Agro-Olam.Uz | Расмий канал
21.3K subscribers
16.3K photos
6.73K videos
1.67K files
15.4K links
Қишлоқ хўжалигида содир бўлаётган энг сўнгги ва ишончли хабарлар шунингдек барча фойдали маълумот, видео лавҳа ва китоблар фақат бизда.

Веб сайт👉 agro-olam.uz

Мақола йўллаш учун👉 @AgroOlamUzAdmin

Реклама: @AgroOlamGroup
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Томчилатиб суғоришнинг тупроқни хосса-хусусиятига боғлиқлиги ва афзалликлари

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
УЙ ШАРОИТИДА ҚОПЛАРДА ҚОВУН ЕТИШТИРИШНИНГ БАРЧА ЖАРАЁНЛАРИ


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
🐝Асалариларда халтали урчиш касаллиги ва уни даволаш

Касалликнинг кечиши. Касалликни ҳар қандай жуда майда филтрдан ўта оладиган вирус тарқатиб, личинкаларни зарарлайди. Касалликнинг инкубатсион даври 6 кун. Личинкалар ғумбакка айланиши олдидан ёки кейин касалланади. Бу касаллик европа чириши касаллиги каби баҳорда пайдо бўлиб, ёзнинг биринчи ярмида кучаяди ва августнинг охиригача давом этиши мумкин. Айниқса, уя совуқда қолса ва озиқа етарли бўлмаган вақтда касаллик зўраяди.

Касаллик белгилари. Юқумли бактериал ва вирус касалликлари цингари халтали урчиш билан касалланган насл ҳам ола-була рангли бўлади. Чунки бир инда соғ, касал, нобуд бўлган личинкалар мавжудлиги учун шу катаклар ҳар хил рангда бўлади.

Касаллик диагностикаси. Халтали урчиш касаллигига лаборатория текширишлари...
Батафсил👉 https://agro-olam.uz/asalarilarda-xaltali-urchish-kasalligi-va-uni-davolash

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
Иссиқхонада 🌱бодринг парвариши: ўсимликнинг шаклланиши ва уни боғлаш

🔹Иссиқхоналарда бодринглар экишнинг барча турларида тик – вертикал шпаллерларда етиштирилади. Бодринг кўчати экилгандан 3-4 кундан кейин (уруғ тупроққа экилганда эса 3-4 та барг ҳосил бўлгач), ўсимлик памидордаги каби каноп ип билан сим шпаллерларга боғланади.

🔹Партенокарпик гибридларни етиштиришда оралиғи 1,6 м бўлган ҳар бир қаторнинг устида баландликлар оралиғи 50 см дан бўлган иккита горизантал сим шпаллерлар тортилади. Ўсимлик шохлари ўнг ва чап шпаллерларга оралатиб боғланади. Натижада боғланган ўсимликлар V шаклидаги қаторни ҳосил қилади. Кейинчалик ўсимлик ҳафтасига камида бир марта каноп ипга ўралади, ўсимликнинг учи эса эркин ҳолатда қолдирилади...
Батафсил👉 https://agro-olam.uz/issiqxonada-bodring-parvarishi

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
🐄Фермер хўжаликларида қорамолларни парваришлаш


Сигирларни серсут қилиш. Тадбирини қўллаб лактациядаги сут маҳсулдорлигини 40-45% гача ошириш мумкин. Янги туққан сигир лактациясининиг дастлабки 90 куни мобайнида серсут қилинади. Бу тадбир янги туққан сигирларнинг оғиз сути муддати тугаганидан кейин, яъни 7-10 кундан сўнг қўлланилади. Сигирда назорат соғими ўтказилиб, бераётган сут миқдори аниқланилади, унга асосан ҳар бир кг кўпайган сут ҳисобига қўшимча 400 г-дан омхта ем берилади. Бундай озиқлантириш сигир лактациясининг дастлабки 90 кунигача давом этади. Бунда сигирларнинг елинини уқалаб бориш ва уни яйратиш муҳим тадбирлар ҳисобланади.

