Hikoyalar (G&M)
8.16K subscribers
1.13K photos
562 videos
42 files
2.3K links
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda

📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
Download Telegram
ЧИН ТАҚДИР....

Дилноза турмушга чиққанида эндигина ўн саккизга тўлган навниҳол эди. Унинг учун ҳамма қарорни ота-онаси беришди. Тўйдан олдин куёвни бир кўрсатиб, кўнглини сўрашди, холос. «Билмадим!» — Дилнозанинг қизариб айтилган шу сўз розилик ўрнига ўтди. Тўй бўлди, оилавий ҳаёт бошланди.Илк даврда Дилноза ким яхши гапирса, унда яхши одамни кўрди, ундан мадад кутди. Хатолари кўп бўлди, лекин уни тушунишди, кечиришди. Ахир, қайнонаси Маҳфуза опа ўзи яхши кўриб келин қилганди-да. Эри эса... Жавлон йигирма беш ёшлик, университетни тамомлаб, нефт-газ компаниясида мутахассис лавозимида ишлаётган, жиддий, босиқ ва туйғуларга хасис инсон эди. Ишга эрталаб кетганча қош қорайганда қайтади, индамай телевизорини кўриб овқатланади ва ётоқхонага йўналади. Фақат бир нарса келинчакка ёқарди: ҳар куни эрталаб эрини ишга кузатиб ётоқхонага кирганда пардоз столи устида шоколадми, рафаэлломи, хуллас, шунга ўхшаш ширинлик турган бўлади. Бу эрининг унга кўрсатган эътибори эди.
Ҳа, эри уни севмасди, шунчаки онасига ёққан қизга уйланганди. Лекин Дилноза ўзини бахтсиз ҳис қилмасди. Чунки қайнонаси уни ҳаммага мақтар, овсини опадек меҳрибон, қайнотаси отасидек ғамхўр эди. Орадан вақт ўтиб, Жавлон унинг соддаларча айтган гапларига куладиган, баъзида ишхонадан қўнғироқ қилиб аҳволи ва кайфиятини сўрайдиган бўлди. Ана шу телефон орқали мулоқотларда эрининг тўғридан-тўғри гаплашганда сезилмаган илиқлиги, меҳри ёрқинроқ туюларди. Жавлон ёмон одам эмас, унга нисбатан кўнглида нимадир бор, фақат буни айтолмайди. Шу хаёллардан келинчакнинг боши осмонга етарди.
Бора-бора улар бир-бирларига ўрганиб кетдилар. Ҳаммаси изга тушди, фақат...
***
— Йўқ, ойи, тегмайман унингизга! Иккинчи хотин бўлмайман икки дунёда ҳам!
— Тегасан! Шунақанги тегасанки... Шарманда қилганинг етмагандек, яна ўша гўрсўхтанг билан гаплашаяпсанми? Яхшиям аканг телефонингни титиб билиб қолди. Бўлмаса қочиб кетмоқчи экансан-да ўша билан, ергина юткур!
— Менинг Жавлоним катта раҳбар, қўл остида фалонча одам ишлайди. Қўлини қаёққа узатса, етади. Фақат шу келиним сал нобопроқ чиқди-да. Ўзим яхши кўриб келин қилгандим, бўлмаса. Туппа-тузук оиланинг фарзанди. Лекин бепушт экан. Мана қаранг, 7 йилдирки, туғмайди. Ўғлимнинг боши хам, у тенгилар ўғилларини суннат тўй қилиб, мактабларга етаклаб олиб чиқишди.
— Унда айтинг, умри ўтмасин, ажрашиб бошқага уйлана қолсин.
— Минг марта айтдим, кўнмайди. Хотинини яхши кўрармиш. Бошида бу писмиқ келин ўғлимга эмас, менга ёқарди. Ўғлимнинг шунга меҳри тушсин деб нималар қилмаганман. Кейин яхши бўлиб кетишди. Фақат туғмади. Туғмагани етмагандек, имиллаб иш қилиши, меровлигини айтмайсизми?
— Ажрашгиси келмаса, хотин устига уйлансин Жавлонжон. Ўзим унга қизимни иккинчи хотин қилиб бераман!
— Ўғлим, бу боланг энди бўлмайди, шекилли. Кел қўй, шу касал бола туғадиган хотинингни. Дугонам Санобарнинг қизини ол. Хотинингни қўйворишинг шарт эмас, дугонамнинг қизи иккинчи бўлишга рози.
Санам бошини қайси деворга уришни билмайди. Ҳеч қачон бундай аҳволга тушмаган, доим ҳар қандай мушкул вазиятдан ҳам йўлини топиб чиқиб кетганди. Аммо бу сафар иш анча жиддий. У – оиланинг эркаси, уч ўғилдан кейин дунёга келган қиз. Ота-онаси оғзидан чиққанини муҳайё қилишди, акалари еру-кўкка ишонишмади. Хуллас, у ўзини дунёда ягона маликадек ҳис қилиб ўсди. Ҳусни мўл, аммо ақли оз бўлди. Мулоҳаза қилиш, бировнинг кўнглиги қараш деган нарсалар унинг хаёлига ҳам келмаган. Истадими, демак, у истак амалга ошиши керак. Малик билан бир мактабда ўқишганди. Йигит армиядан қайтгач, уни севги изҳорларига кўмиб ташлади. Санам унга ўзини топширди. Кўп ўтмай вужудида бу тақиқланган муҳаббатнинг меваси пайдо бўлди. Айни шу пайтда Маликни гиёҳванд моддалар савдосида айблаб қамоққа олишди ва озодликдан маҳрум этишди. Онаси Санобар опа Санамнинг ҳолатидан хабар топгач, нима қиларини билмай қолди. Аммо жуда тадбирли жувон эмасми, йўлини топди. Шаҳарда яшайдиган иккинчи келинининг ҳомиладорлиги Санам билан деярли бир хил муҳлатда экан. Дарров қизни ўша ёққа жўнатиб юборди. Орадан олти ой ўтиб, келини ва қизининг бир ҳафта оралиғида кўзлари ёриди. Келиним эгиз туғди дея Санамнинг қизини ҳам ўғлининг
👍2
фамилиясига ёздириб расмийлаштирди. Шу билан ёпиғлиқ қозон ёпиғлиғича қолди. Санам эса шаҳардаги бир фабрикада ишлай бошлади.
Санобар опа ёзда саноторийга дам олишга бориб, у ерда курсдоши Маҳфуза опа билан учрашиб қолди. Икки дугона роса ҳасратлашишди. Албатта, бош мавзу келинлар эди. Санобар опа келинларининг эпсизлиги, ўғилларининг ношудлигидан нолиди. Маҳфуза ая, аксинча, яккаю ёлғиз ўғлини оғзидан бол томиб мақтади:
Санобар нега қизини иккинчи қилиб бермоқчи, бир балоси бордиров деган ўй Маҳфуза опанинг хаёлидан ўтди. Лекин дугонаси қизини бир «наркоман» зўрлаб қўйгани, ҳозир шу туфайли қамоқдалиги, қизи ўзини ўлдирмоқчи бўлгани-ю Худо асрагани ҳақидаги эртакка уни ишонтирди. Дам олишдан қайтишда дугоналар аҳдни бир жойга қўйиб, ўзаро телефон рақамлари алмашиб хайрлашишди. Аммо бу хабарни Санам кескинлик билан кутиб олди. Чунки Малик шу кунларда қамоқдан чиққан ва улар «одноклассники» орқали мулоқот қилаётгандилар.
*
...Маҳфуза ая ўғлини нима қилиб бўлса ҳам иккинчи марта уйлантириш аҳдида уйга қайтганида уни хушхабар (ё шумхабар – қайси тарафдан қарашга боғлиқ) кутаётганди. Келини Дилноза ҳомиладор эмиш. Аввал қувонди, лекин энди ўғли бир умр шу «минғаймас» келин билан яшаб ўтиши кераклигини ўйлаб, ичидан зил кетди. «Жуда бемаврид юкли бўпти-да келин. Энди Санобарга нима дейман?»
Нима ҳам дерди, ростини айтди. Санобар опа шундай имконият қўлдан чиққани учун тақдирдан, қизининг шўр пешонасидан нолиди. «Сен норози бўлдинг, шукр қилмадинг, Худога хуш келмади бу, ана, шундай йигитдан қуруқ қолдинг!» деб Санамни қарғади. Санам эса ўзига ёқмаган номзоддан осон қутулгани учун хурсанд эди. Лекин хурсандчилиги узоққа бормади: Малик уйланаётгани ҳақида хабар келди.
*

