Forwarded from Hilol dasturlari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎉 Chegirma davom etadi!
Avvalroq «Hilol eBook» ilovasidagi chegirmani eʼlon qilgan edik. Endi esa navbatdagi chegirmani e’tiboringizga havola qilamiz!
Marhamat, mavsumdan foydalanib qoling!
@hiloldasturlari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍43🤩12🔥8💯2
#Уламолар
Нега китоб йиғаверасиз?
Устоз Ёрқинжон домла раҳимаҳуллоҳ кўп китоб йиғар эдилар. Бирор нашриётдан янги илмий китоб чиққанини, бирор олим янги китоб ёзганини билсалар дарров сотиб олардилар. Ҳатто қадимий қўлёзмаларни ҳам қидириб топар, имкон бўлиши билан харид қилардилар. Шунинг учун дарс хоналари каттагина кутубхонага айланган эди.
У китобларнинг ҳаммасини ўқир, баъзисини ёдлар эдилар. Сафарга чиқсалар, меҳмонга таклиф қилинса, ваъз қилсалар ҳам қўлларида китоб бўларди.
Кун тартиблари китоб ўқишдан иборат эди.
Бир куни бир давлатманд киши кутубхоналарига кирганда, китобларнинг кўплигини кўриб: «Домла шунча китобларни йиғибсизу, лекин уларни ўқишга имконингиз етмайдику?!» деган экан.
Унга: «Ҳожи ака, сиз ҳам шунча молу давлатни йиғгансиз, аммо ҳаммасини ишлатолмайсиз, яна кўпайтиришга ҳаракат қилаверасиз. Биз ҳам бу китобларни ўқишга улгуролмасак ҳам кўпайтиришга интилаверамиз» деган эканлар.
🕋 @islomuz

😢150👍130🥰25🕊21🔥12👏6😍6🏆4🤩2🐳1
#Рамазон
Рамазондаги танбеҳлар!
Баъзи рўзадорларнинг ифтор пайтидаги дуодан ғафлатда қолиши хатодир. Ифтор пайтидаги дуо суннатдир. Бунда рўзадор учун улкан фазл бор ва ундаги дуо рад этилмас. Рўзадорнинг ифтор пайтидаги дуоси ижобат қилингандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч дуо рад этилмайди: ота-онанинг дуоси, рўзадорнинг дуоси ва мусофирнинг дуоси», деганлар.
Имом Аҳмад ривоят қилган.
Оғизни очгач, қуйидаги дуони айтиш ҳам суннатдир: «Заҳабаз-зама’у вабталлатил уруқу ва сабатал ажру, иншааллоҳу таъаалаа» (Чанқоқлик кетиб, томирлар ҳўлланди, иншааллоҳ, ажрлар ёзилди).
Абу Довуд ривоят қилган.
🔗 Тўлиқ ўқиш

