ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
11.3K subscribers
78 photos
79 videos
790 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
Download Telegram
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ЯКШАНБАГАУТАРКЕЧА 38 кисм - Шу феълингиз асаб касал килиб куймаса эди... Ундан кура ажрашинг-да, бошка хотин олинг! Тинчийман... - Таниш цитата!- дедим бугрикиб. Иккинчи хотин - кимгадир бахт, кимгадир бахтсизлик келтириши хакида охирги кунларда етарлича…
#ЯКШАНБАГАУТАРКЕЧА

39 кисм


Бургомистр”?Каерда у?- елка кисдим. Айни дамда душман отган ук кулогим тагида гувиллаб утган, ичим шув этиб кетган эди. Худди хаммасини билувчидек гапиради-я.
- Узим курсатаман. Кетдикми?
У телефонда ким биландир гаплашиб, икки-уч дакика куттириб куйди. Таксига утирганимизда:
- Кечирасизлар, хотиним билан гаплашдим,- деди.- Аслида, Баходир ака, олдингизда гунохкорман. Кун буйи уйладим. Урнингизда мен хам шундай килардим. Хотинингизни шифокорга олиб борсангизу кечаси лаънати шифокор севги изхор этса!.. Тавба, яхшиям, бошка ракамларга телефон килмабди. Биласизми, кимларнинг ракамлари бор?! Казо-казоларнинг сингиллари, опалари, хотинлари, кизлари... Улиб кетишим мумкин эди-я!
- Сизни уйланмаган дейишганди-ку?
- Тугри, хозирча уйланмаганман. Хотиним деб булажагини назарда тутдим. Туйимиз аник, демак, у хотиним.
”Бургомистр” юрагимга гулу солишда давом этарди. Назаримда Собит хаммасини билиши аник, хар кандай вазиятга тайер туришим лозим. Атайин ”Бургомистр”га таклиф этиб, ака-ука официантларни хизматга чакирар, Зумрад иккисини суриштирганим фош булар, шунда Собит ”илтимос ортимиздан ортик пойламанг, беъмани томошаларни йигиштиринг, пул десангиз пул, телефон керак булса телефон берамиз”, деб догда колдирадигандек эди.
- Уйланаетганингизни танишларингиз билмас экан,- дедим узимни кулга олиб.- Лекин тилла билан тушганингизни билмаган одам йук хисоби.
- Ёмон гапнинг уруги куп. Нима хам дердим, хар ким уз тарихига чидайди.
Йўқотилган йиллар, инсон такдири, хали хеч ким сирини ечолмаган кисмат битиклари качон, кандай езиладию нега инсон пешонасидаги ёзувлар учун жавобгар эканлиги - барчаси хакида сафсата сукиб бордик.
- Бизни тасодиф учраштирди,- дедим мен.
- Тасодиф йук нарса,- жавоб берди Собит.- Танишувимизнинг бир неча сабаби бор. Масалан, камалганимни, ишга янги келганимни била туриб нега хотинингизни менга олиб келдингиз?
- Қамалганингизни нима алокаси бор? Вокзалда биттаси мактади.Ишхонам сизникидан узок эмас, огайни, темирйулнинг нариги томонида.
- Милициядан бушаб, чиптафурушлик килишингизга койил эмасман,- деди Собит.
- Оркаворотдан суриштирдингизми?
- Нега суриштирарканман?- У ярасини силаб, деди:- Нима исковуч итманми?
Ғазабланганими сезди шекилли, Собит кулди.
- Хайрон бўлманг, хотинингиз айтди... Ўша чиптафурушлар орасида танишим бор.
- Сир булмаса ким экан?- деб сурадим.
Сибит кимнингдир исмини айтди. Танимадим ва енгил тортдим. Эхтимол, чиптафурушлар сафига кушилмасимдан бурун у даф булгандир? Хозир шундай ахволда эдимки, гуеки Собит билан рингга чикиб, очик жангни бошлаб юборгандим. Эхтиетсизлик окибатида иккимиздан биримиз хар сонияда маглубият тузини ялашимиз мукаррар эди.


Давоми бор...

https://tttttt.me/drabllar
15👍4
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#онлайнасар Ҳаётий қисса Муаллиф: МахмудоваКўҳинур Давоми… 8-қисм ✏️✏️✏️ Ҳижоб кийган кунидан уч ой ўтиб Кабира мактабни тамомлади. Аммо бир қанча муаммолар билан… Уч ой мактабга бормагани учун уни синфдан-синфга қолдирмоқчи бўлишди. Кабиранинг отаси мактабга…
#Кабира

