davletovuz
81.9K subscribers
7.95K photos
2.02K videos
160 files
11.1K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Акция давом этмоқда: UZCARD ва Click Tez QR орқали тўлов қилганда 3% кешбек тақдим этади

Tez QR хизматидан фойдаланган ҳолда терминалларда Click иловаси орқали UZCARD карталаридан тўлов қилинганида ҳар бир харид учун 3% миқдорда кешбек оласиз.

Тўлов қилишдан аввал сотувчига хабар беринг, QR-код пайдо бўлишини кутинг, илованинг “QR сканер” бўлимида уни сканерланг, UZCARD картасини танланг ва тўловни тасдиқланг.

Акцияда иштирокингизни “Katta cashback” бўлимида тасдиқланг. Кешбекдан Click иловасида фойдаланиш ёки картага ўтказиш мумкин.

Акция 31.12.2025гача амал қилади.

Батафсил маълумот
ҳавола орқали.

Реклама
Депутатлар томонидан фермер ва деҳқонларнинг гарданига янги мажбурият ва жарималар юклашга оид қонун лойиҳаси ижтимоий тармоқлардаги тор соҳа пабликларида, айниқса, фермерлар, қишлоқ хўжалиги вакилларининг кескин эътирозига сабаб бўлмоқда. Ушбу эътирозларни тизимлаштирадиган бўлсангиз, умумий картина ва кайфиятни кўришингиз мумкин.

Биринчидан, ёзнинг чилласида фермер даласида сарғайиб юрганида, ўлганнинг устига тепган қилиб, салқин кондиционерли хонасида ўтирган қонун ташаббускорлари, депутатлар яна фермерлар иштирокисиз, уларнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олмасдан қарор қабул қилишмоқда. Мавридини қаранг. Фермерлар, деҳқонлар аллақачон қарор қабул қилиш жараёни иштирокчиси эмас, уларнинг профессионал уюшмалари эса аллақачон вазирлик ва ҳукумат чизиғидан чиқмайдиган тишсиз ташкилотга айланиб қолган. Энг ачинарлиси, бундай ташаббуслар айнан шундай ташкилотлар орқали илгари сурилмоқда.

Иккинчидан, янги мажбурият ва юкламалар фермерлар учун умумий вазиятнинг ёмонлашуви фонида юз бермоқда, охирги икки йилда пахта ва ғалла нархларининг ҳукумат томонидан манипуляция қилингани оқибатида фермерларда рағбат, даромад камайди, ишончсизлик ортди, ходим ёллаш имконияти пасайди. Жуда кўпчилик қарзи ортганини айтган.

Учинчиси, ҳар тўртта комментнинг биттаси сув йўқлиги ёки танқислиги ҳақида бўлмоқда. Экологик муаммо чуқурлашиб бораётгани рост, лекин сув тақсимотида ҳам адолатнинг кўзи яна кўр бўлиб қоляпти. Дала чети тугул, асосий далага сув муаммо бўляпти, деб ёзғирмоқда фермерлар.

Яна бир масала. Дала четига экин экишнинг илмий асоси борми? Ёки шунчаки ўзидан-тўшови қиммат тадбирми? Айрим изоҳларда дала чети дея фермер асосий еридан жой ажратилиб, кўзбўямачилик қилинаётгани ҳам айтилган. Бу эса аксинча пахтага ишлов бериш, агротехника тадбирларини амалга оширишни қийинлаштирмоқда, қайтамга зарар келтиряпти.

Оқибат ҳақида. Жазо чораларини қўллаш яна инсон омилини юзага келтиради, яъни жарима баённомасини шартли Тошмат расмийлаштиради, инсон омили эса доимо коррупциянинг ўчоғи бўлиб келган. Балки керак эмасдир.

Шундай экан, “бизники тўғри, биз фермердан кўра кўпроқ нарса биламиз” демасдан, балки фермер ва деҳқонлар олдидан бир ўтилса, уларни ҳам эшитиб бундай ишларга қўл урилса, ҳеч бўлмаса давлат институтларига нисбатан борган сари пасайиб бораётган ишончга яна дарз етказилмаган бўлар эди.
Шавкат Мирзиёев Эронга нисбатан олиб борилган ҳарбий ҳаракатлар ҳақида

…Эрон Ислом Республикасига нисбатан олиб борилган ҳарбий ҳаракатлар бутун минтақани уруш гирдобига тортиш, кенг миқёсдаги экологик ҳалокат ўчоғининг вужудга келиш хавфини туғдирди.

Эрон ва Исроил ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича эришилган келишувни қўллаб-қувватлаймиз. Ушбу қарорни минтақадаги кескинликни юмшатиш, хавфсизликни тиклаш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳолаймиз.