👍119😍14🕊9👏3🐳1
#Силаи_раҳм
Садақа зарра миқдорича бўлса ҳам, Аллоҳ уни кўпайтириб беради
عَنْ وَائِلٍ الْمَدِينِيِّ، أَنَّهُ حَدَثَّهُ مَوْلَى لِعُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ عَنْ عُمَرَ؛ أَنَّهُ كَانَ فِي سُوقِ الْمَدِينَةِ يَوْمًا، فَطَأْطَأَ رَأْسَهُ فَأَخَذَ شُقَّ تَمْرَةٍ، فَمَسَحَهَا مِنَ التُّرَابِ، ثُمَّ مَرَّ أَسْوَدٌ عَلَيْهِ قِرْبَةٌ، فَمَشَى إِلَيْهِ عُمَرُ وَقَالَ لَهُ: اطْرَحْ هَذِهِ فِي فِيكَ.فَقَالَ لَهُ أَبُو ذَرٍّ: مَا هَذِهِ يَا أَمِيرَ الْمُؤْمِنِينَ؟ قَالَ: هَذِهِ مِثْقَالٌ أَوْ ذَرَّةٌ. قَالَ: لَا، بَلْ هَذِهِ. قَالَ: فَهَلْ فَهِمْتَ مَا أَنْزَلَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ فِي سُورَةِ النِّسَاءِ: إِنَّ اللَّهَ لَا يَظْلِمُ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ وَإِن تَكُ حَسَنَةً يُضَاعِفْهَا وَيُؤْتِ مِن لَّدُنْهُ أَجْرًا عَظِيمًاكَأَنَّ بَدْءَ الْأَمْرِ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ، وَكَأَنَّ عَاقِبَتَهُ أَجْرًا عَظِيمًا.
Воил Маданийдан ривоят қилинади:
«Умар ибн Хаттобнинг мавлоси Умардан ривоят қилиб, шундай деди: «Бир куни Умар Мадинанинг бозорида эди. У энгашиб, яримта хурмони қўлига олди. Сўнг уни тупроқдан тозалади. Кейин олдидан меш кўтарган бир қора танли киши ўтиб қолди. Умар унинг олдига бориб: «Мана шуни оғзингга сол», деди.
Шунда Абу Зарр унга: «Эй мўминларнинг амири, бу нима?» деди. «Бу мисқол ёки зарра», деди. «Йўқ, мана бу», деди.
«Аллоҳ азза ва жалланинг Нисо сурасида нозил қилган «Албатта, Аллоҳ заррача ҳам зулм қилмас. Агар яхшилик бўлса, бир неча бор кўпайтирур ва Ўз ҳузуридан буюк ажр берур», деган оятини тушундингми? Бошида зарра оғирлигича бўлган эди, охир-оқибат улкан ажр бўлди», деди».
Шарҳ: Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу жуда зийрак зот бўлганлар. У киши бошқаларга эътиборсиз бўлиб кўринган нарсаларга ҳам эътибор берар ва ўшанга яраша амални қилар эдилар. Мадинаи Мунавваранинг бозорида бўлиб ўтган ушбу ҳодисада ҳам у кишининг мазкур сифатлари намоён бўлди.

👍102🥰14🔥8🕊3😢1😍1
Forwarded from Hilol Nashr
🌟 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Иймон» деб номланган китоби.
@hilolnashr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍85😍23🔥7🕊4👏2🎉2🤩2
Xufton namozidan oldin ”Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf” jome’ masjidi imom-xatibi, ustoz Ismoil Muhammad Sodiq “Oila — inson sha’nining qo‘rg‘oni” mavzusida suhbat qilib beradilar.
Xatmi Qur’onga o‘tadigan qorilar:
Bahodir qori Rahmatulloh, Sadriddin qori Abdulkarim, Ahmadjon qori Atoulloh
Bugun Zoriyot surasi 31-oyatidan Hadid surasi 29-oyatigacha tilovat qilinadi.
Ramazon 2026 / 1447
#Ramazon #taroveh
@islomuz & @hazratim_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
YouTube
🔴 Taroveh namozi 24-kun | Zoriyot surasi 31-oyatidan Hadid surasi 29-oyatigacha | 13.03.2026
Xufton namozidan oldin ”Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf” jome’ masjidi imom-xatibi, ustoz Ismoil Muhammad Sodiq “Oila — inson sha’nining qo‘rg‘oni” mavzusida suhbat qilib beradilar.
Xatmi Qur’onga o‘tadigan qorilar:
Bahodir qori Rahmatulloh, Sadriddin…
Xatmi Qur’onga o‘tadigan qorilar:
Bahodir qori Rahmatulloh, Sadriddin…
👍43🥰11🕊6😍3🐳1
Xatmi Qur’ondan fotolavhalar
#ramazon1447 #xatmona
@islomuz & @hazratim_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍102😍29🤩10🕊7🔥5🏆4👏3🎉1
#Рамазон
Фитр садақаси
Фитр садақаси (садақаи фитр) Рамазондан фитрга (оғиз очиқлигига) чиқиш муносабати билан берилгани учун ҳам шундай ном олган. Садақаи фитр иккинчи ҳижрий санада жорий қилинган. Бошқа садақалар молдан қилинса, бу садақа киши бошидан қилинади. «Фитр садақаси» ва «фитр закоти» ҳамда «садақа» ва «закот» сўзлари бир-бирининг ўрнига ишлатилаверади. Ҳанафий мазҳабида садақаи фитр вожиб ҳисобланади.
Фитр садақасининг шариатга киритилишига қуйидаги оят ва ҳадислар далилдир:
Аллоҳ таоло:
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини рўзадор учун беҳуда гап-сўз ва ҳаракатлардан покланиш ҳамда мискинлар учун таомланиш бўлиши учун фарз қилдилар. Ким уни намоздан олдин адо қилса, у мақбул закот бўлур. Ким уни намоздан кейин адо қилса, садақалардан бири бўлур».

