This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Сизга бахт тилайман. Чунки бахт ҳеч~қачон инсонга ортиқчалик қилмайди...!
🌹 Сизга соғлик тилайман. Чунки у доимо инсонларга етишмайди...!
🌹Сизга омад тилайман. Чунки у, ҳар қадамингизда керак...!
🌹 Сизга чин муҳаббат тилайман. Чунки мехр ва муҳаббат доимо ўзи билан хурсандчилик олиб келади .
@drabllar

❤8👍3
ҚИЙМАТ
— Сиз мендан кўп нарса сўраяпсиз.
— Наҳотки? Мен фақат бирозгина вақтингизни оламан, холос.
— Ана!
Мухаммадхон Юсупов
👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар

👍19❤6
#Кабира
#онлайнасар
Ҳаётий қисса
Давоми…
Муаллиф: МахмудоваКуҳинур
6-қисм
Саиданинг боши ғувиллаб кетди. Опасига қулоқ солмай катта кетиб, ваъда берди. Ҳозир эрини қайтариб қолмаса, бориб нималар деб келаркин? Опасини олдида шарманда бўлгани қолади!
- Ҳеч қаёққа бормайсиз!- кетишга чоғланаётган эрининг йўлини тўсди Саида
- Қоч йўлимдан, бунча шаллақисан! Ўзим биламан!
- Бунча пас кетасиз?! Сизда орзу-ҳавас деган нарса бўлмаса, бошқаларда ҳам бўлмаслиги керакми? Ё пул беришдан қочяпсизми? Эркакмисиз…
Саиданинг гапи оғзида қолди, юзига келиб тушган тарсаки зарбидан ерга қулаб тушди.
Энди у оғриқ аламидан оғзига келган гапини гапира бошлади:
- Сен пасткашсан! Сен билан яшаб нима кўрдим. Ажрашаман! Сен менга фақат хўжайинлик қилишдан бошқасига ярамайсан! Одамдай яшашга қўймайсан!
Эри:”ҳали шунақа де?”- дея Саидани ётган жойида оёқлари билан уриб, дўппослай кетди. Бақир-чақирдан болалар югуриб келишди. Ҳамида отасини тўхтатмоқчи бўлиб ёпишди аммо отаси уни четга улоқтириб ташлади. Энди болалар ҳам чинқириб йиғлашаётганди. Уччаласи ҳам онасини ҳимоя қилиш учун дадасига ёпишар, аммо ҳар сафар отаси уларни улоқтириб юрборарди.
- Сен қ.қни ҳеч йўлга сололмадим. Ношукр! Қайси ўйнашингдан қарз олмоқчисан? Ўзингга оро бериб, сочингни ёйволиб уйдан чиқиб кетасан. Нечтасига кўзингни қисгансан?
Ўзи айтган гапларидан ўзининг қони қайнаб энди хотинидан яням кучлироқ аламини олишни хоҳлаб, атрофга аланглади. Қўлга илинадиган бирор нарса кўринмади. Яна тепкилашда давом этди. Бирданига кўзи хона бурчагидаги стулга тушди. Даст кўтариб, Саидани бошини мўлжал олиб урмоқчи эди, Саида бошини чангаллаганча қочиб улгурди. Аммо стул унинг оёғига шунақанги зарб билан теккандики оғриқдан ҳушини йўқотди. Болалар баттар чинқириб оналарини устига ўзларини отишди. Акмал устига сув пуркалган оловдек зумда ўчди. Хотинини нима аҳволга солганини кўриб қўрқиб кетди. Ҳозиргина кўзлари ловуллаб турганди, энди эса олов ўрнини кўз ёш эгаллади. Аммо дарҳол артиб ташлади. Болалари кўриб қолишмасин деб. Акмал Саидани ҳаддан ташқари севганидан рашки меъёрдан ортиқ кучли эди. Жанжалнинг охири албатта шу масалага бориб тақаларди ҳамиша. Лекин ҳозирги кўз ёши хотинига ачинганидан эмас, болаларининг йиғисига қараб келганди. Саида эрининг калтаклардан кўпини еган бўлсада бу сафаргиси ёмон бўлди. Оёғи иккита жойидан синиб, кўкариб чиқмаган жойи қолмади. Эртаси куни эри ишга кетган пайти акасига қўнқироқ қилиб уйига келиб олиб кетишини сўради ва ҳаммасига қўл силкиб учта боласини олиб онасиникига кетди. Болалар ҳам бўлган воқеадан кейин оталари билан қолишни асло хоҳлашмасди. Болалар ота-онаси ҳақида ўйлаганда биринчи бўлиб бир-бири билан доим тортишадиган, урушиб бири калтаклаб бир калтак еган, бақир-чақир хотиралар гавдаланадиган бўлди. Тиқ этган овоздан ҳам қўриб, юракларини олдириб қўйишганди. Саида бориб, ажрашиш учун ариза ёзиб келди. Акмал эса унга бур неча бор телефон қилиб, уйга қайтишини, болаларни соғинганини айтди. Саида гапни чўзиб ўтиргиси келмади ва ажрашиш учун ариза ёзиб келганини ва болаларни энди умуман кўрсатмаслигни айтиб телефонни ўчирди ва қайтиб неча бор қилинган қўнғироқларнинг ҳеч бирига жавоб бермади. Қизнинг бу аҳволини кўриб онаси- Ҳафизанинг юраги эзилди ва кўз ёш тўкишдан бошқа бирор гап ҳам гапиролмади. Акаси эса Акмални судга беришини айтди. Саида хоҳламади. Айб ўзидан ҳам анча ўтганини бировга айтмасада биларди. Шунинг учун уйига келган милицияга ҳам даъвойим йўқ деганди. Акмал ажрашишга розилик бермади. Болаларни ҳам ўзи билан олиб кетмоқчи бўлиб қанча ҳаракат қилди бўлмади. Саида кўнмади. Энди болалар борадиган мактабга бориб пойлоқчилик қила бошлади. Қараса ҳар куни Саиданинг ўзи уларни мактабга олиб бориб, олиб келяпти. Бир куни омади келиб катта танаффус пайти кичик қизи Ҳалима билан ўғли Сарварни кўриб қолди ва пайтдан фойдаланиб уларни ёнига чақириб олиб, тўйиб-тўйиб бағрига босди ва улардан кечирим сўради…
Давоми бор...