#онлайнасар

Ҳаётий қисса
Муаллиф: МахмудоваКўҳинур
Давоми…
9-қисм
✏️✏️✏️
- Сендан бир нарса сўрайман фақат тўғрисини айтасан хўпми?
Кабира ундан қутулишнинг ягона чораси айтганини қилиб, саволига жавоб бериш деб тушунгани боис розилик аломати бошини қимирлатди.
- Севганинг борми? Кимнидир яхши кўрасанми?
Кутилмаган саволдан довдираб қолган Кабира акасини бу саволни беришдан мақсади нималигини тушунмади.
- Сендан сўраяпман! Жавоб бер!
- Йўқ… Мен ҳеч кимни яхши кўрмайман- энди эшикни очинг, мени қўйиб юборинг акс ҳолда бақириб онамни чақираман.
- Кабира, асалим, мен сени севаман! Меники бўлишингни хоҳлайман- деб унга суйкала бошлади. Кабира Ғайратнинг гапларидан ҳам ўзидан ҳам кўнгли айниб, бирдан унинг устига ўқчиб юборди. Енги билан оғзини артиб, овози борича бақириб онасини чақира бошлади. Энди Ғайрат ўзини бошқаролмай қолганди. Кабирага суйкалиб, ҳар хил қилиқлар қила бошлаётганди. Ташқаридан онасини овози эшитилди:
- Нималар бўляпти ичкарида, Кабира яхшимисан қизим, ҳозир… ҳозир очаман эшикни- деб эшикни бузиш учун атрофни аланглаб нарса қидира бошлади. Кабира бор кучи билан Ғайратнинг қўлини тишлади. Тиши ғирч этиб суякка тегдими ё унга шунақа туйилдими, бирданига кўнгли айниб, туфлаб ташлади. Ғайратнинг қўлидан қон оқа бошлади. Жон ҳалатда Кабира унинг қўлини шунақанги қаттиқ тишлагандики, зумда қонаб, ваннадаги кафеллар усти қонга бурканди. Кабира акасининг қўли билан овора бўлганидан фойдаланиб, эшикни очиб ташқарига ўзини отди. Онаси унинг оғзи атрофидаги қонни кўриб, ўтакаси ёрилди. Кўзи Ғайратга тушгач Кабира ҳам эсидан чиқиб, унинг ёнига чопди. Тезда қўлини боғлаб, қонни тўхтатишди. Аммо Ғайратнинг кучи деярли умуман қолмаганди. Ранглари оқариб, ҳушини йўқотиш арафасида турган одамдек суллайиб қолганди. Энди онасининг эсига Кабира тушиб, уни атрофдан излай бошлади. Кабира ташқарига чиқиб бақириб-бақириб йиғлаётганди. Онаси унинг овозини эшитиб чиқди. Ёнига бориб қизини бағрига босганча, ўзи ҳам сим-сим йиғлай бошлади. Шу пайт бирданига хаёлига келган фикрдан Кабирага:
- Қизим ярим тун, қўшнилар қўрқиб уйғонин кетишмасин. Бўлди, йиғлама… кел уйга кирамиз… нима бўлганини менга айтасанми? Аканг сенга тегмадими?
- Ким эшитса эшитсин! Менга фарқи йўқ! Мен бу уйда кимман! Кимдир мени ҳам ўйлайдими? Биламан акамни биздан кўра кўпроқ яхши кўрасиз, аммо унинг қанақалигини биласизку? Мени ҳаётим, номусим ҳақида ҳам ўйлайсизларми? Ҳеч кимга керак эмасман бу уйда!
Номус сўзини эшитиб онасининг ранги оқариб кетди.
- Аканг сени номусингга тегдими, қизим? - бу гапни айтгунча онасининг ичи чириб, тўкилгандек бўлди. Она учун шунчалик оғир, шунчалик шармандалик эдики бу гап, буни тушунадиган ягона инсон- шундай вазиятни бошидан ўтказган инсондир!
- Сизларга нима фарқи бор?! Фарқи бўлганда бу муаммога ечим топиб, ўғлингизни чангалидан мени қутқарган бўлардингиз!
- Қизим… ундай дема…- онаси кўзларидан дувиллаб оқаётган ёшни артавериб рўмолининг учи шилта бўлиб кетганди.
Бу воқеадан кейин ҳам ҳеч нима ўзгармади. Яна бўлган ишлар отасидан сир тутилди. Кабира оз бўлсада чалғиш, Ғайратдан узоқлашиш учун тикувчиликни ўрганишни бошлади. Зеҳни ўткирлигидан бир ойга қолмай ўзи бемалол кийим тикишни бошлади. Уйда кам бўлгани учун акасининг феъли анча эсдан чиқиб, ҳаётга бўлган қизиқиши секиин гуллашни бошлаганди. Тикувчилик курсини тугатиб, уйларига яқин жойдаги бир тикув цехида ишлашни бошлади. У ерда ҳам дугоналар орттириб, юзига табассум ина бошлаганди. Тикув цехи ёпилганидан сўнг, онаси билан бирга ширинлик цехига ишга кирдилар. Биргалашиб уйга келиб кетиб юришди. Анчагина иш ҳам ўрганди. Уйда пиширган ширинликлари ҳам цехда қилинганидақа мазали чиқарди. Опаси унинг қўли гуллигидан ҳам ҳасад қилиб, ҳеч очилиб гаплашмас, нима бўлса ҳам синглисини яхши томонини кўришни истамасди. Кабира ўн олти ёшга кириб пасспорт олди. Энди у ўзини катта инсондек ҳис қилаётганди.

давоми бор...

@drabllar
51🤬16👍8
#ТУТҚУНЛИКДА

Тутқунликда 10 кун (8 - қисм)

