Кўп йиллар олдин бир боланинг ота-онаси ҳаётдан кўз юмгач, етим қолди. У очликдан қийналиб кўчаларда санғиб юрарди. Кунларнинг бирида дуч келган эшикни тақиллатди. Уни бир аёл очди. Бола уй соҳибасидан бир стакан сув сўради. Аёл унинг очликдан азият чекаётганини пайқаб, сув ўрнига бир стакан сут олиб чиқди. Бола уни ичиб бўлгач, шундай деди: «Сизнинг бу яхшилигингизни ҳеч қачон унутмайман».
Йиллар ўтди. Аёл қариди ва оғир хасталикка чалиниб, юрагига шошилинч операция зарур бўлиб қолди. Уни шифохонага олиб келишди. Операция муваффақиятли ўтди, шифокор ўз ишининг устаси эди. Аёл ўзини яхши ҳис қила бошлади, аммо қиммат муолажанинг ҳақини қандай тўлаш ҳақида ўйлаб, ўзини қўярга жой тополмасди. Даволанишнинг сўнгги кунида, унга ҳисобни келтиришди. Адоқсиз рақамларни кўраман деган аёлнинг бир варақ қоғозга ёзилган гапни ўқиб, бутун вужудини енгил титроқ қоплади:
«Бир стакан сут билан тўланган…»
©️ Сарвар Раҳимий таржимаси

😢13👍4❤2