Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотни экспертлари онкология марказига ташриф буюриб марказ директори профессор Тилляшайхов Мирзағолиб Нигматович билан учрашув ўтказди.
Давлатимиз раҳбари томонидан “Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилиниши ҳам аёллар саломатлигини асраш йўлидаги яна бир муҳим қадамлардан бўлди.
ЖССТ бачадон бўйни ва кўкрак саратонининг олдини олиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
ЖССТнинг бачадон бўйни саратонини бартараф қилишни тезлаштириш бўйича глобал стратегиясида 9-14 ёшдаги қизларни одам папиллома вирусига карши эмлаш тавсия этилган.
ЖССТнинг тегишли стратегиясига кўра, 2030 йилга бориб қуйидаги учта глобал мақсадни тўлиқ амалга ошириш белгиланган:
1)Қизларнинг 90 фоизини одам папиллома вирусига қарши тўлиқ эмлаш.
2)Аёлларнинг 70 фоизини ўз вақтида скрининг текширувидан ўтказишни таъминлаш.
3) Саратонолди ҳолатлар аниқланган аёлларни даволаш қамровини 90 фоизга етказиш.
Тиббиётнинг бирламчи бўғинида 30-65 ёшдаги аёлларнинг электрон базаси шакллантирилиб, уларни тиббий кўрикка таклиф қилиш тизими яратилмоқда.
ҳар йили 30-50 ёшдаги аёлларда бачадон бўйни саратони скрининги одам папилломаси вирусини полимераза занжирли реакция текшируви усули орқали аниқлаш ҳамда суюқлик цитологияси усулида текшириш йўли билан амалга оширилади;
манфий натижа аниқланганда, улар 10 йилдан сўнг қайта текширувдан ўтказилади, натижа мусбат бўлганда эса аёллар қўшимча текширувга йўналтирилади;
саратонолди ҳолатлар аниқланган аёллар амбулатор даволаниш учун Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий филиалларига йўналтирилади;
30-65 ёшдаги аёллар ҳар 2 йилда бир маротаба тиббиёт ходимлари томонидан бирламчи саралашдан ўтказилади;
кўкрак бези саратони текшируви 45 ёшгача бўлган аёлларда ультратовуш диагностикаси усулида, 45-65 ёшдаги аёлларда эса маммография орқали амалга оширилади.
Скрининг натижасида онкологик касаллик аниқланган беморларни ташхислаш ва даволаш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
telegram | sayt | instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤1👏1🤝1
🔴 🟦 🟦 🟦 ❗️ ЖССТ: Ўзбекистон саратон касаллигига қарши курашда муҳим қадамлар ташламоқда✅ Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳаси илғор хорижий тажриба ва мутлақо янги ёндашувлар асосида трансформация қилинмоқда.📌 Ушбу йўналишдаги ишларнинг давоми сифатида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Саратонга қарши курашиш миллий режасини ишлаб чиқишга бағишланган “Ўзбекистон онкологик хизмат кўрсатишнинг янги босқичи сари: миллий режанинг бошланиши” мавзусида йиғилиш ўтказилди.
📃 Унда юртимиз вакиллари ҳамда ЖССТ экспертлари иштирок этиб, Саратонга қарши курашиш миллий режасини ишлаб чиқиш масалалари, бу борадаги халқаро тажриба, ривожланган давлатларнинг ютуқ ва камчиликлари муҳокама қилинди.📊 Айтиш лозимки, мамлакатимизда саратон касаллигини эрта аниқлаш ва самарали даволаш чораларини кўриш — соҳа вакилларининг эътибор марказида.🔎 2030 йилга қадар 30 – 69 ёшдаги аҳоли орасида онкологик касалликларни профилактик кўриклар орқали эрта босқичда аниқлаб, 5 йиллик умр давомийлиги кўрсаткичларини 2 баробар ошириш, 1 йилгача ўлим даражасини 2 баробар камайтириш, онкологик хасталикка чалинган беморларни даволаш билан тўлиқ қамраб олиш мақсад қилинган.🖥 Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига асосан 2025 – 2030 йилларда Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини назорат қилиш давлат дастури амалга оширилиши кўзда тутилган.
🖇 Тадбирда таъкидланишича, Ўзбекистон саратон касаллигига қарши курашишда муҳим қадамларни ташламоқда. Бунга доир миллий режа эса эришилган натижаларни мустаҳкамлаш учун пойдевор бўлади.
📑 Асосий мақсад — касаллик профилактикаси, уни эрта аниқлаш, даволаш, реабилитация қилиш ва паллиатив ёрдамни ўз вақтида ташкил этиш ҳамда онкологик патологиялар регистрини юритиш орқали аҳоли саломатлигини асраш, хасталаниш ва ўлим даражасини тушириш ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга эришиш.🧑💻 Халқаро экспертлар юртимизда бу соҳадаги ютуқлар ва эҳтиёжларни баҳолаб, мазкур йўналишдаги ишларни барқарор амалга ошириш бўйича тавсияларини берди.
telegram | sayt | instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6❤1🤝1
🩸 Шундай хасталиклар борки, беморларни ундан халос этиш учун донор қонига эҳтиёж туғилади.
🛏 Шу боис қон топширинг, одамлар ҳаётини сақлаб қолинг!
telegram
| sayt
|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#yangi_taraqqiyot_davri
Toshkent │Yangi taraqqiyot davri │21 Yanvar.
telegram | sayt | instagram
👍2❤1👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳаси илғор хорижий тажриба ва мутлақо янги ёндашувлар асосида трансформация қилинмоқда.
telegram
| sayt
|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤1👏1
MUSTAQIL IZLANUVCHILIK DOKTORANTURA PHD 2025
✅️ ✅️ Мустақил изланувчилик- фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражаларига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;
❗️ Стипендия тўланмайди, талабгор ўз иш жойида ишлаб, ўша ташкилотдан маош олиб, мустақил тарзда илмий тадқиқот ишини олиб боради!
❌ Мустақил изланувчилик учун СТАЖ ТАЛАБ ЭТИЛМАЙДИ
✅ Ҳужжатлар:
1️⃣ Объективка;
2️⃣ магистр дипломи;
3️⃣ меҳнат дафтарчаси нусхаси;
4️⃣ илмий ишлар рўйхати;
❗️Илмий иш мавзуси доирасидаги камида 1 илмий мақола ва 2 та конференция тезиси бўлиши шарт!
5️⃣ иш жойидан тавсифнома.
🔍🔍 АСОС
‼️ МУСТАҚИЛ ИЗЛАНУВЧИЛИК УЧУН МИЛЛИЙ ЁКИ ХАЛҚАРО СЕРТИФИКАТ ТАЛАБ ЭТИЛМАЙДИ
telegram | sayt | instagram
👍3👏3🤗1
RIOvaRIATM direktori tibbiyot fanlari doktori professor Tillyashayxov Mirzag’olib Nigmatovich boshchiligida 2025 yil yanvar oyida "Ilmiy kengash"ning 1-yig'ilishi bo'lib o'tdi.
Yig’ilishda Onkologik kasalliklarda klinik protokollarni tuzish va ularni tadbiq qilish to‘g‘risida xisobot, ma’ruzachi klinik protokollar bo‘yicha mas’ul, t.f.d. Kamishov S.V.,
Klinik va eksperimental onkologiya muammo xay’ati faoliyati 2024 yil xisoboti,
ma’ruzachi muammo xay’ati raisi, t.f.d. A.I. Xasanov, RIOvaRIATM doktorantura va klinik ordinatura bo‘limining yillik xisoboti, ma’ruzachi doktorantura va klinik ordinatura bo‘limi mudiri, t.f.n. Karimova N.S. ma’ruza qildilar. Undan tashqari boshqa ko’plab turli masalalar muhokama qilindi.
|telegram | sayt | instagram
👍5❤3🤝1