Терговчига ким хабар берган? Мен
аяжонимнинг иссиққина овқатини ича-ича
шу саволга жавоб изладим. Саволимга фақат
эртага терговчидан жавоб олишим мумкин.
Онамнинг иссиққина шўрваси
томирларимга жон бағишлагандек бўлди.
Ошхонага бориб, идиш-товоқларни ювдим.
Қандай яхши. Ўз уйимдаман, ўлим таъқиб
қилмайди. Бандитларнинг дўқ-пўписаси йўқ.
Сокингина. Ўйга ботиб ўтирган онамни ҳоли
қолдириб, дадамнинг хонасига кирдим. Мен
дадамнинг тобути олиб чиқиб кетилаётганини
кўрмаганим учунми, тирикдир, -деб хаёлим
қочарди. «Дадажоним, мен келдим. Худо
мени асради. Қанийди, ўлмаган бўлсангиз.
Катта-катта бармоқларингиз билан сочимни
силардингиз». Деразанинг бир томонини очиб,
ташқарига қарадим. Осмон йиғлаяпти, мен
ҳам йиғлаяпман. Лекин менинг кўз
ёшларим отамга етиб бормайди. Қапо ер
остида ётган дадажоним, Расул дўхтирнинг
қабрига ҳам ёмғир етиб боради. «Э,
ёмғиржон. Уларга айт, мен шўрпешона
қизни кечиришсин. Улар менинг айбим билан
бевақт кетдилар». Дадажонимнинг каравотига
ўтириб, ёстиқни қучдим. Дадамнинг ҳиди.
Бунча қадрдон. Ўкириб-ўкириб йиғладим.
Шу вақт эшик қарсиллаб очилди. Рўпарамда
минг бир хаёл билан акажоним турарди.
-Омонмисан, Холидажон!!! Синглим!!!
-Акажон... Мен қотилман. Дадамнинг,
Расул дўхтирнинг қасосини мендан олинг.
Мен бўлмасам улар ўлмасди.
-Сен менинг ор-номусимсан, сингилжон.
Сени оёқ ости қилишса, бу менга
дадамнинг ўлимиданда оғирроқ зарба
бўларди. Буни кўтаролмасдим. Сен ўзингни
қийнама. Ўша куни сен кўчага чиққан
заҳотинг дадам жон берганлар. Дўхтир барибир
кечикарди. Ўзим уйда бўлсам, аям сени
кечаси кўчага чиқармасди. Тақдир экан.
Энг асосийси, сен тириксан. Бу ҳам бир
мўъжиза. Ўн кун бандитларнинг қўлида туриб,
тирик қолиш камдан-кам инсонга насиб
қилади. Бўлди, йиғлама. Кўнглимни бузма.
Маҳалла-кўй гап қиладиган бўлса, бошқа
жойга кўчиб кетамиз.
-Мендан кўнглингиз тўқ бўлсин, ака.
Ор-номусингизни ҳеч ким оёқ ости қилгани
йўқ. Лекин бу уйда дадамнинг изи бор,
кўчмайлик. Одамлар гапирса гапираверсин.
Мен ўзимга ишонсам бўлгани.
-Ўн кун ичида анча улғайибсан.
Гапларинг ҳам етмиш ёшли кампирнинг
гапидай.
-Ака, агар мени номусимга тегишган
бўлса, сиз мени ўлдирармидингиз ёки ўлим
тилармидингиз?
-Йўқ, мен ўзимга ўлим тилардим.
Сени жуда яхши кўришимни шу ўн кун
ичида ҳис қилдим. Худо сени асради.
Онамнинг, менинг илтижоларим унга етиб
борди.
-Ака, дадамнинг руҳи ҳам қўллади.
Тушларимга кириб ишончимни
йўқотмаслигимга ёрдам бердилар.
Бўлмаса, мен ўзимни ўлдириб қўйган
бўлардим.
Акам худди дадамдек сочларимни
силадилар ва «ётиб дамингни ол,
чарчагансан», деб чиқиб кетдилар.
Айқаш-уйқаш тушлар кўриб чикдим.
Тушимда Анжеликани отасининг ҳайдовчиси
тоғ устида қувлаётганмиш. У мендан
ёрдам сўрар, нуқул бақирармиш. Мен жуда
баланд уйнинг тепасида бўлганлигим учун
унга ёрдам беролмасдим. «Холида, сенга
айтиб берган отамнинг ҳайдовчиси шу. У
менинг душманим. Ҳаётимни барбод
қилган. Уни судга бер, мени олиб кетаяпти»,
деди у. Ҳайдовчи унга етиб олдида,
иккаласи тоғдан пастга қулади. Уйғониб
кетдим. Ўз уйимда ҳам улар мени тинч
қўйишмайди-я.
Таҳорат қилиб, аям ва акамга
эргашдим. Зиёратгоҳда одам кўп экан.
Тўрга қараб юрдик. Мулла дуойи фотиҳа
ўқиди. “Қабрни айланиб оҳ-воҳ қилиш исломда
ман қилинган.

Давоми бор...

@drabllar
76😢35👍7🤔4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⛅️ Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!

https://tttttt.me/drabllar
🥰6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чин севги онада, оналар шундай!

💁🏻‍♀ @drabllar
12😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️ Борлигингиз жонимга малҳам..

💁🏻‍♀ @drabllar
11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Боласи ухламай телефон ўйнаб ўтирадиган оналарга лайфҳак 😂