Бу келишув барча муаммоларни дипломатик ва конструктив музокаралар йўли билан ҳал этиш учун мустаҳкам замин яратишига ишонамиз.

Оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик ва уларни ишлатишдан тийилиш халқаро хавфсизликнинг энг долзарб масаласи эканини инобатга олиб, дунё ҳамжамиятини яна бир бор ядро қуролидан холи ҳудудлар географиясини кенгайтиришга чақирамиз.

Манба
2024 йилда Yandex Go хизматларида Ўзбекистон бўйича фаолият юритган ҳайдовчилар, курьерлар ва ҳамкор автопарклар тахминан $530 миллион даромад топди. 2025 йилнинг дастлабки олти ойида эса уларнинг умумий даромади яна $340 миллиондан ошди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан анча юқори кўрсаткичдир.

Даромадлар ўсиши шундан далолат берадики, такси ва етказиб бериш хизматларида буюртма бажариш кўпроқ одамлар учун бир марталик иш эмас, балки барқарор даромад манбаига айланмоқда.

Аниқ рақамларга кўра, 2025 йил июнь ойида Yandex Go орқали 179 минг ҳайдовчи ва 49 минг курьер буюртма бажарган.

Манба
Марказий банк 2025 йил 1 июль ҳолатига тижорат банкларида микроқарз ва автокредитларнинг ставкаларини эълон қилди. Регуляторга кўра, бундан буёғига таҳлилий ахборот доимий равишда бериб борилади.

Маълумотлар Марказий банк Кредит ахбороти давлат реестри базасида асосида шакллантирилган бўлиб, фуқароларга банкдан микроқарз ёки автокредит олишда таққослашга ёрдам беради.
Ўзсаноатқурилишбанк Сурхондарёда маҳалла банкирлари учун тимбилдинг ташкиллаштирди

4 июль куни Сурхондарё вилоятида Ўзсаноатқурилишбанк (SQB) томонидан маҳалла банкирлари ва ёрдамчи агентлар учун тимбилдинг тадбири ўтказилди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — аҳоли билан маҳалладаги иш самарадорлигини кучайтириш ҳамда жамоавий ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат бўлди.

Иштирокчилар янги молиявий маҳсулотлар тўғрисида маълумотга эга бўлишди. Шунингдек, банк олдида турган вазифалар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва аҳолини иш билан таъминлаш каби масалалар муҳокама қилинди.

Интерактив ўйинлар ва тажриба алмашинуви жамоада бирдамликни янада кучайтирди. Энг фаол иштирокчилар алоҳида эътироф этилди. Тадбир якунида иштирокчилар Саросиё ҳудудида жойлашган “Сангардак” дам олиш масканига ташриф буюришди. Ушбу саёҳат уларда илиқ хотиралар қолдирди.

Реклама
Президентнинг тадбиркорлар билан Очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида меҳмонхона соҳаси, мувофиқликни баҳоловчи ва аудит идоралари вакиллари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман, Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси ва Туризм қўмитаси раҳбарлари иштирок этмоқда.
Мулоқот давомида тадбиркорларни қийнаётган муаммолар ва соҳадаги тизимли камчиликлар муҳокама қилинмоқда, амалий ечимлар таклиф этилмоқда.

Муҳокамани жонли эфир орқали кузатиш имкони мавжуд.
Шу кунларда уйингизда/ишингизда чироқ кўп ўчяптими?
Anonymous Poll
58%
ҳа
39%
йўқ
3%
Ўзбекистонда эмасман.
Президент қарори мазмун-моҳияти тадбиркорларга тушунтирилмоқда

Давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан Очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида ҳунармандчилик ва заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва сотиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар учун очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.

ССП, Бизнес-омбудсман, Солиқ ва Божхона қўмиталари, шунингдек, Ҳунармандлар, Заргарлар ва Кичик бизнес уюшмалари раҳбарияти иштирокидаги тадбирда президентнинг “Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилояти ЙҲХБ бошлиғи лавозимидан олинди

Подполковник Акмал Аҳмедов турмуш ўртоғига тегишли Малибунинг 100 дан ортиқ жарималари бекор қилингани ортидан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
🌱 Атроф-муҳитни ҳимоя қилишни ўзингиздан бошланг, Green University'га ҳужжат топширинг

Бу университет орқали сиз нафақат замонавий билим ва кўникмаларга эга бўласиз, балки Ўзбекистонда ҳам, хорижда ҳам талаб юқори бўлган ва яхши маош тўланадиган мутахассисга айланасиз.