Дилноза тўққиз ой анча қийналди. Айниқса, ҳомила тўрт ойлигида скрининг текширувидан ўтганда шифокорлар қўйган ташхис унинг дилини вайрон қилди: ҳомила соғлом эмас, Даун касаллиги билан туғилиш хавфи жуда юқори. Шифокорлар ҳомиладорликни тўхтатишни таклиф этишди, лекин Дилноза ундай қила олмасди. Ўзи неча йилда етишган бахти, яна биринчи ҳомиладорлик, аборт қилдирса, асоратлари ёмон бўлиши мумкин. Шуларни ўйлаб ҳеч кимга мудҳиш ташхис ҳақида индамади. Ҳатто, эрига ҳам. Нима бўлса, пешанамдан деб туғишга қарор қилди. Эри унга жуда меҳрибон, еру-кўкка ишонмасди. Шунча йиллар давомида Жавлон ва Дилноза бир бирларига кўнгил қўйиб, боғланиб, бир тану бир жон бўлиб қолишганди. Жавлон Дилноза ҳомиладор бўлмаган тақдирда ҳам, қўйиб юбормоқчи эмасди. Ҳеч қачон! Умуман!!!
***
«Даун касаллиги». Жавлон чақалоқнинг ташхисини эшитиб, карахт бўлиб қолди. Салкам 8 йилда Оллоҳ унга берган бахт нега бундай кемтик? Қайси гуноҳлари учун? У барча ожиз бандалар каби бошига тушган ишни синов эмас, жазо деб биларди. Устига-устак, бу ташхисни Дилноза анча аввал билганини эшитиб, жони ҳалқумига келди. Демак, хотини ўзининг оналик бахти учун ҳамма нарсани қурбон қилибди, Жавлоннинг энди бутун умр боши эгик, умри ҳасратда ўтишини ўйламабди. Фақат ўзини ўйлабди, у билан маслаҳатлашмабди. Шундай ўйлардан қийналиб юрган ўғлининг аҳволини она бадтар қилди. Ҳар куни Дилнозани қарғаб, ёмонларди, унинг мақсади келинни туғруқхонадан уйга олиб келмасликка Жавлонни кўндириш эди. Аммо Жавлон бундай қила олмади. Дилнозани уйга олиб келди.
Касал болани боқиш осон эмас. Дилноза ҳар сафар поликлиникага чиққанида ўғлида янги бир касаллик аломатини топишарди. Бола шўрлик турли дори ва уколлардан вужуди эзилиб, ўсмай, сарғайиб, сўлиб борарди. Бу ёқда Маҳфуза опа келинни ҳамма нарсага айбдор санашни қўймасди.
Бир сафар Дилноза ўғли билан шифохонага тушиб қолди. Боланинг юрагида қусур бор экан. Бу Жавлон учун яна бир зарба бўлди. Мастура опа пайтдан фойдаланиш вақти келганини сезди.
Ҳафталик зорланишлар, «ўлиб қоламан» деб қўрқитишлар натижасида Жавлон Санамга уйланишга кўнди. Фақат шарт шуки, Дилноза буни билмаслиги керак. Санам ва унинг онасига ҳам аҳвол тушунтирилди. Улар ҳам бунга кўнишди. Санам Маликдан аламини олиш учунгина Жавлонга тегишга рози бўлганди. Никоҳ ўқитилди, ўн чоғлик хотинлар чақириб худойи қилинди. Жавлон Санам учун уй ижарага олди. Хотини шифохонадан чиққач, у икки рўзғорлик
1👍1
Эр сифатида турмуш кечира бошлади.
Дилноза нималарнидир сезгандек бўлди, албатта. Аммо фарзанди билан банд хаёли бу сезгиларга ортиқча урғу бермади. Ҳаёт бир маромда давом этаверди. Токи Жавлоннинг синглиси Фарангиз келинойиси билан уришиб қолмагунча. Арзимаган нарсадан чиққан гап талашув жараёнида Фарангиз аллақачон акасининг бошқа аёлга уйланиб олганини келинойисига айтиб қўйди!
Дилноза ота уйига кетди ва кўп ўтмай ажрашиш ҳақида ариза берди.
***
...Оёқ-қўли чандиб боғланган, оғзига латта тиқилган Маҳфуза ертўлада нафас етишмай қийналиб ётарди. Жавлон эшикдан кириб келганда негадир уй бесаранжом кўринди. Ҳовли жим-жит. Қизлари ҳали боғчада бўлса керак, аммо онаси қани? Санам-чи? У онаси ва хотинини чақира бошлади, лекин ҳеч ким овоз бермади. Ҳовлига чиқиб, ертўланинг эшиги очиқ турганига кўзи тушди ва ўша ёққа йўналди... Жавлон то онасини бўшатиб олгунча «Ишқилиб соғ-саломат бўлсинлар-да» деган ўй вужудини титратиб турди.
Ҳаммаси Санамнинг иши эди. У яна Малик билан топишиб олганди. Маликнинг хотини кетиб, ўзи моддий қийинчиликлар домида қолганди. У яна Санамнинг бошини айлантирди. Шу даражадаки, бир-биридан ширин икки қизи ҳам аёлнинг кўзига кўринмади. Эри ишга кетганида дарвозани Малик ва унинг ҳамтовоқларига очиб берди. Улар Маҳфуза аяни ертўлага олиб тушиб тинчитиб чиқишгач, уйдаги қўлга илинган нарсаларни олиб кетишди. Сейфни оча олишмади, шундайича кўтариб кетишди. Санам Маликдан ортда қолмай, машинанинг олди ўриндиғига ўтириб олди.
Жиноятчилар узоққа кета олишмади, қўлга тушишди. Санам икки боласини рўкач қилиб жавобгарликдан қутулмоқчи эди, аммо Жавлон уни оналик ҳуқуқидан маҳрум эттириш учун судга ариза берди. Суд унинг талабини қондирди. Энди Жавлоннинг 4 ва 3 яшар қизалоқлари ҳам расман, ҳам жисман онасиз қолдилар.
Болаларга она керак эди. Мастура ая яна келин қидиришга тушди. Лекин Жавлон бу сафар кимга уйланишни ўзи ҳал қилишини айтди.
У ҳамон Дилнозани яхши кўрарди. Ажрашганларидан кейин уни назардан қочирмади. Ногирон ўғли учун ҳамма нарсани муҳайё қилди. Бир марта Дилнозани эрга бермоқчи бўлганларида, куёвликка даъвогар билан гаплашиб никоҳга йўл қўймади.
Жавлон Дилнозани етаклаб кириб келганда Маҳфуза ая аввал довдираб қолди. Кейин гап нимадалигини тушунди... Тақдирга тан берди. Болаларини дуо қилди.
Тақдирлар аршда ёзилади, ерда рўй беради. Яратган пешанамизга ёзган чин тақдирдан ҳеч қочиб қутула олмаймиз. Бир бузилиб, қайта тикланган, бугун беш фарзандни бирдек бахтиёр этиб тарбиялаётган (Дилноза яна икки фарзанд кўрди) ушбу оиланинг бахти бардавом бўлишига ишонамиз, зеро қаҳрамонларимиз ота-оналар аҳди билан боғлаган ва ўз меҳнатлари билан мустаҳкамлаган ришта ҳеч узилмагай.