@drabllar
😁276
#онлайнасар

Ҳаётий қисса
Муаллиф: МахмудоваКўҳинур
Давоми…
10-қисм
✏️✏️✏️
Кабира учун бугунги кун жудаям ажойиб бошланди. Олам гўзал бўлиб кўриняпти. Охирги бир йил ичида бунақа кайфияти чоғ бўлган кунни эслай олмайди. Онасидан эшитган янгилиги Кабирани шунақанги қувонтиргандики, онасини қучоқлаб олганини сезмай ҳам қолди. Онаси ҳам қизини бу гапдан хурсанд бўлишини кутган бўлсада келиб қучоқлаб олади деб ўйламаганди ҳам. Сабаби, Кабира бўлиб ўтган ишлардан кейин ҳаммадан ўзини олиб қочишни одат қилганди. Онаси билан ўзи аввалдан яқин, дўстона алоқалари бўлмаган. Ҳозир янаям она бола қалбан йироқлашиб кетишгани учунми, Кабира онасини қачон меҳр билан қучоқлагани эслолмайди ҳам. Шунинг учун икковлари ҳам бундан таъсирланиб кетишди. Кабира тезда ўзини четга олиб, югуриб хонасига кириб кетди. Ҳозир негадир унинг ўпкаси тўлиб, тўйиб-тўйиб йиғлагиси келаётганди. Қувончданми ё бошқа нарсами ҳозир ўзиям билмайди. Йиғлаб мазза қилди. Кейин эса яна ҳеч нима бўлмагандек кийиниб, ишига кетди. Энди шу келётган уч кун тезроқ ўтса эди, онаси айганидек акаси армияга жўнаб кетади. Нақ бир йилга! Эҳҳе, Кабира бу бир йилни қанчалар эркинликда ўтказишини ўйлаб ич-ичидан қувонсада барибир бир кун қайтиб келадиган акасидан қачон бутунлайга халос бўлишини билмасди. Охирги марта ваннада акасини қўлини яхшигина тишлаб олганидан кейин Ғайрат озгина унга ҳуркиброқ қарайдиган бўлди. Бироқ ичиб, маст бўлиб келганида ҳаммаси эсидан чиқиб, яна Кабирага иркит кўзларини тикканча ҳирсга бериларди. Фурсат топилса унинг ёнига бориб, ҳар ерига тегинишдан ҳам таб тормасди. Кабиранинг юраги шунчалик акасидан зада бўлиб кетгандики, буни Фақат Ҳамидадан бошқага очилиб айтолмасди ҳам. Бот бот шайтон қалбига васваса солиб, акасидан нимадир қилиб бўлса ҳам қутулиш йўлини ўйлаб ҳам чиқарди. Аммо кейин бутун умр виждон азобида яшашини ўйлаб, тезда бу хаёллардан чекинарди.
У охирги пайтлар ўз дунёсига ўзи ҳам тушунмай қолаётганди. Ич-ичидан туғён уриб келган ҳислар, ўзига қилинган ҳар қандай зўравонликка нисбатан жавоб қайтаришга, исён қилиб, ўзини ўзи ёруғ йўлга олиб чиқишга ундаётганди. Аммо журъат деган нарса Кабирада топилмаётганди.
Кечга яқин акаси, худдики кимдир унинг арпасини хом ўрган каби қовоғини ўйиииб, уйга кириб келди. Кабира ошхонада кечги овқат қилаётганди. Онаси ҳам кириб-чиқиб юрибди. Опаси эса ишдан ҳали келмади. Ғайрат онаси иш билан овора бўлиб ошхонани тарк этган пайт, сездирмай кириб, Кабирани белидан қаттиқ қучиб, елкаларидан ўпа бошлади. Кабиранинг ўтакаси ёрилай деди, аммо ўзини тезда қўлга олиб, қўлидаги пичоқ икки қўллаб чангаллаганча тепага кўтариб бақирди:
- Агар ҳозир мени қўйиб юбормасанг, шу пичоқ билан сениям, ўзимниям ўлдираман- айтган гапидан ўзи ҳам қаттиқ қўрқиб, ранги оқариб кетди. Шу пайт онаси ҳам югуриб ошхонага кирди. Ғайрат ундан секин узоқлашаётганди. Қўлидаги пичоқни акасига ўқталиб турганини кўриб, онасининг ранги қув ўчди.
- Кабира қизим, пичоқни жойига қўй, жон қизим! - йиғламсираганча чиққан бу овоздан Кабира ўзига келиб пичоқни ерга ташлаб юборди.
Ниҳоят Ғайрат армияга кетди. Кетар чоғи онасининг айтган гапидан Кабира қувонишниям, хафа бўлишниям билмай қолди. Акаси бир йиллик армиядан келганидан кейин дарров тўй қилиб уйлантиришмоқчи экан. Зора, шундан кейин акаси ўзини анча йиғиб олар деб умид қилаётган бўлсада, Ғайрат уйланадиган шўрпешона қиз ким экан деб унга раҳми келаётганди.

#Кабира

@drabllar
52🤬12🤣4👍3😢3
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ЯКШАНБАГАУТАРКЕЧА” 39 кисм Бургомистр”?Каерда у?- елка кисдим. Айни дамда душман отган ук кулогим тагида гувиллаб утган, ичим шув этиб кетган эди. Худди хаммасини билувчидек гапиради-я. - Узим курсатаман. Кетдикми? У телефонда ким биландир гаплашиб, икки…
#ЯКШАНБАГАУТАРКЕЧА

