Республиканский Онкологический Центр - Онкология Ўзбекистон
2.02K subscribers
8.69K photos
868 videos
23 files
3.54K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2024 йил 17-18 май куни “Аёллар саломатлиги: кўкрак бези ва бачадон бўйни саратони скрининги ва профилактикаси” мавзусидаги Ўзбекистон онколог ва радиологларининг ХХ анжумани.

/telegram | sayt | instagram
Президент Шавкат Мирзиёев Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази томонидан амалга оширилаётган ишлар ва янги таклифлар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился
с презентацией о деятельности и новыми предложениями Центра проектов здравоохранения.


/telegram | sayt | instagram
❗️Тадқиқот: Сигаретани электрон сигаретга алмаштириш ўпка саратонидан ўлиш эҳтимолини икки баравар оширади.

Олимлар сигаретани ташлаб унинг ўрнига электрон сигаретага ўтган деярли 4,3 миллион кишидан маълумот тўплашди. Улардан қарийб 54 минг киши ўпка саратонига чалинган ва 6351 киши вафот этган.

/telegram | sayt | instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Хабар берганимиздек, кеча Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида соғлиқни сақлаш соҳасининг бугунги ҳолати, амалдаги тиббиёт тизимидан аҳолининг қанчалик розилиги, бу йўналишдаги муаммолар, уларнинг ечимлари ҳамда келажакдаги истиқболли режаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

📊 Унда 2024 йилнинг биринчи чорагида соҳада амалга оширилган ислоҳотларнинг самарадорлиги атрофлича таҳлил қилинди.

🖥
Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи А. Худаяров вазирлик томонидан ушбу даврда бажарилган ишлар ва галдаги муҳим вазифалар хусусида маълумот берди.

/telegram | sayt | instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Президент Шавкат Мирзиёев 21 май куни Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази томонидан амалга оширилаётган ишлар ва янги таклифлар тақдимоти билан танишди.

🔬 Унда давлатимиз раҳбарининг шу йил 22 январдаги қарорига мувофиқ тузилган ушбу марказ томонидан
бирламчи бўғин ва тез тиббий ёрдам тизимини такомиллаштириш, давлат тиббий суғуртасини жорий этиш, дори-дармонлар харидини тартибга солиш бўйича ишлаб чиқилган қатор таклифлар атрофлича таҳлил қилинди.

🖥
"Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази" лойиҳа офиси директори Элдор Одилов бу борада амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар хусусида маълумот берди.

/telegram | sayt | instagram
РИОваРИАТМ Навоий филиалида профессор Тилляшайхов М.Н бошчилигида Некова Г.О. Рахимов С.С. Тўйев Х.Н. ташриф буюришди ва бир нечта юқори технологик амалиётлар ва беморларни кўригида амалий ёрдам беришди.

/telegram | sayt | instagram
❗️Коронавируснинг Омикрон оиласига тегишли FliRT номли янги варианти тарқалмоқда

🦠 Дунёда коронавируснинг янги FLiRT вариантлари, жумладан, вируснинг KP.2, KP.1.1, KS.1 турлари билан касалланиш ҳолатлари аниқланмоқда. Уларнинг барчаси аввалги турларга қараганда хавфсизроқ экани айтилмоқда.

📎 Янги тур генетик коддаги мутациялар номлари шарафига FLiRT деб аталган.

📋 FLiRT Омикрон оиласига тегишли бўлиб, дастлабки маълумотларга кўра, бутун дунёда доминантга айланиши мумкин. FLiRT вариантларининг белгилари омикронникига ўхшайди: иситма, йўтал, томоқ, бош ва мушак оғриқлари, ҳолсизлик, таъм ёки ҳид билмаслик.

🔷 FLiRT вариантининг тарқалиши туфайли АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) бу йилги ёзда Америкада коронавирус ҳолатлари кўпайишини тахмин қилмоқда. CDC маълумотларига кўра, март ойининг бошидан бери FLiRTнинг Қўшма Штатлардаги жами коронавирус ҳолатларидаги улуши 11 май ҳолатига кўра 3,8 фоиздан 28,2 фоизгача кўтарилган.

🗂 Буюк Британияда бу вариантлар 15 май ҳолатига кўра, барча ҳолатларнинг 21 фоизини ташкил қилган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига қараганда, FLiRT 14 та Европа давлатида ва Исроилда аниқланган.

🧑🏻‍💻 Мутахассисларнинг фикрига кўра, омикроннинг сўнгги турларини беморлар “нисбатан осон” бошдан кечирмоқда, улардан ўлим даражаси юқори эмас. Шунинг учун янги турлардан жиддий ўзгаришларни кутмаса ҳам бўлади. Аммо якуний хулосалар, шу жумладан эмлаш зарурати ҳақида, турли тадқиқотлар натижаларига таяниб, масалан, вирус геномларини ўрганиш асосида гапириш мумкин.

📌 Мутахассислар нима бўлганда ҳам қўлларни тез-тез ювиш, биноларни шамоллатиш, иш жойлари ва анжомларни дезинфекция қилиш, касаллик белгилари бўлган одамлар билан мулоқот қилмаслик каби профилактика чораларини эътиборсиз қолдирмасликка чақирмоқда.

/telegram | sayt | instagram
Бухорода бўлиб ўтган Онкологларнинг XX конференцияси юртимиз оммавий ахборот воситаларида чоп этилиши давом этмоқда

Kanalga obuna boʻling va bizni kuzatib boring:   
https://tttttt.me/cancercenteruz
http://cancercenter.uz
https://www.instagram.com/onkologiya_cancercenteruz
Tibbiyot xodimlarining kasbiy malakasini rivojlantirish markazi mustaqil izlanuvchisi Murodov Yusuf Jo’raboyevichning “Boshmiya astrasitomalairida komleks davolashni takomillashtirish” mavzusidagi 14.00.14-14.00.28-"Onkologiya, neyroxirurgiya" ixtisosligi bo‘yicha falsafa doktori (Phd) ilmiy darajasini olish uchun dissertatsiya ishining rasmiy himoyasi bo‘lib o‘tdi.

|telegram | sayt | instagram