@Hikoyalar
Солиха айол илтижоси туфайли хидоят топган Олим.


Кунларнинг бирида тун ярмидан ошиб қолган пайтда ишдан уйга қайтдим. Бу вақт ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида: “Роббингиз дунё осмонига тушиб, дуо қилувчилар борми, дуоларини қабул қилсам”, деб айтилган.

Уйга кириб дам олиш хонасидан аёлимни топа олмадим. Бошқа хоналарни қараб чиқдим. Шу пайт қулоғимга авваллари эшитмаганим – жуда ҳам гўзал тиловат эшитилди.  Ўша томонга қараб юрдим. Не кўз билан кўрайки, уйнинг қоронғу бир четида аёлим икки қўлини кўтарган ҳолатда дуолар қилар эди. Яқин бориб, қулоқ солдим.

Ё Аллоҳ! У ўзидан олдин мени дуо қилар, Ўзининг ҳожатларидан олдин менинг ҳожатларимни сўрарди. Унга бир муддат табассум билан термилиб, сўнгра йиғлаб юбордим. Аёлимнинг  кўз ёш тўкиб, ихлос билан менинг ҳаққимга қилаётган дуолари ички ҳиссиётларим ва қалбимда ўтган аламли дамларимни ҳамда Роббимнинг тоатида беэътибор бўлиб, унга осийлик қилган соатларимни эслатди. Аёлим кўзда ёш билан  мени ҳидоятга бошлашини Аллоҳ таолодан қайта-қайта сўрарди. Унинг оҳ уриб қилаётган дуо-илтижолари музлаб қолган қалбимнинг туб-тубигача етиб борган, ичимдан нимадир отилиб чиқмоқчи бўлаётгандек эди гўё. Ўз ҳолатимга ачиниб кетдим. Аллоҳ раҳм қилсин менинг ҳолимга. Шунча кунларни осийлик ила ўтказиб, қалбим бир зум бўлсада Аллоҳнинг зикри ила ором олмаганини ич-ичимдан ҳис қилдим. Кўзларимдан оқаётган ёшларни артдим,  икки қўлимни дуога очиб, Роббим мени ҳидоятга бошла деб қалбан илтижо қилдим.

Беихтиёр ўзимни сарҳисоб қила бошладим. Мана неча ойдирки, уйимни саранжом-саришта тутадиган, кундузи истаган нарсамни муҳайё қиладиган, тунда уйда ёлғиз ташлаб кетиб, фисқу фужур ишларим билан алламаҳалда уйга қайтганимда жойнамоз устида Аллоҳдан мени ҳидоят қилишни сўрайдиган солиҳа аёлим борлигини унутган эканман.

Қалбимда ўзгача ҳис сеза бошладим. Гўё қалбим икки нарса орасида тинмай курашаётган эди. Бири аввал қилиб юрган гуноҳ ишларимга чорлов бўлса, иккинчиси ҳозиргина Аллоҳнинг муҳаббати ила топган ҳаловатим эди. Икки тиззамни қучиб ўтирарканман, кўзларимдан ёш қуйила бошлади. Гўё қалбимдаги бор фисқу фасодлар кўз ёшларим орқали тўкилиб тушаётгандек эди. Аёлимга назар ташлаб, қалбимга озор бермаслик учун бунча дард аламларни сездирмай сабр қилиб, бор ғам-ғуссаларини тунда Аллоҳнинг ўзига арз қилиши сўқир кўзларимни очди.  Уйга келганимда очиқ чеҳра билан кутиб оладиган, хонадонимни бахт-саодатга тўлдирадиган, ишга ҳам таббассум билан кузатиб, эшикни ёпиши билан жойнамоз устида қалбидаги оҳу-нолалари ила Аллоҳдан мени ҳидоятга бошлашини илтижо қилиб сўрайдиган солиҳа аёлим экан.

Ҳозиргина топганим – қалбим ҳаловатидан ҳузурланиб турганимда ногаҳон муаззиннинг “Намозга шошилинг! Нажотга шошилинг!” деган нидоси қулоқларим остида жаранглади. Ҳеч бир иккиланишсиз ўрнимдан туриб таҳорат олиб, масжидга отландим. Шу куни бомдод намозини ўзгача туйғу, завқ-шавқ билан адо этдим-ки, ҳатто ҳаётимда биринчи маротаба намоз ўқиётгандек ҳис қилдим ўзимни. Гўё тонг отиб, у билан янги бир руҳ, янги бир нафс пайдо бўлгандек эди.

Аллоҳга шукрлар бўлсин! Аёлимнинг таънаю танбеҳлари билан эмас, балки солиҳа аёлларга хос амалий ҳаракати ила қилган ишларимга пушаймон бўлиб, тавба қилиб, Роббимга юзландим. Аёлимга нисбатан меҳр-муҳаббатим аввалгига нисбатан жуда ҳам юксак даражага кўтарилди.

Орадан анча йиллар ўтиб, ушбу солиҳа аёл эрини илм-маърифатга тинмай ундаши натижасида унинг жуфти ҳалоли Мадинадаги энг катта олимлардан бирига айланди.  Олимдан ҳидоятга келишларига нима сабаб бўлгани сўралса, фахр билан: “Менинг ҳидоятга келишмга солиҳа аёлим сабабчи бўлган”,  деб айтар эди.

Доктор Ҳасан Пошонинг 
“Эр ва хотин иккисининг қулоғига айтиладиган насиҳатлар” китобидан.


Абдушкур МУРОДОВ таржимаси.

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Audio monologlar: @bedorlik kanalida!
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
2
Forwarded from Hikoyalar (G&M) (𝓗𝓲𝓴𝓸𝔂𝓪𝓵𝓪𝓻 𝓐𝓭𝓶𝓲𝓷)
Роберт Томпкинс. Ҳақиқатни қидириб (ҳикоя)

Ниҳоят, бу хилват, овлоқ қишлоқда унинг қидирувлари якунланди. Чириб, тўкилай деб қолган хароб кулбада милтиллаб турган олов ёнида Ҳақиқат ўтирарди.
У умрида ҳеч қачон бундайин қари ва бадбашара аёлни кўрмаган эди.
— Сиз Ҳақиқатмисиз?
Қартайган, бурушиқ алвасти тантанавор бош силкиди.
— Айтинг-чи, мен инсониятга сиз ҳақингизда билдиришим керакми? Уларга қандай хабарни етказай?
Кампир оловга тупурди-да, жавоб берди:
— Уларга мени ёш ва соҳибжамол деб айт!

@Hikoyalar
Жазоирга Француз армияси бостириб кирган пайтдаги аскарлардан бири ўзининг хотираларида қуйидагиларни ёзади:

— «Биз тозалаш амалиётларини олиб бориш илинжида, Жазоирнинг қишлоқ ва тоғли минтақаларида мужоҳидларни қидирар эдик. Бизни кўрган қишлоқ аёллари яшин тезлигида молхона ва қўралар томон қочишар ва таналарига тезак ва ҳайвон чиқиндиларини суриб, келаётган сассиқ ҳид туфайли бизнинг тажовуз қилишимиздан сақланмоқчи бўлишар эди. Ҳақиқатан ҳам, келаётган сассиқ ҳидлар сабабли биз уларга яқинлаша олмас эдик.

Модомики, дунёда яшар эканман бу ҳолат ҳеч ёдимдан чиқмайди ва кўнглимда ўз номусларини сақлаш учун тезакда чўмилган ўша покдомонлар учун ҳурматим ўзгача».

@Hikoyalar
Forwarded from Fatima Aliy (Fatima Aliy)
#Mulohaza_uchun
#Tafakkur_vaqti

​​Басралик бойлардан бири кемада сафарга чиқиб, бир халта тилло эвазига чўри сотиб олди. Унинг исми Ҳусн эди. Ҳусннинг ўзи ҳам, овози ҳам жуда гўзал эди. Тор чалиб, қўшиқ куйлар ва чиройли рақсга тушарди.
Бой чўрисини олиб кемага минди ва Басра томон йўлга отланди. Шамол тўхтаб, денгиз тўлқини тинди. Бой кемадаги одамлар учун дастурхон ёзиб, қадаҳларда май-у шароблардан улашди. Кейин чўрисига: «Қани, бир қўшиқ айтиб, рақсга тушиб бер», деди. Чўри бор маҳоратини ишга солди.
Кеманинг бир бурчагида ёш солиҳ бир йигит ҳам бор эди. У ҳам кўркам, ҳусни-хулқли ва хушовоз қори эди. Бир четда Қуръон тиловат қилиб ўтирарди. Ҳалиги бой май ичиб, ширакайф ҳолатда йигитга бақирди: «Ҳой йигитча, бундан кўра яхшироқ ва ёқимлироқ овозни эшитганмисан ҳеч?», деб чўрига ишора қилди.
Йигит эса хотиржам жавоб берди: «Ҳа, албатта, бундан яхшироғини эшитганман!»
Бой унинг жавобидан кулди. Жорияни куйлашдан тўхтатдида йигитга қараб: “Қани, унда сени бир эшитайликчи?”, деди.
Қори йигит виқор билан, дона-дона қилиб тиловат қила бошлади:

..قُلْ مَتَاعُ الدُّنْيَا قَلِيلٌ وَالْآخِرَةُ خَيْرٌ لِّمَنِ اتَّقَىٰ وَلَا تُظْلَمُونَ فَتِيلًا
أَيْنَمَا تَكُونُوا يُدْرِككُّمُ الْمَوْتُ وَلَوْ كُنتُمْ فِي بُرُوجٍ مُّشَيَّدَةٍ ۗ
“Уларга айтинг: “Дунё матоси озгинадир. Аллоҳдан қўрққан кишига охират яхшироқдир. Сизларга қилчалик зулм қилинмас”.
"Қаeрда бўлсангиз, ҳатто мустаҳкам қалъалар ичида бўлсангиз ҳам ўлим сизларни топиб олур."


