори орқали пул агрегатларига таъсир кўрсатиб, Марказий банкнинг асосий мақсади бўлган инфляция суратига таъсир этиши керак. Бироқ, бугунги кунда бирорта нормал Марказий банк бу доктрина билан фаолият юритмайди. Демак, биз ҳам умужаҳон трендига қўшилдик.
Назарий жиҳатдан коридор тизими асосий ставкадаги кескин тебранишни чеклайди. Коридор тизимида Марказий банк инфляция ва иқтисодий ўсиш сурати мақсадларига тўғри келувчи асосий ставканинг таргетини ва шу ставка тебраниши мумкин бўлган қуйи ва юқори чегарани эълон қилади. Шундай қилиб, бизда Марказий Банк томонидан асосий ставка йиллик 16% ва унинг тебраниш коридори ± 1 фоиз банд этиб ўрнатилди.
Қандай қилиб Марказий Банк бу операцион таргетга эришишни таъминлайди? Нима учун асосий ставка айнан шу коридорда ҳаракат қилиши керак? Ёки бошқача айтганда, асосий ставка юқори ёки қуйи чегарадан чиқиб кетиши мумкинми?
Шуни қайд этиш кераккки, тижорат банклари тўловларни амалга ошириш ва мажбурий захира талабларига эришиш учун кунлик резерв қолдиқларини Марказий банкда таъминлаши шарт. Бу талабни бажариш учун банклар банклараро пул бозоридан ёки Марказий банкдан резерв (ресурс) жалб қилиши мумкин. Бошқа операцион усуллардан кўра коридор тизими самарали банклараро пул бозорининг фаолият кўрсатиши учун имкон яратади. Сабаби, кун давомида қайсидир банкда ортиқча резерв пайдо бўлса, яна бирида резерв етишмаслиги мумкин. Банклараро пул бозори мана шу ресурсларни самарали тақсимлаб, қисқа муддатли бозор ставкасини шакллантиради.
Қисқа қилиб айтганда, асосий ставка юқори ва қуйи чегарадан чиқиб кетмаслиги учун Марказий банк тижорат банклари учун қуйидаги доимий операцияларни амалга оширади:
Юқори чегарани таъминлаш учун қарз бериш операцияси: Агар (А) банкда ортиқча резерв мавжуд бўлса, ушбу банкда ортиқча ресурсни ўрнатилган юқори чегарача бўлган ставкада бошқа банкка сотишга рағбат мавжуд. Сабаби, бу чегара ставкадан юқори ставкада ҳеч қайси банк ресурсни сотиб олмайди. Чунки, Марказий Банк ҳамиша юқори чегарадаги ставкада ресурс беришга тайёр туради.
Қуйи чегарани таъминлаш учун депозит операцияси: Агар (А) банкка ресурс керак бўлса, у шу ресурсни сотиб олиш учун бошқа банкка коридорнинг қуйи чегарасидан баланд бўлган ставкани таклиф қилиши керак бўлади. Сабаби, Марказий Банк ҳар доим тижорат банкидан ўрнатилган қуйи чегарада ортиқча ресурсни депозитга қабул қилишга тайёр туради.
Шу орқали бозорда фаол ва актив пул бозори шаклланиши керак. Натижада Марказий Банк доимий равишда қисқа муддатли ставкани назорат қилиш имконига эга бўлади.
@macrobs

