ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
11.4K subscribers
77 photos
79 videos
789 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
Download Telegram
Forwarded from Bilol
💥💥💥🔔🔔🔔

❤️❤️

𝐁𝐄𝐙𝐀𝐑𝐀𝐑 𝐎𝐙𝐈𝐍𝐆 𝙑𝙖 𝙎𝙀𝙈𝙄𝙍𝙄𝙉𝙂  
  1️⃣0️⃣0️⃣🔣
❤️❤️❤️
1- 𝐎𝐘𝐃𝐀 8 𝐊𝐆 GACHA 𝐎𝐙𝐈𝐒𝐇 𝐒𝐈𝐑𝐋𝐀𝙍𝙄

✔️YUZDAGI DOG'LAR,SEPKILLAR,AJINLAR
✔️ SOCH TO'KILISHI
✔️ TUG'RUQDAN KEYIN QORIN OSILISHI
✔️ BOLALARDA GIJJA
✔️Bel oĝrigii va bòĝimlar oĝrigi
✔️Davlenya


Kansultatsiya bepul👩‍💻📝

   📝   Murojat uchun

👉@ShahnozaXafizovna_Nl👈

⬇️NATIJALARNI KO'RISH UN⬇️

             ➡️  KIRISH  ⬅️
2
Лой кўчада

Тандзан билан Экидо исмли икки роҳиб ёмғирли кунда лой кўчадан боришарди. Ёмғир челаклаб қуярди. Улар тўсатдан ипак либосга ўранган ёқимтой бир қизни кўриб қолишди. Соҳибжамол йўлни тўсиб,билқиллаб турган кўлмакдан қандай ўтишни билмай,саросимада тўхтаб турарди. Тандзан «Қани, ёқимтой!» деганча, қизни даст кўтариб кўлмакдан ўтказиб қўйди.

Экидо бутун йўл давоми бошини эгиб олганча, миқ этмай йўл босди. Фақат оқшом тушиб,йўл четидаги ибодатхонада тунаш учун тўхташганда,ортиқ чидолмай Тандзанга заҳрини сочди:

— Биз роҳиблар аёл зотига,айниқса бунақа соҳибжамол қизларга умуман қўлимизни тегизмаслигимиз керак,бу жуда хатарли эканини биласанми? Нима учун шу ишни қилдинг?

— Мен-ку, қизни ўша жойда қолдириб келдим, – деди Тандзан нимтабассум билан. – Сен бўлсанг уни ҳалиям кўтариб юрибсанми?

Шоҳсанам таржимаси

👉🏻
Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍164🥰2😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёлиз сиз билан фақат фарзандлариз учун яшаётган бўлса унда сиз…

https://tttttt.me/drabllar
👍81
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онамизни вақтида қадрига етайлик 🙂