Бу оятлар бойнинг қалбига қаттқи таъсир қилди. Қўллари қалтирай бошлади. Қадахдаги майни сувга сепиб: «Қасамки, бу эшитган нарсаларимнинг энг яхшиси. Яна бошқаси борми?», деди.
Ҳа, бор деб, баланд овозда яна тиловат қилди йигит:

وَقُلِ الْحَقُّ مِن رَّبِّكُمْ ۖ فَمَن شَاءَ فَلْيُؤْمِن وَمَن شَاءَ فَلْيَكْفُرْ ۚ إِنَّا أَعْتَدْنَا لِلظَّالِمِينَ نَارًا أَحَاطَ بِهِمْ سُرَادِقُهَا ۚ وَإِن يَسْتَغِيثُوا يُغَاثُوا بِمَاءٍ كَالْمُهْلِ يَشْوِي الْوُجُوهَ ۚ بِئْسَ الشَّرَابُ وَسَاءَتْ مُرْتَفَقًا
"Айтинг: «(Бу Қуръон) Парвардигорингиз томонидан (келган) Ҳақиқатдир. Бас, хоҳлаган киши иймон келтирсин, хоҳлаган кимса кофир бўлсин». Аниқки, Биз золим — кофирлар учун алангалари дўзахиларни ўраб-чирмаб оладиган дўзахни тайёрлаб кўйгандирмиз. Агар улар (ташналик шиддатига чидамай) сув сўрасалар, эритилган (доғланган) ёғ каби юзларни куйдиргувчи сув берилур. Нақадар ёмон ичимлик у, нақадар ёмон жой у!"

Бу оятларни эшитиб бойнинг қалбига қўрқув кирди. Хавотири ортиб, май тўла идишларни, чўрининг қўлидаги торни синдириб ташлади. Чўккалаб ўтириб йиғлай бошлади: “Астағфируллоҳ, Астағфуруллоҳ, бу мен эшитганларим ичида энга яхшиси!”, деб қайтарарди ва йигитга қараб: «Ўғлим, мен шу вақтгача нима қилсам, қилдим. Бундан пушаймонман! Энди тавба қилишим учун бирор йўл борми? Тавба қилсам, Раббим мени кечирадими?» дея зорланди.

Йигит бойни қилган ишидан надомат чекаётганини кўриб, унга қуйидаги оятларни ўқиб берди:

قُلْ يَا عِبَادِيَ الَّذِينَ أَسْرَفُوا عَلَىٰ أَنفُسِهِمْ لَا تَقْنَطُوا مِن رَّحْمَةِ اللَّهِ ۚ إِنَّ اللَّهَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ جَمِيعًا ۚ إِنَّهُ هُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ
"(Эй Муҳаммад), Менинг ўз жонларига (турли гуноҳ-маъсиятлар қилиш билан) жиноят қилган бандаларимга айтинг: “Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматидан ноумид бўлмангиз! Албатта Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гунохларини мағфират қилур. Албатта Унинг Ўзигина мағфиратли, меҳрибондир."

Бу оятлардан кейин бой қаттиқ йиғлаганча: “Ҳа, Албатта Унинг Ўзигина мағфиратли, меҳрибондир!” деди ва шу ҳолатда жон берди.

Ҳабиб ибн Саъид айтади: Аллоҳга қасамки, у ҳақида фақат яхшиликни умид қиламиз. У май ичиб, кейин шу ишидан қаттиқ надомат чекиб, йиғлаган кўйи вафот этди. Шундан кейин кема соҳилга етиши учун бир неча кун ўтди. Унинг жасади эса ўзгармади, ундан ёмон ҳид ҳам чиқмади!”
-----
①(Нисо 77,78)
②(Каҳф 29)
③(Зумар 53)

Ikrom Sharif таржимаси

©QAMAR
@Fatima_Aliy
Француз аёли ёш фарзандини Париждаги масжидга таълим олиш учун олиб келибди. Болакай масжидга кириб имомга "маъҳадингиздан таълим олишим учун ойим мени бу ерга олиб келдилар" дебди.
Имом:
- Ойингиз қаердалар? Улардан баъзи бир маълумотларни олишим керак бўлади, дебди.
Болакай:
- Ойим ташқарида қолдилар. Муслима бўлмаганликлари учун бу ерга киролмайдилар, дебди.
Имом болакайнинг онаси билан тезроқ кўришиш учун тезда шошиб кўчага чиқибди.
Она дебди:
- Менинг бир муслима қўшним бор. Ҳар сафар фарзандларини мактабга кузатар экан болалари унинг қўлидан ўпиб кейин хайирлашадилар. Дарҳақиқат, бу оиладан ҳали ҳеч бахт-саодатлик аримаган. Эй имом, бу юртда ҳали ота-онасини кексалар уйига олиб борган мусулмонни учратмадим. Ўғлимни олиб унга таълим беринг. Кошки сиз ота-онангизга қилган ҳурмат-эҳтиромни менга ҳам қилса...


@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Audio monologlar: @bedorlik kanalida!
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
Китоб ва китоб ўқиш бўйича маълумот, мулоҳазалар, таҳрир ва имлога доир маълумотлар ҳамда шу мавзулардаги саволларга жавоблар.

Мурожаат учун: @Musahhih

Assalomu alaykum @Hikoyalar kanali kuzatuvchilari bugun sizlarga bir kanalni tavsiya qilmohchiman.
Kitobsevarlarga albatta bu kanalga ulanishni taklif va tavsiya qilaman.
Ulanish uchun @kitaabun
Ishoning afsuslanmaysiz.
😂 Кўча футболининг Олтин қоидалари

1. Ҳеч қанақа ҳакам бўлмайди !

2. Тасаввур қилиб бўлмас хиссоблар 16-32

3. Жамоадаги энг «дўмбоқ» ўйинчи доимо дарвозада туради😂

4. Тўп эгаси Ҳеч қачон дарвозага турмайди😂

5. Пеналти фақатгина футболчи ётиб олиб сўкинишни бошлаганидан сўнгина белгиланади😂

6. Ўйин қоронғу тушгунига қадар давом этади ёки тўп эгаси «аразлаб» тўпни уйга олиб кириб кетиб қолсагина тўхтатилади​

7. Майдоннинг қандай ҳолатдалигини аҳамияти йўқ. Стадион бўлиши шарт эмас.

8. Дарвоза бўлиши шарт эмас! Тош ҳам бўлаверади.

9. Хамма судья. Агар тўп қўлга тегса, рақиб жамоа ўйинчилари бараварига «рука» деб бақиришади.😂

10. офсайд​ умуман бўмиди

11. Ўйин вақти чегараланмайди. Бу келишувга боғлиқ.

12. Форма бўлиши шарт эмас

13 . Тешик тўп ҳам бўлаверади

14 Ҳамма ўйнайди, захирада ҳеч ким бўлмайди

15 Кўпчиликнинг биринчи тўпи (баклашка)

16. Кўпчиликнинг биринчи бутсаси (калиш)

17. Энг кўп бақирадиган ўйинчи тўпни эгаси

18. Дарвозанинг бир тарафи тош бир тарафи дарахт,сим ёғоч, ёки икта мактаб сумкаси билан дарвоза тайёр! 😂

19. Тўп янги бўлси қаттиқ тепишга рухсат йўқ, акс ҳолда эгаси ўйинди тўхтатади !