Савдо уруши якунланмоқда
Чоршанба куни АҚШ ва Хитой ўртасида савдо битимининг биринчи фазаси имзоланди ва икки йилдан буён давом этиб келаётган савдо уруши расман якунига етди. Имзоланган битимнинг 5та муҳим жиҳати қуйидагилардан иборат:
Интеллектуал мол-мулк ҳимояси масаласида
“АҚШ интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш муҳимлигини тан олади. Хитой интеллектуал мулкни асосий истеъмолчисидан йирик интеллектуал мулк ишлаб чиқарувчисига айланар экан, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш ва ҳимоя қилишнинг кенг қамровли ҳуқуқий тизимини яратиш ва амалга ошириш муҳимлигини тан олади. Хитойнинг фикрича, интеллектуал мулк ҳимояси ва ҳимоясини кучайтириш инновацион мамлакат қуриш, инновацияларга асосланган корхоналарни кўпайтириш ва юқори сифатли иқтисодий ўсишни таъминлашдан иборат. "
Нима учун бу муҳим: Айнан интеллуктуал мулк масаласидаги келишмовчилик савдо урушини бошланишига сабаб бўлганди.
Хитойнинг савдо бўйича мажбуриятлари
2020 йил 1 январдан 2021 йил 31 декабргача Хитой АҚШдан қўшимча равишда умумий қиймати 200 млрд доллардан кам бўлмаган товарлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, энергия маҳсулотлари ва хизматларни сотиб олади. Яъни бу миқдор Хитой АҚШдан хозирда амалга ошираётган харидларини 200 млрд АҚШ долларига кўпайтириш дегани.
Нима учун бу муҳим: Бу Президент Трампнинг тадбиркорлар, фермерлар ва ишлаб чиқарувчиларга берган асосий ваъдаларидан бири эди.
Технологияларни трансфер қилиш
"Томонлар технологияни трансфер қилиш ихтиёрий, бозор шароитида амалга оширилишини таъминлаш муҳимлигини таъкидлайдилар ва мажбуран технологияни тақдим этиш масаласи ҳар икки томонни ҳам ташвишга солишини тан олади. Томонлар технология ва технологик ўзгаришларнинг жаҳон иқтисодиётига чуқур таъсирини ҳисобга олган ҳолда ушбу масалаларни ҳал қилиш чораларини кўриш муҳимлигини тан олишади. "
Нима учун бу муҳим: Хитой ҳукумати Хитойда фаолият юритаётган Америка компаниялардан ўзларининг технологияларини “улашишни” талаб қилиб келган. Бу келишув Хитойда фаолият юритаётган айрим Америка компаниялари томонидан билдираётган эътирозларни ҳал этишга қаратилган.
Валюта курсини бошқаришда
Валюта курсини ўрнатиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш учун икки томонлама низоларни ҳал этиш механизми жорий этилди. Агар муаммони икки томонлама ҳал этиш имкони бўлмаса унда “ёрдамга” Халқаро валюта жамғармаси чақирилади.
Нима учун бу муҳим: АҚШ доимий равишда Хитойни ўзининг валюта курсини манипуляция қилишида айблаб келган ва бу келишув мазкур низони ҳал этиши кутилади.
Молиявий хизматлар масаласида
- Хитой АҚШнинг молиявий компанияларига активларни бошқариш учун лицензияларини олишга рухсат беради. Агар қўшимча лицензиялар керак бўлганда АҚШ молия компаниялари Хитой компаниялари каби тенг ҳуқуқли субъект сифатида тан олинади;
- Хитой 2020 йил 1 апрелдан кечиктирмасдан ҳаёт, пенсия ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги сугурта компаниялар устав капиталида чет эл капитали миқдорига қўйилган чегарани олиб ташлайди ва АҚШ суғурта компанияларига ушбу соҳаларда иштирок этишга рухсат беради. Шунигндек, Хитойда ташкил этилган АҚШга тегишли суғурта компанияларининг Хитойда суғурта активларини бошқариш компанияларига тўлиқ эгалик қилишига ҳеч қандай чекловлар бўлмайди;
- Хитой 2020 йил 1 апрелдан кечиктирмай, компаниялар устав капиталида чет эл капитали миқдорига белгиланган чекловларини бекор қилади ва АҚШ компанияларига қимматли қоғозлар, фондларни бошқариш ва фючерс бозорида иштирок этишга рухсат беради;
- Хитой АҚШнинг кредит рейтингни аниқловчи компанияларига ички ва халқаро инвесторлар учун облигацияларни баҳолашга рухсат берилганлигини тасдиқлади.
Нима учун бу муҳим: Банклар, суғурта компаниялари ва кредит рейтинги компаниялари йиллар давомида Хитой бозорини кўпроқ эгаллашга ҳаракат қилишаётган эди.
Манба: Bloomberg.com