40 кисм

Худди уша ресторан, ўша жой. Копконга тушганимни тан олдим. Собит айтганидек бунда тасодиф йук эди.
- Хўш, нега айнан бу ерни тавсия килдингиз?- дедим сигарет тутатиб. - Ақллилик яхши нарса, лекин хадеб яхшиликка олиб келавермайди.
- Баходир ака, ақиллилик даъво килмайман, - деди Собит. - Бу хотинимнинг... бўлажак хотинимнинг илтимоси. Сиз уни танийсиз - Зумрад... Ана ўзи!
Ортимга угирилганимда, Зумрад бизга етишига ўн қадам колган эди. Мендан изкувар чикмади, чув тушдим. Бироқ изкуварликдан бушатилганимни, эркин одамлигимни уйлаб, урнимдан туриб, кулимсирадим.
- Салом, Зумрад!
- Салом, Шерлок Холмснинг омадсизи! - деди у қўл бериб кўришар экан.
Ўша кунги официант кулида патнис кўтариб келди
- Бу йигитчани танидингизми? - кулиб имо қилди Зумрад.
- Ха, Вахобиддиннинг укаси.
- Эх, сиз, сиз-а!- бош чайкади Зумрад ликобчаларни шахсан узи олдимга куяр экан.- Бошимга кулфат тушган кунлари ”синглим холинг не?” деб сураш урнига жосуслик килиб юрибсиз-а? Бундай олиб караганда, бойкуш сизнинг хам бошингизга кунмокчи, хечкиси йук..
- Канака бойкуш?
- Насимнинг навбатдаги улжаси сизнинг хотинингиз! Нахотки, хеч вакони сезмадингиз? Ишонмасангиз телефонини текшириб куринг. ”Принятий” еки ”неприятий”да албатта унинг ракамлари сакланиб колган.
Зумраддан хамма гапни кутган эдим, факат буни эмас. Изидан тушганимдан бери гох у, гох Насим, гох Собит хиенаткор булиб чикди, энди эса... Назаримда, хозир Зумрад бир далил айтади-ю, хотинимдан аллакачон жудо килинганим ошкор буладигандек эди. Сониялар ичида миямда миллионлаб уй-хаёллар коришиб кетди. Гарчи ажрашишни орзу килган булсам хам, шу тобда хотиним уз хиёнати билан менга дахшатли сабаб тухфа этишини асло истамасдим.
- Бунака нарсалар билан хазиллашманг,- дедим.
- Насим дустингиз бизнинг оркамиздан зимдан иш килиб юрганида, караб турмадик, - деди Собит. - Хатто кеча у тахририятга хам борган, хотинингиз билан тахририят оркасида гаплашган. Мана, Зумраддан суранг. Насим ва оилангиз уртасида борди-келди йук, тугрими? Нега хотинингиз билан яширинча гаплашиб юрибди?...
- Бас! - деб столни муштладим. - Хозирок телефон килиб, хаммасига аниклик киритаман...
- Тухтанг, Баходир ака, кунгирок килишга шошилманг! - бош чайкади Зумрад. - Аввал хаммасини гаплашиб олайлик. Колаверса, биз хали хотинингиз Насим билан юради, демадик, бойкуш уйингиз устига кунмокчи, холос. Бунинг олдини олиш керак.
- Балки гапингиз бутунлай ёлгон булиб чикса-чи?! - дедим газабимни жиловлай олмай. - Аламингиздан шундай деётгандирсиз? Чунки нима килиб булса хам Насимни айбдор килмокчисиз! Бир зумда мени Насимга карши кайраб ташлаётгандирсиз? Менда хам Собит икковингиз хакингизда далиллар купайиб булган. Айникса, Собит хакида!
- Нега ”карши кайраб ташлаётгандирсиз” деяпсиз? Майли, ишонмасангиз, хотинингизга телефон килинг, лекин шу ердаёк гаплашиб, шошгандан кура секин-аста сездирмасдан баъзи нарсаларни аниклаб олишингиз мумкин. Хотинингиз билан Насим гаплашганидан хабарингиз бормиди? Албатта, йук.
- Ха, хабарим йук эди, -дедим. - Лекин буни каёкдан била колдингиз?
- Шунинг учун ишонч билан айтяпманки, хотинингиз ”у киши”, яъни сиз хеч нима билмаслигингизни Насимга гапираётганини эшитган гувох бор. Агар шу гапни билмаганимда, бундай ишонч билан даъво килмасдим.
- Ичасизми, Баходир ака, менимча, юз-юз отиб олинса, яхши буларди, - деди Собит.
- Арокка бало борми шу пайтда?! - Унга ушкириб бердим. Сунг Зумраддан сурадим: - Оиламни бузишга нима мажбурлаётган булиши мумкин? Бунисини хам биларсиз?
- Хотинбозлик, - жунгина жавоб берди Зумрад.
- Хотинбоз булса хотинбоздир, лекин бошка хотин куриб кетганмикан?!
- Уйлаб курсам, Насим авваллари бир-икки марта сизлар хакингизда гапирганди. ”Милицияда ишлайдиган Баходир деган танишимга хотини умуман мос эмас, хаёт узи шунака: бир чиройлига бир хунук, бир яхшига бир ёмон”, деб сизни ёмонлаганди. Нахотки, шундай тузуккина одам була туриб, Насим сизга караганда хотинингиз билан купрок таниш эканлигини сезмаган булсангиз?

Давоми бор...

https://tttttt.me/drabllar
22🤔9😐5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️ 𝐓𝐮𝐫𝐤𝐢𝐲𝐚𝐝𝐚𝐧 𝐠𝐨'𝐳𝐚𝐥 𝐯𝐚 𝐥𝐚𝐭𝐨𝐟𝐚𝐭𝐥𝐢 𝐚𝐲𝐨𝐥, 𝐪𝐢𝐳𝐥𝐚𝐫𝐢𝐦𝐢𝐳 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 :
💎 𝐞𝐧𝐠 𝐳𝐚𝐦𝐨𝐧𝐚𝐯𝐢𝐲 𝐭𝐮𝐟𝐥𝐢𝐥𝐚𝐫👠,
💎 𝐨𝐟𝐢𝐬𝐧𝐨𝐲 𝐝𝐯𝐨𝐲𝐤𝐚𝐥𝐚𝐫, 👩‍💻
💎 𝐭𝐨'𝐲 𝐯𝐚 𝐬𝐚𝐫𝐩𝐨𝐛𝐨𝐛 𝐥𝐢𝐛𝐨𝐬𝐥𝐚𝐫, 👰‍♀
💎𝐛𝐚𝐬𝐚𝐧𝐨𝐬𝐡𝐤𝐚𝐥𝐚𝐫, 𝐭𝐚𝐩𝐨𝐜𝐡𝐤𝐚𝐥𝐚𝐫👡,
💎 𝐨'𝐪𝐢𝐭𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢𝐥𝐚𝐫 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 𝐟𝐨𝐫𝐦𝐚𝐥𝐚𝐫, 👩‍💼
💎 𝐭𝐫𝐨𝐲𝐤𝐚𝐥𝐚𝐫, 💁‍♀
💎 𝐤𝐚𝐬𝐭𝐲𝐮𝐦𝐥𝐚, 𝐩𝐥𝐚𝐬𝐡𝐥𝐚𝐫, 🧥
👛 𝐬𝐮𝐦𝐤𝐚𝐥𝐚𝐫👜

𝐧𝐚𝐥𝐢𝐜𝐡𝐢 𝐯𝐚 𝐙𝐚𝐤𝐚𝐳𝐠𝐚 🥰🥰

𝐁𝐢𝐭𝐭𝐚 𝐤𝐢𝐫𝐢𝐛 𝐤𝐨𝐫𝐢𝐥𝐚𝐫
𝐂𝐡𝐢𝐪𝐨𝐦𝐢 𝐪𝐨𝐥𝐚𝐬𝐢𝐳𝐥𝐚 𝐪𝐢𝐳𝐥𝐚𝐫 😇😇😇😇😇

𝐁𝐮𝐧𝐚𝐪𝐚𝐬𝐢 𝐡𝐚𝐥𝐢 𝐛𝐨'𝐥𝐦𝐚𝐠𝐚𝐧 𝐒𝐡𝐨𝐬𝐡𝐢𝐥𝐢𝐥𝐚𝐫 👇👇

https://tttttt.me/+8IOew-8BRsdmYzgy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нега шунақа қиламиз экан-а?😅

Кун давомида яхши кайфият асло тарк этмасин
..