Қорамолни танлаш. Ҳар бир фермер хўжалиги ўзининг вилояти худида урчитиши учун районлаштирилган қорамол зотидан фойдаланишни тавсия этилади...
Батафсил👉 https://agro-olam.uz/fermer-xojaliklarida-qoramollarni-parvarishlash

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
🍅Помидор ва 🍆бақлажон бир бутада – бримато нима дегани?

Ҳиндистоннинг Варанаси шаҳридаги Сабзавот тадқиқотлари институтининг (IIVR) олимлари бақлажон ва помидор ўсадиган бримато (brimato – бринжал (бақлажон) ва tomato (помидор))ни муваффақиятли етиштиришди. Ҳар бир ўсимликдан 2,3 кг гача помидор ва 2,64 кг бақлажон ҳосилини олиш мумкин. Ҳозир янги ўсимликни кенг миқёсда етиштириш режалаштирилмоқда.

Гап шундаки, Ҳиндистон сабзавот тадқиқотлари институти (IIVR) олимлари ва Ҳиндистон қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари кенгаши (ICAR) бўлинмаси иккита сабзавотни бир ўсимликда етиштириш имконини берувчи пайвандлаш усулини ишлаб чиқишди.

“Помидор ва бақлажонни пайвандлаш муваффақиятли натижа берди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам бир оиладан, бироқ турлича хусусиятларга эга”, дейди...
Давоми бу ерда👉 https://agro-olam.uz/brimato

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
Хурмонинг хиакуме нави ҳақида
Меваси йирик сифатли, ўртача оғирлиги 200–250 гр, айрим меваларининг оғирлиги 400 гр га етади. Мевасининг пўсти қалин ва енгил мумланган ғубори бор, чангланиш оқибатида ҳосил бўлган мевасининг эти тўқ жигарранг, қимизаклиги йўқ, меваси тўлиқ пишиб етилмаган даврида ҳам истеъмолга яроқли...
🧾ДАВОМИ👉 https://agro-olam.uz/xurmoning-xiakume-navi-haqida/

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
🐓ПАРРАНДАЛАР ПАТ ҚОПЛАМИ КАСАЛЛИКЛАРИ

Физиологик туллаш – соғлом паррандаларда эски патларни пат фолликулаларида шаклланадиган янги патлар билан алмашинуви орқали ўтадиган табиий даврий патлар алмашинувидир.
Физиологик туллашда пат мунтазам равишда алмашиб туради, шунинг учун парранда терисида очиқ жойлар бўлмайди. Ёш паррандаларда патларнинг биринчи алмашинуви 1,5-2 ойлигида, фақат патларни ташлаганда бўлади. 12 ойлик бўлганда барча патлари алмашади. Катта ёшли паррандаларда туллаш ҳар йили июлнинг охиридан ёки августнинг бошидан то октябрь-ноябрь ойларигача бўлади. Пат қопламининг тўлиқ алмашинуви 3 ойча давом этади...
🧾Батафсил👉 https://agro-olam.uz/parrandalar-pat-qoplami-kasalliklari/

👨‍💻 Agro-Olam.Uz веб сайтининг телеграмдаги расмий саҳифаси. Дўстларга улашинг. Обуна бўлинг👇👍
🍀 @AgroOlamUz 🐄
78. Эчкичилик.pdf
801.4 KB
🐐 Эчкичилик.

Тузувчи: Р.И. Рўзиев - Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти,
катта илмий ходим, қ.х.ф.н.

Лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “Агробанк” АТБ

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
🐂Қорамолларнинг симментал зоти хусусиятлари

Швейцарияда, маҳаллий зотларни V асрда келтирилган скандинав зотлари билан чатиштириш йўли билан яратилган. Унумдорлиги юқорилиги ва маҳаллий шароитга тез мослашиш хусусияти туфайли кўплаб мамлакатларга тарқалган. Маҳаллий зот сигирларни Швейцариядан келтирилган симменталь зот буқалар билан сингдириб чатиштириш орқали қардош зотлар олинган бўлиб, турли мамлакатларда улар турлича номланади (ГФР ва Австрияда- флекфи, Францияда- монбельярд, Венгрияда- венгер ола зоти ва ҳоказо). Бу зотнинг сут ва гўшт йўналишидаги тури бор. Симменталь зоти малла, ола-малла, баъзида қизил-ола рангда бўлади, боши ва думининг учи оқ рангда; бурун “ойнаси” пушти, шохи ва туёқлари оч мумрангда. Буқаларнинг тирик вазни 800-1100 кг, сигирларники-550-600 кг гача етади. Ўртача йиллик сут соғими 3500-4500...
Давоми бу ерда👉 https://agro-olam.uz/simmental