❤66😢26👍6🤔3😁1
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ТУТҚУНЛИКДА Ким мени қутқарди? Ким «Заргар»ни сотди? Воқеаларни кутилмаганда, жуда тез содир бўлгани мени шошириб қўйди. Бундан ўн кун олдин ҳам худди шундай ақлим шошган эди. Бир неча дақиқалар ичида Расул дўхтир ўлган ва мен асирага айланган эдим. Мен…
#ТУТҚУНЛИКДА
Улар ҳам менинг соғ-саломатлигимдан хурсанд бўлишди. Рашиддан «Заргар»нинг манзилини сўраб, билолмай туришган экан. Мен шу ерда ўғри бўлса ҳам Бахтиёрни севиб қолганлигимни билдим. Қаранг-а, худди кинолардагидек, шунча жиноятчи билан якка ўзи жанг қилибди. Шунинг учун тезроқ шифохонага бориб, унга тирик эканлигимни билдиргим келди. Хуллас, бу ердаги воқеаларни ипидан-игнасигача айтиб, сизни зериктириб қўймайин. Орган ходимлари ва терговчи қонун доирасида барча ишларни амалга ошириб, йўлга ҳозирланишди.
Машинага минаётган Рашид менга қараб:
-Дўндиқча, бургутнинг чангалидан омон қолдингми? Бахтинг бор экан, -деди. Назаримда у менинг «Заргар»дан қутулганимга суюнаётгандек эди. Бадр менга бир қарадида:
-Барибир Бахтиёрингни ҳам оёғидан тортаман. Уям «гулбоққа» тушадиган ишлар қилган, -деди. Эрнест ва мулла бир оғиз ҳам гапирмадилар. Буларнинг орасида энг ваҳшийси Бадр. Уни кўргани кўзим йўқ.
Саъдуллаевнинг тошкентлик милиция ходимларига қарата:
-Яна бир жиноят уяси бор. Бу сизларнинг чекингизга тушади, -дегани диққатимни тортди. Яна қаерда жиноят уяси бор экан. Изқуварлар бало. Ажеликанинг наҳс босган уйидан ҳам хабар топишибди. Терговчи ва милиция ходимлари ички ишлар бўлимига бориб, ҳар-хил қоғозларни тўлдиришди. Яна қандайдир операциялар тўғрисида суҳбатлашишди.
Гап орасида Данил ва Мишанинг исми айтиб ўтилди. Анжелика ҳам қолмади. Тўғриси, уларнинг гапига кўпам эътибор бермадим. Чунки ўн кундан бери гап пойлайвериб, асабларим таранглашган экан. Боз устига улар тезроқ ишини тугатишсада, менга қувонч ва қайғу тайёрлаб турган она шаҳрим Қаршига қанот боғлаб учсам. Мен жуда чарчаган эдим. Тушлик ҳам қилмаганимиз туфайли кўнглим беҳузур бўлаяптими, билмайман. Терговчи ва милиция ходимлари Қаршидаги бошлиқларига операция муваффақиятли ўтганини, фақат капитан Расулов жароҳатланиб, шифохонага ётқизилганини, ашаддий рецидивист Рашид Турғунов бошчилигидаги жиноий гуруҳ қўлга олиниб Тошкент шаҳридаги ҳибсхонага жўнатилгани ҳақида ахборот берди. Суҳбат охирида “энг асосийси биз кечикмадик, қиз соғ-саломат, -деди ва менга кулимсираб қараб қўйди.
-Қорин, пиёз пўсти бўлиб кетди. Бир тамадди қилиб олиб, йўлга отланайлик,-деди ўша дадамга ўхшаб кетадиган майор Ихтиёр Мирзаев. Чиройли қурилган ресторанга кириб овқатландик. Сўнг машинага ўтирдик. Мен олдинги ўриндиққа, терговчи ва Мирзаев орқа ўриндиққа жойлашдик. Ҳайдовчининг исми Турсунбой экан. У ҳам формада.
-Жиян, мана бу фурашкани ушлаб кет, -деди у машинани бошқараркан. Менга жуда катта топшириқ берилгандек фурашкани эҳтиёткорона ушладим. Бирам чиройли, бирам салобатли. Бу Бахтиёрга ҳам жуда ярашарди. Бироқ у ўтмишига доғ туширган. Бу доғ бир умр унга ҳалақит берса керак.
-Расуловнинг ўрни бўш қолдида, -деди Мирзаев хўрсиниб.
-Бир-икки кунда отдек бўлиб кетади,- деди терговчи.
Ҳамма ҳорғин. Суҳбат ҳам ҳеч кимга ёқмайди. Ҳамма мудраб бораяпти. Ишқилиб, ҳайдовчи ухлаб қолмасин. Уйга қайтаётганимдан хурсанд бўлсамда, негадир юрагим увишиб борарди. Уйдагилар қандай кутиб оларкан? Расул дўхтирнинг хотини сочимни битталаб юлмасмикан? Акам нима дейди? Барибир ёшгина бу бошим хам бўлдида. Шунча одам мен учун овораи-саргардон. Яхшиям милиция бор, изқуварлар бор. Бўлмаса, мени ҳозир «Заргар» хароб қилган бўларди. Ўзича гала ўғрини йиғиб тўй қилармиди? Мен ундан қутулолмас эдим. Итнинг ўзиёқ қонсираб, эгасининг имосига маҳтал бўлиб турганди. Мени итга талатарди. Исми Ҳасан экан. Унинг қиёфадоши-укаси эканда. Анжелика бу сирдан бехабарлиги учун айтмагандир. Эгизак жиноятчилар. Уларни пойтахт қамоқхонасига жўнатишди. Ҳозир Анжеликанинг уйида ҳам тўс-тўполондир. Миша ва Данил ҳам қўлга олинган бўлса, одамлар каттакон жиноий гуруҳдан қутулардилар. Энг асосийси, энди бегуноҳ ўлган Расул дўхтирнинг қотиллари фош бўлади.

❤79👍29
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ЯКШАНБАГАУТАРКЕЧА 34 кисм Хотиним кечагидек хаддан ташқари меҳрибон бўлмаса-да, хар холда ширин сузлар ёмғири ила ивитишда давом этарди. Бошдан-охир ширин суз сохталикдан бошка нарса эмас, сохталик кимга хам екарди?! - Менга қара,- дедим унга, - севмайсан…
#ЯКШАНБАГАУТАРКЕЧА
35 кисм
Шубха уйғотмаслик учун кўп гаплашмадим. Кўчага чикдим-да, вокзал томон йўл олдим. Бироқ энди кўчада чипта сотиш ёқмаетган эди. Халол мехнат билан шуғулланишни, хотиним билан тинч-тотув, бахтиёр хаёт кечиришни истаётгандим. Насимнинг турмуши хам турмушми? Зумрад кўз очиб кўргани эди. Шукр килиб яшаса, шунча ғавго, шуришлар хам бўлмасди.
Кўприк устида тухтаб, вокзалга, келаётган-кетаётган одамларга тикилдим. Дунё ўткинчилиги кўз олдимда шунчалик аниқ-тиниқ гавдаландики, беш кунлик умримда уз бошига узим савдолар солмокчи бўлаётганимни англадим. Хотинимдан халоват топмас эмишман! Халоват ”ма” деб бериладими, лотореяга чикадими ё осмондан ёғиладими? Ахир ўз қўлимда эмасми? Насим каби мен хам хотинимдан кечишим ва эрсиз юрган бирор қизга уйланишим керакми? Шу билан халоват топаманми?
-Йўқ,- деб жавоб бердим кўзимдаги кора кузойнакни олиб, - йўқ. Насим тополмаган халоватни бу юришда мен хам тополмайман...
Уйга қайтдим. Энди факат бахтли яшаш хақидагина ўйлаётган эдим. Бахтни узокдан эмас, шу оиламдан топишим лозим. Хотиним ёқмаётган бўлса, тарбиялайман. Қадди-қоматини, либосини, пардоз-андозини хам ўзгартираман, ўзгартирмагунча қўймайман.
Кечки пайи Насим кунгирок килди.
-Ишни йиғиштирдингизми, дўст?- сўради у тунг оҳангда.
Жахлим чикиб:
- Қанака иш?- дедим.
- Вокзал олдида кўринмай қолдингиз?
- Бошка иш ахтарияпман. Ўзимга ярашадиган халол мехнат...
- Қанака иш топишингиз уз ихтиёрингиз. Лекин Зумраднинг орқасидан юришни бас килинг! Бугун Собитнинг ишхонасига хам борибсиз! Бўлди-да энди, дўст, тўхтатинг, дедим, тўхтатинг-да. Бу ёғи шахсий ишим, хеч кимни аралаштирмайман, муаммомни ўзим ҳал қиламан.
Давоми бор....
https://tttttt.me/drabllar

Telegram
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал
• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)
• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*

👍20❤7🤔6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хол-ахволингни сўраб
турадиганларни
махкам тут! Хозирги
пайтда бундай инсонлар
камайиб
кетган...
📱 @drabllar
турадиганларни
махкам тут! Хозирги
пайтда бундай инсонлар
камайиб
кетган...
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#Кабира #онлайнасар Ҳаётий қисса Давоми… Муаллиф: МахмудоваКуҳинур 6-қисм Саиданинг боши ғувиллаб кетди. Опасига қулоқ солмай катта кетиб, ваъда берди. Ҳозир эрини қайтариб қолмаса, бориб нималар деб келаркин? Опасини олдида шарманда бўлгани қолади!…
#онлайнасар
Ҳаётий қисса
Давоми…
Муаллиф:МахмудоваКўҳинур
7-қисм
✏️✏️✏️
Акмал сержаҳл ва қаттиққўл бўлишига қарамай, ҳамма нағмасини хотинига қиларди. Болаларини эса жуда ҳам яхши кўрар, ҳамма эркаликларини кўтарарди. Аммо жаҳли чиққанда улар ҳам кўзига кўринмай, калтакланаётган онасини ҳимоя қилишмоқчи бўлишса, қўшиб уларга ҳам қўл кўтаришдан ўзини тўхтатолмасди. Ҳозир ҳам болалар аввалига ундан сал чўчиб туришдида, отаси меҳр билан қучоқлаб, кечирим сўраганидан сўнг улар ҳам қучоқлаб олишди.
- Дада, уйга кетайлик! Онам энди уйга қайтмаймиз деди. Унақамас а?- деди Ҳалима
- Шунақа дедими онанг… Юринглар мен билан. Сизларни олиб кетаман уйга. Кейин бориб опанг билан онангни ҳам олиб келамиз. Болалар қувониб оталари билан кетишди. Уйга келгач Акмал хотинига сим қоқиб гаплашди.
- Мен Ҳалима билан Сарварни уйга олиб келдим. Сен… сизлар ҳам келинглар, тайёрланиб турсангиз ўзим бориб олиб келаман
-Сиз мени ҳалиям тушунмабсиз шекилли, мен сиз билан ажрашаман! Уйингизни елкамни чуқури кўрсин! Болаларни эса бориб акам олиб келади. Агар бермасангиз суд қарори билан бўлса ҳам олиб келаман болаларни. Уларни ўзим катта қилиб, тарбия бераман!
- Хомтама бўлма болаларни мен энди сенга бермайман. Биз ҳал ажрашганимизам йўқ, мени ажрашиш ниятим ҳам йўқ! Қолаверса ажрашмасдан туриб суд ҳам ҳеч нима қилолмайди. Болалар эса ўз хоҳишлари билан келишди. Шу ерда юришади
- Нима қилиб бўлса ҳам болаларни сиздан оламан! Уларни калтаклар остида катта бўлишини хоҳламайман!
- Мен болаларимни яхши кўраман. Ўзимдан ўзим уларга ҳеч қўл кўтармаганман. Ҳаммаси сени деб бўлган. Тилингни тийишни ўрганганингда тинч юрган бўлар эдик.
- Сиз билан яна жанжал қилиб, асабимни кетказишни истамайман. Болалар бугун кечгача юришсин, кечқурун акам ишдан келса бориб олиб келади- деди-ю телефонни узиб қўйди.
