063. Ҳабиб Жаллоб айтадилар: Ибн Муборакдан "Инсонга берилган энг яхши нарса нима?", деб сўрадим. У киши: "Ақл" дедилар. Мен: У бўлмасачи, дедим.
- Гўзал одоб.
- У ҳам бўлмасачи?
- Меҳрибон, маслаҳатгўй биродар.
- У ҳам бўлмасачи?
- Давомли сукут.
- У ҳам бўлмасачи?
- Тезроқ ўлмоқ.
"Таҳзибус сайр"дан
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur

064. Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ ҳикоя қиладилар:
Мен сабрни бир гўдакдан ўргандим. Кунларнинг бирида масжидга кетаётгандим, ҳовлида боласини ураётган бир аёлни кўрдим. Бола чинқириб йиғларди. Бир вақт эшик очилиб у қочиб чиқди ва ортидан эшик тамбаланди.
Қайтаётиб қарадим. Бола бироз йиғлагандан кейин уй остонасига бошини қўйиб ухлаб қолди. Онасининг раҳми келиб, кўнгли эриб кетди ва эшикни очди.
Буни кўрган Фузайл йиғладилар. Кўзёшларидан соқоллари ҳўл бўлиб кетди. Ва: "Субҳаналлоҳ! Банда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг эшиги олдида сабр қилса, албатта Аллоҳ унга эшикни очаркан!" дедилар.
Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтадилар: "Дуога қаттиқ киришинглар. Чунки ким эшикни кўп қоқса, унга эшик очилаёзади".
"Мусаннафу Ибн Аби Шайба", 6/22.

065. Абу Бакр розияллоҳу анҳу халифа бўлиб сайланганларида Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуни Мадина қозилигига таъйинладилар. Умарнинг қозиликларига бир йил бўлдики, даъвогарлар келмади ва даъво иши очилмади. Шунда Умар халифадан қозиликдан бўшатишларини сўрадилар. Абу Бакр: "Қозилик машаққати туфайли истеъфо сўраяпсизми, Умар?", дедилар.
Умар шундай жавоб қилдилар: "Эй расулуллоҳнинг халифалари, мусулмон қавм учун менга ҳожат йўқ. Уларнинг ҳар бири ўзининг ҳуқуқини билади ва ундан ортиғини сўрамайди. Ўзининг бурчини билади ва уни бажаришни пайсалга солмайди. Уларнинг ҳар бири ўзига яхши кўрганини биродарига ҳам яхши кўради.
Агар улардан бири кўзга кўринмай қолса излашади, касал бўлса кўришади, муҳтож бўлса кўмаклашишади ва мусибат етса ҳамдард бўлишади.
Динлари насиҳат, ҳамда хулқлари яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш бўлса, қаердан даъволашишсин? Нимага даъволашишсин?!".

066. Бир киши Абдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ олдиларида акса уриб ҳамд айтмади. Шунда имом Ибн Муборак унга буни эслатмоқчи бўлиб: "Киши акса урганда нима айтиши керак?" дедилар. У одам: "Алҳамдулиллаҳ" деганди, "Ярҳамукаллоҳ" дея жавоб қилдилар (Акса урилганда икки киши ўртасида шундай зикрлар айтилиши суннатда ворид бўлган).
Солиҳ салафларимизнинг бировга насиҳат қилишда қандай лутф ва мулойимлик қилганларига қаранг. Биз эса айб ва хато қилишини кутиб, дарҳол юзига соламиз. Аҳволимиз шундай бўлатуриб яна Ибн Мубораклар замонини умид қиламиз. Бу гапим билан мен тушкунликка туширмоқчимасман, балки ўзимизни ислоҳ қилишимиз керак, демоқчиман холос.