Кейин афсусланиб қолишимиз мумкин ❤️‍🩹


https://tttttt.me/drabllar
😢112
🥒🍅Қишга мазали тузламалар рецептлар🫑🍅

🍅🍅ПОМИДОРНИ КОНСЕРВАЦИЯСИЗ ЁПИШ🍅🍅

🥒🥒БОДРИНГ ТУЗЛАМА🥒🥒 СОЛЁНЫЙ 😋

🍅🥒ПОМИДОР МАРИНАДЛАШНИ ОСОН УСУЛЛАРИ🍅🥒

🍆🍆 БАҚЛАЖОНЛИ ИКРАЛАР 🍆🍆

🌶🌶ҚАЛАМПИР ТУЗЛАШ🌶🫑

😍😍ОСОН БУЗУЛМАЙДИГАН УСУЛДА МУЗЛАТИШ
👇👇👇

https://telegram.me/joinchat/TP7HjVGUWDkvVKUD
1
#онлайнасар

Ҳаётий қисса
Муаллиф: МахмудоваКўҳинур
Давоми…
14-қисм
Дадасига нима ҳам дейиши мумкин. Аммо дадаси бошқа аёлга уйланиб, у билан яшашини, онасининг ўрнида бошқа аёл уйларида юришини, айниқса, дадаси унга ширин гаплар гапиришини тасаввур қилса, ичи ёниб, боши ғувиллаб кетаётганди.
-Нега айнан бизнинг ота-онамиз ажрашишди? Нима учун айнан бизнинг оиламиз пароканда бўлиб кетди? Энди отам бошқасига уйланиб мазза қилиб яшайдими? Онам эса чет элма чет эл юрадими? Ахир бизни ҳам ўйлашадими ҳеч? Биз шундай бир-биримизни соғиниб, азоб чекиб яшайверамизми? Кабира, мен нима қилишни ҳам, қандай яшашни ҳам билмай қолдим. Ё ҳаммасига қўл силтаб, бошим оққан томонга кетсаммикин?
- Ҳамиии, унақа нарсаларни ўйлама! Ҳали ҳаммаси яхши бўлиб кетади. Даданг билан гаплашгинг келмаса, унда индама. Синглинг ҳам қарши бўлса керак, ҳар ҳолда даданг билан бирга яшайди, бу қарорга норозилик билдиргандир.
- Дадам синглим билан укамга ҳадеб онамни ёмонлайди. Онангиз сизларни ташлаб кетди, бошқа давлатга кетиб, эрга ҳам тегвоган шунинг учун ҳам қайтмаяпти. Мен сизларга ғамхўрлик қиладиган, яхши қарайдиган она олиб келаман- деганмиш. Синглим онам ҳақидаги гапларга ишоняпти. Менга очиқ айтмаяпти, лекин гапларидан сезяпман, дадам уйланишига ҳам қарши эмасга ўхшайди.
- Очиқроқ гаплашмадингми ўзинг? Балки унақа эмасдир
- Очиқ гаплашмаган бўлсак ҳам билинди. Ҳалима менга ҳамиша ҳамма нарсани борича айтган, аммо бу сафар: “ Дадамнинг шунақа нияти бор экан, аммамнинг айтишларича дадам бизга ёлғиз ўзлари қарайман деб қийналиб кетган эмиш, яхши бир аёлни топишибди” деди. Мен: “ Мен бунга қаршиман, онам билан ажрашишган бўлишсада, дадамнинг бошқа аёл билан яшашини ҳазм қилолмайман! Сен дадамга айт, бизга