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
РОССИЯНИНГ ТАНИҚЛИ "ШУРБ" ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИДА САБЗИ ҲОСИЛИ ЙИҒИМИ

/©Shurb, Facebook/


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
ҚАНДАЙ САБАБЛАРГА КЎРА МЕВАЛИ ДАРАХТЛАР МЕВА ҚИЛМАЙДИ?

Тик ва тез ўсувчи гилос ва нок дарахтлари, шохлари кенг ёйилиб ўсувчи шафтоли ва ўрик дарахтларига нисбатан мева беришни кеч бошлайди. Аммо бундай дарахтларнинг тик ўсувчи новдаларини қотиб кетишидан олдин ён томонга ёйиш орқали мева олишни эртароқ бошлашга ундаш мумкин. Каллаклаб кесишни, айниқса қиш мавсумида кам амалга ошириш лозим, чунки дарахтларнинг шохлари каллакланганда ёки тепа қисми кўп кесиб ташланганда, жуда кўплаб янги новдалар ўсишига сабаб бўлади ва мевали куртаклар кам ривожланади. Тик ўсаётган шохларни ёйиш орқали мевали шохчалар ва мева куртакларининг ривожланишига шароит яратилади. Бундан ташқари, ёш боғларда ўсув даврида (май охири ва июнда) ёғочланмаган новдаларни учинчи барг устидан чилпиб ташлаш шох-шаббанинг шаклланишини осонлаштиради...
Батафсил👉 https://agro-olam.uz/mevali-daraxtlar/

🌐 https://agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@Agro
ҚУЁНЛАРДА МИКСОМАТОЗ КАССАЛИГИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

Миксоматоз — қуёнларнинг ўткир юқумли касаллиги. Ушбу касалликнинг асосий эпидемияси иссиқ мавсумга тўғри келади — баҳор ва иссиқ ёзда Биринчи марта касаллик Санжарелли томонидан 1898 йилда Уругвайда кашф этилган ва тасвирланган.

Касаллик қуён етиштирувчиларга жуда катта иқтисодий зарар келтиради. Ёввойи ва уй қуёнлари ёши, зоти ва жинсидан қатъий назар миксоматоз билан касал бўлиб қолиши мумкин. Юқумли касалликнинг қўзғатувчиси – касал қуёнларнинг буруни ва кўзидан чиқадиган вирус.Вирус ўзи қонда, терида, тери ости тўқимасида бўлади.
Қуёнларда миксоматоз бир неча йўллар орқали тарқалиши мумкин:
1️⃣Ҳашоратлар орқали — чивинлар
2️⃣Касал ҳайвон билан алоқа қилишда.
3️⃣Касаллик узоқ масофа...
Батафсил👉 https://agro-olam.uz/quyonlarda-miksomatoz-kassaligi-haqida-malumot

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
🐥Жўжаларни озиқлантириш бўйича тавсиялар

🔹Жўжаларни тўйимли ва юқори сифатли емиш билан озиқлантириш бақувват, тана тузилиши яхши ривожланган, соғлом, маҳсулдор паррандалар етиштиришнинг гаровидир.
🔹Жўжалар инкубаториялардан олиб келингандан кейин уларга энг аввало сув берилади. Сув шиша банкада, яъни вакуумли сув идишларда қўйилади. Бундай идишлар сони жўжалар бемалол сув ичиши учун етарли даражада бўлиши керак.
🔹Галани тўлдирувчи соғлом жўжаларни ўстириш учун дастлабки 4 – 5 кунда жўжаларни старт олди ѐки бошланғич рацион бўйича озиқлантириш керак. Бунда омухта ем тўйимлилиги, маъданли элементлар, биологик фаол моддалари бўйича меъѐрига келтирилган, енгил ҳазм бўлувчи озуқалардан (маккажўхори, соя, балиқ уни, қуруқ сут) тайѐрланган бўлиши талаб этилади...
Батафсил👉 https://agro-olam.uz/jojalarni-oziqlantirish

