Уни поклаган нажот топур
1.32K subscribers
259 photos
1 video
113 links
Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмад ҳафизаҳуллоҳнинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади.

Admin: @muazzin_91

Бизнинг яна бир каналимиз ☞ @MubashshirAhmad
Download Telegram
124. Кўнгил бошқага боғлиқ экан, қилинган ибодат танага азиятдир.
125. Сизлар энг афзал ибодатдан ғафлатдасизлар. У тавозедир.

Оиша розияллоҳу анҳо
126. Ким шаҳвати билан экан, ўзини асло танимайди.

Абу Язид Бастомий
127. Яҳё ибн Муоз айтадилар: "Қиёмат куни: "Эй бандам, сени Мендан нима алдаб қўйди?" деса: "Илоҳим, менга қилган яхшилигинг", дейман".
128. Менга ўлим енгил қилинишини хоҳламайман. Чунки у мусулмон ажр оладиган охирги ишдир.

Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳ
129. Қуёши ботиб, ажалим камайган, лекин амалим кўпаймаган кунчалик мени пушаймон этган нарса йўқдир.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу
130. Нафсим нафсимни излашдан тинмади. Нафсимни эса, нафсимни тарк этганда топдим.

Орифалардан бири
131. Фанойимда фанойим фано бўлди,
Фанойимда сўнг топдим Сени!

Ҳаллож
132. Муҳаббат..

- Эй Абу Бакр, нимани севасиз?
- Уч нарсани севаман, ё Расулуллоҳ!
- Нималар экан?
- Мол-дунёмни Сизга сарфлашни, олдингизда ўтиришни ва Сизга доимо назар солишни.
133. Фақирликдан ҳеч қўрқмадим. Ошиқча дунё талабида бўлиш - Аллоҳ тавҳид аҳлига берадиган жазодир.

Имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳ
134. Аҳнафнинг амакиваччалари тишлари оғриётганидан шикоят қилди. Шунда Аҳнаф унга: "Йигирма йилдан бери кўзим кўрмайди, буни бировга айтмадим" дедилар.
135. Охиратнинг маҳри жуда енгил: ихлосли қалб ва зикр.

Абдураҳмон ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ
136. Агар таҳажжуднинг бир лаҳзасини Нуҳ умри ва Сулаймон мулки баробарига сотсам ҳам, зиён қилган бўлардим.

Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ
137. Сизларга қасам ичиб айтаманки, агар мунофиқларнинг думи ўсиб чиққанда, мўминлар босиб юрадиган ер қолмасди.

Молик ибн Динор роҳимаҳуллоҳ
138. Аллоҳ зикр қилувчиларга сўрагувчилардан кўпроқ беради.

Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ
139. Сенга мавжудотни кўришинг учун қўйилмаган. Балки уларда сен Мавлосини кўришинг даркор.

Шайх Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳимаҳуллоҳ
140. Уқиб олинг; сизни намозга олиб боролмаган оёқ жаннатга ҳам олиб боролмайди.

Айман Ягҳий
141. Увайсий бўл!
Ерда мажҳулу осмонда машҳур..

Ҳусайн Ядрий
142. Нафси ҳавосига эргашганлар билан ўтирманг. Чунки улар билан ўтириш қалбни касал қилади.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу
143. Модомики қалбинг дунё муҳаббатига боғланган экан, дининг нуқсонли ва айбли бўйича қолади.

Яҳё ибн Муоз роҳимаҳуллоҳ