20. Бир камандада ўйинчи кам бўлса муаммо эмас (мен хам варатал хам ўйинчи)дейди дарвозабон😂

21. Қўлга тўп текса (видео такрор хизмати) керак эмас тўпнинг лой, кир, хўллигидан кўлга изи чиқиб дархол билинади😂

22. Ҳеч қачон ўйинчилар атайлаб йиқилмаган

23. Рақибни бемалол хақорат килсангизхам сизни хечким ўйиндан четлатмайди

24. Қўшиб бериладиган дақиқалар гол билан белгиланади(яна бир гол ўйнайлик )

25. Ҳужумчи гол уролмаса хақоратлар билан химояга ёки дарвозага турғизилади ёки дарвозабон топни тўсолмаса дархол алмаштирилади ( югурмаётган ўйинчига)

26. Ҳар 20-25 минутда стоп деб тўхтатилади чунки стадиончамиздан машина камаз от-арава шунақалар келёткан бўлади

27. Ҳар доим бир ўйинчини оёғи қайрилади ёки шилиниб қонаб кетсахам ўйинди тарк этмайди энг камида варатага туради

28. Биринчи тиббий ёрдам шилиниб қонаётган жойга(турпоқ сепилади ёки ...)

29. Ким тўпни узоққа тепса ўша ўзи обкелади

30. Қачон аут бўлади: тўп сувга тушса, қўшниникига ўтиб кетса унгача аут йўқ, агар ариқда сув йўқ бўлса ўйин тўхтамайди

31. Агар пеналтидан гол уролмаса шериглари ёки рақиблар бемалол хақорат қилади (ўла, ўла уралмадими ғирромчисанда ўла)

32. Штанги бўлса тортишув​ жуда қийин, кўп бўлади (гол бўлди мен ўзим кўрдим) (йўўўқ топ тошди устидан ўтди) 😂



Агар кимнинг ёшлиги худди шундай ўтган бўлса дўстларизга юбориб чиқинг....

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Audio monologlar: @bedorlik kanalida!
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
БЕКЛАР ВАТАНИ...

Ўзбекнинг бағрида - улғайган инсон,
Бири султон бўлса - бириси посбон.
Ким бўлиб юрмасин - ўз юртида,
Ҳар инсоннинг қалбида - бор бўлсин иймон.

Шундай гўзал юртда - яшаб юрибмиз,
Гуллайверсин доимо - ҳар бир маскани.
Дунёда биттадир бу - Ўзбекистон,
Юртимнинг ўзи ҳам - Беклар ватани ...

Абдувоҳид Сувонов
«ЎТИНЧ»китобидан.
@Adabiyot_olami
@Hikoyalar
Нафақа дафтарчасини вароқлаб, унда,

«ОРЗУЛАРИМ» ни топдим:

ИШГА КИРИШНИ ОРЗУ ҚИЛДИМ.
Ниятимга эришдим. Ишли бўлдим. Энди ғамим уйланиш бўлди...

УЙЛАНИШНИ ОРЗУ ҚИЛДИМ.
Ниятимга етдим. Уйландим. Лекин, фарзандсиз ҳаёт, ҳаётми?

ФАРЗАНДЛИ БЎЛИШНИ ОРЗУ ҚИЛДИМ.
Ниятимга етдим. Менга Аллоҳ фарзандлар берди. Орадан ҳеч қанча ўтмай, кўп қаватли уйнинг деворлари жонимга тегди.

БОҒЛАРИ БОР ҲОВЛИНИ ОРЗУ ҚИЛДИМ.
Анча тер тўкканимдан сўнг, ниятимга етдим. Ҳовлим ҳам, боғим ҳам бор бўлди. Лекин... болаларим улғайиб бораётганди...

УЛАРНИ УЙЛАНТИРИШНИ ОРЗУ ҚИЛДИМ... Уйлантирдим... Турмуш қуришди... Лекин..
Мен ишдан зериккан, жуда чарчаган эдим..

ОРЗУЙИМ НАФАҚАГА ЧИҚИШ БЎЛДИ...
Чиқдим ҳам. Ёлғиз, якка бўлиб қолдим.. Худди ўқув юртини битирганимдагидек. Лекин олийгоҳни тугатганимда ҳаётга боқаётган эдим...
Энди ундан юз ўригмоқдаман.

Шундай бўлса ҳам, орзуларим якун топмади...
Қуръонни ёдлашни ОРЗУ қилдим...
Зеҳним менга панд берди...
Аллоҳ учун рўза тутишни ОРЗУ қилдим...
Лекин... соғлигим кўтармади...
Кечалари туриб намоз ўқишни ОРЗУ қилдим... Лекин оёқларимнинг мени кўтаришга мадори қолмаганди...

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги сўзларини айтганларида нақадар ҳақ эканликларига яна бир бор иқрор бўлдим...

«Беш нарсанинг қадрини олдиндан билинг:
– Қариликдан олдин ёшлик қадрини;
– Касал бўлмасдан олдин соғлиқ қадрини;
– Камбағал бўлмасдан олдин бойлик қадрини;
– Машғул бўлмасдан олдин бўш вақтнинг қадрини;
– Ўлимдан олдин тириклик қадрини».

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Audio monologlar: @bedorlik kanalida!
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.

Бошқаларни айбларини қидирадиган кўзим билан кўзгуга қарадим. Атрофимдагиларни яхши ёмонга чиқарадиган тарозумда ўзимни тортиб кўрдим.
Билсам, аслида мен ёмон яшаётганимдан эмас, бошқаларнинг мендан кўра яхшироқ яшаётганидан норози эканман.
Билсам, аслида, ўзимни муваффақиятсизлигимдан, дангасалигимдан, меҳнат қилмаётганимдан эмас, бошқаларнинг эришаётган ютуқларидан норози эканман.
Билсам,аслида, қийинчиликларга чидай олмаётганимдан, сабрсизлигимдан, илмсизлигимдан эмас, бошқаларнинг сабр қилиб, илм олиб мақсадларига эришиб кетаётганларидан норози эканман.
Билсам, аслида, ўзимдан эмас, Роббимнинг менга ёзган қисматидан, менга юбораётган синовларидан норози эканман.
Аслида, билсам...

Qudratulloh Ahmad

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Audio monologlar: @bedorlik kanalida!
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
Forwarded from 🌸Marjonam🌸 ( Doni)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эркак ҳатто ўйин вақтида ҳам эркаклигини унутмайди!

@kuz_ertagii
БИР МУҲЛИСИМГА

Қўлларингга китобим олиб,
Сен жимгина сурасан хаёл.
Кун ўтади хаёлдан толиб,
Терс чиқади исёнли савол.

