Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
132K photos
12.9K videos
34 files
70.3K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @kunuzmurojaat
Реклама:
+998781137733
Download Telegram
Ислом оламининг забардаст уламолари Тошкентда жамланди — фоторепортаж

15-16 октябр кунлари Ўзбекистонда “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда Ислом оламининг йирик уламолари, дин ва жамоат арбоблари қатнашди. Kun.uz мухбири халқаро конференциянинг Тошкентдаги тадбирларидан фоторепортаж тақдим қилади.

📸👉 https://kun.uz/kr/69763963

Kun.uz расмий канали
2025 йилда бюджетдан таълим ва соғлиқни сақлаш учун харажатлар 20 фоизга кўпайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида жорий йил иқтисодиётда кутилаётган натижалар ва 2025 йил учун мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар, давлат бюджети муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

👉 https://kun.uz/kr/12174405

Kun.uz расмий канали
BYD YUAN UP электромобилининг расмий нархи эълон қилинди

👉 https://kun.uz/kr/36728615

Реклама
Ҳамас етакчиси Яҳё Синвар ўлдирилгани айтилмоқда

Ғазога йўлланган навбатдаги зарба натижасида жами уч киши ўлдирилган, улардан бири Ҳамас етакчиси Яҳё Синвар бўлиши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/89857374

Kun.uz расмий канали
Қозоғистон бош мураббийи Черчесов қозоқ тили ҳақидаги ҳазили учун жазоланди

Унинг матбуот анжуманида қозоқ тилида берилган саволга жавоби кўплаб мухлислар томонидан ҳақорат сифатида қабул қилинган эди.

👉 https://kun.uz/kr/56541917

Kun.uz расмий канали
Бир жиноят тарихи: қотиллик қурбони бўлган 72 ёшли актриса

1981 йил декабр ойида таниқли актрисалардан бирини Москвадаги квартирасида ўлдириб кетишади. Ўшанда қотил топилмайди. СССР парчалангач, қотилликни КГБ амалга оширгани ҳақида гап-сўзлар чиқади. Чунки актриса АҚШга кўчиб кетишга тараддуд кўраётганди.

👉 https://kun.uz/kr/63855815

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
17 октябр янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар

​​​​​​​Иситиш мавсуми бошланадиган сана, пойтахтда тасдиқланган пулли “парковкалар” нархи, уч йилда таъмирланадиган 4700 та кўприк ва рекорд даражага етган электромобиллар савдоси — кун давомида Kun.uz’да ёритилган Ўзбекистон янгиликлари билан таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/27982241

Kun.uz расмий канали
Фронтдаги вазият: Россия Украина кучларини Курск областидан сиқиб чиқаришга уринмоқда, Вовчанск эса култепага айланган

Украина қўшини тез орада РФ ҳудудидан олиб чиқилишини кутиш мумкинми?

👉 https://kun.uz/kr/81315258

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий тузилмаларга қўшилмайди — Акмал Саидов

Шунингдек, Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) кузатувчи давлат сифатида қолади. Ўзбекистон ташқи сиёсатининг шу мазмундаги асосий тамойиллари Конституциянинг янги таҳририда мустаҳкамлаб қўйилган ва уларга қатъий амал қилинади.

👉 https://kun.uz/kr/45622309

Kun.uz расмий канали
Туркистон атамаси – этник ўзлик ва минтақавий бирлик ифодаси

Туркистон сўзи илк марта VI-VII асрлардаги ёзма манбаларда учрайди, кейинги даврларда ҳам бу атама кенг қўлланган, жадидлар ҳам бежиз бу номга мурожаат қилишмаган, дейди турколог Жўлибой Элтазаров. Мустафо Камол университетидан Назрин Ализоданинг сўзларига кўра, турк дарсликларида Марказий Осиё атамасининг Туркистонга алмаштирилиши янги минтақавий кучлар нисбатини яратишга интилишдан дарак беради.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Саида Мирзиёева соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш лойиҳаси билан танишди

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева бугун, 17 октябр куни UZINFOCOM’да соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш бўйича ишлаб чиқилаётган лойиҳа билан танишди.

👉 https://kun.uz/kr/76106711

Kun.uz расмий канали
Британия парламентида бош вазирдан исроиллик миллатчи вазирларга санкция қўллаш сўралди

Итамар Бен-Гвир ва Бецелел Смотрич Исроил ҳукуматидаги энг миллатчи мулозимлар. Миллий хавфсизлик вазири Бен-Гвир яҳудийлар ҳуқуқи ҳар қандай арабникидан устун деса, молия вазири Смотрич Саудия ерларигача Исроилники деб ҳисоблайди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Исроил ҲАМАС етакчиси Яҳё Синварнинг ўлдирилганини тасдиқлади

Исроил бир йиллик «ов»дан кейин Синвар билан «ҳисоб-китоб қилингани» ҳақида баёнот берди.

👉 https://kun.uz/kr/85183491

Kun.uz расмий канали
Исроил ҲАМАС лидери Яҳё Синварни ўлдирди

ЦАХАЛ баёнотига кўра, Синвар 828-бригада томонидан ўлдирилган. Уни бир йилдан буён қидиришаётганди.

👉 Тафсилотлар
Дунёда интернет эркинлиги даражаси пасайиб бораётгани қайд этилди

Ўзбекистон интернет эркинлиги даражаси бўйича рейтингда қуйи ўринлардан бирини эгаллади.

👉 https://kun.uz/kr/33966394

Kun.uz расмий канали