💁🏻‍♀ @drabllar
🤣233😁2
ҚИСМАТ
(Реал воқеалар асосида)

У тинмай меҳнат қилди. Ёзни иссиғида ҳам қишнинг қаҳратон совуғида ҳам ишлайверди.
Уй-жой қилди. Ёлғиз ўғлини элга ош бериб суннат қилди.
Ишлайверди. Шу ўртада аёли касалга чалиниб қазо қилди.
Кўнди. Худони ишида…
Вақт ўтаверди. У ишлайверди. Бир кун нимадир нотўғри кетдию бир қўлидан ҳам айрилди.
Чидади. Шу ҳолида ҳаракатдан тўхтамади. Йиғиниб-йиғиниб ёлғиз ўғилнинг бошини иккита қилди.
Пенсияга чиққан одам келиннинг қўлидан чойни ичиб уйда ётса бўлмасканми дегувчилар ҳам бисёр бўлди.
Йўқ. Меҳнатга ўрганган тана уйда ётармиди?
Далага мол ҳайдади. Ёзнинг иссиғида пешонаси терлаб мол боқди.
— Дам олинг энди бобо, — деганларга:
— Неварамнинг тўйини ўтказиб олсам кейин бемалол дам олсам бўлади — деб кулиб қўярди.
Ўғил бир томондан, ўзи бир томондан меҳнат қилишиб тўйга йиғинишди...
Пешона экан-да, ҳалол меҳнат билан топилган, тўйга деб жамғарилган пулниям бир кечада ўғрига олдириб қўйишди...
Юраги сиқилди, ачинди. Лекин эркакка нолиш ярашмайди дея сиртига чиқармади.
Синиқ жилмайган кўйи бир оғиз гап айтди.
“Эссиз, иссиқда терлаб топгандима…”
... Бир кун эрталаб бозорга отланди. Имкони борича тўй тайёргарлигини кўравериш керак.
Қурби етганча бозорлик қилди. Бозор айланиб юриб бир айвон соясига соялади.
Бирдан кўз олди қоронғилашдию...
Енгилгина жони узилди...
Тўй ошини димлашга деб олинган сурп энди бошқа мақсадда ишлатилди....

Дейдилар, ростмикин тағин билмадим.
Эмишким худойим суйган инсонин.
Охир ҳузурига чорлар чоғида,
Бир онда, оғритмай олармиш жонин!

Аллоҳим, марҳамат айла бизларга
Севган банданг бўлиш насиб айласин.
Бир кун омонатни топширар чоғда
Осонгина ўлиш насиб айласин !



Жасур Махаммадиев

@drabllar | қисқа ҳикоялар
44🔥21👍11🤔4🤗2
---Яхшиям бугун кўриб қолибман бўлмаса қайнотангиз билан иккингиз қачонгача шундай қилиб юрмоқчи эдингиз. Ўғлим икккимиз бу уйда бўлаётган ишлардан бехабар қолиб кетавераканмизда ааа.
----Ойижон сиз нотўғри тушундингиз ҳозир ҳаммасини мен сизга тушунтириб бераман. Деди Анора.
----Нимани тушунтирасан мен кўрадиганимни кўриб билиб бўлдим. Бу ҳолат бундан олдин ҳам бўлгани аниқ. Бўлмаса бунчалик бемалол гапирмаётган бўлардинг......
5
Афсус

Аёл саройдек ҳовлисида қорнини ушлаганча собиқ севгилисига “Пулсиз бахтли қилолмайсиз” деган гапини эслади-ю, кўкарган кўзидаги ёшни артди…

Динара Ғайипбаева

#мухлислар_минбари

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
😢24👍74
➡️❤️ЖУДА ЁҚИМЛИ КАНАЛ❤️ БОЛЛАР КИРМАСИН АЁЛЛАР СИРЛАРИ

💋ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН БИРЗУМГА ҲАМ КЕТОЛМАЙ ҚОЛАДИ РОМ ҚИВОЛАСИЗ💋ХУДДИ ЁШ КЕЛИНЧАКДАЙ❣️

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://tttttt.me/+zYWeCav5vu9lOGEy
https://tttttt.me/+zYWeCav5vu9lOGEy
😍1
#ТУТҚУНЛИКДА

Тутқунликда 10 кун (9 - қисм)