Фироқ чекдик - ситамлар талай,
Сен шеър учун излайсан асос.
Менинг ёдим бордир ҳар қалай,
Ҳаётингга борми айт қасос ?

Мўралайди ортдаги йиллар,
Сен қалбингни эзаверасан.
Кўнгил қўйиб адашди диллар,
Ўртонсанг ҳам севаверасан...

Шиддат билан ёпилган эшик,
Очолмайсан меҳринг билан ҳам.
Энди уйинг - болали бешик,
Қалбим ғашлар кўзингдаги нам.

Хушомадим тутмадим сенга,
Ким - кимларга айлаб илтифот.
Муҳаббатинг бахш этдинг нега ?
Асролмадим... Айладим барбод...

Қўлларингга китобим олиб,
Сен жимгина суравер хаёл.
Дард чекмагин ўкинчдан ёниб,
...Дунёдаги энг гўзал аёл !

Абдувоҳид Сувонов
«ЎТИНЧ» китобидан
@Adabiyot_olami
@Hikoyalar
ЎҒЛИНИНГ УЙИГА СИҒМАГАН ОНА


Ҳашаматли ҳовлининг нақшинкор эшиги секингина очилиб, ундан кенг этак кўринди. Этакка ўралашган бир оёқ тимирскиланиб остонада чалкашиб ётган пойабзаллар орасидан ўзининг униққан, қалин матодан тикилган оғир шиппагини топди. Оёғи ерда мустаҳакам туриб олганига ишонч ҳосил қилгач, эшик дастасига икки қўллаб осилганча пардек жуссали кампир кўринди.

Озғинлигидан эгнидаги кўйлаги ҳалпиллаган, гап уқмас оқ сочлари рўмол тагида ётишни хоҳламай тарқоқ «мўралаб» турган, тиши йўқлигидан оғзи ичга тортиб, ияги олдинга туртиб чиққан кампир зина айвончасига эсон-омон чиқиб олгач, атрофга аланглади. Кейин ҳар эҳтимолга қарши худди энди уйғонган кишидек кўзини ишқаб қўйди.

Лекин бу гал ўғлининг «Ойи, уйқудан турдингизми?» деган гапи эшитилмади. Аслида, бу ҳовлига кўчиб келгандан буён бу гапни ўғлидан бор-йўғи бир марта эшитган ва соддалигига бориб, «Аллақачон тургандим, болам, оёқ тагида ўралашмай, деб хонамдан чиқмай, тасбеҳ ўгириб ўтирувдим», дея жавоб берганди. Ўшанда негадир ўғлининг қовоғи уюлган. Ўғли ишга кетгандан кейин эса келинидан эшитадиганини эшитганди: «Эрим билан орамни бузмоқчимиз? Кичик ўғлингиз қамалмай деб, бор-йўғини сотиб кўчада қолгани учун сизга раҳмимиз келиб, уйимга олиб келишга рози бўлсам-у, шуми яхшиликка раҳматингиз! Эрталаб эримни ишга, болаларни мактабга жўнатгунимча хонангиздан чиқмай, индамайгина ўтиринг, тушундингизми? ҳаммани жўнатиб, ўзим ҳам ишга боришга тайёрланишим керак, кейин чиқиб чой ичсангниз ҳам бўлади-ку! Барибир, бекор ўтирибсиз, шошадиган жойингиз йўқ!» деди келин илондек вишилаб. Кампир нима дейишни билмай қолганди ўшанда. Чунки у катта ўғлимникида яшайман деб келган, бу ҳовлида келин хўжайинлиги тушига ҳам кирмаганди. Бир умр барвақт туриб ўрганган аёл одатига кўра бир-икки марта тонг отгандан ҳовлига чиқиб, бекор ўтирмаслик учун, резина ичакда сув сепганди. Лекин бу ҳам келинига ёқмаган. Рўзғор юмушларига ёрдамлашиш учун қилган ҳаракатларини келини нега нотўғри тушунишига сира ақли етмасди.

Сурункали касалликлар ўз ишини қилиб, куз яқинлашиш билан суяклари зирқирарди. Кичик келини унинг хасталигини билиб қолгани учун куз келиши билан суртадиган дорилардан олиб келарди. Катта ўғлиникига шаҳарга кўчиб келаётганида ўша дориларни ўзи билан олиш эсидан чиқибди.

Суяклари қақшайвергач, ухламай боласининг йўлини пойлади. Машинаси овозини эшитиб, секин хонасидан чиқиб ошхонага йўл олди.

Келин эрига алланималарни гапириб кулишганча овқатланишарди. Эшик очилиши билан иккаласи ҳам ўгирилишди.

— Келинг, она, бормисиз? — деди ўғил саломлашгач. — Битта уйда туриб ҳам, бир-биримизни кўрмаймиз-а? Иш кўп-да, онам, иш кўп. Ўзиз яхшимисиз?

— Яхшиман, болам, Худога шукр. Ишни кўп бўлгани яхши, илоҳим омадингни берсин!

— Бу ерда иш кам экан... — хўрсинди онаизор.

— Оббо, онамей, ҳали ҳам ишласам дейсизми? Энди дам олинг, мана, биз ишлаймиз...

— Сизга мазь керакми? — онасининг тортиниб гапиришидан ўғил хижолат бўлди. — Шуни шунча тортиниб гапирасизми, она? Менга фалон дорини олиб бер, десангиз бўлмайдими? — у онасига эътиборсизлигини сахийлиги билан ювишга сабаб топилганидан қувониб кулиб қўйди.

— Малоҳат, — деди кейин ошхонага қараб. — Эртага онамни дўхтирга олиб бориб, ташхис қўйдириб кел. — Хотини жавоб бермаганига эътибор ҳам бермай волидасига ўгирилди: — Кейин дўхтир айтган дориларни оламиз, тўғри келган мазни мойдори экан деб суртиб юраверманг , хўпми?.

— Хўп... — она ўғлининг меҳридан эриб, у ёқ-бу ёқдан гаплашмоқчи бўлди. Шу пайт ошхонада нимадир қарсиллаб синди ва келиннинг «вой» деган овози эшитилди.

— Хола, фақат, ўғлингизникида яшайвермай, бизникига ҳам меҳмонга боринг-да, онам ўрнида онамсиз ахир, — гина қилди жиян. — Келинингиз ҳар куни сизни сўрайди, бугун сизни олиб бормасам, мени уйга киритмаса керак.

— Ие, тобингиз бўлмаяптими, хола? Айтмайсизми? Келинингиз ҳамшира-ку, ўзи даволаб қўяди.