🌐 Agro-Olam.Uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг.
👉
@AgroOlamUz
#ҚАРОР_ВА_ИЖРО

Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги "Голд Фиш агро" балиқчилик кластери фаолияти билан танишди.

Қиймати 30 миллиард сўмлик ушбу лойиҳа увилдириқларни тайёрлашдан тортиб, балиқ етиштириш, қайта ишлаш, ем ишлаб чиқаришни қамраб олган. Кластер майдони 43 гектар бўлиб, йилига 500 тонна балиқ етиштириш қувватига эга.
http://uza.uz/posts/313157
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат раҳбари Шароф Рашидов туманидаги "Голд Фиш агро" масъулияти чекланган жамият фаолияти билан танишди

🌐 Agro-Olam.Uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг.
👉
@AgroOlamUz
Уй беданаларининг зотлари

🔹Беданаларнинг зотлари, чатиштирилган ва мутант шакллари бир-биридан экстерьерлари, патлар ранги, тана вазни ва ҳажми, жўжаларининг тухумдан чиқиш фоизи, тухум бериши ва бошқа кўрсаткичлари бўйича фарқ қилади.

🔹Бедананинг “Япон” зоти кўп миқдорда тухум бериши, касалликларга чидамлилиги ва жўжаларининг тухумдан чиқиш фоизи юқорилиги (90% атрофида) билан ажралиб туради.

🔹Бедананинг “Фараон” зоти юқори сифатли гўшт олиш мўлжалланган. Бу ҳақиқий бедана-бройлер ҳисобланади. Уларнинг тирик вазни япон зотидан 40 фоиз юқори бўлади.

🔹“Эстония” зоти кўп тухум бериши йилига 310 дона, ҳамда гўштининг алоҳида ўзига хос мазали таъми билан ажралиб туради. Бедананинг “Француз” ва “Эстония” зотлари 45 кунлик ёшида тирик вазни 280–300 граммни ташкил этади...
Давоми бу ерда👉 https://agro-olam.uz/uy-bedanalarining-zotlari


🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
БИОГУМУС ўзи нима? 🌱Экинларга фойдали жихатлари тўғрисида мутаҳасис фикри.

Видеони кўриш👉
https://agro-olam.uz/biogumus-uzi-nima/

🌐 Agro-Olam.Uz веб-сайтининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига аъзо бўлинг

Telegram | Facebook | Instagram
Қорамолларнинг абердин-ангус зоти хусусиятлари

Абердин-ангус зотининг урғочи бузоқлари 22-25 кг вазн билан, буқачалари 25 кг дан 28 кг гача бўлган вазн билан туғилади. Ярим йилда ёш ҳайвонлар 180 кг тош босади. Сигирлардан ажратиш вақтига келиб, уларнинг вазни 190-230 кг бўлади. Сигирлар 3 ёшга тўлганда уларнинг вазни 430-500 кг га етади. Энг зўр катта ёшли сигирлар 650-700 кг вазнга эга бўлса, бўрдоқига боқилган буқалар қарийб 1000 кг тош босади. Сўйилганда тирик вазнининг 62-65% и миқдорида гўшт беради. Сут соғим миқдори одатда 1700 кг гача бўлади.
Абердин-ангус зотли қорамоллар Ўзбекистоннинг тоғ ва тоғ ёнбағри ҳудудларида кўпайтирилади. Бу зотли қорамоллар Ўзбекистоннинг Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг фермер хўжаликларида маҳаллий қорамолларни яхшилашда ишлатилмоқда...
Батафсил👉 https://agro-olam.uz/qoramollarning-aberdin-anguz-zoti-xususiyatlari/

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz