Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
132K photos
12.9K videos
34 files
70.3K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @kunuzmurojaat
Реклама:
+998781137733
Download Telegram
Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 60 млрд доллардан ошди

1 октябр ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 60,2 млрд долларни ташкил қилган. Шундан давлат ташқи қарзи 32,5 млрд долларга, корпоратив ташқи қарз ҳажми эса 27,7 млрд долларга тенг бўлган.

👉 https://kun.uz/kr/89882043

Kun.uz расмий канали
Ғилай Ленин – СССРда 10 рубллик пулларни сохталаштирган шахс қандай фош бўлганди?

1980-йиллар охирроқларида Олмаота шаҳрида сохта 10 рубллик пуллар муомалада юргани аниқланади. Жиноятчи ушланганда милиция ходимлари ҳайрон қолишади. Чунки у қарийб 10 йил давомида сохта пулларни шундоққина милиция идораси рўпарасида жойлашган уйида тайёрлаганди.

👉 https://kun.uz/kr/87032869

Kun.uz расмий канали
Tenge Bank томонидан катта совринлар ўйини: биз билан орзуингизни рўёбга чиқаринг!

Tenge Bank бир вақтнинг ўзида мижозларига ҳам, чакана фойдаланувчиларга ҳам қаратилаётган бир нечта акциялар доирасида катта совринлар ўйналишини эълон қилади. Иштирок этинг ва қимматбаҳо совғаларни ютиб олиш имкониятига эга бўлинг!

👉 https://kun.uz/kr/51917002

Реклама
Хатирчида пойга ўйнаб, 9 ёшли қизни босиб кетган ҳайдовчиларга ҳукм ўқилди

Иккита ҳайдовчи BYD машиналарида бир-бирини қувиб ўтиш мақсадида аҳоли яшаш пунктида катта тезликда ҳаракатланган ҳамда пиёдалар йўлагидан ўтаётган қизни уриб ва босиб ўтиб кетган. Суд ҳукми билан уларнинг ҳар бирига 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

👉 https://kun.uz/kr/34018455

Kun.uz расмий канали
Ракета зарбаси, қушлар ёки носозлик — Оқтовдаги авиаҳалокат сабаби нима?

Қозоғистон ҳукумати Azerbaijan Airlines авиакомпаниясининг Бокудан ҳавога кўтарилиб Грознийга учган ва Қозоғистоннинг Оқтов шаҳри яқинида авариявий қўнишни амалга оширган самолёти ҳалокати сабабларини ўрганмоқда.

📹 👉 https://kun.uz/kr/46524610

Kun.uz расмий канали
5 нафар ўзбекистонлик ёниб кетган ферма эгасига нисбатан жиноий иш очилди

Удмуртия республикаси собиқ қишлоқ хўжалиги вазирининг қизи Елена Собина суд ҳукми билан 24 февралгача уй қамоғига олинди. Елена ва корхона раҳбарига нисбатан «ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш», «совуққонлик» ва «ноқонуний миграцияни ташкил қилиш» каби айбловлар билан жиноий иш очилган. Айбланувчи томони 3 нафар марҳумнинг яқинларига 500 минг рублдан компенсация тўлаган.

👉 https://kun.uz/kr/34612874

Kun.uz расмий канали
Мирзиёев: ЕОИИ давлатлари фуқароларига ички ҳужжатлари билан Ўзбекистонга кириш имконини беришга тайёрмиз

Ўзбекистон сайёҳлик алмашинувларини рағбатлантириш мақсадида ЕОИИ давлатлари фуқароларига ички ҳужжатлар билан республикага кириш имконини беришга тайёр. Бу ҳақда ЕОИИ саммитида кузатувчи мақомида қатнашган президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

👉 https://kun.uz/kr/22446389

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Автобуслар учун 100 та камера”: улар Тошкентда жамоат транспортига ажратилган алоҳида йўлакдаги қоидабузарликларни қайд этади

Тошкент шаҳридаги барча автобусларда 1 январдан йўлкира тўловларини нақд шаклда тўлаш тўхтатилади. Бунинг ортидан транспорт ёки банк картаси бўлмаган йўловчиларнинг бир марталик чипталарга эҳтиёжи ортади. Хўш, пойтахтда бундай чипталарни сотадиган шохобчалар етарлими? Автобуслар учун ажратилган алоҳида йўлаклар борасида қандай янгиликлар кутилмоқда? Kun.uz мухбири шу каби саволлар билан пойтахт транспорт бош бошқармаси бошлиғи Миракбар Икромовга юзланди.

👉 https://kun.uz/kr/35560549

Kun.uz расмий канали
Катта эҳтимол билан Россия ракетаси зарба берган. Оқтовдаги авиаҳалокатнинг иккинчи кунига келиб яна нималар маълум?