Ўтганлар асосан дуойи-фотиҳа талаб
бўладилар”, деди мулла зиёратчиларни кузатиб,
бош чайқаркан. Дадамга, Расул дўхтирга
ҳам фотиҳа ўқилди. Аям бош-кўзимдан
айлантириб пулни қутига ташладилар. Тўғриси,
руҳиятим янгилангандек бўлди. Елкамни
эзиб турган юк йўқ, енгиллашдим. Пиёда
келиб, пиёда қайтдик. Аям Расул
дўхтирникига ҳам кириб чиқамиз, -дедилар.
Мен истамасамда, мажбурладилар. Акам
уйга кетдилар. Юрагим безилларди.
Эшик очилди. Аёл рўмолининг у ёқ-
бу ёғини тўғрилаб, бизга қаради ва
ичкарига таклиф қилди. Менимча, аям
уларникига тез-тез келган бўлса керак. Улар
елка олишиб, пича йиғлашди. Аёл менга
қараб қотиб қолди.
-Холидами?
-Ҳа. Кеча кечга топиб келишди.
Ҳиққиллаб йиғлай бошладим: -Мен сизнинг бева бўлишингизга,
болаларингиз етим қолишига сабабчи
бўлдим. Лекин мен бундай бўлишини
истамагандим, -дедим.
-Дўхтир буванг ҳар оқшом тушимга
кириб, сени сўрайдилар. Холида келдими,
дейдилар. Сен учун ўлиб кетдилар. Сен ҳам
ўлсанг, шунчаки ўлиб кетганга
ўхшардилар. Мен сани ўғирланганингни
билгунча кўп қарғадим. Терговчи
тушунтиргандан кейин эрим шу қиз учун
жонини берибдими, тирик қолсин, деб дуо
қилдим. Тақдир эканда. Дўхтир бувангни
орқаларидан шунча бола қолди. Из қолди.
Сан ҳали жуда ёш эдинг. Уни ўлдирганлар
жазосини олишса, юрагим озроқ таскин
топарди. Каллам қурсин, уйга киринглар.
Биз уйга кирдик. Аям «Фотиҳа»
сурасини пичирлаб ўқидилар. Кейин аёл
мендан ўша тунги воқеани сўради. Бир
бошидан айтиб бердим. Беш-ўн дақиқа
ичида 10 кунда бўлган ҳодисани айтишга
тўғри келди. Жиноятчилар қўлга олинганини
айтганимдан сўнг дўхтирнинг аёли
ҳовуридан тушди. Пиёладаги чойни бир
ҳўпладим. Уям томоғимга тиқилди.
Дўхтирнинг уйидан тезроқ чиқиб кетишни
жуда истардим. Аямга қараб имо қилдим.
Аям:
-Айтгандай, Холида ҳали терговчига
учрашиши керак, бизга рухсат беринг, -
дедилар.
-Йўқлаб келганларинг учун раҳмат.
Келиб туринглар, -деб кузатиб қўйдилар.
-Бечора ҳокисор аёл. Ҳалиям
«шантаж»га учрамадик. Оғир-вазмин.
Ўйлаб гапиради, -дедилар аям кўчага
чиққанимиздан кейин.
-Мен гоҳо шу аёлни кўришдан
қўрқиб ўлиб кетишимга ҳам рози
бўлардим. Юзма-юз бўлдим. Яхши
бўлди, -дедим.
Аям билан уйга борсак, акам
дастурхон ёзиб, нонушта тайёрлаб
қўйган эканлар. Ҳаммамиз бир дастурхон
бошида ўтирдик. Акам аямга “сиз пиёда
юриб чарчадингиз, Холида билан мен
«бораман» дедилар. Биз шаҳар
прокуратурасига етиб борганимизда
терговчи хонасида йўқ экан.
-Кутиб туринглар, -деди навбатчи
милиционер. Ўн дақиқалардан кейин
Саъдуллаев кириб келди.
-Яхши дам олдингми? Ўз уйинг -
ўлан тўшагингда, рангинг кириб қолибди.
Ҳозир мактабингга бориб, директоринг билан
гаплашиб келаяпман. Тақдимнома
киритдим. Синфдошларинг сени роса
соғинишибди. Бугун чувиллашиб уйингга
келиб қолса, ажабмас.
Мен шу куни ёзма равишда бўлиб
ўтган воқеаларни батафсил ёздим. Шундан
сўнг терговчи менга қараб:
-Сени халоскоринг ким, биласанми? -
деди.
-Бахтиёрдан бошқа ҳеч ким менга
дўстлик қилмасди. Яна билмадим.
-Анжелика.
Терговчининг бу гапига ҳайрон
қолдим. Наҳотки, Анжелика. Унга қанча
ялиниб-ёлворганларим зое кетгандику.
Терговчи воқеа тафсилотларини айтиб берди.
Анжелика «мол»га кетган кун Тожикистонга
эмас, Сурхондарёга борган экан. У
ердаги нашафуруш анча арзон «мол»
беришга кўнибди. Йигирма учта целлофан
халтачадаги героинни икки қиз ва Анжелика
ошқозонига ютиб, қайтишибди. Поезд
Қаршига етар-етмас уларни соғлиги
ёмонлашибди. Вокзалда уни ва қизларни
тушириб шифохонага ётқизишибди. Шунда
Анжелика «Илтимос, ҳаётимни сақлаб
қолинглар. Кўп сир биламан», деб ялинибди.
Саъдуллаев деган терговчи олиб бораётган
ишга ойдинлик киритиши мумкинлигини
билдириб, уни тезрок, чақиришларини
сўрабди. Терговчи етиб боргунча
дўхтирлар етти дона целлофан халтасини
унинг ошқозонидан олишибди. Яна беш
дона бор, ҳаётимни сақлаб қолинглар, -
дебди Анжелика жовдираб, йиғларкан. Яна
икки донасини базур топишибди.
Давоми бор...

@drabllar
75👍16🤔14😢9🔥6
#онлайнасар

Ҳаётий қисса
Муаллиф: МахмудоваКўҳинур
Давоми…
11-қисм
Кабира энди уйда қушдек учиб, қўниб яшаётганди. Ғайратни ҳар кўрганида юраги безиллайдиган, кўнгли айнийдиган бўлиб қолганди. Опаси Лазиза эса ҳалигача у билан тузук гаплашмайди. Бу оилада опа-сингил ёки ака- сингил ришталари аслида қандай бўлиши керак деган саволга жавоб тополмайсиз. Кабира учун: ортимда тоғдек акам бор, мени ҳар лаҳза, ҳамма нарсада ҳимоя қилгувчи. Меҳрибон опам-сирдошим бор, менинг ҳисларимни тушуниб, дардимни олгувчи!- дейиш ушалмас орзудек гўё!