қарайдиган одам керак эмас дегин, ахир кап катта бўлиб қолгансизларку. Агар қийналаётган бўлсалар, мен энди тез-тез бориб тураман. Сизларни ҳам ҳар замон тоғамларникига олиб келаман”- десам туриб-туриб: “Билмасам опа”- деди. Онам ҳақида ҳам гап бошласам эшитгиси келмайди. Мен ҳам онамни бизни ташлаб чет элга кетгани учун ундан қаттиқ хафа бўлганман. Буни қабул қилиб, кечиришим қийин бўлган. Аммо барибир онам ҳақидаги туҳматларга ишонмайман. Нима бўлса ҳам, у бизни деб ишлаяпти. Нияти уйли олиб, биз билан бирга яшаш.
- Қўявер, даданг уйланса уйланаверсин! Ўйлаб, сиқилиб ҳа деб ўзингни қийнайверма, дугонажон. Мана мен ота-онам бирга яшасамда, уларни меҳрини ҳис қилмай қўйганман. Менга ишонмасликларидан, ҳамма нарсага айбдор қилиб, аксинча, ҳимоя қилиш ўнига калтаклашларидан чарчаб кетганман. Сен ҳеч бўлмаса, меҳрибон, сенга ғамхўрлик қиладиган яқинларинг орасида яшаяпсан. Сиқилиб ўзингни қийнама!
Икки дунгона гаплашиб, кўзлари уйқуга кетганини ҳам сезмай қолишди. Эрталаб туриб, яна одатдагидек, Кабира массаж курсига, Ҳамида ўқишига кетишди.
Кабира уч ой қатнаб, массажни ҳам ўрганиб олди. Аммо бу соҳага унчалик қизиқмагани учун ишлагиси келмади. Олдинги иши-ширинлик цехида ишлайверди. Шу орада уйида усталар ишлаб, ҳамма ёқни ремонт қилиб, чиройли қилиб кетишди. Буларнинг ҳаммаси тўй баҳонасида бошланган ишлар эди. Ғайратнинг хизмат муддати тугашига икки ой қолганда, уйлантиришга қиз ҳам топила қолди. Қўшни маҳалладан, Кабиранинг аммаси тавсияси қилган қиз онасига маъқул бўлди. Энди бўлғуси “куёв” келиб кўриши қолди, холос. Уйлар таъмирланиб, сарполар ҳам йиғилиб, тўй учун барча тайёргалик кўрилганди. Акаси келиши биланоқ, икки ҳафта ичида тўйни қилиб, келинни олиб келишмоқчи. Ҳар ҳолда акаси бир йил давомида Кабирадан узоқда юрди, уйга келгач тезда уйлантиришса, шу билан синглисига бўлган зўравонликларига ҳам якун ясалар деб умид қилишаётганди.
Бир йил Кабиранинг устида нур сочган қуёш ўрнини яна ўша қора булутлар қоплаб олди. Кабиранинг акасига бўлган нафрати оз бўлсада камайманганди. Энг ёмони, акаси ҳам ўша-ўша- тўнғизлиги қолмаган.

