arabic.uz (hikmatlar)
34.4K subscribers
15.6K photos
189 videos
5 files
7.61K links
@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal)
@arabicuz (hikmat-kanal)
@arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal)
@arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari
@arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)
Download Telegram
9094. Касалликлар - инсонни тарбиялашдаги сабаблардан биридир
Аллоҳ таоло барча жиҳозларимизга... Жисмимиздаги барча аъзоларимизга улкан эҳтиёткорликни қилса эди, умуман касал бўлмаслик мумкин бўлар эди. Уйдаги хонтахта ёки стол унга пиёлада сув ёки косада овқат қўйиш учун хизмат қилади. Энди, унинг устига оғирлиги саксон қилограмм бўлган одам чиқиб олса ва стол уни кўтарсачи...
Шунга ўхшаб, инсон жисмидаги ҳар бир аъзо ушбу улкан эҳтиёткорликни олса эди, касалликни буткул, ҳамишага енгган бўлар эди.
Лекин Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бизни касал бўлишимизни ирода этди. Токи касаллик инсонни тарбиялашдаги энг аҳамиятли сабаблардан бири бўлсин.

Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
🚢“Титаник” кемаси. Юзлаб инсонлар томонидан ясалган. Кема капитани ўшанда: “Ушбу кема ҳеч қачон чўкмайди”, деган эди. Илк марта уммонга чиққанидаёқ сувга ғарқ бўлди.
⛵️Нуҳ алайҳиссалом кемаси. Бир инсон ясаган. “Ва у: «Кемага мининглар, унинг юриши ҳам, туриши ҳам Аллоҳнинг исми ила бўлур. Албатта, Роббим мағфиратли ва раҳмлидир», деди”. Ҳуд сураси, 41 –оят.
Бутун атрофни сув босди, фақат угина сувга чўкмасдан нажот топди. Аллоҳга таваккул қилиниб, кафил зот- Аллоҳ азза ва жалла бўлганидан сўнг натижа шундай бўлади.

https://tttttt.me/arabicuz
https://www.instagram.com/arabicuz/
www.arabic.uz
9095. “Саҳиҳул Бухорий” китоби ҳақида
У имом Бухорийнинг энг машҳур китобларидан. Нафақат машҳур балки, барча ёзилган ҳадиси набавий китоблари ичида энг машҳуридир. Унинг соҳиби китоб битилишга ўта ноёб жидду жаҳд билан ёндошган. Уни жамлаш, тартиблаш ва таснифлашга ўн олти йил умрини бағишлаган. Бу ўн олти йил ҳадис талабидаги машаққатли сафар йилларидир.
Имом Бухорий ушбу амалга ундаган сабабни шундай зикр қилади: “Исҳоқ ибн Роҳуйянинг ҳузурида эдим. У зот: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннати ҳақида мухтасар саҳиҳ жамласанглар бўларди» дедилар. Бу нарса қалбимга ўрнашиб қолди. Шундан сўнг “ал Жомеъус саҳиҳ”ни жамлашга киришдим”.
Китобдаги ҳадислар сони 7275та бўлиб, уларни қўл остига жамлаган 600 минг ҳадис ичидан танлаб олган. Чунки у ривоятни қабул қилишда ўта дақиқ ишлаган ва ҳадис ровийси бўйича бир неча шартларни белгилаб олган эди. Улардан, ҳадис ровийсидан ривоят қилаётган киши у билан бир асрда яшаган бўлиши, ҳадисни ундан эшитган бўлиши яъни, ривоятда кўриш ва эшитиш бирга бўлишини шарт этган. Бунинг ёнига яна сиқа, адолат, зобт ва итқон, илм ва вараъ каби шартларни ҳам киритган.
Шунингдек, Бухорий китобга бирон ҳадисни ғусл қилиб ва икки ракат намоз ўқимай туриб киритмагандир.
Имом Бухорий китобини тасниф этишни масжидул Ҳаром ва масжиди Набавийларда бошлаган. Уни токи тўлиқ жамлаб, ёзишдан фориғ бўлмагунча одамларга тақдим этишга шошилмаган. Китобни қайта-қайта, бир неча марталаб текшириб, мурожаат қилган. Шу сабабдан ҳам ҳозирги ҳолига келгунча қадар уч маротаба тартиблаб чиққан.
Ушбу китобни тақдим этиб, кўрсатганидан сўнг имом Бухорийнинг устозлари ва бошқа муҳаддис олимлар уни яхши санаб, ижобий баҳо беришган. Уларнинг орасида Аҳмад ибн Ҳанбал, Алий ибн Мадийний, Яҳё ибн Маъин каби ҳадис илмининг дарғалари, даҳолари ҳам бор эди. Улар Бухорийнинг жамлаган китобидаги ҳадисларнинг саҳиҳлигига гувоҳлик беришди. Улардан сўнг Ислом уммати эътибор ва қабул қилишда Аллоҳ таолонинг Китобидан сўнг турувчи энг саҳиҳ китобни қабул қилиб олди.
Уламолар “ал-Жомеъус саҳиҳ” китобига шарҳ ва таълиқлар битишди, дарс қилиб ўрганишди. Ушбу асар кейинчалик ғайри мусулмон олимларни ҳам эътиборини қамраб олиб, улар томонидан уни дарс қилиб ўрганиш, таржима қилиш борасида ўнлаб китоблар ёзилди.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9096. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ бир бандага яхшиликни ирода қилса, уни (бир) амалга йўналтириб қўяди», дедилар. (Шунда саҳобалар): «Эй Аллоҳнинг Расули, қандай қилиб йўналтиради?» дейишди. У зот: «Ўлимидан олдин уни солиҳ амалга муваффақ қилади, сўнгра жонини қабз қилади», дедилар.
(Имом Аҳмад ривояти).

