𝗜𝗦𝗟𝗢𝗠𝗢𝗧𝗔.𝗨𝗭🕌
1.64K subscribers
13.1K photos
1.78K videos
24 files
13.8K links
Тошкент шаҳар Яшнобод тумани
«Ислом ота» жомеъ масжидининг расмий телеграм канали

Telegram: t.me/islomotauz_official

Facebook:
https://www.facebook.com/islomotauz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари #ҳаж2026

📹 Ибодатлар пойдевори
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

••••┈•••┈••┈• ❁🔅❁ •┈••┈•••┈••••
👉 Улашинг  ⤵️  ➫  www.islomota.uz
🔄  https://xn--r1a.website/+QYa9XFEGCZpUqzr6
2
#Ақида

Дарс: Амалларни ёзувчи, бандаларни ҳимоя қилувчи фаришталар-1


Фаришталар ичида энг ҳурматлиси котиб (– ёзувчи) фаришталардир. Улар ҳар бир одамнинг икки томонида бўлади. Ўнг томондаги фаришта яхши амалларни, чап томондагиси ёмон амалларни ёзиб боради. Қуръонда шундай дейилган:
“Зотан, ўнг ва чап (томон)да ўтирган икки қабул қилувчи (яъни, ёзиб турувчи фаришта инсон айтган барча яхши-ёмон сўзларини, қилган амалларини) қабул қилиб-ёзиб туради. (Инсон) бирон сўзни талаффуз қилмайди, магар (талаффуз қилса,) унинг олдида ҳозиру нозир бир кузатувчи (фаришта у сўзни ёзиб олади)” (“Қоф” сураси, 17-18-оятлар).
Биронта иш ҳам фаришталар назаридан четда қолмайди. Бирон сўз уларнинг дафтаридан тушиб қолмайди. Бу икки фаришта ҳамма ҳаракатимизни, ҳар битта гапимизни, ҳатто “Едим”, “Ичдим”, “Бордим”, “Келдим”, деган сўзларимизни ҳам ёзиб олади. Бу, бандага катта масъулият юклайди. Бунга имон келтирган инсон кўпроқ яхшилик қилишга, гуноҳлардан четланишга интилади.
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ юқоридаги оятни ўқиб туриб: “Эй, одам боласи! Сенинг саҳифанг очилди. Икки ҳурматли фаришта сенга вакил қилинди. Биттаси ўнг тарафингда. У яхшиликларингни ёзади. Иккинчиси чап тарафингда. Униси эса ёмонликларингни ёзади. Озми, кўпми, нима хоҳласанг қилавер. Вафот этганингда саҳифанг беркитилади, қабрда бўйнингга осиб қўйилади. Қиёмат куни шундай ҳолда қабрингдан чиқасан”, деб айтган экан.
Ривоят қилинишича, Аҳмад ибн Ҳанбал ўлим тўшагида ётганида Товус раҳматуллоҳи алайҳдан: “Фаришта ҳар бир нарсани, ҳатто инграшни ҳам ёзади”, деган ривоятни эшитганидан кейин ўша заҳоти инграшни тарк этиб, жон таслим қилгунича инграмаган экан.
Бировни ғийбат қилсангиз, беҳуда гаплар гапирсангиз, гуноҳ ёзилади. Зикр-тасбеҳ, салавот, истиғфор айтсангиз, жуда кўп ажр-мукофот битилади. Айнан кўп истиғфор айтган одам охиратда хурсанд бўлади.
Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Номаи аъмолида кўп истиғфорни кўрган бандага қандай яхши!” (Ибн Можа, Байҳақий ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ).
Аллоҳ таоло шундай деган:
“Ҳолбуки, сизларнинг устингизда (қилган ҳар бир амалингизни) ёд олиб, ёзиб турувчи улуғ (фаришта)лар бор. Улар қилаётган ишларингизни билади” (“Инфитор” сураси, 10-12-оятлар). (Давоми бор).

📚 «Ислом ақидаси» китобидан
••••┈•••┈••┈• ❁ 🔅 ❁ •┈••┈•••┈••••
👉 Улашинг ⤵️ ➫ 
www.islomota.uz
🔄 
https://xn--r1a.website/+QYa9XFEGCZpUqzr6
3
📌#Жума #Дуо

Аллоҳ таоло бугунги саййидул-айём (кунларнинг саййиди), ҳажжул-масокийн (мискинларнинг ҳажи) бўлган жума кунида қилган барча ибодатларимиз, хайрли амалларимиз, дуо, салавот ва истиғфорларимизни даргоҳида ҳусни мақбул айласин.
🔸Ўтган жумадан бу жумагача билиб-билмай йўл қўйилган гуноҳ, нуқсонларимизни авф айласин.
🔸 Келаси жумагача ўзининг ҳифзида асрасин!