👍74😍10🤩7
#Рамазон
Фитр садақасининг вожиб бўлиш шартлари
Фитр садақаси (садақаи фитр) ҳур, мусулмон ва ўсмаса ҳам закот нисобига эга бўлган одамга вожиб бўлади. Бир кишининг нисобга етган моли бўлиб, у ўсадиган бўлса, закот берар эди. Аммо садақаи фитрда молнинг ўсиб бориши шарт эмас. Нисобга етса бўлди, ўсмаса ҳам садақаи фитр бериши вожиб бўлаверади, чунки фитр садақаси бериш имкони борларга вожиб қилинган.
Нисоб туфайли уларга садақа олиш ҳаром бўлади ва қурбонлик ҳамда яқинларига нафақа бериш вожиб бўлади. Кишининг молу мулки кўпайиб, нисобга етганидан кейин у бойга айланади. Бой одамга ўзига яраша молиявий вазифалар юкланади. Унинг закот ва садақа олиши ҳаром бўлади. Бой кишига қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Бой одамга ўз яқин қариндошларининг нафақаси ҳам, садақаи фитр бериш ҳам вожиб бўлади.

👍74🕊6😍3
#Рўза
«Рўза тутинглар, саломат бўласизлар»
Маълумки, рўза фарз бўлган дастлабки даврда мусулмонлар фарз ибодатни адо этиш масъулияти билан рўза тутаверишган. Кейинчалик бошқа халқ, миллат ва элатлар билан аралашиб кетилди. Уларнинг саволларига, эътирозларига ёки Исломга нисбатан қилган таъналарига жавоб бера бориб, исломий ибодатларнинг, жумладан, рўзанинг ҳикматлари, ахлоқий фойдалари, ўша замон руҳи ва талабига мос томонлари шарҳ қилинди, тушунтирилди.

👍79🔥11👏6🕊6😍1
#Кун_ҳадиси
Рўза ва Қуръоннинг фазилати
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рўза ва Қуръон иккиси Қиёмат куни бандани шафоат қилади:
Рўза: «Эй Роббим, мен буни кундузлари таом ва шаҳватлардан тўсган эдим, унинг ҳақида шафоатимни қабул қил», дейди.
Қуръон: «Мен уни кечалари уйқудан тўсган эдим, унинг ҳақида шафоатимни қабул қил», дейди.
Бас, иккови ҳам шафоат қилади», деганлар».
Имом Аҳмад ривояти.
Изоҳ: Қуръон уни ўқиган, унга амал қилган, у билан истиқоматда бўлган инсонни жаннатга кириши ва дўзахдан узоқ бўлиши учун шафоат қилади. Рўза ҳам шундай.

👍77🤩27🕊8🔥6🥰4💯2😢1😍1
#Рамазон
Фитр садақасига оид савол-жавоблар
Савол: фитр садақасини бериш кимларнинг зиммасига вожиб?
Жавоб: мусулмон эркагу аёл, балоғатга етган-етмаган, хоҳ оқил, хоҳ мажнун бўлсин, нисоб эгаси бўлса, зиммаларига фитр садақасини бериш вожиб бўлади. Шунингдек, моли нисобга етган мусулмон эркак ўзи ва балоғатга етмаган, нисоб эгаси бўлмаган фарзандлари учун фитр садақасини бериши вожиб бўлади. Аёл киши ёки балоғатга етган болалар нисоб эгаси бўлишса, зиммаларига фитр садақаси вожибдир, нисоб эгаси бўлмаса, вожиб эмас.

👍84😢6🕊2😍1