Euronews манбасига кўра, Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Украина дронларини уриб туширмоқчи бўлиб учирган ракета самолёт ёнида портлаб, унинг қопламасига зарар етказган. Учувчилар фавқулодда қўнишни сўраганига қарамай, шикастланган самолётга Россия аэропортларига қўнишга рухсат берилмаган.

👉 https://kun.uz/kr/07811634

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
26 декабр янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар

Пойтахтнинг янги бош режаси, тасдиқдан ўтган 2025 йилги Давлат бюджети, оммавий тартибсизликларни молиялаштирганлик учун жавобгарлик ва «дача»дан топилган алиментдан қочган ота — кун давомида Kun.uz’да ёритилган Ўзбекистон янгиликлари билан таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/53958089

Kun.uz расмий канали
Reuters: AZAL самолёти Россиянинг «Панцир-С» тизими билан уриб туширилган

Грозний атрофида радиоэлектрон кураш тизимлари ишга туширилгани туфайли лайнерда алоқа «фалаж ҳолат»га келган. Боку Россия томони Озарбойжон самолётини уриб туширганини тан олишини кутмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/34343074

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трамп Мексика ва Канадага АҚШ штатлари бўлишни таклиф қилди

АҚШ сайланган президенти Доналд Трамп Оқ уйга ишга қайтишини интизорлик билан кутяпти. Ишга чиқишга сабри чидамаётган Трамп ҳар куни бир-биридан қизиқ гапларни ёзиб чиқмоқда. Масалан, у Шимолий Америкадаги икки йирик давлат Канада ва Мескикани, шунингдек, Гренландияни кўтарасига АҚШ таркибига қўшиб олмоқчи. Бўлажак президент нега бундай деди?

👉 https://kun.uz/kr/24704335

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қиммат сотилаётган дорилар: референт нархларга ёппасига амал қилинмаяпти

Ўзбекистонда дори воситаларининг чекланган энг юқори нархлари ўрнатилган. Аммо, Kun.uz олиб борган ўрганишларда айрим препаратларнинг нархи Тошкент шаҳридаги дорихоналарда референт нархлардан сезиларли баландлиги маълум бўлди.

👉 https://kun.uz/kr/66896424

Kun.uz расмий канали
Ўрикзор бозори ёнидаги кўприк устида Tracker бетон симёғочга урилди

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

👉 https://kun.uz/kr/41261088

Kun.uz расмий канали
Тошкент ҳавосининг ифлослиги бўйича дунёда 2-ўринни эгаллаб турибди

27 декабрда Тошкент ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича дунёнинг йирик шаҳарлари орасида 2-ўринни эгаллаб турибди.

👉 https://kun.uz/kr/57726255

Kun.uz расмий канали
2024 йилда 1,4 триллион сўмлик энергия ресурслари талон-торож қилинди

Жумладан, электр энергияси бўйича 730,1 млрд сўмлик ва табиий газ бўйича 679,1 млрд сўмлик ресурс талон-торож қилинган.

👉 https://kun.uz/kr/55926641

Kun.uz расмий канали
Эстония ва Финландия ўртасидаги учта алоқа кабелига зарар етказилди

Бир кун олдин Болтиқ денгизида сувости электр кабели шикастлангани маълум бўлди. Финландия полицияси Кук ороллари байроғи остидаги нефт танкерини қўлга олди.

👉 https://kun.uz/kr/82325736

Kun.uz расмий канали
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Авазбек Эргашев вафот этди

Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Авазбек Эргашев вафот этди. У Қўрғонтепа туманига 15 йил ҳокимлик қилган, Сирдарё ва Андижон вилоятлари ҳокими ўринбосари вазифаларида ишлаган.

👉 https://kun.uz/kr/72064111

Kun.uz расмий канали
Бразилия Оқтов яқинидаги ҳалокат юзасидан терговга қўшилди

Бразилия ҳарбий-ҳаво кучлари терговчилари Озарбойжон самолётининг қулаши сабабларини аниқлашда иштирок этади. Улар Қозоғистон расмийлари томонидан олиб борилаётган терговга «техник ёрдам кўрсатадилар».

👉 https://kun.uz/kr/28390418

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Shohsaroy уйларидан байрам туҳфаси – минимал бошланғич тўлов билан хонадон харид қилинг

Shohsaroy компанияси байрам муносабати билан 3 хонали хонадонлар учун бошланғич тўловни камайтирди. 90 млн сўм бошланғич тўлов билан 3 хонали уй харид қилинг.

Совғага:
- маиший техникалар;
- Юлдуз Усмонованинг концерти учун икки кишилик чипталар тақдим этилади.

Манзил: Яшнобод тумани, Уйсозлар кўчаси 7/3, локация
Маълумот учун: 55 504 99 99

Telegram | Facebook | Instagram

Реклама