Орада қанча гап-сўзлар, дилсиёҳликлар бўлди. Болалар ҳам онасини ёнига келишни исташмади. Сабаби Акмал уларга оналари Саидани ёмонлаб, ўзи эса бошқача ғамхўрлик қилиб, ҳамма айтганини муҳайё қилаётганди. Ҳамида эса онаси билан қолди. У анча эсини таниган, ота-онасини ажрашишини асло хоҳламасди. Шунинг учун ҳам мақсади онаси билан қолиб отаси билан яраштириш эди. Аммо икки томон ҳам болаларга бир-бирини ёмонлайвериб, орада анча совуқчилик туширишганди. Барибир ярашишмади, ажрашишди. Болалар ҳам ўз хоҳишига кўра отаси билан қолишди. Ҳамида эса онаси билан. Икки йилдан бери алоқалар деярли узилган. Акмал ҳам Саида ҳам болаларга бир-бирлари билан кўришишларига рухсат бермайди. Ҳамида дадаси ва укаларини жуда ҳам соғиниб кетган бўлсада онасига уларни кўришга борай деб айтишдан ҳам чўчиб қолган. Сабаби бир-икки марта оёқ тираб бораманлаганида онасининг юраги сиқилиб, мазаси қочиб қолганди. Меҳрга ташна Ҳамида ҳалиям хаёлларида яна олдингидек, бирга, бахтли кунлари қайтишини орзу қилиб юрарди.
🌱🌱🌱
Кабира ёшига нисбатан анча тез улғайди. Кўзларида чуқур ғам уй қургандек, уларга қараган одамнинг беихтиёр йиғлагиси келарди. Кабиранинг ўзи эса дийдаси қотган, энди деярли йиғламай қўйганди. Онаси ундан анча пайтгача кечирим сўраб, йиғлаб юрди. Қизнинг бунчалик ҳаётдан совиб, ҳиссиз бўлиб қолишига ўзини айбдор сезиб, юраги эзиларди. Опаси эса у билан гаплашмасди. Уйда худди Кабира йўқдек тутарди ўзини. Аммо энг ёмони акасининг тегажоғликлари ҳалиям давом этаётганди. Отасининг нигоҳлари эса Кабирага ачиниш ҳисси билан боқар, эркатой, эс-ҳуши жойида, аълочи қизини нима сабабдан бирданига “енгилтак қизга айланган”ини тушунмасди. Ғайратни ҳам кетидан пойлаб юрарди, аммо у ҳам анойи эмас, дадаси уйда бўлганда Кабирага қўлини учини ҳам теккизмай, ўзини меҳрибон акадек тутарди. Кабира эса уйда акасидан беркиниб юришга ҳаракат қилар, иложи борича у билан гаплашмас, яқинига ҳам йўламай ё онасининг ё отасининг олдидан жилмасликка ҳаракат қиларди. Бироқ Ғайрат барибир фурсатини топиб синглисига шилқимлик қилишдан ўзини тиёлмасди.
давоми бор...
@drabllar
Ҳаётий қисса
Давоми…
Муаллиф:

😢43❤39
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ЯКШАНБАГАУТАРКЕЧА 35 кисм Шубха уйғотмаслик учун кўп гаплашмадим. Кўчага чикдим-да, вокзал томон йўл олдим. Бироқ энди кўчада чипта сотиш ёқмаетган эди. Халол мехнат билан шуғулланишни, хотиним билан тинч-тотув, бахтиёр хаёт кечиришни истаётгандим. Насимнинг…
#ЯКШАНБАГАУТАРКЕЧА
36 кисм
Собит билан Зумраднинг аввалдан алокаси борлигини аниқлаб берганингиз учун бир умр сиздан хурсандман.
- Миннатдорман, демокчимисиз? Мен хеч кандай...
Насим алокани узишни раво курди. ”Узсанг узавер”, дедим. Унинг йуриғига юриш хато эди. Хотинимни чакириб, тиш шифокори кандей даволаетганини, навбат олиб куйиш тартибини сурадим.
- Телефон ракамимни бердим, уникини хам езиб олдим,- деди хотиним.- Хозир хеч ким стоматологияга бориб навбатда турмайди, гали келганда, кунгирок килиб чакиришади.
Менга шу керак эди. Кейинги кун Собитнинг изига тушдим. Телефонини қўлга киритишим керак эди. Кечки соат ўн, кучада одам сийрак, боз устига у кахвахонадан икки юз грам арок ичиб чикди, оеклари сезиларли даражада чалкашди. Ен кучага бурилган жойда оркасидан шошилдим ва ракамларини тердим. Телефонни чунтагидан ўзи чикаргани маъкул эди. Ракамларни эслаб колса, кунгирок килганимни тан оламан, аммо ”тиш даволаш нархини бир оз тушуришни сурамокчи эдим”, дейман
Давоми бор...
https://tttttt.me/drabllar
36 кисм
Собит билан Зумраднинг аввалдан алокаси борлигини аниқлаб берганингиз учун бир умр сиздан хурсандман.
- Миннатдорман, демокчимисиз? Мен хеч кандай...
Насим алокани узишни раво курди. ”Узсанг узавер”, дедим. Унинг йуриғига юриш хато эди. Хотинимни чакириб, тиш шифокори кандей даволаетганини, навбат олиб куйиш тартибини сурадим.
- Телефон ракамимни бердим, уникини хам езиб олдим,- деди хотиним.- Хозир хеч ким стоматологияга бориб навбатда турмайди, гали келганда, кунгирок килиб чакиришади.
Менга шу керак эди. Кейинги кун Собитнинг изига тушдим. Телефонини қўлга киритишим керак эди. Кечки соат ўн, кучада одам сийрак, боз устига у кахвахонадан икки юз грам арок ичиб чикди, оеклари сезиларли даражада чалкашди. Ен кучага бурилган жойда оркасидан шошилдим ва ракамларини тердим. Телефонни чунтагидан ўзи чикаргани маъкул эди. Ракамларни эслаб колса, кунгирок килганимни тан оламан, аммо ”тиш даволаш нархини бир оз тушуришни сурамокчи эдим”, дейман
Давоми бор...
https://tttttt.me/drabllar
Telegram
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал
• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)
• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)
• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
😁13❤5
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ЯКШАНБАГАУТАРКЕЧА 36 кисм Собит билан Зумраднинг аввалдан алокаси борлигини аниқлаб берганингиз учун бир умр сиздан хурсандман. - Миннатдорман, демокчимисиз? Мен хеч кандай... Насим алокани узишни раво курди. ”Узсанг узавер”, дедим. Унинг йуриғига юриш…
#ЯКШАНБАГАУТАРКЕЧА
37 кисм
Баайни ундан етти-саккиз кадам нарида ракам терганимни сезиб утирибдими.