[1-қисм] Инфляция қандай пайдо бўлади?
Инфляцияни қандай ҳаракатланишини тушуниш жуда ҳам муҳим. Сабаби, касални дардини аниқламасдан туриб, уни даъволашни имкони бўлмагандек, инфляцияни келтириб чиқарувчи омилларни тўғри аниқламасдан, унга қарши курашиш самарасиздир.
Инфляция бўйича энг кенг тарқалган ғоя - “Инфляция бу - ҳар ерда ва ҳар доим монетар феномен” - машҳур иқтисодчи Милтон Фридманга тегишли бўлиб, унга кўра инфляциянинг асосий сабаби иқтисодиётда ортиқча пул массасининг кўпайиб кетишидир. Ҳақиқатда ҳам шундайми? Бу фикр қанчалик тўғри? Қуйида шу ҳақда батафсил ёритилган.
https://telegra.ph/1-%D2%9Bism-Inflyaciya-%D2%9Bandaj-%D2%B3arakatlanadi-Nazarij-yondoshuv-01-20

[1-қисм] Инфляция қандай ҳаракатланади? Назарий ёндашув
Инфляция бўйича энг кенг тарқалган ғоя - “Инфляция бу - ҳар ерда ва ҳар доим монетар феномен” - машҳур иқтисодчи Милтон Фридманга тегишли бўлиб, унга кўра инфляциянинг асосий сабаби иқтисодиётда ортиқча пул массасининг кўпайиб кетишидир. Ҳақиқатда ҳам шундайми?…
Глобал иқтисодий ўсиш қандай бўлади?
Халқаро валюта фонди 2019 йил учун глобал иқтисодий ўсиш суратини 2,9% деб баҳолади ва бу 2008 йилдаги инқироздан cўнг дунё иқтисодиётида кузатилган энг паст ўсиш ҳисобланади.
Шунингдек, Фонд келгуси йиллар учун прогнозларини ҳам янгилади. Унга кўра, 2020 йилда дунё иқтисоди ўртача 3,3%га ўсади. Асосий савдо ҳамкоримиз бўлган Хитойда кейинги йилларда (2020 йилда 6,0% ва 2021да 5,8%) иқтисодий ўсиш пасайиш тенденциясига эга.