Кабира онасига пишириқ цехидаги бир дугонаси билан массаж курсига қатнамоқчилигини айтиб, рухсат сўради.
- Қўлингда бир эмас иккита ҳунаринг бор, шуни орқасидан ишлаб, ризқингни топиб юрибсанку, қизим. Массажни ўрганиб нима қиласан?
- Ойи, нима қилибди, ҳунарим қанча кўп бўлса шунча яхшику! Буни устига атиги уч ойлик ўқув курси экан. Пулини ҳам ўзим ишлаб тўлайман.
- Гапинг тўғрику лекин даданг нима деркин?
- Дадамга ўзим айтаман!
Дадаси қаршилик қилмади. Қанча урушиб, тергамасин барибир эркатойи бўлган қизини яхши кўради. Лекин фарзанд тарбиясида фақтгина уни яхши кўриб, меҳр беришни ўзи камлик қилади. Ёки аксинча, ҳадеб тергаб, хато қилса жаҳл қилиб калтаклаш ҳам бефойда. Ота-она, айниқса қиз болага она чин дўст бўлиб, у билан диллашиши, қалб кечинмаларидан хабардор бўлиб туриши ҳам жуда муҳимдир. Қалбан яқинлик бўлмаса фарзанд тарбиясида дарз кетиши мумкин. Чунки бола ичидагиларини ота-онасига айтолмаса, айта оладиган бошқа одам топишга ҳаракат қилади. Бу одам кўпинча ўзининг тенгдошлари ёки Аллоҳ кўрсатмасин ғайри ниятли, фарзандни йўлдан айнитадиган инсон бўлиши мумкин. Фарзандга ҳеч ким ота-онасидек тўғри йўл кўрсатолмайди. Сабаби ота-она боланинг қалбдошларидир. Айниқса онанинг! Чунки она фарзандини дунёга келтирганидан кейин, Аллоҳнинг фазли билан, унинг организмида бола ҳужайралари неча йиллаб туради. Шунинг учун она фарзандини узоқда бўлсада ҳис қилиб туролади, боласининг жони оғриса уники ҳам оғрийди. Аммо баъзан биз фарзандимизни қандай қилиб ёлғизлатиб қўйганимизни, қандай биздан йироқлашиб кетганини билмай қоламиз. Натижада ўзимиз ҳам қалбан уни ҳис қилмай қўямиз. Бу жуда катта фожиа!
Кабира нега массаж курсига боргиси келаётганини ўзи ҳам тушунмаётганди. Массажга унча қизиқмади ҳам. Бор-кел қилиб кунини ўтказиб юрди. Унга кунини ўтказишга янги жой, суҳбатлашадиган янги одамлар, янги дўстлар қизиқ эди холос. Уйда Ғайрат йўқлиги учун Ҳамида ҳам тез-тез Кабирани уйига келиб, ётиб кетадиган бўлди. Бир қараганда Кабиранинг ҳаёти анча тинчиб, ўз ўзанини топиб кетгандек эди. Аммо буларнинг ҳаммаси вақтинчалигини, тез орада Ғайрат ҳам келиб қолишини ўйласа юраги сиқилиб кетарди.
Айниқса онасининг келин қилиш тараддудида, қизларни суриштириб, номзодлар рўйхатини тузиб, тўй хаёлларига билан юргани уни янаям ғамга ботираёрганди. Қайси қиз акасига муносиб? Қани энди, Кабира ҳам ўзига меҳрибон келинойи, акасига вафодор умр йўлдоши топишда ўзи билган яхши яхши қизларни тавсия қилса. Ҳамма сингилларга ўхшаб акасининг уйланишидан қувона олса! Хўш, қиз топилиб, масала ҳам ҳал бўлди дейлик, Кабира орада ҳеч нима бўлмагандек жим юрадими? Келин бўладиган қизга акасининг қанақа разил инсонлигини айтиб уни бадбахтлилдан қутқариши керакми ё четда индамай кузатиши? Акасини бахтини бузсизми ё бир қизни бахтсизликдан қутқарсинми? Хаёлларидан тинмай айланадиган саволларга жавоб тополмай ҳалак эди.
Бугун кечқурун Ҳамида Кабираларникига ётишга келадиган бўлди. Кабира шу масалада Ҳамида билан гаплашиб олишни ният қилганди. Аммо дугонасининг кайфияти йўқлигини кўриб фикридан қайтди. Аксинча, у бугун Ҳамидани тинглаши керак экан. Ота-онаси ажрашишганидан кейин дарров уч йил ўтиб кетибди. Бувисининг ҳам сочи оқариб, қон босими кунда кун ора ошиб мазаси бўлмай қолади. Ўша-қизи аразлаб келган кундаёқ у қизини олдига олиб гаплашганди:
-Мен сени феълингни жуда яхши биламан.

#Кабира

Давоми бор...

@drabllar
😢3934👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ким Қайси Мучалда Туғилган ❤️❤️❤️

Мучалингизни танлаб ўзингизни характерингизни билиб олинг қандай инсон экансиз ?


Сигир 🐄                От 🐎

Сичқон 🐀          Қўй 🐑

Йўлбарс  🐅        Маймун 🐒

Қуён  🐇         Товуқ 🐓

Балиқ    🐟          Ит 🦮

Илон   🐍            Тўнғиз 🐖


Билиш учун пастдаги мучалингизни босинг 🌹👇🏾
2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бахтли бўлиш учун эркак ва аёлга нималар керак? 😂

Кимга юборишни яхши биласиз.

@drabllar
🤣152
Yuzini nurli tiniq va chiroyli boʻlishini istaganlar uchun Qur'oni Karimda bir oyat borki unda ajoyib sir yashiringan.

Baʼzilarda husnbuzarlar va ulardan qolgan dogʻlar boʻladi ulardan xalos boʻlish uchun ushbu duoni yodlab har kuni shu ishni qilsa yuzi nurli va goʻzal boʻladi.

Batafsil koʻrish uchun tezroq kanalga obuna boʻling....
1