🤲 О М И Й Н ! 🤲
••••┈•••┈••┈ • ❁ ✿ ❁ • ┈•••┈•••┈••••
👉 Улашинг ⤵️www.islomota.uz
🔄 https://xn--r1a.website/+QYa9XFEGCZpUqzr6

➡️Ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Web| Facebook | Instagram | YouTube
3
#Расулуллоҳ_мўъжизалари

93-мўъжиза

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Албатта, Баро агар Аллоҳга қасам ичиб бир сўз айтса, Аллоҳ таоло, албатта, уни рўёбга чиқаради”, деган сўзлари

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қанчадан-қанча заиф, ожиз, кийими юпун кишилар борки, агар Аллоҳ таоло номига қасам айтса, албатта, Аллоҳ таоло унинг қасамини амалга оширади. Баро ибн Молик ўшалардандир”, дедилар.
Саҳобалар, ораларида Баро ҳам бор эди, мушриклар қўшинининг катта бир гуруҳига йўлиқиб қолдилар. “Эй Баро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сенга: “Агар Аллоҳ номига қасам айтсанг, албатта, сенинг қасамингни амалга оширади”, деганлар. Аллоҳга қасам айтгин”, дедилар. Баро: “Эй Раббим! Сенга қасам ичиб айтаман, албатта, бизга уларнинг қанотларини маҳв қилиб берасан!” деди. Бас, мушриклар қўшинининг бир қаноти енгилди. Сўнг Сус кўприги устида яна мушрикларнинг катта қўшинига йўлиқдилар. Мусулмонлар орасида ваҳима бошланиб, улар: “Баро, Аллоҳга қасам айтгин”, дедилар. Баро: “Эй Раббим! Сенга қасам ичиб айтаман, албатта, Сен бизга уларнинг қанотларини маҳв қилиб бериб, мени Пайғамбарингга етказасан”, деб дуо қилди. Мусулмонлар жойларидан қўзғалиб, жангга кирдилар. Мушрикларнинг отлиқ қўшини енгилди. Баро эса шу жангда шаҳид бўлди. Унинг шаҳид бўлиши Умар розияллоҳу анҳу халифалигида бўлган эди.
_
Имом Ҳоким ривояти. Имом Байҳақий мурсал ҳолда ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўъжизалари» китобидан.

Mўъжизалар: 1-10|11-20|21-30|31-40|41-50|51- 60|61-70|71-80|81-90|91- 92
••••┈•••┈••┈• ❁❁ •┈••┈•••┈••••
👉 Улашинг ⤵️
www.islomota.uz
🔄
https://xn--r1a.website/+QYa9XFEGCZpUqzr6
2
🕌 #НАМОЗ_ВАҚТИ 🔹06.06.2026 🇺🇿
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ!

🗓 6-июнь, 2026 / 20-зулҳижжа, 1447
🌙 ШАНБА КУНИ ТАҚВИМИ
⌚️

     ⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

 Субҳ       — 03:07
🌞 Қуёш    — 04:50
 Пешин    — 12:26
 Аср          — 17:36
 Шом       — 19:55
 Хуфтон  — 21:34


«ИСЛОМ ОТА» МАСЖИДИДА
➡️ ЖАМОАТ НАМОЗИ ⬅️

📖 «Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).

🔸Масжидга кириш дуоси: «Аллоҳуммафтаҳ лий абвааба роҳматик».
🔹Масжиддан чиқиш дуоси: «Аллоҳумма инний асьалука мин фазлик».

••••┈•••┈••┈• ❁🕌❁ •┈••┈•••┈••••
👉 Улашинг ⤵️www.islomota.uz
🔄
https://xn--r1a.website/+QYa9XFEGCZpUqzr6
➡️Ижтимоий тармоқларда кузатинг!
🌐 Web|Facebook |Instagram |YouTube
5
📖 ​​#ҚУРЪОНИЙ

📖 Аллоҳ таоло «Аҳзоб» сурасида марҳамат қилади:

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман

«... 59. Эй Набий, жуфтларингга, қизларингга ва мўминларнинг аёлларига айт: жилбобларини ўзларига яқин қилсинлар. Ана ўша уларнинг танилмоқлари ва озорга учрамасликлари учун яқинроқдир. Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳимли зотдир».
(Давомли).
——
📚Оятларнинг тўлиқ мазмуни учун тафсир китобларига қаранг!