Мана кутганимдек пайпаслаб телефонни олди.
- Сиз ”зубной”мисиз?- дедим. ”Ха, ким бу?” деган эди, етиб бориб, телефонини юлкиб олдим-да, оёғидан чалиб, гурсиллатиб йикитдим. Ўзини унглаб олгунча мактаб олдидаги қоронғу кўчага чопиб кирдим. Бечора аламидан буғриқиб сукинганича колаверди. ”Кечир, ўзга чорам йўқ... Лекин бу хали холваси...” - дедим ичимда.
Таксида бир танишимникига бордим ва телефонни бериб, режамни обдон тушунтирдим. Хар қандай ракамдан бўлган қўнғироқни кўтармасликни, бир соатдан сунг хотинимга телефон қилиб, шилқимона гаплар гапиришини тайинладим. У айтганимни уддалади. Бу вактда мен уйда утирардим. Телефон сирли ва айёрона мусика чалди. Дастлаб хотиним хайрон холда сузлаша бошлади, ошхонага чикди, сунг асабийлашганча телефонини учириб куйди. Хеч нима билмагандек, нима гаплигини сурадим. Эртасига Собит Билан юзма-юз гаплашиб куйиш учун замин тайёр эди чоги.
- Жинни-пинни бўлганми?- тунғиллади у.
- Ким?
- Биттаси адашиб тушган, минғир-минғир килади... Газанда!
- Телефонингни бер, ўзим гаплашаман.
- Нима кераги бор ғижиллашиб!- хотинимнинг кўзлари безовта ўйнади.- Ундан кўра учириб куяйлик, кечаси одамларнинг тинчини бузадиганлар купайиб кетди, эрмак бўлманг уларга.
- Ўша жинни кимлигини билмокчиман!- шубхаомуз сўзладим.
- Д... дадаси, бу билан нима демокчисиз?
- Кечаси хотинимга ким телефон килганини билишим керакми,йўқми?!
Жахлим чикканини курган аелим телефонни узатиб деди:
- Бу тиш духтир Собит ака... Менимча, адашди. Ичган шекили.
Ўзимни баттар газабланган килиб курсатдим ва дархол кайтиб алокага чикдим. Танишим қурслик билан ”Ха, нима дейсан? Гапинг борми?” деб жавоб берди.
- ”Зубной”, сизмисиз?- сўрадим босиқлик билан.- Бу мен - Баходирман. Бугун хотинимни олиб боргандим, танидингизми? Албатта, танидингиз, хозиргина телефон килдингиз!
- Таниганда кандок, оғайни!... Гапинг борми, деяпман?
- Сизни яхшигина тиш духтир деб макташганди, нима мастмисиз? Ким билан гаплашаётганингизни биласизми? Мен тишини даволаётган аёлнинг эриман!
- Кимлигингнинг фарки йўқ. Ичишимга хужайинмисан? - деди танишим.
- Тушунмадим? Сени ”зубочистка” хам дейишганди, бу... бошка жойларни хам тозалайсан шекилли.
- Хей...
- Ув, менга кара, оқ халат! Сен билан эртага гаплашаман! Терингни шилиб, куешда куритиб, саргимтил халат тикиб бераман...
Кулгидан узимни зурга тийдим, танишим хам кахках уриб юбормаганига шукр килдим. Хотинимга бурилиб караганимда, мурдадай окариб кетганини курдим. Аел кишига бундан ортик хакорат борм? Эри унга шилкимлик килган шифокор билан гап талашиб утирибди, мавзу- покдомон хотинни йулдан уриш.
- Борманг! Узим кунини курсатаман! - деди хотиним телефонни пар естикка улоктираркан.- Шунака мияси айниган духтирни узингиз топгансиз, менга олайиб карашни бас килинг!... Ифлос! Кандай хадди сигди бунака муомала килишга?!
Эрталаб хотинимдан аввал кийиниб, тайер турдим.
- Каёкка?- кошини чимирди у.
- Кечаси билан ухлолмадим, тиш духтирнинг тишини синдиришим керак! Конига шундай ташнаманки, улай агар, умуман чидолмаяпман!
Хотинимнинг узи хал килмокчи булди, лекин оек тираб олганимдан сунг уйдан бирга чикдик. Ишга жунатиб юбормокчи эдим, кунмади. Телефон учириб куйилган эди. Собитнинг ишхонада бор- йуклигини билолмадик. Поликлиника кучасига етганимизда, дедим:
- Бупти, уни чертмайман... Ишингга бор, бизни елгиз куй. Эркакчасига, босиклик билан гапиришишнинг хам йули йук эмас. Хотини билан келиб, жанжаллашибди деган гап яхшимас, ахир.
- Жинингиз тутиб, муштлашишингизни афт-ангорингиз айтиб турибди. Камалиб кетишингиз етмай турганди!.. Мен - бечора нима орзуларда сизга турмушга чиккандим. Акалли унтасидан биттаси хам ушалмади.
- Хозир ушалтираман,- дедим ахийри ростакамига алам билан,- кам колди, етайлик! Орзуларинг ушалмаганини сал аввалрок айтмапсан-да, канча шансни кулдан утказиб юбордим.

❤43
#ТУТҚУНЛИКДА
Қош қорайганда Самарқандга етиб келдик. Йўлга чиққанимиздан оппоқ қор ёға бошлаганди. Анча қалинлашиб қолди. Яна ўша тожикча-ўзбекча гаплар билан бир тўда қиз нон кўтариб йўлда туришибди. Йўлнинг икки томонида жойлашган дўконлар чироғи йўлни ёритган. Чиройли қилиб терилган ширинликлар, тешик кулчаларга қараб, уйга нимадир олиб боргим келди. Бироқ ёнимда сариқ чақа йўқ. Машинамиз тўхтади. Терговчи «Самарқанднинг нонидан олмасак бўлмайди. Мозорбосди», -деди. Улар ўттизтача нон олишди. Менга ҳам 4 тасини беришди. Кийимларим солинган селофанга жойлаб, раҳмат айтдим. Қаршида қор эмас, ёмғир ёғаётган экан. Қоронғуда қадамларим узилган шаҳримга яна қоронғуда кириб келдим. Ўша тунда чопган жойлар, дўхтир бобони тепишган ер, ана, «Санам» фабрикаси. Баридан ўтдик. Томоғимга тош тиқилгандек ўкириб йиғлаб юбордим. Мана бизнинг «дом»мимиз. Уйимизнинг чироғи ёниқ. Чироқ нури зимис-тон кўнглимни ёритгандек бўлди. Машинадан тушдик. Ёмғир томчилари кўз ёшимга қўшилиб кетди. Мен уйга қараб чопиб боришни қанчалик истамай, оёқларим бўйсунмасди. Терговчи ҳолимни тушунгандек қўлимдан ушлади: «Юр, қизим, онанг, аканг дийдорингга зор! Бу тун яхшилаб дам ол. Эртага соат 10.00 да шаҳар прокуратурасига онанг билан борасан. Хўпми?»