#Кабира

@drabllar
31😢16👍12🤣1
Икки йил олдин яқин дўстим вафот этди. Бугун унинг телефон рақамидан қўнғироқ бўлди.
Ҳеч кутмагандим!..
— Лаббай, дедим. Кичик ўғли экан. Ўзига велосипед олиб беришимни сўради.
— Хўп бўлади, бугун албатта олиб бораман, дедим ва ортидан сўрадим:
— Мени кимлигимни биласанми?
Болакай шундай жавоб берди:
— Йўқ, сизни танимайман. Уйдан дадамнинг расмларини томоша қилиб ўтирган эдим, улар орасидан дадам билан бир кишининг расми чиқиб қолди. Расм орқасида эса шу рақам ва шундай ёзув бор экан:
— «Болажонларим, агар вақти келиб бирор нарсага эҳтиёжларинг бўлсаю мени топа олмасаларинг шу рақамга қўнғироқ қилиб айтинглар. Бу ҳам менман, фақат бошқа ерда яшайман».

(Таржима)
© Ikrom Sharif

https://tttttt.me/drabllar
😢5312🔥3😍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌱 Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукур қила олишдир...
Шукур ва зикрга бой
кун булсин

https://tttttt.me/drabllar
7
А Д А Ш М А Д И М

Доим стрессда юрардим, ўзимни кераксиздек ҳис қилардим, уй, рўзғор, оила, иш  ташвишлари....жуда чарчагандим....  Хуллас,
ЭНДИ, ҲАММАСИ ЎЗГАРДИ! Кўряпсизми👆👆Мен Бахтдан, Қувончдан Порлаяпман. Хурсандчиликдан юрагим дукиллаб кетяпти.
'' ДУГОНАЛАР ,БОРМИСИЗ "каналига  уланиб адашмадим. Жудаям маъноли, ажойиб канал. Асло зерикмайсиз.Барча Дугоналар Шу Каналда Экан.
СИЗ ҳам уланиволинг, фойдасини. сезасиз. Мана манзил👇👇

https://tttttt.me/dugonalar6767
https://tttttt.me/dugonalar6767
Учрашув

Октабр ойи бўлишига қарамай, кун жуда иссиқ, ғир этган шабада йўқ. Дарсга киришдан олдин телефоним жиринглаб қолди. Нотаниш рақам. Гўшакнинг у тарафидан таниш овоз эшитилди. Қўлларим титраб кетди, беиҳтиёр салом бердим.
— Ва алейкум ассалом. Яхшимисан, ўқишларинг яхшими?
— Ҳа раҳмат, яхши.
— Мен шаҳарга иш билан келгандим. Сенга гапим бор эди. Дарсинг қачон тугайди?
— Дарс тугашига қирқ дақиқа вақт бор.
— Яхши, мен йўлингдаги кутубхона олдида кутиб тураман.
Дарсда, ундан сўнг кутубхонага етиб боргунча ўйландим, нима гапи бўлиши мумкин, ахир шунча вақт хабар олмасдан энди нега мен билан кўришмоқчи?! Юрагим энтикиб кетяпти, аммо оёғим тортмаяпти... Ана уларни кўрдим. Ёнига боргач, на салом беришни ва на бир сўз дейишимни билмасдан ерга қараб туравердим.
-Яхшимисан, ўқишларинг бўляптими? Уйингдагилар ҳаммаси яхшими?
— Ҳа раҳмат. Ҳаммаси жойида.
Беш дақиқача бўлган ўнғайсиз суҳбатда режаларим ҳақида суриштирди, маслахат бергандай бўлди.
— Бу сенга, кеч бўлсаям ҳайитлик-деб, бир даста пул узатди.
Негадир чўчиб кетдим.
— Йўқ раҳмат, керакмас-деб, орқага чекиндим. У пулни қўлимга тутқазди.
— Биласанку, менга қуёшда кўп юриш мумкинмас. Шундоқ ҳам кун жуда иссиқ экан, кўчада кўп юрдим. Тезроқ қишлоққа етиб олишим керак.
У кетди, ортидан қараб қолдим. Негадир... раҳмим келди, шунча йиллик соғинчим ва болаларча беқарор туйғуларимга раҳмим келди. Овозим борича бақириб юбордим деб ўйлабман. Йўқ, аслида, шивирлаб айтган эканман:
"Соғинганман, дадажон кетманг!"

Ҳулкар Эъзоз

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
😢218👍4🔥3
Forwarded from Xanifa Reklamachi
𝗦𝗮𝗿𝗽𝗮𝗯𝗼𝗯 𝗮𝗷𝗼𝘆𝗶𝗯 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹 𝘁𝗼𝗽𝗱𝗶𝗺 𝗾𝗶𝘇𝗹𝗮

𝗡𝗮𝗿𝘅𝗶𝘆𝗮𝗺 𝘅𝗮𝗺𝘆𝗼𝗻𝗯𝗼𝗯 𝘀𝗶𝗳𝗮𝘁𝗶 𝗮𝗹𝗼 𝗱𝗮𝗿𝗮𝗷𝗮𝗱𝗮

𝗠𝘂𝘅𝗶𝗺𝗶 𝗱𝗼𝘀𝘁𝗮𝗳𝗸𝗮 𝘅𝗶𝘇𝗺𝗮𝘁𝗶 𝗯𝗼𝗿 𝘀𝗵𝗼𝘀𝗵𝗶𝗹𝗶𝗻𝗴 𝗸𝗶𝘆𝗶𝗺𝗹𝗮𝗿 𝗯𝗶𝗿 𝗯𝗶𝗿𝗶𝗱𝗮𝗻 𝗴𝘂𝘇𝗮𝗹

💢💢💢💢💢💢💢 💢💢💢

🔥🔥🔥🩷🩷🩷🩷🩷🩷


https://tttttt.me/+TulJzdtR6DYzNDgy
https://tttttt.me/+TulJzdtR6DYzNDgy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍1😁1
Суратдаги уруш

Уруш йиллари Францияни босиб олган немис фашистлари машҳур рассом Пикассонинг устахонасига тез-тез кириб туришарди. Мусаввир уларга ўзининг битта асаридан олинган фотонусхани “Эсдалик учун” дея имзо қўйиб, туҳфа этаверарди. Унда Испан қишлоғининг фашистлар томонидан яксон қилиниши тасвирланган эди. Кунлардан бир кун устахонага Гестапо агенти кириб келади ва сумкасидан ўша фотонусхани жаҳл билан олиб, рассомга кўрсатади:
— Бу сизнинг ишингизми?
— Йўқ, бу сизларнинг ишингиз! – деб жавоб қилади рассом.