••••┈•••┈••┈• ❁ 🔅 ❁ •┈••┈•••┈••••
👉 Улашинг ⤵️ ➫ 
www.islomota.uz
🔄 
https://xn--r1a.website/+QYa9XFEGCZpUqzr6
3
#Кун_ояти

وَمَا أَمْوَالُكُمْ وَلَا أَوْلَادُكُمْ بِالَّتِي تُقَرِّبُكُمْ عِنْدَنَا زُلْفَىٰ إِلَّا مَنْ آمَنَ وَعَمِلَ صَالِحًا فَأُولَٰئِكَ لَهُمْ جَزَاءُ الضِّعْفِ بِمَا عَمِلُوا وَهُمْ فِي الْغُرُفَاتِ آمِنُونَ

"На молу дунёларингиз ва на бола-чақаларингиз сизни Бизнинг ҳузуримизга яқин қила олмас. Магар ким иймон келтирган ва солиҳ амал қилган бўлса, ана ўшаларгагина қилган амаллари туфайли кўпайтирилган мукофот бордир. Улар (жаннат) болохоналарида омонликдадирлар".
(Сабаъ сураси, 37-оят).

Тафсир: Ҳа, инсоннинг икки дунёдаги қадр-қиймати фақатгина иймони ва яхши амалига қараб белгиланади. Молу дунё ва бола-чақа ҳам иймонли ва солиҳ амалли кишиларгагина фойда бериши мумкин. Чунки иймонли одам молу дунёни Аллоҳ рози бўладиган ишларга сарфлайди.

••••┈•••┈••┈• ❁ 🔅 ❁ •┈••┈•••┈••••
👉 Улашинг ⤵️ ➫ 
www.islomota.uz
🔄 
https://xn--r1a.website/+QYa9XFEGCZpUqzr6
3
#Ақида

Дарс: Амалларни ёзувчи, бандаларни ҳимоя қилувчи фаришталар-2
(давоми) (боши)

Аллоҳ ҳар бир бандага амалларни ёзиб турувчи икки фариштани бириктирган. Биз қаерга бормайлик, икки ёзувчи фаришта биз билан бирга боради. У ерда нима иш қилсак ёзиб олади. Аммо ким гуноҳ ишдан кейин тавба қилса, “Астағфируллоҳ”, “Астағфируллоҳ”, деб Аллоҳга чин дилдан истиғфор айтса, фаришталар унинг гуноҳини ўчиради.
Бундан ташқари, ҳар бир банданинг олд ва орқа тарафида турли шикаст-балолардан сақлайдиган яна икки фаришта бор. Аллоҳ таоло шундай деган:
“(Ҳар бир инсон) олдида ҳам, ортида ҳам таъқиб қилувчи (фаришталар) бўлиб, улар Аллоҳнинг амри билан уни сақлаб-муҳофаза қиладилар” (“Раъд” сураси, 11-оят).
Фаришталар ҳар хил вазифаларни адо этишади. Айримлари бизнинг атрофимизни ўраб, кўриқлаб туради, Аллоҳнинг буйруғи билан бизни балолардан, зарарлардан сақлайди, шайтонлардан ҳимоя килади. Бу фаришталар “ҳафаза” дейилади. Улар ҳар куни осмондан ерга навбат билан келиб-кетади. Кундузи учун алоҳида, кечаси учун алоҳида фаришталар бўлади. Кундузи тушган фаришталар кечқурун яна осмонга чиқиб кетади. Кечаси келган фаришталар тонг отганда осмонга кўтарилади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Орангизда кечаси бир хил фаришталар, кундузи бир хил фаришталар алмашиб туради. Улар бомдод ва аср намозида жамланади. Кейин орангизда тунаганлар кўтарилади. Парвардигорлари (яъни, Аллоҳ) – Ўзи билиб турса ҳам – улардан: “Бандаларимни қай ҳолда тарк этдингиз?” деб сўрайди. (Фаришталар): “Уларни намоз ўқиётган ҳолларида тарк этдик. Ҳузурларига борганимизда ҳам намоз ўқишаётган эди”, дейишади” (Бухорий, Муслим, Насоий ривояти).
Мазкур фаришталар доим банда билан бирга бўлади, унинг амалларини ёзиб, ўзини зиёнлардан асрайди, ҳақига дуо қилади, истиғфор айтади. Фақат ҳожатхонага кирганда, эр-хотин жинсий муомала қилганда инсонни тарк этади.
Демак, банда доим тўрт томондан тўрт фаришта ўртасида бўлади. Улар кундузи ва кечаси алмашиб туради. Инсон бир лаҳзаям кузатувдан четда қолмайди. Буни чуқур англаб етганлар ўзини сарҳисоб қилади, ёмонликлардан йироқ юради. (Мавзу тугади).