-Мен ҳақимда сизга ким ахборот берди? Бахтиёр эмас экан. Унда ким?
-Эртага гаплашамиз. Ҳозир сени уйингдагиларга топшириб чиқай. Жуда чарчаганман. Икки кундан бери мен ҳам уйда йўқман.
Мен ҳайдовчи ва майорга раҳмат айтиб, хайрлашдим. Зинадан бир-бир босиб кўтарилардик. Қўшнилар чиқиб қолишини сира истамасдим. Терговчи эшикни тақиллатди. Ичкаридан чиққан заифгина овоз юрагимни ўртаб юборди. «Аяжон, Аяжоним», деб бақириб йиғлай бошладим. Аям бечорагина ҳам ўн кун ичида ўн йилга қарибди. Азадор кийим момога айлантириб қўйгандек.
Эшикни очиб, менга бир қарадида, дабдираб кетди. Терговчи илдам экан. Дарҳол ушлаб олди. Иккимиз сўзсиз бир-биримизнинг пинжимизга тиқилдик. Фақат кўз ёшларимизгина бир-бири билан сўйлашаётгандек эди. Терговчи чиқиб кетди. Дадажонимни йўқлаб ярим соатларча йиғладик. Аям ўзини тутиб олди. Қўл-оёқларимни пайпаслаб кўра бошлади. Саломатлигимдан кўнгли тўлди. Бироқ дилида бир савол бор эди - бўйи етган қизидан хавотир ҳисси. Кўзларимга қаради. Лекин нима деб сўрашнинг эпини қилолмас эди. Аяжонимни ортиқ қийнашни истамадим.
-Қўрқманг, аяжон, менга ҳеч ким қўл теккизгани йўқ.
-Болам, нуридийдам, ор-номусим. Аям мени бағрига қаттиқроқ тортди.
-Худойим, борингга шукур. Мен муштипарнинг ноласини тинглабсан. Илоё, терговчи боламнинг умри узоқ бўлсин. Милицияга паҳмат. Барака топишсин, - деб онам ошхонага ўтдилар.
-Бир пиёла иссиқ чой ич, ҳозир олиб келаман.

😢72❤52👍17😍3
#онлайнасар
Ҳаётий қисса
Муаллиф: МахмудоваКўҳинур
Давоми…
8-қисм
✏️✏️✏️
Ҳижоб кийган кунидан уч ой ўтиб Кабира мактабни тамомлади. Аммо бир қанча муаммолар билан… Уч ой мактабга бормагани учун уни синфдан-синфга қолдирмоқчи бўлишди. Кабиранинг отаси мактабга директор билан гаплашиш учун борди. Директор қабулига кириб, салом-аликдан сўнг мақсадга кўчди:
- Мен Зайниддинова Кабиранинг отаси бўламан
- Зайниддинова? Ҳа ҳа эсладим. Хўш? Нима хизмат?
- Қизимни синфдан-синфга қолдирмоқчи экансизлар. Шу ҳақида гаплашгани келдим.
- Ҳа шундай. Негалигини мендан кўра яхши биласиз! Сиз билан бу масалада гаплашганмиз. Синф раҳбари, бошқа ўқитувчилар ҳам неча бор уйингизга бориб қизингизни мактабга чиқишини айтиб огоҳлантирганига қарамай сиз рухсат бермаган эмишсиз!
- Ҳа… йўқ мен мактабга келишига қаршимасман аслида. Сизлар қизимнинг ҳижобини ечишини талаб қилинганингиз учун рухсат бермадим.
-Ёш қизчага ҳижоб кийиб бало борми? Келиб ўқишини ўқисин! Нима қиласиз…
Директор гапини тугатмасидан уни тўхтатди
- Сиз билан бу масалада тортишиш ниятим йўқ! Кабирани синфдан синфга қолдирмаслигингизни ва битирув имтиҳонларига келишига рухсат беришингизни сўраб келдим. Бирор иложи борми?
- Бу нима деган гап?! Ўзлаштирилмаган дарслари нима бўлади. Бунинг иложи йўқ!
Кабиранинг отаси бошқа йўли йўқлигига ишончи комил бўлиб, директорнинг столи устидаги дафтарни олиб, ичига “кўк”идан солиб ёнига суриб қўйди. Шу ондаёқ директорнинг гапириш оҳанги ўзгариб кетди.
- Қизингиз бизнинг энг аълочи ўқувчиларимиздан эди. Биз шундай фаол ўқувчимиздан айрилгимиз келмаяптида. Аслида Кабира уйда ўтириб ҳам аллақачон мавзуларни ўзлаштирган бўлса керак. Қизингиз имтиҳонларга бемалол келаверсин, рўмоли билан- охирги жумла зўрға оғзидан ғулдирагандек чиқди.
Кабира мактабга боришини ўйласа юраги орқага тортиб кетди. Охирги сафар борганида синфдошлари олдида шарманда бўлганди. Бир томонда дугонаси Ҳамиданинг ёнида туриб уни ҳимоя қилишини ўйлаб озгина кўнгли хотиржам бўлди. Хайриятки, ўзи ўйлагандек ҳеч ким уни устидан ҳам кулмади, ҳижобини ечишини ҳам талаб қилмади. Имтиҳонларни топшириб, мактабди тамомлади. Энди ўқишини коллежда давом эттиради. Қайси коллежни танласам экан деб ўйлаб юрганида отаси аллақачон бу масалани ҳам ҳал қилиб бўлганди. Ҳаттоки, коллежга бориб дарсда қатнашишини ҳам ҳожати йўқ эди. Сабаби у ерда ҳам рўмоли билан муаммолар бўлиши тайин эди.