— Эссиз, сизларни ҳам овора қилдим.. Эсим қурсин-а, аканг билан келинойинг ҳам бир дунё дори олиб берганди-я...

— Э, қўйсангиз-чи, хола, овораси борми?

— Хотин, акам қўнғироқ қилиб, онамни қачон қайтариб берасан, деб сўраб ётибди, — деди бир куни овқат бошида.
👍1
— Ҳали-бери бормайди, қишни бизникида ўтказади демадингизми? — деди жиян-келин.

— Дедим! Катта ҳовлида қишда қийналади, бизники «дом», ҳамма шароит ичида дедим.

— Бугун ўғлимга айтай, шу зинасига суянчиқ ясатсин... Қарияпман шекилли, тушиб-чиқишга қийналаяпман, — ўзига-ўзи гапирди кампир хонага аланглаб. Тумбочкаси устида турган чойнак оғзини очиб кўрди, унда икки ой олдин дамланган чой шамалари моғорлаб қолганди. Лаби қуриган кампир тамшаниб ўрнига чўзилди.

Қошлари чимирилган келинга қўрқа-писа нигоҳ ташлаб олган кампир диваннинг бир бурчагига омонатгина чўкди.

Келин қайнонасига чой ҳам узатмасдан дастурхон бошидан турди.

— Шаҳарда зерикмаяпсизми? — сўради ўғил овқатдан бош кўтармай.

Ўғил кулиб юборди.

Ошхонадаги идиш-товоқлар қаттиқроқ тарақлай бошлагач, кампир безовталанди, тезроқ туриш учун шошиб гапирди:

— Шу... болам, тирамоҳ келиши билан суякларим қақшайди-да... Уканг олиб берган мойдори бор эди, шуни суртсам, бироз тинчланарди, бу дард ўлгур. Ўша мойдорини ўзим билан олиб келиш эсимдан чиқибди. Агар...

Ўғли «нима бўлди?» деганча ошхонага шошилганини кўриб, кампир ўзи қўл ҳам урмаган дастурхонга фотиҳа ўқиб ўрнидан турди.

Эртаси куни ўғлининг гапидан дадилланган кампир бисотидаги энг янги, икки йил олдин кичик келини бозордан олиб берган кўйлагини кийиб ҳовлига чиқди.

Ўғли ва набиралари кетиб бўлишган, ясан-тусан қилган келин ҳам йўлга отланганди.

Қайнонасининг ясаниб чиққанини кўриб, аввал ҳайрон бўлди, кейин сабаби эсига тушиб, истеҳзоли жилмайди:

— Бугун вақтим йўқ сиз билан дўхтирма-дўхтир юришга. Ишхонамда зарур тадбир бор. Иш тартибимни чамалаб кўрай-чи, бўш вақтим бўлса, дўхтирга бориб келамиз, — деди ва пошнасини қарсиллатганча чиқиб кетди.

Муштипар аёл унинг ортидан «Унда дори олакелинг...» деганча қолаверди.

Кампир эртаси куни ўғлининг ишдан келишини кута-кута ухлаб қолди. Ундан кейинги кун ҳам.

Бўғинлари зирқираганига чидолмай оёғини уч-тўрт қават рўмол билан ўраб олган кампир, кафтлари билан тўпиғини босиб-босиб қўяр, машина овози эшитилармикан деб, деразадан тушиб турган айвон чироқларига умид билан қарарди. Хотинига топшириқ берган ўғли эртасига икки ҳафтага командировкага кетаётганини онасига айтмаганди.

Аксига олиб, кузнинг ҳам қовоғи очилмас, булутлар ҳам кампирга қасд қилгандек осмонда айлангани-айланган.

Худонинг унга раҳми келиб, ўша кунларда жияни кўргани келиб қолди.

Кампирга жон киргандек бўлди, оёқлари ҳам оғриқни унутиб, бир пайтлардагидек чаққон ҳаракатланишди. Ажин қоплаган юзи остида кўринмай қолган кўзи ғилт-ғилт ёшга тўлиб тугунчасини кўтариб чиқди.

Жиян–келин уни қучоқ очиб кутиб олди. У ҳам ишларди, лекин холасини ўтқизгани жой тополмай парвона бўларди.

Оғриқ бўш келавермагач, кампир секингина жиянига: — Мойдорим акангни уйда қолиб кетипти-да...

ҳаял ўтмай, келин кўтариб келган бир пакет дори-дармонни кўриб аёлнинг ичи увишди.

Келин кампирнинг оёғига кунига икки марта малҳам суртар, уч маҳал дори ичишини назорат қилар, бундан ташқари, аллақандай доривор гиёҳлардан оёғига ванна қиларди. Бунақа парваришни умрида кўрмаган кампир хижолат бўларди.

Парво яхшилигидан онаизорга бироз жон кириб, эт олди. Фақат ўн кундан буён на ўғли, на келини хабар олмаганидан жиянларининг олдида хижолат бўларди.

Унинг сиқилаётганини жияни ҳам сезди.

Кампирнинг кўзлари чарақлаб кетгандек бўлди.

Кампир шу куни уйқуга кетгунча «қўнғироқ қилган» ўғлини дуо қилиб ётди.

Жияниникида икки ой қолиб кетган кампир, охирги пайтларда юраги ғаш бўлаётганидан зорланиб, жиянига акангникига олиб бориб қўй деб туриб олди. Кампирни кўндира олмаган жияни кеча уни акасининг ҳовлисига олиб келганди. Ўғли одатдагидек уйда йўқ эди, келин кампирни совуққина кутиб олди. Йўлда чарчаган кампир овқат ҳам емай ухлаб қолди.

Тонг ёришса-да, ҳеч ким нонуштага чақирмагач, секин-аста хонасидан чиқиб, эшик дастасига осилганча туриб қолди.

Айлана шаклида ясалган кенг зинанинг ушлайдиган тутқичи йўқлиги сабаб доим тушиб-чиқишга қийналарди.
👍1
ҳозир боши айланиб турган вақтда ундан тушиш кампир учун азобга айланди. У қадам босишга иккиланиб бор-йўғи бешта бўлган поғоналарга қараб ўйланиб қолди. Ундан суянчиқсиз тушиб олишга кўзи етмай, яна хонасига қайтиб кирди.

«Ўғлимнинг иши кўп-да, бўлмаса аллақачон зинага суянчиқ ясаб қўярди», ўйлади кампир ва қуш уйқу устунлик қилиб мизғиди. Бироздан кейин мамнун жилмайди, тушида кичик ўғли билан яшаган кенг, сув сепилган, райҳон ифори таралиб турадиган шинам ҳовлисида яйраб юрарди...

@Hikoyalar