📚 «Ислом ақидаси» китобидан
••••┈•••┈••┈• ❁ 🔅 ❁ •┈••┈•••┈••••
👉 Улашинг ⤵️ ➫ 
www.islomota.uz
🔄 
https://xn--r1a.website/+QYa9XFEGCZpUqzr6
3👍11
​​#Расулуллоҳ_мўъжизалари

94-мўъжиза

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Хандақ жангидан кейин мушриклар мусулмонларга уруш қилолмаслигини билдиришлари

Хандақ жанги иштирокчилари урушдан қайтганидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Энди биз уларнинг устига босиб борамиз, улар бизнинг устимизга босиб келолмайди”, дедилар.
Саҳиҳ ҳадис. Имом Бухорий, имом Аҳмад ва ибн Исҳоқ ривоят қилишган.

Қурайш Хандақ жангидан кейин бирор марта ҳам ғазот қилиб келмади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса, Маккани Аллоҳ таоло фатҳ қилиб бергунча улар устига ғазот қилдилар.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўъжизалари» китобидан.

Mўъжизалар: 1-10|11-20|21-30|31-40|41-50|51- 60|61-70|71-80|81-90|91- 92- 93
••••┈•••┈••┈• ❁❁ •┈••┈•••┈••••
👉 Улашинг ⤵️
www.islomota.uz
🔄
https://xn--r1a.website/+QYa9XFEGCZpUqzr6
6
🕌 #НАМОЗ_ВАҚТИ 🔹07.06.2026 🇺🇿
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ!

🗓 7-июнь, 2026 / 21-зулҳижжа, 1447
🌙 ЯКШАНБА КУНИ ТАҚВИМИ
⌚️

     ⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

 Субҳ       — 03:06
🌞 Қуёш    — 04:50
 Пешин    — 12:27
 Аср          — 17:36
 Шом       — 19:56
 Хуфтон  — 21:35


«ИСЛОМ ОТА» МАСЖИДИДА
➡️ ЖАМОАТ НАМОЗИ ⬅️

📖 «Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).

🔸Масжидга кириш дуоси: «Аллоҳуммафтаҳ лий абвааба роҳматик».
🔹Масжиддан чиқиш дуоси: «Аллоҳумма инний асьалука мин фазлик».

••••┈•••┈••┈• ❁🕌❁ •┈••┈•••┈••••
👉 Улашинг ⤵️www.islomota.uz
🔄
https://xn--r1a.website/+QYa9XFEGCZpUqzr6
➡️Ижтимоий тармоқларда кузатинг!
🌐 Web|Facebook |Instagram |YouTube
4
📖 ​​#ҚУРЪОНИЙ

📖 Аллоҳ таоло «Аҳзоб» сурасида марҳамат қилади:

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман

«... 60. Қасамки, агар мунофиқлар, қалбларида марази борлар ва Мадийнада миш-миш тарқатувчилар тўхтамасалар, сени уларга қарши қўзғатурмиз. Сўнгра улар у(Мадина)да сенга озгинадан бошқа қўшни бўла олмаслар.


61. Лаънатланган ҳолларида, қаерда топилсалар, тутилурлар ва ўлдириб ташланурлар.

62. Илгари ўтганлар ҳақида Аллоҳ тутган йўл ҳам шудир. Аллоҳнинг йўлига ҳеч бадал топа олмассан».
(Давомли).
——
📚Оятларнинг тўлиқ мазмуни учун тафсир китобларига қаранг!

••••┈•••┈••┈• ❁ 🔅 ❁ •┈••┈•••┈••••
👉 Улашинг ⤵️ ➫ 
www.islomota.uz
🔄 
https://xn--r1a.website/+QYa9XFEGCZpUqzr6
1
#Мулоҳаза 💯

КИТОБ - ҳамиша фойда келтирадиган, маслаҳат берадиган, бирор эваз талаб қилмайдиган ва тўғри йўлни кўрсатадиган дўст!