Шодмон Отабек таржимаси

@drabllar — қисқа ҳикоялар
14👍10😢5🤬1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😦Кучли аёллар йиғламайди..” дейишади, бўлмаган гап!

Хатто мен ҳам баьзида йиғлаб тураман ва бу уят эмаас🤭
Одамларнинг фикридан уялманг, одамлар гапираверади.

Мухими ичингизда сақламанг, ўзингизни касал қиласиз❤️


https://tttttt.me/drabllar
👍7🤔52🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нега эркак кишини оёқ кийими доим тоза бўлиши керак.

👉https://tttttt.me/drabllar
7👏1
#онлайнасар

Ҳаётий қисса
Муаллиф: МахмудоваКўҳинур
Давоми…
15-қисм
Гавдаси катталашиб, кучга тўлган, кўзлари янаям одамга бақраядиган, қўрқинчли бир тусга кирганди. Синглисига оғзининг таноби қочганча ўқрайиб қараб турарди. Кабира иложи борича уйда Ғайрат йўқ деб ҳисоблашга ҳаракат қилаётганди. Ғайрат келгач бир ҳафта ичида совчилик, учрашувлар ҳам ўтиб, тўйни ҳам ҳал қилишди. Ҳаммаси шунчалик тез бўлаётгандики, Кабира қувонишни ҳам ранжишни ҳам билмай қолди. Нима қилсин, шунақа жиим юргани маъқулми? Балки ҳақиқатда, акаси уйланса, ўзгарар. Ахир, бир уйда, хотинини олдида Кабирага яқинлашолмаса керак…
Апрелнинг 4-санасида тўй белгиланди. Бор-йўғи саккиз кундан кейин. Кабира акаси билан саломлашишдан бошқа умуман гаплашгани йўқ. Акаси ҳам тўй тайёргарликлари билан овора уёқдан буёққ юрибди. Деярли ҳар куни, бўлажак келин билан учрашувга чиқади. Никоҳга ариза, дўхтирлар кўриги, келинга кўйлак танлаш ишлари билан банд эди. Кабира ҳам оз бўлсада уйларида хурсандчилик-тўй бошланганидан қувона бошлади. Акасига қиз ёққан шекилли, бор хаёли ўша қизда. Учрашиб келгач ҳам телефонда гаплашгани гаплашган. Шунинг учун ҳам Кабиранинг кўнгли тинчлангандек эди.
Тўйига уч кун қолганда Ғайрат ўртоқлари билан учрашиб, бўккунича ичиб, уйга алламаҳалда, ҳамма уйқуга чўмган паллада жиққа маст ҳолда кириб келди. Ҳаммаси рисоладагидек кетиб турган жойда, Ғайратнинг шу тун қилган қилиғи ҳаммани юрагига ғулғула солди. У Кабира ётган хонага кириб, унга яна тегажоғлик қилишга ҳаракат қилди. Аммо энди Кабира ҳам ўзини яхшигина ҳимоя қила оладиган бўлганди. Ҳар ҳолда Ғайратнинг нозик жойини билади, ҳеч бўлмаганда ҳар доимгидек тишлаб қутилиши мумкин. Бу сафар вазият унгача етиб ҳам бормади. Кабира нозик гавдаси устига келиб ёпишган бақувват гавдани ўзида қандайдир куч топиб, улоқтириб ташлаб, бақириииб ҳаммани чақирди. Энди у ҳеч кимдан қўрқмайди. Ким нима деса ҳам, ҳатто уйдан ҳайдаса ҳам майли. Бироқ, ота-онасининг хавотири энди бошқа нарсада эди. Бу ҳолат тўйдан кейин ҳам давом этса нима бўлади. Ғайратга на гап таъсир қилади, на бошқа чора! Эртаси куни Ғайрат кайфи тарқаб, ўзига келгач, онасига бу иш бошқа қайтарилмаслигини айтиб, қасам ичди. Унинг қасамининг кучи қанақалигини ҳамма билсада, ўзларини бунга ишонишга мажбурлашди. Бошқа чоралари ҳам қолмаганди. Икки кундан кейин тўй! Ҳаммасига кўз юмиб тўйни эсон-омон ўтказишсин, у ёғи бир гап бўлар!
Кабиранинг онаси тўй ўтгунча юрагини қўлтиқлаб юрди. Аммо тўйдан кейин ҳам бу қўрқув тарқамади. Чунки, ўғлига ишонч йўқ! Яна бирор балони қўзғаб, янги турмушини бузилиб кетишидан хавотирда эди. Келини олдида ҳам ўзини айбдордек ҳис қилар, иложи борича кўнглига қараб, уринтирмасликка ҳаракат қиларди. Ўғли уйда бўлса, келинига ўғлининг ёнидан жилмаслигини, ишларни ўзи қилишини айтиб, хонасига киргизиб юборарди. Ҳар ҳолда унга ўғли энди Кабирага эътибор бермайоргандек туйилаётганди. Аммо Кабира Ғайратнинг қарашларидан юраги беззилаб турарди. Келинойиси-Ҳуснора соддагина, кўнглида кири йўқ, беғубор, эрининг ширинсўзлари-ю эркалашларидан осмонларда парвоз этиб юрган ёшгина, янги келинчак. Эри ўз синглисига кўз олайтириб юриши унинг етти ухлаб тушига ҳам кирмаган, ҳеч кимдан, ҳеч нимадан шубҳаланмас, ёрининг муҳаббатидан сармаст эди. Ҳақиқатдан, Ғайрат ҳам унга жуда меҳрибон, тун-у кун атрофида гирд-у капалак, эркалаб-суйиб Ҳуснорани ўзига ипсиз боғлаб олганди. Аслида ҳам у бунақа ишларга жуда уста, нечта қизни бошини айлантириб, кайф-у сафо қилган. Кабирага етишолмагани ҳалиям унга алам қиларди. Қанча қизни тўрига илинтирган, бироқ ўзининг миттигина синглиси унга ҳеч дов бермайди. Аммо:”Кабира менга ким бўлади? Бундай бузуқликни келиб келиб ўз синглимдан талаб қиламанми? “- деган фикр миясининг бир четида ҳам йўқ эди. Унга фақат ўз манфаатидан бошқаси қизиқ эмас! Ҳақиқатда, ҳаётда шундай разил кимсалар ҳам бор, афсуски!