067. Тоат ва маъсият ўртасида яшашнинг хатарли томони шундаки, хотиманг қайси пайт бўлишини билмайсан. Шунинг учун тоатни ихлос билан қил, халос учун эмас. Нафлларни қурбат учун бажар, ҳурмат учун эмас. Қасамки, тоатга муҳтож сенсан, Раббинг ундан беҳожат. Бор мақсадинг одамларнинг муҳаббати бўлмасин. Чунки одамларнинг қалби ўзгариб туради. Бугун сени яхши кўришса, эртага ёмон кўришади. Шу сабаб бор ташвишинг, Аллоҳни сени қандай севиши бўлсин!
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
068. Ҳамма гуноҳларнинг асоси учтадир.
1. Кибр. Иблиснинг бошига тушган кўргиликлар шундан бўлган.
2. Ҳирс. Одам алайҳиссаломни жаннатдан шу чиқарган.
3. Ҳасад. Одам алайҳиссаломнинг бир фарзанди инисини ўлдиришига етаклаган иллат мана шудир.
Ким мана шулардан сақланса, ёмонликнинг ҳаммасидан сақланибди. Куфр кибрдан, гуноҳ ҳирсдан, жабр ва зулм эса ҳасаддандир.
Имом Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ

069. Собит Буноний раҳимаҳуллоҳ Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳнинг ҳаж сафарларида ҳамроҳ бўлмоқни сўрадилар. Шунда Ҳасан Басрий дедилар: "Қўй, Аллоҳнинг ситрида яшай қолайлик. Биримиз бошқамизда ўзимизга ёқмаган хислатларни кўриб қоламиз. Шунинг учун мен ҳамроҳлик қилишдан қўрқаман".
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
070. Айтишларича, Бани Исроилда бир олим бор эди. У бир кун дуосида: "Эй Парвардигор, қанча гуноҳ қилдим, мени ҳеч азобламадинг", деди.
Аллоҳ таоло ўша замон пайғамбарига ваҳий қилиб деди: "Бандамга айт: "Сени қанчалаб марта жазолайман, билмайсан. Ахир Менга муножот ҳаловатини сендан олиб қўйганманку!".
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
Аллоҳ таоло ўша замон пайғамбарига ваҳий қилиб деди: "Бандамга айт: "Сени қанчалаб марта жазолайман, билмайсан. Ахир Менга муножот ҳаловатини сендан олиб қўйганманку!".
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
071. Ҳайвон ҳалолни ҳаромдан фарқлайди.
Қўлингиз билан берган луқмани мушук оёғингиз остига ўтирволиб, хотиржам тановул қилади. Миёвлайди, юзларини артади..
Агар у ўғирлик қилмоқчи бўлса, энди бошқа манзарани кузатасиз.. Кўзларини ўнгу сўлга аланглатиб, хавотирла ҳаракатлана бошлайди. Ўлжасини эпчиллик билан юлқиб, кўздан ғойиб бўлади.
Булар, ҳалол луқма билан ҳаром луқма ўртасида фарқ борлигини таъкидлайдиган ҳаракатлар.
Мушук эса бир ҳайвон.. У фиқҳни Азҳарда ўрганмаган.
Доктор Мустафо Маҳмуд
---
Изоҳ. Азҳар - Мисрдаги кўҳна ва улкан ўқув даргоҳи. Муаллиф ҳайвон ҳаромдан ҳалолни фарқлаши, ҳаром еганда хижолат бўлиши билан, биз инсонлардан устун эканини айтмоқчи. Мулоҳаза қилиш энди сиздан.