••••┈•••┈••┈•❁🕌❁ •┈••┈•••┈••••
👉 Улашинг ⤵️
www.islomota.uz
🔄
https://xn--r1a.website/+QYa9XFEGCZpUqzr6
1
#Ақида

Дарс: Фаришталар вазифалари


Амаллар икки фаришта томонидан ёзиб борилиши, яна икки фаришта томонидан бандалар ҳимоя қилиниши юқорида айтилди. Фаришталарнинг бундан бошқа вазифалари ҳам бор. Жумладан, Аллоҳнинг ҳукмини бандаларга етказиш, Аршни кўтариб туриш, мўминлар ҳақига дуо қилиш, жаннатийларга хизмат қилиш, дўзах аҳлини жазолаш, жон олиш ва ҳоказо.
Аллоҳ таоло айтади:
“(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам,) Сиз (охират азобидан) огоҳлантирувчилардан бўлишингиз учун уни (яъни, Қуръонни) Руҳул амин очиқ-равшан араб тили билан нозил қилди” (“Шуаро” сураси, 193-195-оятлар).
“Руҳул амин” деганда ваҳий фариштаси Жаброил алайҳиссалом назарда тутилади.
Яъни: эй Муҳаммад, пайғамбарлардан бўлишингиз учун Аллоҳ Қуръонни нозил қилди. Уни Жаброил алайҳиссалом Сизнинг қалбингизга аниқ-равшан араб тилида олиб келиб, тиловат қилиб берди.
Бир тоифа фаришталар Аршни кўтариб туради. Каломи мажидда айтилади:
“Фаришталар (осмоннинг) чор атрофида (Аллоҳнинг амрига мунтазир бўлиб) турадилар. Уларнинг устида Парвардигорингиз Аршини у кунда саккиз (фаришта) кўтариб туради” (“Ҳоққа” сураси, 17-оят).
Яъни, осмоннинг ҳар томонида фаришталар туриб, Ер аҳлига қарайди. Ўша қўрқинчли кунда саккизта ёки саккиз хил фаришта халойиқ боши тепасида Аллоҳнинг Аршини кўтариб туради (Асъад Ҳавмад, “Айсарут-тафосир”). (Давоми бор).

📚 «Ислом ақидаси» китобидан
••••┈•••┈••┈• ❁ 🔅 ❁ •┈••┈•••┈••••
👉 Улашинг ⤵️ ➫ 
www.islomota.uz
🔄 
https://xn--r1a.website/+QYa9XFEGCZpUqzr6
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб_мавзу #Маърифий_суҳбатлар [6]

▪️Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров: "Биз ўз ота-боболаримиз урфини йўқотмаслигимиз, бошқаларга тақлид қилмаслигимиз керак..."

🔗 t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!
1
​​#Расулуллоҳ_мўъжизалари

95-мўъжиза

Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун дарахтни сўзлатгани

Маъндан ривоят қилинади:
Отамдан эшитдим: Масруқдан: “Жинлар Қуръон тинглаган кечада уларнинг келганини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ким маълум қилган?” деб сўрадим.
Менга сени отанг, яъни Абдуллоҳ ибн Масъуд айтиб берган эди. Унинг ривоят қилишича, жинларнинг келганини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга дарахт айтиб берган. Бу воқеа “Лайлатул жин – Жинлар кечаси”да Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларидан ғойиб бўлиб қолганда рўй берган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга жинлардан бир элчи келган ва у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам улар ҳузурига бориб, Қуръон ўқиб берганлар. Натижада жинлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбар эканларига имон келтириб, у зотга нозил қилинган нурга эргашишди.

Саҳиҳ ҳадис. Имом Муслим ривояти.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўъжизалари» китобидан.

Mўъжизалар: 1-10|11-20|21-30|31-40|41-50|51- 60|61-70|71-80|81-90|91- 92- 93- 94
••••┈•••┈••┈• ❁❁ •┈••┈•••┈••••
👉 Улашинг ⤵️
www.islomota.uz
🔄
https://xn--r1a.website/+QYa9XFEGCZpUqzr6
3
#Назм

Фикр бирла айлагил шафқат ўлумдин илгари,
Даргоҳига айлагил хизмат ўлумдин илгари,
Журм этгонннгга қил ҳасрат ўлумдин илгари,
Рўзу шаб тангрига қил тоат ўлумднн илгари,
Манзилингни айлагил жаннат ўлумдин илгари.

