Божхона қўмитасида IBM компанияси билан ҳамкорликда “Сунъий интеллектни қўллаш орқали товар тўғрисидаги маълумотлардан алоҳида таснифларни идентификация қилиш” пилот лойиҳасини амалиётга жорий этиш бўйича тақдимот бўлиб ўтди.
Қўмитанинг Ахборот-коммуникация технологиялари ва киберхавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи А.Дўсмухамедов меҳмонларни ташрифи билан қутлар экан, мазкур пилот лойиҳа ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Учрашувда қайд этилишича, божхона органлари фаолиятини, божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларини рақамлаштиришда энг аввало хавфларни таҳлил қилиб, танлаб текширишга асосланган ахборот тизимларининг роли катта.
Мазкур тизимлар фаолиятида эса сунъий интеллект унсурларидан кенг фойдаланиш ҳозирда соҳа мутассадилари олдидан турган энг бирламчи вазифалардан ҳисобланади.
Масалан, ҳозирда божхонада сунъий интеллект кўмагида декларацияларни божхона ходимининг иштирокисиз, яъни инсон омилисиз расмийлаштириш йўлга қўйилган. Натижада, илгари божхона ходими 2-3 соат сарф этган жараён ҳозир тизим кўмагида саноқли сония ва дақиқаларда амалга оширилмоқда.
Аҳамият беринг, жорий йилнинг ўзида қиймати 5 млрд АҚШ долларига тенг 80 мингдан ортиқ божхона юк декларациялари инсон аралашувисиз автоматик расмийлаштирилди.
Ҳозирда сунъий интеллект элементларини қўллаган ҳолда товарларнинг ТИФ ТН кодини башорат қилиш ҳамда БЮДдаги транспорт ҳаражатларини ҳисоблаш модуллари ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилган.
Тақдимоти ўтказилган пилот лойиҳа эса бу йўналишдаги ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқади.
Хусусан, келгусида катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш, булутли маълумотлар ва тил моделларидан фойдаланиш орқали божхона органларига зарур бўлган маълумотларни қайта ишлаш ҳамда товар тўғрисидаги маълумотлардан алоҳида таснифларни идентификация қилиш имкони юзага келади.

Ҳудудлардан хабарлар
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги ишлаб чиқариш корхонасида сайёр учрашув ўтказди.
Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан қуёш панелларини ўрнатиш ва унинг афзалликлари юзасидан жойларда тарғибот ишлари давом эттирилмоқда.
Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида жойлашган тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонага қуввати 45 кВт қуёш панелларини ўрнатиш ишлари бошланди.

Бугун Божхона қўмитаси Раиси ҳузурида
бўлиб ўтган хизмат йиғилиши республика миқёсида қуёш панеллари ўрнатилишини назорат қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга қаратилди.
Йиғилишда Божхона қўмитаси Марказий аппаратининг тегишли таркибий тузилмалари ҳамда видеоконференция орқали Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, “Тошкент-АЭРО” ИБК, Божхона институти ҳамда барча божхона постлари бошлиқлари иштирок этди.
Таҳлилларга кўра, ҳозирга қадар республикадаги 74 мингдан зиёд объектга 695 МВт қуёш панеллари ўрнатилган.
Давлатимиз Раҳбарининг топшириғи асосида Наманган тажрибасини республиканинг бошқа ҳудудларига жорий этиш борасидаги божхона органлари томонидан олиб борилган тарғибот ишлари ҳам ўз самарасини бермоқда.
Натижада сўнгги бир ойнинг ўзида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги 134 та корхонага 25 МВт қуёш панеллари ўрнатилиб, бу борада самарадорлик 2 баробарга ошди. Шундай қилиб, уюшма таркибидаги 412 та корхона “яшил энергия”дан фойдаланмоқда.
Ҳозирда божхона омборларида четдан келтирилган 6,3 млн долларга тенг қуёш панеллари ва инверторлар сақланмоқда. Шу боисдан йиғилишда божхона омборларида сақланаётган қуёш панеллари ва инверторларни эркин муомалага чиқаришни жадаллаштириш орқали қуёш панелларини ўрнатишга доир кўрсаткичларни янада ошириш имконияти таҳлил қилинди.
Шунингдек, қуёш панелларини ўрнатиш борасида божхона органлари идоравий намуна кўрсатиши учун бир қатор таклифлар илгари сурилди.
“Яшил энергия” платформасини такомиллаштириш, хусусан ишчи ҳолатдаги қуёш панелларига доир маълумотларнинг тизимда онлайн акс этиб боришини таъминлаш масаласи кўриб чиқилди.
Йиғилиш якунида масъулларга ушбу йўналишдаги топшириқлар ижросини сўзсиз таъминлашга қаратилган аниқ ва муддатли топшириқлар берилди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қуёш панелларини ўрнатишда жорий қилинган қатор қулайлик ҳамда имтиёзлар
Жиззах вилояти божхона бошқармаси масъуллари томонидан бу борада батафсил тушунчалар бериб борилиши натижасида корхоналарга қуёш панеллари ўрнатилмоқда.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ишларини кейинги сифат босқичига олиб чиқиш масалаллари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
—
Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по вопросам перехода на качественно новый уровень работы по сокращению бедности.
#Mirziyoyev #videoselektor #kambagallik #bandlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