🌱🌱🌱
Кабира кечки овқатдан сўнг залда онаси билан телевизор томонша қилиб ўтирганди. Дадаси бир ҳафталик командировкага кетган. Бу эса Ғайрат учун байрамнинг ўзгинаси эди. Кўчадан ичиб келган Ғайрат тўғри хонасига қараб кетди ва у ердан туриб Кабиранинг ёлғиз қолишини кутди. Аммо онаси сингилларини ёнида ётиш учун Кабира билан биргалашиб ётоқхонага кириб кетишди. Ғайрат умидини узиб, хонасига кириб краватга ўзини отди. Аммо зум ўтмай коридордан оёқ товушлари эшитилди. Секин эшикдан пойлади. Кабиранинг ваннага кириб кетганини кўришга улгуриб қолди. Энди унинг кайфи ҳам тарқагандек тетиклашиб, синглисини ваннадан чиқишини кута бошлади. Хаёлига келган режаси ҳақида ўйлаб, иршайиб секин ваннани эшиги томон яқинлашиб, ўша ерда кута бошлади. Ҳозиргина кўзлари уйқудан юмилиб кетай деб турган Ғайрат энди кўзларини чақчайтирганча қабиҳ режасини амалга оширишга шайланиб турарди. Шу пайт ванна эшиги очилиб Кабира ташқарига бир қадам босганди ҳамки кўзи акасига тушиб ўтакаси ёрилиб, эенди бақиришга оғиз очганида акаси ҳам чаққонлик билан уни оғзини ёпиб ваннага олиб кириб, эшикни ичкаридан қулфлади. Кабиранинг ранги оқариб ҳушидан кетишдан нари бери бўлиб зўрға оёқда турганди. Ғайрат синглиси бақирмаслиги учун буқаламундек тусини ўзгартириб, меҳрибонларча синглисини тинчлантириб:
- Ўзингни бос Кабира, тинчлан,сендан бир нарсани сўрамоқчиман холос, кейин қўйиб юбораман кетасан-деди. Аммо ҳалигача унинг оғзидан қўлини олмаганди. Секиин қўйвориб, Кабирадан узоқлашди.
- Сендан бир нарса сўрайман…

❤46🤬19🤔11😢10
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ЯКШАНБАГАУТАРКЕЧА 37 кисм Баайни ундан етти-саккиз кадам нарида ракам терганимни сезиб утирибдими. Мана кутганимдек пайпаслаб телефонни олди. - Сиз ”зубной”мисиз?- дедим. ”Ха, ким бу?” деган эди, етиб бориб, телефонини юлкиб олдим-да, оёғидан чалиб, гурсиллатиб…
#ЯКШАНБАГАУТАРКЕЧА
38 кисм
- Шу феълингиз асаб касал килиб куймаса эди... Ундан кура ажрашинг-да, бошка хотин олинг! Тинчийман...
- Таниш цитата!- дедим бугрикиб.
Иккинчи хотин - кимгадир бахт, кимгадир бахтсизлик келтириши хакида охирги кунларда етарлича уйлаб кургандим. Хотинимнинг огзидан монанд гапни эшитаетганим бир оз галати, бир оз хайратомуз эди. Бирок иккинчи хотин гуеки кузагарнинг иккинчи кузаси. Бу куза канчалик нафис, кимматбахо булмасин, атрофида хамиша биринчи синиклари сочилиб етади ва хеч качон бенихоя гузал манзара касб этмайди, махзунлик, кемтиклик, бир парча булса-да, армон аломатлари хеч аримайди.
Хотиним олдинга утиб олди. Стоматология хонасига хам аввал у бостириб кирди. Бирок Собит ишга келмаган экан. ”Кутиб туринглар”,- дейишди хамкасблари. Иши чикиб колганмиш. Хотиним канака ишилигини билиши шарт эканлигини важохат билан сураган эди, телефон компаниясига кетган, деган жавобни айтишди. Ташкарига чикдик. Мен уриндикда утирдим, хотиним у екдан-бу екка юриб, дам-бадам йулга куз тикар эди. Бечора шу тобда хам хамон орзулари хакида уйлаетган булса керак.
Мана, шифокоримиз хам корасини курсатди. Телефонда берилиб гаплашиб келар, пешонасидаги жарохатга малхам епиштириб олганди. Хотиним туладан келган, оппок аел эмасми, газабдан бир кизарган эди, бугирсокка ухшаб колди.
- Максадингиз оиламни бузишми?- удагайлади ул шурликка.- Кеча нега майнавозчилик килганингизни тушунтириб беринг. Эрим хам енимда! Эшитсин!
- Нима гап узи?- Собит капалаги учиб, иккимизга аланг-жаланг бокди.
- Кечаси менга телефон килиб...
- Сен аралашма!- деб хотинимнинг гапини булдим-да, Собитга дук урдим.- Кеча наша чекиб олганмидинг е асли узи шунака хурозмисан?- Екасидан гиппа бугдим.- Сен хакингда эшитдим, утириб чиккан экансан! Шу ешга киришингга карамай уйланмабсан! Одатда сог эркак ажрашса, узоги билан бир йилда...
- Куйвор! Бу канака тухмат?!
- Хотиним екиб колдими хали?!- енгилрок бир мушт урдим.- Уйнаш килиб олмокчимисан?! Эгнингга ок халат кийиб, уз беморларингга телефон килишни курсатиб куяман сенга! Хали у телефон экан, юзма- юз келганда нималар дегансан?! Улдираман сени!..
Хотиним бизни ажратиш ташвишида жон куйдирар, ердамга одам чакирар, мен эса худди улдириб куядигандек юзимга дахшатли тус бериб, чиранар эдим. Стоматологиядан хам бир неча киши чикди. Собит ”кеча телефонимни угирлаб кетишда, хозир уша сим-картамни учиртириб, янгисини олиб келяапман, хотинингга уша угри телефон килган”,- деб уктирар, мен кайсарлик килиб, тушунишни истамасдим. Роса томоша куйдим. Бировнинг хотинига гап отиб юрган одам чиндан хам худди шундай бухтонга колди.
