ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
11.3K subscribers
78 photos
79 videos
790 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
Download Telegram
📢 ПРЕМЕРА!
🔥 “Кундош — Қайнона” 🔥
🕯️ Зиддиятлар, ҳасад, ва аёллик кураши!

" — Ўзингча ўғлимга тегволиб, унга эгалик қиламан деб ўйлаганмидинг?
Адашасан! Мен тирик эканман, ўғлимнинг бор эътибори, меҳри фақат менга тегишли.
Уни сенга бериб қўймайман!
Сен бу уйда келинсан, шундай экан, ўрнингни ва ҳаддингни билиб юр!
Йўқса, шундай қиламанки, ўғлимнинг ўзи паттангни қўлингга тутқазади..."


🕊️ Ҳақиқий ҳаётий воқеаларга асосланган янги ҳикоя!
1
Ният

Она бир ранги синиқ қизига, бир қошларини чимириб ўтирган қизининг қайнсинглисига қараб кетар олди қўлини дуога очди:
— Илоҳим, қизингизга ҳам худди сиздек "меҳрибон" қайнона насиб қилсин.

Эшқувватова

#мухлислар_минбари

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍286
#онлайнасар

Ҳаётий қисса
Муаллиф: МахмудоваКўҳинур
Давоми…
16-қисм
Ҳамма нарсанинг охири бор! Ҳаётнинг ҳам, дарднинг ҳам, қувончнинг ҳам, сабрнинг ҳам! Биз:”Сабрли бўл!”- деган гапни ҳаётимиз давомида кўп бора эшитишимиз мумкин. Аммо мана шу сабрнинг ҳам сўнгги бор! Мана шу сабр косаси тўлганда, биз ўзимизни бошқаролмай қоламиз. Ичимиздан портлаб чиққан туғён куч ато этиб, ҳозиргача ҳаммасига индамай, чидиб юрган жойимиздан тўхтаб, исён қилишни бошлаймиз!
Кабиранинг онаси ҳамиша ўғлининг феълидан хавотирда юриб, қизининг ҳам бир кун ёрилиши мумкинлигини ҳисобга олмасди. Бутун хаёли, ўғлини келинига яқинлаштириш, иккаласи бирга туп қўйиб, палак ёзиб кетганини кўришда эди. Ғайратни Кабирага яқин йўлатмай қўриқлаб юриши ҳам, қизини ҳимоялаш мақсадида эмас, балки ўғлининг оиласи тинч бўлиши учун эди.
Букрини гўр тузатади. Ғайратнинг бу феълини ҳам…
У шундай ғайр эдики, уйда кеч кимга билинтирмай синглисига тегажоғлик қиларди. Ёнидан ўтса-қайтса ҳар ерига тегиб, силаб ўтар, фурсат топилди дегунча суйкалишни бошларди.
Бир куни кечқурун Ғайрат хонасидан жаҳл билан отилиб чиқди. Хотини билан гапи қочиб, унга дағ-даға қилиб, эшикни юзига қарсиллатиб ёпганча, хонасини тарк этганди. Аламини нимадан олишни билмай, тишларини ғижирлатганча залга кириб, телевизорни ёқиб, диванга ўзини отди. Икки кўзи телевизорда бўлсада хаёли бошқа жойда эди. Тишлари билан тирноқларини чайнай бошлади. Кабира ишга кетишга тайёрланиб у-ёқдан бу ёққа ўтиб юрганди. Ғайрат шаҳвати қўзиб, уни залга яқинлашишини пойлаб турдида, яқинлашиши билан оғзини бергитганча қўлидан тортиб залга олиб кириб, эшикни беркитди. Йиғидан кўзлари шишиб чиққан Ҳуснора юзини ювиш учун ваннага кетаётиб, уларни кўриб қолди. Ғайрат Кабирани оғзини бўшатмай, қаттиқ қучоқлаганча ялина бошлади:
- Кабира, жоним. Сен нега бунақасан, ҳеч тутқич бермайсан! Мен сени яхши кўришимни бир неча бор айтганман, гапларимга ишонмайсанми? Ҳуснора мендан аразлаган, мени хоҳламаяпти. Хўп деяқол, ҳеч бўлмаса сен билан хуморимдан чиқай, истаган нарсангни муҳайё қиламан, йўқ дема!
Ҳуснора қулоқларига ишонмай ҳаммасини эшитиб турди. Бошқасига сабри етмай, эшикни очиб хонага кирди. Ғайратнинг кўзлари олайиб, нима қилишини билмай, синглисини дўппослашга тушди:
- Мана сенга, сенми ҳали бизни шарманда қиладиган! Ким у, ким билан донг олишиб юрибсан?
Зумда ўзгарган сценарийдан Кабира ҳам Ҳуснора ҳам ҳайратда. Аммо Ҳуснора эшитганларини аниқ эслайди, ҳалиям қулоқлари остида жаранглаб турибди, бу томоша билан эри уни алдолмайди
- Тўхтатинг, тўхтатинг дедим сизга, бу томошани! Мен ҳаммасини эшитдим! Синглингизни оғзини ёпиб хонага олиб кирганингизни ҳам кўрдим!
Ғайрат Кабирани калтаклашдан тўхтаб ўзини оқлай кетти. -Ҳуснора, сен ҳаммасини нотўғри тушунгансан. Бу ялангоёқ қизни адабини бериб қўймоқчи эдим. Бизни шарманда қилиб, нима ишлар қилиб юрибди!?
Ҳали бу томошанинг бошланиши эди. Кабира энди чидолмади, бор овози билан бақириб йиғлаб юборди. Шовқиндан уйдаги ҳамма югуриб келди. Кабира тезда ўзини қўлга олиб, ичидан қайнаб келган ҳамма гапини гапириб ташлади. Ҳамма ҳаммасини келинойисига айтиб берди. Акасининг асл башарасини очиб ташлади! Келинойисининг ранги оқариб, қўллари қалтирай бошлади. Бор кучини йиғиб:
- Юзсиз, ҳайвон экансан! Сен билан ажрашаман! Сенга бошқа айтадиган гапим йўқ!- деганча хонадан чиқаётган пайти қайнонаси уни оёғига ўзини отиб, ялинди. Кабиранинг гапларини ёлғонга чиқариб, уни акасига туҳмат қилишда, бахтини кўролмай, оиласини бузмоқчиликда айблаб, катлаклашди. Мақсад акасининг оиласини сақлаб қолиш бўлсада, Кабира ўзига қилинган бу адолатсизликдан кейин бу уйда ортиқ бир сония ҳам яшолмаслигини ҳис қилди.
Онаси унинг қаердалигини билсада, аммо дадасига индамай юрганди. Кабира ўша куни уйдан қочиб чиқиб, Ҳамидаларникига борди. Ич-ичидан у бутун оиласидан воз кечганди.

#Кабира


@drabllar
😢188👍2