#кабира

@drabllar
😢4210🤬7🤔2👍1
ОДАМНИ АЁЛИДА КЎНГЛИ БЎЛМАСА

САВОЛ: Ассалому алайкум! Менинг ёшим 25да, оила қурганимга бир йилча бўлиб қолди. Аёлим қариндошим, яъни тоғамни қизи. Аллоҳимга шукрки, Худони таниганлардан, яхши аёл, лекин битта муаммо, мен аёлимга ҳечам кўнгил қўёлмаяпман, уйга келгим келмайди. Эрталаб чиқиб кетиб, ярим тунда, онам телефон қилиб чақирганлари учунгина келаман. Бу юришдан ўзим ҳам чарчаб кетдим. Сизлардан илтимос, бир маслаҳат берсангизлар. Қандай йўл тутсам бўлади?


ЖАВОБИНИ ӮҚИБ ХАЙРАТДА ҚОЛАСИЗ👇
5
#ТУТҚУНЛИКДА


Деб ўйладим. Терговчи:
-Энди армонларинг қолмади, Холида.
Вақт зиқ. Кеча миттитуманларимизнинг
бирида қотиллик жинояти содир этилган. Бир
аёл ўлдирилган. Изни иссиғида изламасак
ютқазамиз, -деди.
Демак, эзгулик ва ёвузлик ёнма-
ён яшайди, деганлари рост экан. Ҳар- на
бўлганда ҳам терговчи Саъдуллаев
кабилар, милиция ходимлари бор экан,
эзгулик енгиб чиқаверади.
Қайтишда терговчи бир шифохона
олдида тўхтади. Ўн дақиқалардан сўнг
ёшгина бир йигит билан чиқиб келди. Бу
йигит «Заргар»нинг уйи қуршаб олинганда
жароҳатланган милиция ходими экан.
-Бу биз излаган ва топган Холида
қизимиз. Ёнидаги йигит эса Бахтиёр. У
Холидани олиб қочганлардан. Яна олиб
қочиш ниятида, -деди Саъдуллаев.
Милиционер йигитнинг соғайиб
кетганидан жуда хурсанд бўлдим.
-Раҳмат сизларга, -дедим.
-Бу бизнинг бурчимиз, -деди йигит ва
олдинги ўриндиққа жойлашди.
Уйга келсам, аям йиғлаб ўтирган
экан. Юрагим увишиб кетди.
-Нега йиғлаяпсиз, аяжон? Айтинг, -
дедим.
-Сени ўйлаб. Баъмани оиладан совчи
келаётган эди. Қўшнимиз Фароғат йўлдан
оздирибди. Дадангнинг қадрдонларидан бири
ўғлига сўраётган эди. «Уларнинг қизини
хотин қўйган ёки хотини ўлган олмаса,
йигит кишига ҳайф.
#Тутқунликда10Кун

Тутқунликда 10 кун (12 - сўнгги қисм)

Ўн кун Тошканни
гуллатиб келган», -депти.
Бирам жаҳлим чиқиб кетди. Бориб
қўшнимизни хўп дўппосласамми, деб
ўйладим. Шайтонга «ҳай» бердим.
-Ая, мени севган йигитим бор.
Бахтиёр бекорга ортимдан соядек
эргашиб юргани йўқ. Кўнглингиз тўқ
бўлсин. Мен Фароғат опанинг қизидан кўра
бахтлироқ яшайман, -дедим.
-Бетини тескари қилсин Бахтиёрингни. У
ҳам гувоҳ бўлиб боргандир, деб
индамагандим. Насли-насабининг тайини
бўлмаса, ота-онасиз, ҳар кўчада санғиб
юрган етим бўлса.
-Ая!
-...
-Агар Бахтиёр бўлмаса қизингиз ҳам
бағрингизда бўлмас эди. Қўрқув,
умидсизлик мени енгарди. У курашга
чорламаса, «Заргар»нинг қўлида сувга
тушган мушукдек «миқ» этолмай, қўр-
қувдан жўнжикардим. Уйи бор, биттагина
синглиси бор. Мени ҳам дадам йўқ, онали
бойлар мени етимча дейишса, сизга оғир
ботмайдими? Ҳа, ота-онаси йўқ. Ахир ажал
олдида барибир ожизмиз. Қисқаси, агар
Бахтиёр бўлмаса, менга бу ҳаётнинг
қизиғи йўқ. Молу дунё, обрўли хонадон -
булар менинг орзуларим ичида йўқ. Нозу
неъматга тўла дастурхон, тилла
тақинчоқлару, дабдаба эгаларининг
аҳволини кўрдим, эшитдим. Улар ҳамма
вақт оддийгина инсон бўлишни истаб, армон
билан яшаган. Миш-мишларни айтиб,
ўртанган юрагимга ўт қўйманг.
Мураббийим мени Ўзбекистон
чемпионатига тайёрлаяпти. Насиб бўлса
чемпион бўламан, -дея бу саволга узил-
кесил жавоб қайтардим.
-Нима ҳам дейман. Бахтиёрга
унаштириб қўйсаккина, бу гап-сўзлардан
қутуламиз. Ўқишингга тайёрланавер.
Шунисига ҳам шукур -дедилар.
Хуллас, ҳаётим изга тушди. Мен
ҳам, Бахтиёр ҳам тенгқурларимиз қатори
орзули дунёга яна қадам қўйдик.
Аросатда қолган қаро кунларим ҳақида
гапириб, сизни зериктириб қўймадимми? Ҳар
қандай оғир шароитда ҳам умид билан
яшаш керак экан, опа. Ноумид шайтон.
Бу ҳаёт синовидан ўрганганим шу бўлди.
ТАМОМ........................................................
Давоми бор...


https://tttttt.me/drabllar
👍6427🔥12🤗6🤔3