🎓 Бакалавриат йўналишлари:
• Атроф-муҳит ва барқарор бошқарув
• Атроф-муҳит ва иқтисодиёт
• Экология ва давлат бошқаруви
• Экологик муҳандислик ва қайта тикланувчи энергия
• Барқарор туризм ва экотуризм бошқаруви

🎓 Магистратура йўналишлари:
• Барқарор ривожланиш
• Барқарор молия
• Атроф-муҳит ҳуқуқи
• Атроф-муҳит соҳасида оммавий коммуникация
• Табиатни муҳофаза қилиш
• Барқарор туризм
• Циркуляр иқтисодиёт
• Гидрометеорология ва сув хўжалиги
• Барқарор шаҳарсозлик
• Иқлимга чидамли ўрмон хўжалиги
💻 Ариза топшириш учун.

📞 1157
👉🏻 www.greenuniversity.uz

Реклама
Ўзбекистонда 2025/2026-ўқув йили учун давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовлари 14 июлдан 23 июлга (10 кун) қадар бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги.

Тест синовлари кунига 2 сменада ташкил этилади: 1-смена соат 08:00 да, 2-смена 15:00 да бошланади. Абитуриентлардан тест синовлари бошланишидан камида 1,5 соат олдин белгиланган ҳудудга паспорт (ID карта) ва абитуриент рухсатномаси билан етиб келишлари талаб этилади.

Онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга рухсатнома my.uzbmb.uz сайти орқали берилмоқда. Агентлик ўқишга топширганлардан ўзларига тегишли рухсатномани юклаб олишларини ҳамда чоп этиб қўйишларини сўради.

Рухсатномада белгиланмаган бошқа ҳудуд, кун ва сменада тест синовларида иштирок этишга рухсат этилмайди. Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган, шунингдек, кечикиб келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди.
Айни пайтда Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик дорасида IT-компаниялар, контент провайдерлар ва давлат харидларида фаол иштирок этувчи тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилмоқда.

Учрашувда тадбиркорлик фаолиятидаги муаммолар ва тўсиқлар муҳокама қилинмоқда. Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман, Рақамли технологиялар вазирлиги, молия, солиқ, давлат харидлари ва лицензиялаш соҳалари учун масъул идоралар вакиллари иштирок этмоқда.

Мулоқот YouTube орқали жонли эфирда намойиш этилмоқда.
Андижон давлат университетида ректор, бош ҳисобчи ва яна 11 киши 53,6 млрд сўм давлат маблағларини талон-торож қилгани аниқланди. Улар стипендия, контракт, ётоқхона, устама ва рағбатлантириш пулларини сохта ҳужжатлар орқали ўзлаштириб келган.

Университетда 17 йилдан бери бош ҳисобчи бўлиб келган Алимжон Маҳмудов 6,5 йилга, собиқ ректор Акром Йўлдошев эса 6 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Жами зарар – 53,6 млрд сўмни қоплаш мақсадида айбдорларнинг банкдаги маблағлари, 7 та машина, 3 та уй, меҳмонхона ва тилла буюмлари мусодара қилинган.
Ўзбекистон фуқаролари учун Канада, Аргентина, Австралия визаларини олиш тартиби соддалаштирилиши мумкин

Ташқи ишлар вазирлигида “VFS Global” халқаро компаниясининг МДҲ ва Шарқий Европа мамлакатлари бўйича минтақавий директори Ш. Мишра ҳамда Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Т. Тўйчиев билан учрашув бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ҳудудларида “VFS Global” офислари тармоғини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Жамоавий гуруҳлар аризалари юзасидан компания ходимларининг сайёр қабулларини ташкил этиш механизмларини жорий этиш юзасидан келишувга эришилди. Ушбу хизмат шакли тўловли бўлиб, чекка ҳудудлардаги фуқароларга Тошкент ёки Самарқандга бормасдан виза хизмати олиш имконини яратади.

Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари учун республикада дипломатик ваколатхоналари мавжуд бўлмаган давлатлар (жумладан, Канада, Аргентина, Австралия ва бошқалар) визаларини расмийлаштириш тартибларини соддалаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Аккредитациядан ўтган консулликлар мавжуд эмаслиги туфайли бундай ҳолларда виза расмийлаштириш ортиқча вақт ва харажат талаб этади. Шу муносабат билан Ўзбекистон томони жараёнларнинг бир қисмини мамлакатимизга кўчириш, жумладан, “VFS Global” маҳаллий офислари орқали биометрик маълумотлар топшириш ва онлайн суҳбатлар ўтказиш имконини кўриб чиқишни таклиф этди.