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9097. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу дедилар: “Мўминга хиёнат ва ёлғондан бошқа инсон табиатига хос барча хислатлар жо этилган, тамғаланган”.

Ибн Абуддунёнинг мавсуъасидан.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9098. Ҳабиб ибн Абу Собит раҳимаҳуллоҳ дейдилар: “Дўсти билан суҳбатлашганда унинг юзига табассум югуриши киши хулқининг гўзаллигидандир”.
“Ровзатул ъуқало” китобидан.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9099. Кишилар бор, фақирликдан қўрқиб ҳаром ейишга чоғланган.
Кишилар бор, ҳаром еб қўйишдан қўрқиб фақирлик ила қийналган. Хоҳлагангизни танланг, албатта бизни Аллоҳ билан белгиланган учрашишимиз бор.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9100. Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Агар яқийн қалбга ўз ҳолатида, лозим даражада ўрнашар экан, қалблар жаннатга иштиёқи ва дўзахдан қўрқувидан парвоз қилган, учиб кетган бўларди”.

“Фатҳул борий” дан.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9101. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Эй Абу Бакр, ширк сизларга чумолининг ўрмалашидан ҳам махфийроқдир. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, ширк сизларга чумолининг ўрмалашидан ҳам махфийроқдир». Уни амалга оширсанг ширкни кўпини ҳам камини ҳам кетказадиган нарсага сени йўллаб қўяйми? Сен: «Аллоҳим, мен Сендан ўзим билган нарсамда Сенга ширк келтиришдан паноҳ сўрайман ва билмаган нарсамга истиғфор сўрайман», деб айтгин” дедилар.

Имом Бухорийнинг “Адабул муфрад” китобидан.


Шарҳ: Ушбу дуо билан банда ширкнинг кўпидан ҳам, озидан ҳам халос бўлар экан. Билиб туриб ширк келтиришдан паноҳ сўраймиз, билмай ширк келтирган бўлсак, мағфират сўраймиз.
Уламоларимиз бошқа ривоятларда бу дуони кунига уч марта ўқиб туриш кераклиги айтилганини таъкидлайдилар.
Ширкнинг чумоли ўрмалашидан ҳам махфийроқ бўлиши риёкорлик, одамлар эшитсин, дейиш ва ўзидан фахрланиш орқали бўлади. Киши ўзини яхши билмагунича, бу разолатлар ундан кетмайди.
Банда ўзини биладиган бўлса, мақтовларнинг барчаси Аллоҳ таолога хос эканини тушуниб етади. Ундай банда ўзига берилган фазл, жамол, камол ва мол Аллоҳ таолонинг унга бериб қўйган омонати эканини англаган бўлади.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9102. Балким, сен ва бомдод намози (га ухлаб қолиш) ўртасидаги тўсиқ иймон заифлиги эмас. Бу ердаги камчилик уйқуга кеч ётишнинг натижаси бўлиб, уни бартараф этишинг мумкин.

Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9103. Каромат истовчи эмас, истиқомат эгаси бўлгин.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9104. Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ дедилар:
“Агар дунё олтину, фоний бўлиб йўқ бўлиб кетувчи бўлса, охират эса сопол бўлиб боқий қолувчи бўлса у ҳолда, фоний бўлувчи олтиндан кўра боқий қолувчи сопол афзал кўрилиши, кўпроқ таъсирлантириши лозим эди.

Энди дунё ҳаёти сопол бўлгани ҳолда охират диёри абадий қолувчи олтин бўлсачи?”