#donolar_bisotidan
#kun_hikmati
Донолар бисотидан
Мен ўзини кўз-кўз қилишга муҳтож бўлмаган, ўзида маънавий фазилатларни намоён этган гўзалликни афзал кўраман.
Робиндранат Тагор

Давлатимиз Раҳбарининг қўшни давлатлар билан дўстона, очиқ, ўзаро манфаатли ва конструктив ташқи сиёсати туфайли сўнгги етти йилда биргина Қирғизистон билан товарларнинг ташқи савдо айланмаси 3 баробарга ошди.
Қирғизистон билан чегарада жойлашган божхона постлари орқали ҳаракатланган фуқаролар, юк автотранспортлари ва темир йўл вагонлари сони 7 баробарга ошди.
Аҳамият беринг, 2017 йилда иккала давлат ўртасида 2,3 миллион нафар фуқаролар ҳаракатланган бўлса, бу рақам 2023 йилга келиб 16 миллион нафарга етди.
Айниқса, қирғиз ҳамкорлар билан товарлар экспорти ва импортини амалга ошираётган тадбиркорларимиз сони 2,7 баробарга ошди.
Бугун узоқ йиллик танаффусдан сўнг фаолияти қайта тикланаётган “Қорасув” ва “Учқурғон” чегара божхона постлари юқоридаги кўрсаткичларининг янада ошишига ижобий рағбат беради.

“Қорасув” чегара божхона пости тантанали равишда очилди!
Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Қорасув шаҳрида жойлашган “Қорасув” чегара божхона пости 15 йиллик танаффусдан сўнг яна ўз фаолиятини қайта тиклади.
Президентимизнинг оқилона сиёсати натижасида қўшни давлатлар билан ўзаро тенг манфаатли ва дўстона алоқалар тикланиб, икки давлат раҳбари ўртасидаги келишувга асосан Ўзбекистоннинг “Қорасув” ва Қирғизистоннинг “Корасуу” ўтказиш пунктларининг фаолияти қайта тикланиши белгилаб олинган эди.
“Қорасув” чегара божхона пости 3 гектардан зиёд майдонга эга бўлиб, бу ерда улкан қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.
Эндиликда бу ерда кунига 12 минг нафардан зиёд фуқаролар ўтиб-қайтишлари мумкин.
Пост орқали йўловчилар асосан ёпиқ иншоотлар бўйлаб ҳаракатланишади. Постда божхона назорати ва расмийлаштирувини тезкор ва самарали амалга ошириш учун барча шароитлар назарда тутилган.
Постнинг очилиши қўшни давлат фуқаролари учун ҳам бир қатор қулайликларни юзага келтиради.
Жумладан, Қирғизистон Республикасининг Ўш вилоятидан Жалолобод вилоятига ўтиш учун шу вақтга қадар 120 км масофа босиб ўтилган бўлса, энди ушбу масофа 101 км.га қисқариб, Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб транзит тарзида атиги 19 км ҳаракатланиш, кифоя.