“Бизнес юритиш” рейтингини кўтариш ечим эмас
Таркиби деярли ўзгармасдан шаклланган янги ҳукумат мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ўзининг стратегиясини эълон қилди. Бошқа режалар билан бир қаторда, келгусидаги асосий мақсадларидан бири Ўзбекистонни “Бизнес юритиш” (Doing Business ) рейтингида 20-ўрингача кўтариш белгиланган. Бундан кўзланган асосий мақсад мамлакатни (хорижий) инвесторлар учун имиджини яхшилаш ва натижада инвесторлар оқимини кучайтириш.
Энди савол туғилади – ҳўп, Ўзбекистон рейтингда 20таликка кирди дейлик - тадбиркорлик муҳитида оламшумул ўзгариш бўладими? Инвесторлар қайси соҳага инвестиция киритсак экан деб навбатда туришадими? Инвестиция кўпаядими?
Афсуски, "бундай бўлмайди" дейди Гарвард профессори, машҳур иқтисодчи - Рикардо Хаусманн. Унинг фикрича рейтинглар ортидан қувиш ислоҳотчи ҳукумат кутган натижани бермайди - инвесторлар ва инвестициялар кириб келмайди.
Нима учун бундай рейтинглардаги юқорига кўтарилишлар инвесторларни етаклаб келмайди? Бунинг сабаби жуда ҳам оддий – “иқтисодий ўсиш/инвестициялар ва бундай рейтинглардаги ўзгаришлар ўртасидаги корреляция нолга тенг” дейди Хаусман. Бошқача қилиб айтганда, бундай рейтинглар ҳақиқатда мамлакатда бартараф этилиши лозим бўлган муаммоларни акс эттирмайди.
Ҳақиқатда, Ўзбекистоннинг “Бизнесни юритиш”даги рейтингига назар солсак, масалан, электр-энергияга уланиш бўйича 36-ўринда. Электр энергияни етказиб бериш билан боғлиқ муаммоларни кўриб, бу ўрин нақадар реалликдан узоқ эканлигини сезиш қийин эмас. Ёки, 8-ўриндаги бизнесни бошлаш рейтингини олайлик. Бизнесни бошлаш билан бизнесни юритиш ўртасида ер билан осмонча фарқ бор.
“Бундай рейтингларнинг мақсади ҳар хил бюрократик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган чораларни баҳолашга қаратилган. Фараз қилинадики, бундай тўсиқлар олиб ташланса инвесторлар оқиб келади. Бироқ, дунё бу рейтинглар фараз қилганидан анча мураккаб. Инвесторлар бизнесини яхши тушуниши мумкин, бироқ улар бизнес юритиш учун муҳим бўлган омилларнинг бошқа давлатдаги ҳолати ҳақида жуда кам ахборотга эга бўлади. Жуда кўп ҳолатда уларнинг бизнеси сенинг ҳукуматинг ўзгартириши керак бўлган, лекин амалда бундай қилинмаётган омилларга боғлиқ бўлади.”
Масалан, ишлаб чиқариш учун коммунал хизматларга уланган, хавфсизлик таъминланган, яхши логистика тармоғига ва малакали ишчи кучига эга саноат зонаси муҳим. Мева-сабзавотни қайта ишлаш ва экспорт учун катта музлатгичлар, сертификациялаш масаласи, божхонада яшил йўлаклар, ҳукумат руҳсат берган фитосанитар нормалар зарур. Турли-хил назорат ва тартибга солувчи муаммоларни ечиш юқоридаги тизимларни барпо этишдан анча осон.
Хаусманн ислоҳотчи ҳукуматга ҳақиқатда инвесторлар келишини таъминлаш учун рейтинглардаги ўринларни ошириш билан бирга яна қўшимча камида 3 та - бизнес билан фаол мулоқот, инвестицияга маъсул давлат идораларини ислоҳ этиш, квази-давлат корпорациялари орқали янги соҳаларга инвестиция қилиш - кабиларни амалга оширишни тавсия қилади. Хаусманнга қўшимча равишда айтган бўлардимки, илоҳотларни юзаки, чала-чулпа, “косметик” ёки рейтингдаги ўринларни кўтариш учун эмас, жиддий равишда амалга ошириш керак. Шунда, рейтингдаги натижалар ўз-ўзидан юқорилаб бораверади.

Kun.uz
Aripov «Doing business» bo‘yicha yaqin o‘n yillikdagi rejalarni ochiqladi
Oliy Majlis palatalarining 21 yanvar kuni bo‘lib o‘tgan ilk qo‘shma majlisida so‘z olgan bosh vazir Abdulla Aripov hukumatning yaqin va uzoq istiqbol uchun rejalari haqida ma'lumot berdi.
[2-қисм] Инфляция қандай пайдо бўлади?
1-қисмда инфляция борасида жуда кенг тарқалган, бироқ тўғри бўлмаган ғоя ҳақида тўхталиб ўтдик. Яъни, инфляция бу фақат монетар феноменмаслиги, Марказий банк иқтисодиётда пул таклифи устидан тўлиқ назоратни амалга оширолмаслиги ва инфляцияни таргетлаш ва унга эришиш ҳар доим ҳам китоблар фараз қилганидек осон эмаслиги тушунтирилди.
Агар юқоридаги фикрлар нотўғри бўлса, табиий савол туғилади – инфляция қандай пайдо бўлади? Пул таклифининг кўпайиши ҳар доим инфляцияга олиб келадими? Қандай факторлар инфляцияни келтириб чиқаради?
Қуйидаги 2-қисм шу ҳақда.
https://macrobs.github.io/2020/01/30/inflation.html