“Тафсири Қуртубий” китобидан.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9105. Қиёмат куни Маҳкамаси қонунларидан
1. (У Кунда, у ерда) махфийлиги бўлмаган делолар, ошкор этиш тақиқланган ҳужжатлар бўлмайди (“ўта махфий”, “конфеденциал”, деган муҳрларсиз): “...ва қиёмат куни унга китоб чиқарамизки, унга очилган ҳолда рўбарў бўлур”, Исро сураси, 13- оят.
2. Кучайтирилган қўриқчилар кузатуви остида келтирилиш: “Ва ҳар бир жон ҳайдагувчи ва гувоҳлик берувчи билан келди”, Қоф сураси, 21 –оят.
3. Зулм, ноҳақлик имконсиз: “...ва Мен бандаларга зулм қилгувчи эмасман”, Қоф сураси, 29- оят.
4. Бу ерда сизни ҳимояловчи адвокат, ҳимоячи бўлмайди: “Китобингни ўқи, бугунги кунда сен ўзингга ўзинг ҳисобчиликка кифоя қилурсан (дейилур)”, Исро сураси, 14-оят.
5. Пора бериш, ўртага воситачи қўйиш имконсиз: “У кунда на мол манфаат берар ва на болалар”, Шуаро сураси, 88-оят.
6. Бошқаларнинг ўхшаш исми шарифлари билан адашиб кетилмайди: “Роббинг унутгувчи бўлмаган”, Марям сураси, 64-оят.
7. Кўрсатмани қўл билан ҳамда нутқ ила қабул қилиб олинади: “Бас, кимнинг китоби ўнг тарафдан берилса, у, мана, менинг китобимни ўқиб кўринглар... Албатта, мен ҳисоб-китобимга йўлиқишимга ишонардим, дейдир”, Ал- Ҳааққаҳ сураси 19-20-оятлар.
8. Ғоибона, йўқ шахсга хукм қилинмайди: “Албатта, барчалари тўпланган ҳолларида ҳузуримизга ҳозир қилингайлар. ”, Йасин сураси, 32-оят.
9. Ҳукм устидан кассация ёки аппеляция тартибидаги шикоятлар бўлмайди, яъни ҳукм ўзгартирилмайди: “Менинг ҳузуримда гап ўзгармас...», деди” , Қоф сураси, 29- оят.
10. Ёлғон гувоҳлик, “шаҳадатуз зуур” бўлмайди: “Бугунги кунда уларнинг оғизларига муҳр урамиз. Нима касб қилганларини Бизга қўллари сўзлар ва оёқлари гувоҳлик берур”, Йасин сураси, 65-оят.
11. Унутиб қолдирилган иш ҳужжатлари, файллар бўлмайди: “Аллоҳ ҳисоблаб турган, улар эса унутганлар. Ҳолбуки Аллоҳ ҳар бир нарсага шоҳиддир”. Мужодала сураси, 6-оят.
12. Амалларга ўта дақиқ, тўғри тарозулар белгиланган: “Биз қиёмат куни учун адолат тарозуларини қўюрмиз. Бирор жонга ҳеч қандай зулм қилинмас. Агар (амал) ачитқи донаси оғирлигича бўлса ҳам, келтирурмиз. Ҳисобчиликда Ўзимиз кифоя қилурмиз”, Анбиё сураси, 47-оят.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9106. Оиша онамизнинг табассумлари сабаби
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меҳрлари ортиб турганини кўрган вақтимда у зотга: “Ё Расулуллоҳ, Аллоҳга мен учун дуо қилинг!”, дедим. У зот: “Аллоҳумма, Оишанинг олдинги ва кейинги, ошкораю махфий гуноҳларини мағфират қилгин!” дея дуо қилдилар.
Оиша кула бошладилар, ҳатто кулгудан бошлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тиззаларига тушди. У зот: “Дуоим сени қувонтириб юбордими?” дея сўрадилар. Оиша розияллоҳу анҳо: “Ахир қандай қилиб дуоингиз қувонтирмасин, албатта хурсанд бўлдим!” дедилар. У зот: “Аллоҳга қасамки, ушбу дуони умматим учун ҳар намозимда сўрайман”, дедилар.

Ибн Ҳиббон ривояти.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9107. Қуёш чиқиши тасвирланган суратлар. Ҳар ойнинг бошида маълум ўриндан чиқиб, йил якунига келганда унинг чиқиш ўрни силжиб бориб, мана шу каби ажабтовур ҳолга келади. Бундан кўринадики, қуёшнинг чиқиш ўринлари йил давомида ўзгариб бориб, биргина ўриндан эмас балки бир нечта жойдан чиқар экан... Аллоҳ таоло айтади: “Машриқлар ва мағриблар Роббиси билан қасам ичаманки, албатта Биз қодирмиз”. (Маъориж сураси, 40- оят).

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9108. Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг узукларида нақш қилинган ёзув: “Яхши сўз сўзла, бўлмаса сукут қил”.
Шогирдлари Абу Юсуфнинг узугидаги ёзув: “Ким ўз билганича, райъига кўра амал қилса, албатта надомат қилади”.
Шогирдлари Имом Муҳаммаднинг узугидаги ёзув: “Сабр қилган зафар топади”.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9109. Имом Жунайд Бағдодий дедилар: “Бало, мусибат – орифлар чироғи, муридлар сергаклиги, мўминлар силоҳи ва ғофилларнинг ҳалокатидир. Бирон киши бало келганда, токи унга рози бўлиб, савоб умид этмагунича иймон ҳаловатини топа олмайди”.
Имом Ғаззолийнинг “Мукошафатул қулуб” китобидан.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube