Республиканский Онкологический Центр - Онкология Ўзбекистон
2.03K subscribers
9.09K photos
885 videos
24 files
3.67K links
Download Telegram
Операция ва реанимация хоналаридаги видеоёзувларни бир йил сақлаш талаби жорий этилмоқда

Шунингдек, 2025 йил 1 январдан тиббий фаолиятни амалга ошириш учун янги лицензия талаблари жорий қилинмоқда.

|telegram | sayt | instagram
Камёб касаллик: Ўт пуфаги саратони кимларда кўпроқ учрайди?

🔬Ўт пуфаги саратони — кам учрайдиган онкологик касаллик. У одатда 50 ёшдан ошган кишиларда аниқланади. Асосий хавф гуруҳига мансуб тоифа — аёллар.

🏥 Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири, тиббиёт фанлари номзоди Олимжон Имомов ушбу хасталикнинг келиб чиқиш сабаблари, аломатлари, диагностика ва муолажа усуллари ҳақида маълумот берди.

▶️ — Бу патологияни келтириб чиқарувчи сабаблар кўп, — дейди мутахассис. — Ўт-тош ва жигар касалликлари, ўт пуфаги полиплари ва инфекциялари, сурункали холецистит, чекиш, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, нотўғри овқатланиш, семизлик, кимёвий канцерогенлар муҳитида ишлаш каби омиллар шулар жумласидан.

🩺 Хасталик чоғида қорин оғриғи, айниқса, қориннинг юқори ўнг қисмида шишиш, тана ҳарорати кўтарилиши, сабабсиз вазн йўқотиш, кўнгил айниши, қайт қилиш, терида қичишиш, баданда, пешоб ва ахлатда сарғайиш белгилари кузатилади.

📌 Аммо ушбу аломатлар бошқа хасталиклар симптомлари билан жуда ўхшашлиги туфайли кўпинча бу патологияга кеч босқичда ташхис қўйилади. Оқибатда беморнинг саломатлиги ва ҳаёти жиддий хавф остида қолади.

📊 Касалликнинг тўрт ривожланиш босқичи бор. Илк босқичда ўсимта фақат ўт пуфагининг шиллиқ қаватига, иккинчи босқичда мушак қаватига таъсир қилади. Бироқ у бошқа органларга тарқалмайди.

♻️ Учинчи босқичда неоплазма ўт пуфагидан ташқарида ўсиб, лимфа тугунларига таъсир қилади. Сўнгги босқичда хавфли ўсма жигар бўйлаб тарқалади.

🔎 Хасталикка ташхис қўйиш жараёни одатда қорин бўшлиғининг ультратовуш текширувидан бошланади. Бу кўрик тури ўсма ва унинг жойлашувини аниқлашга ёрдам беради.

🖥 Аммо мазкур жараёнда компьютер томографияси ва магнит-резонанс томография асосий роль ўйнайди. Тиббий хулосаларни тасдиқлаш учун турли лаборатория таҳлиллари ҳам талаб этилади.

💉 Агар беморда ўт пуфаги саратони эрта босқичда аниқланса, бу дарддан тўлиқ халос бўлиш эҳтимоли юқори. Муолажалар касаллик босқичига, саломатлик кўрсаткичларига кўра индивидуал равишда белигиланади.

✂️ Кўп ҳолларда жарроҳлик аралашуви қўлланилиши мумкин. Бунда ўт пуфаги, уни ўраб турган тўқималар, ҳатто жигар ва лимфа тугунларининг бир қисми олиб ташланиши ҳам мумкин. Бундан ташқари, кимётерапия ёки радиотерапия, баъзи ҳолларда икки муолажа усули комбинацияси ҳам қўлланилади.

‼️ Ҳозир марказимизда ушбу касалликка замонавий диагностика технологиялари орқали ташхис қўйиш ва илғор усуллар ёрдамида даволаш йўлга қўйилган.

|telegram | sayt | instagram
Onkologiya markazi va  uning filiallari o'rtasidi 30.07.2024 yil navbatdagi rejali VKS konferensiya tadbiri bo'lib o'tdi.

RIOvaRIATM direktori t.f.d. professor Tillyashayxov Mirzag’olib Nigmatovich barcha filialllar bilan xafta davomida yurtimiz tibbiyotida va hususan onkologiya tizimida yuz bergan xodisalar, yangiliklar, tabadırlar, mobil mammografda skring tekshiruvlarini ko'paytirish, dori muddatlariga axamaiyat berilishi, telemeditsinada bemorlar muxokamasi, medio xisobat, fuqora murojatlari masalalari ko'rib chiqilib muxokama qilindi. PETga limit tugaganligi, sayyor qabullarda aktiv ishtirok etish, yopilgan filiallar bemorlari order bilan kelishi aytib o’tildi. Qashqadaryo, Qo’qon, Sirdaryo filiallari doktorlariga maqsadli tayanch doktoranturaga oqishga topshirish aytildi.

telegram | sayt | instagram
Ҳурматли Фатима Джамаловна !

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази маъмурияти ва жамоаси номидан Сизга кўп йиллик сермаҳсул ва фидоий ҳизматларингиз учун рахмат айтамиз. Сизга соғлик-саломатлик, оилавий бахт, узоқ ва сермаҳсул умр, фаровон ҳаёт ҳамроҳ бўлсин. Нафақат марказимиз, балки бутун ўзбек тиббиётининг рентгенология соҳасида ҳам илмий, ҳам амалий томондан қўшган ҳиссангиз тақсинга сазовор! Тайёрлаган кўплаб юқори малакали шогирдларингиз билан биргаликда узоқ йиллар давомида Юртимиз тиббиётига жуда катта ҳисса қўшдингиз! Сизга бундан кейинги ишларингизда ҳам улкан ютуқлар ва муваффақиятлар тилаб қоламиз!
РИОваРИАТМ директори профессор Тилляшайхов Мирзаголиб Нигматович.

|telegram | sayt | instagram
RIOvaRIATM va uning filiallaridan 200 dan ortiq shifokorlari chet davlarlarning nufuzli klinikalarida malaka oshirib qaytib ish faoliyatini davom ettirmoqdalar. Azimov Akbarxon Abror o’g’li markaz bilan hamkorlik o’rnatilgan Rossiyaning nufuzli tibbiyot markazida oqishni tamomlab keldi.

telegram | sayt | instagram