macrobs.github.io
[2-қисм] Инфляция қандай пайдо бўлади?
1-қисмда инфляция борасида жуда кенг тарқалган бироқ, тўғри бўлмаган ғоя ҳақида тўхталиб ўтдик. Яъни, инфляция бу фақат монетар феноменмаслиги, Марказий банк иқтисодиётда пул таклифи устидан тўлиқ назоратни амалга оширолмаслиги ва инфляцияни таргетлаш ва…
“72 қоидаси”
Ҳукумат кейинги 5 йилда Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) икки карра ортишини прогноз қилмоқда. Бу мақсадга етишиш учун ҳар йили ўртача иқтисодий ўсиш сурати қанчани ташкил этиши керак?
Агар ўсиш сурати берилган бўлса, “72 қоидаси” маълум бир ўзгарувчини икки карра ортиши учун кетадиган вақтни аниқлашда ишлатилади:
T≈72/r ,
бу ерда, r – ўсиш сурати (йиллик фоизда), Т – ЯИМни икки бараварга етказиш учун кетадиган вақт.
Мазкур формулани Т (5 йил)га нисбатан ечсак, шунда биз ЯИМни икки баравар қилувчи ўртача йиллик ўсиш суратини топамиз.
Демак, юқоридаги формулага асосан, ҳар йили Ўзбекистон ўртача 14,5 фоиздан ўсиши керак бўлади. Айтишингиз мумкин - 14,5 фоиздан ҳар йили иқтисодий ўсишга эришиш ҳақиқатдан узоқку, қандай қилиб бунга эришиш мумкин деб?
Ҳақиқат шуки, ЯИМнинг номинал қиймати икки баравар ортиши мумкин, реал ЯИМ эмас. Номинал ЯИМ яратилган товар ва хизматлар миқдори билан бирга, улар нархларининг ўзгаришини ҳам ҳисобга олади.
Агар хар беш йилда реал ЯИМни икки баравар кўпайтириш имкони бўлганда, ривожланиш даражаси бўйича аллақачон биз Японияни қувиб етган бўлардик.

Коронавируснинг жаҳон иқтисодига таъсири
Oxford Economics прогнозига кўра, вируснинг салбий таъcири натижасида 2020 йилда Хитойнинг иқтисодий ўсиш сурати 5,6 фоизни ташкил этиши кутилмоқда. Бу Халқаро валюта фонди Хитой учун кутаётган ўсиш суратидан 0,4 фоиз бандга пастдир. Ўз навбатида, мазкур ҳолат глобал иқтисодий ўсишни ҳам 0,2 фоиз бандга пасайтирган ҳолда, қисқа муддатда ўсиш сурати 2%дан пастга “шўнғиши” мумкин.

Инфляция нима ўзи??
Марказий банкнинг телеграм саҳифасида жойланган видеода инфляцияни қуйидаги мисол орқали тушунтиришга ҳаракат қилинган:
“... дейлик, сиз ўтган йили 1000 сўмга ўртача катталикдаги 1 дона олмани сотиб олишингиз мумкин эди. Инфляция натижасида бу йил сиз ўша 1000 сўмга кичикроқ олма сотиб олишингизга тўғри келади ёки худди шу катталикдаги олмани кўпроқ пул эвазига харид қилишга мажбур бўласиз...”
Инфляцияга бўйича берилган юқоридаги мисол нотўғри. Сабаби, нархнинг ҳар қандай кўтарилиши инфляция бўлмайди.
Инфляция бу - узлуксиз равишда товар ва хизматлар нархларининг ўсиши.
Бу ерда ключевой сўз - "узлуксиз равишда".
Инфляция бўлишлиги учун нархлар даражаси бир неча даврлар давомида (ой, йил) кўтарилиши керак. Нархнинг бир марталик кўтарилиши инфляция эмас.
Юқоридаги мисолни қуйидагича тўғрилаш мумкин:
Агар олманинг нархи кетма-кет, масалан, 2 ёки 3 ой (йил) давомида узлуксиз кўтарилса шунда инфляция содир бўлади.
Педантичный туюлиши мумкин, лекин инфляцияга қарши курашиш учун аввал инфляция нималигини тўғри аниқлаволишиз керак.

Central Bank of Uzbekistan
📘Глоссарий: Инфляция
Коронавирус чўққисига яқинлашмоқдами!?
Хитойнинг ичида ҳам ташқарисида ҳам вирусга чалинганлар сони кўпайишда давом этмоқда ва масштаби бўйича ундан олдин кузатилган барча пандемияларни аллақачон ортда қолдирди.
Агар берилаётган ахборотлар тўғри бўлса, сўннги кунларда касалланганларнинг ўсиш сурати пасаймоқда ва бу жуда яхши хабар.
Шундай қилиб, 08.02.2020 йил ҳолатига:
Хитойнинг 31 та провинциясида кузатилган;
Вирусга расман чалинганлар - 37 198;
Вафот этганлар - 811;
Даъволанганлар - 2701.
Хитойдан ташқари дунёнинг 29 мамлакатида кузатилган;
Вирусга расман чалинганлар - 351;
Вафот этганлар - 2.
P.S. Қуйидаги ҳаволада мазкур вирус тўғрисидаги барча ахборотларни жамлаган энг яхши маълумотлар визуализацияси берилган.
https://t.co/KDmMx1dgF1?amp=1

Коридор тизими қандай ишламоқда?
Олдин айтиб ўтганимиздек, Марказий банк томонидан асосий фоиз ставка ва унинг коридор механизми жорий этилган эди.
Мазкур қарорнинг мақсади "пул бозори фоиз ставкаларининг кескин тебранишларининг олдини олиш, уларнинг ўрнатилаётган фоиз коридори доирасида ёки асосий фоиз ставкасига яқин даражада шаклланишини таъминлаш" эди.
Марказий банк телеграм канали орқали берилаётган ахборотларга эътибор қаратсак, ҳозирча асосий ставкани белгиланган коридор (15% ва 17%) доирасида ушлаб туриш унча муваффақиятли амалга оширилмаяпти.
Хусусан, сўнгги беш иш кунида фақатгина 7 феврал куни асосий ставка белгиланган коридор доирасида бўлган.
Коридор тизими нормал фаолият кўрсатса банклараро пул бозори ставкаси максимум 17%дан кўтарилмаслиги ва минимум 15%дан пастга тушмаслиги керак.
Марказий банк томонидан нима учун бундай ҳолат кузатилаётганлиги ҳақида қўшимча ахборот берилмаган.

Жаҳон банки томонидан ажратиладиган грантлар қаерда қўним топади?
1-факт. Ўтган куни Жаҳон банки бош иқтисодчиси Пенни Голдберг ишдан кетганини эълон қилди.
2-факт. Норвегия бизнес мактаби профессори Жуэл Андерсон ва Жаҳон банки тадқиқотчиси Боб Рижкерс олиб борган тадқиқот натижасига кўра, 1990-2010 йилларда Жаҳон банки томонидан 22 та давлатга ажратилган грант маблағлари ортидан мазкур давлатларга тегишли субъектларнинг офшор ҳудудлардаги ҳисоб-рақамларида пуллари кўпайган. Ажратилган грантларнинг ўртача 5% йўлда “тушиб” қолган.
Бу ҳар икки фактнинг бир-бирига қандай алоқаси бор дейсизми? The Economist қайд этишича, Жаҳон банки бош иқтисодчисининг ишдан кетиши ва банкнинг тадқиқотчиси иштирок этган изланиш ўртасида боғлиқлик бўлиши мумкин.
Кўпчиликнинг фикрича, тадқиқот натижаларини эълон қилиш Жаҳон банкнинг юқори расмийлари томонидан рухсат берилмаган ва шунинг ортидан Пенни Голдберг ишдан бўшаган ёки бўшатилган. Сабаби, бундай тадқиқотнинг эълон қилиниши банкнинг репутатциясига путур етказиши мумкинлиги Жаҳон банки расмийларини ҳавотирга солган бўлиши мумкин.
Ҳўш, бу фактларни бизга нима алоқаси бор дерсиз?
Шунчаки биз ҳам Жаҳон банкидан грант олувчи давлатлар қаторига кирамиз.

The World Bank loses another chief economist
Penny Goldberg leaves after only 15 months in the job