Нихоят, кулидаги янги сим-карта когозини куриб, ”жахл отидан тушдим”. Хотиним Собитдан бирйула уч-турт марта узр суради, хатто хижолатпазликдан кон босими ошиб кетаезди.
- Чаток иш булдию...- дедим мен журттага.- Узр, духтир, мутлако одам ишонади-да, худди овози хам сизники эди...
Собит пешонасидаги жарохатни силади. ”Эссимни ебманми?”- деди.
- Ха, уша атрофда спорт мактаби бор.- дедим гапни айлантириб.- Узокдан келган айрим талабалар пул учун телефон угирлашади, хирсдай бакувватлари куп... Емон урибди, етмаганига мен хам...Яна бир марта узр.
Собит гапимни эшитишни хам хохламас, канчалик хафа булган куриниб турарди. Кеча уриб, телефонини олиб куйишди, бугун чошгохданок эр-хотин оч буридек ташланишди. Ишхонасига хам шарманда булгани-чи?
- Кечкурун келаман, айбимни юваман,- деб кулимни куксимга куйганча хотинимни етаклаб, кузидан йуколдим. ”Энди кандай килиб бу духтирга катнайман?”- йигламсиради хотиним. ”Бошка духтир топ”, дедим голибона. Бирок кувонишимга жуда эрта эди. Кечкурун Собит мени куриши билан урнидан туриб, илик сурашди.
- Кайси ресторанда ювмокчисиз?- дея кулимни анча вакт кисиб турди.
- Фарки йук. Очиги ресторанларни унчалик фаркламайман.
- Одатда мен ”Бургомистр”нинг мижозиман. Яхши жой. Сизга хам маъкулми?

❤47
BAXTLI YASHASH SIRI
Chinning suluv qizi Li-Li suyganiga turmushga chiqdi. U baxtli edi, biroq shirin hayotiga qari, injiq qaynonasi zahar tomizib turardi. Qaynona-kelinning adoqsiz janjallaridan to‘ygan erkak uyga kelmaydigan odat chiqardi. O‘z oilasini saqlab qolishni istagan kelinchak tabib huzuriga
bordi va dardini to‘kib soldi. Nuroniy unga kukunga o‘xshash bir dori tutqazdi.
— Bu asta-sekinlik bilan ta’sir qiladigan zahar, — dedi keksa tabib, —uni uch oy davomida
har kun oz-ozdan qaynonangning taomiga qo‘shib berasan! Qaynonangning o‘limida sendan gumonsiramasliklari uchun unga eng sara taomlarni tayyorlab, yaxshi muomalada bo‘l!
Li-Li cholning aytganiga amal qildi. «Yaxshi gap bilan ilon inidan chiqadi» deganlariday, kelinning muloyim munosabati qaynonani tamomila o‘zgartirdi. Ular onayu qizga aylandi. Yosh kelin o‘zini og‘ir yuk bosayotganday his qilib, qilmishidan pushaymon bo‘ldi va cholning huzuriga keldi.
— Qaynonamning qonini zahardan tozalovchi dori bering, iltimos. Uning o‘lishini aslo istamayman!
Chol ko‘zlari yoshlanib,javdirab tikilib turgan Li-Liga qarab, qah-qah otib kuldi.
— Qizalog‘im-a, senga berganim darmondorilar edi. Ular qaynonangning kuchiga kuch qo‘shardi.
Haqiqiy zahar,aslida,miyangda edi. Sen undan xalos bo‘lding. Endi chinakamiga baxtli yashaysan, — degan ekan tabib.
©Ba Szin
@Drabllar
💠 Do'stlaringizga ham ulashing⤵️
https://tttttt.me/joinchat/AAAAAEbX3qU3e6JV2bTAZw

❤23👍10🔥2
Камбағал
— Хотининг туғмас! Ажрашасан!
На эплаб иш қилади, на бола туғади .
Бунинг ўзиям, этагиям — камбағал!
— Ойи...
Эшик ортида 1 йиллик келинчак лабини тишлаганча йиғларди…
Динара Ғайипбаева
#мухлислар_минбари
👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
— Хотининг туғмас! Ажрашасан!
На эплаб иш қилади, на бола туғади .
Бунинг ўзиям, этагиям — камбағал!
— Ойи...
Эшик ортида 1 йиллик келинчак лабини тишлаганча йиғларди…
Динара Ғайипбаева
#мухлислар_минбари
👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
😢36❤9🔥3
#талабларга_биноан_ҳазил
Йигит ва қиз боғдаги ўриндиқлардан бирида ўтиришарди. Кун иссиқ. Қиз елпинганича деди:
— Жоним, кола олиб келиб беринг.
Йигит дарров ўрнидан турди ва сўради:
— Пепси ичасизми колами?
— Кола.
— Бутылочныйми, баклажкаликми?
— Баклажкалиик.
— Каттасиданми, кичкинасиданми?
Қизнинг асаби таранглашиб, ранги бўзара бошлади.
— Кичкинасидаан.
— Оддийсими, Зеросими?
Қиз бақириб юборди:
— Бўлди, кола ичмайман, оддий сув олиб келинг.
— Хўп, газлими газсизми?
— Газсиииииз!
— Илиқроғиям бўлаверадими, муздек бўлсинми?
— Йўқоолл!!!
— Юриб кетайми, югурибми?
— Уриб юбораман ҳозир!
— Қўлингиз биланми, сумкангиз биланми?
— Ҳайвон!
— Итми, мушукми?
Қизнинг ранги энди оқара бошлади.
— Ўлдираман ҳозир!!!
— Пичоқ биланми, болта биланми?
— Пичоқ билан!
— Бўғизлабми, чавақлабми?
Қиз хушидан кета бошлади.
— Докторга олиб борайми, доктор шу ерга келсинми?
Қиз бутунлай хушидан кетиб, ўриндиққа суяниб қолди. Йигит қизнинг бошини ушлаб кўтариб, сўради:
— Баландроқ кўтарайми, пастроқми?
Жавоб бўлмагач, йигит буни қизнинг нозланиши деб ўйлади-да, кола олиб келгани юриб кетди. 😁
© Ҳабибуллоҳ ЗИЁДОВнинг "ФБ" профилидан олинди.

🤣34❤13🤬4🤔3😢2