Ҳазиний

••••┈•••┈••┈• ❁❁ •┈••┈•••┈••••
👉 Улашинг ⤵️
www.islomota.uz
🔄
https://xn--r1a.website/+QYa9XFEGCZpUqzr6
3
🕌 #НАМОЗ_ВАҚТИ 🔹08.06.2026 🇺🇿
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ!

🗓 8-июнь, 2026 / 22-зулҳижжа, 1447
🌙 ДУШАНБА КУНИ ТАҚВИМИ
⌚️

     ⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

 Субҳ       — 03:06
🌞 Қуёш    — 04:50
 Пешин    — 12:27
 Аср          — 17:36
 Шом       — 19:56
 Хуфтон  — 21:36


«ИСЛОМ ОТА» МАСЖИДИДА
➡️ ЖАМОАТ НАМОЗИ ⬅️

📖 «Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).

🔸Масжидга кириш дуоси: «Аллоҳуммафтаҳ лий абвааба роҳматик».
🔹Масжиддан чиқиш дуоси: «Аллоҳумма инний асьалука мин фазлик».

••••┈•••┈••┈• ❁🕌❁ •┈••┈•••┈••••
👉 Улашинг ⤵️www.islomota.uz
🔄
https://xn--r1a.website/+QYa9XFEGCZpUqzr6
➡️Ижтимоий тармоқларда кузатинг!
🌐 Web|Facebook |Instagram |YouTube
3
​​📖 ​​#ҚУРЪОНИЙ

📖 Аллоҳ таоло «Аҳзоб» сурасида марҳамат қилади:

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман

«... 63. Одамлар сендан соат (қиёмат) ҳақида сўрарлар. Сен: «Унинг илми фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир», деб айт. Недан билурсан, эҳтимол, ўша соат яқиндир.

64. Албатта, Аллоҳ кофирларни лаънатлади ва уларга дўзахни тайёрлаб қўйди.

65. Улар унда абадий бардавом қолурлар. На бир дўст ва на бир ёрдамчи топа олмаслар.

66. Юзлари олов ичида айлантирилаётган кунда улар: «Эҳ, кошки, Аллоҳга итоат қилсак эди, Расулига итоат қилсак эди», дерлар.

67. Ва: «Эй Роббимиз, албатта, биз бошлиқларимизга ва катталаримизга итоат қилдик. Бас, улар бизни йўлдан оздирдилар.

68. Эй Роббимиз, сен уларга азобдан икки ҳисса бергин ва уларни катта лаънатлаш ила лаънатлагин!» дедилар».
(Давомли).
——
📚Оятларнинг тўлиқ мазмуни учун тафсир китобларига қаранг!

••••┈•••┈••┈• ❁ 🔅 ❁ •┈••┈•••┈••••
👉 Улашинг ⤵️ ➫ 
www.islomota.uz
🔄 
https://xn--r1a.website/+QYa9XFEGCZpUqzr6
2
#Қуръон

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

1. (Эй Муҳаммад) айтинг: «У – Аллоҳ бир (Унинг ҳеч қандай шериги йўқ. У яккаю ёлғиз). 2. Аллоҳ (барча ҳожатлар билан) кўзлангувчидир (барча ҳожатлар Ундан сўралади, У ҳеч кимга муҳтож эмас). 3. У туғмаган ва туғилмаган (Аллоҳнинг ўғил-қизи, ота-онаси ҳам йўқ. У азалий ва абадий Зот). 4. Ва ҳеч ким У Зотга тенг эмас»
.

Бу суранинг кўп исми бор. Энг машҳури Ихлосдир. Чунки бунда Аллоҳга холис бўлган тавҳид ҳақида сўз юритилади. У Аллоҳ барча камчилик ва ширкдан йироқдир. Шунинг учун бу сура бандани ширкдан ёки дўзахдан халос қилур. Бундан ташқари, мазкур сура Тафрид, Тажрид, Тавҳид, Нажот, Маърифа, Валоя (яъни  ким бу сурани ўқиса, Аллоҳнинг валийси бўлади), деб номланади. Дин усулларини ўз ичига олгани учун асос, деб ҳам номланди.

••••┈•••┈••┈• ❁ 🔅 ❁ •┈••┈•••┈••••
👉 Улашинг ⤵️ ➫ 
www.islomota.uz
🔄 
https://xn--r1a.website/+QYa9XFEGCZpUqzr6
1