073. Қанчалар қолоқмиз!!
Агар намоз ўқиб чарчаса, тиловатга ўтсин. Ундан ҳам ҳориб қолса, зикр қилсин. Ундан толса, фикру муроқабага ўтсин. Муроқабага ярамай қолса ва васваса эгаллаб олса, ҳамда ботинида ўзи билан сўзлашув кўпайиб кетса ухласин. Чунки ухлаганда саломатлик бор. Илло ўзи билан сўзлашиш худди сергапликка ўхшаб қалбни ўлдиради.
"Итҳоф содотул муттақин" китобидан

074. Имом Аҳмаддан нақл қилинади: "Бу йигит, яъни Абу Заръа етти юз мингта ҳадис ёдлаган. Тафсир бўйича бир юз қирқ минг ҳадис ёдлаганди".
Имом Бухорийдан нақл қилинади: "Юз минг саҳиҳ ҳадисни, икки юз минг саҳиҳ бўлмаган ҳадисни ёд олдим".
Имом Муслимдан нақл қилинади: "Бу саҳиҳ муснадимни, эшитганим уч юз минг ҳадис ичидан териб олдим".
"Фатҳул-мулҳим бишарҳи Саҳиҳил-Муслим" китобидан
---
Субҳаналлоҳ!! Биз ҳам одамми?
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
Имом Бухорийдан нақл қилинади: "Юз минг саҳиҳ ҳадисни, икки юз минг саҳиҳ бўлмаган ҳадисни ёд олдим".
Имом Муслимдан нақл қилинади: "Бу саҳиҳ муснадимни, эшитганим уч юз минг ҳадис ичидан териб олдим".
"Фатҳул-мулҳим бишарҳи Саҳиҳил-Муслим" китобидан
---
Субҳаналлоҳ!! Биз ҳам одамми?
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
078. Саодат аҳли билан шақоват аҳли ўртасида ер билан осмонча масофа бор. Саодат аҳли агар бир инсонни Аллоҳнинг маъсиятида кўришса, зоҳирда буни инкор этишади ва ботинда унинг ҳаққига дуо қилишади. Шақоват аҳли эса, уни фош этиб, шарманда қилиш учун инкор этишади. Баъзида унинг номини бадном ҳам қилишади.
Мўмин киши ёлғизликда биродарига насиҳатгўй, омма орасида яширгувчи бўлади. Аҳли шақоват эса бунинг акси; агар бир инсонни гуноҳда кўришса, унга эшикни ёпиб, шарманда қилишади. Буларнинг басиратлари ҳеч порламайди ва ўзлари Аллоҳдан узоқ қилинишади.
Ориф Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳимаҳуллоҳ
---
шақоват - бахтсизлик
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
Мўмин киши ёлғизликда биродарига насиҳатгўй, омма орасида яширгувчи бўлади. Аҳли шақоват эса бунинг акси; агар бир инсонни гуноҳда кўришса, унга эшикни ёпиб, шарманда қилишади. Буларнинг басиратлари ҳеч порламайди ва ўзлари Аллоҳдан узоқ қилинишади.
Ориф Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳимаҳуллоҳ
---
шақоват - бахтсизлик
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
079. Бир киши айтади: "Суфён ибн Уяйна билан кетаётгандим. Йўлда бир тиланчи чиқиб қолди. Суфён ўзларида унга берадиган нарса тополмадилар ва йиғлавордилар. Мен: "Эй Абу Муҳаммад, сизни нима йиғлатди?", дея сўрадим. "Бир киши сендан яхшилик умидида олдингга келсаю, уни олмаса, бундан ортиқ мусибат борми?!", дея жавоб қилдилар.
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
080. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу асҳобларига: "Сизлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобларига қараганда намоз, рўза ва жиҳодни кўп қиласизлар, лекин улар сизлардан кўра яхши эдилар", дедидар. Улар: "Бу қандоқ бўлди?", дея сўрашди.
"Чунки улар сизларга қараганда дунёдан зоҳид (юз ўгирувчи) ва охиратга роғиб (қизиқувчи) эдилар", дея жавоб қилдилар Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу.
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
"Чунки улар сизларга қараганда дунёдан зоҳид (юз ўгирувчи) ва охиратга роғиб (қизиқувчи) эдилар", дея жавоб қилдилар Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу.
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
081. Агар замон аҳлининг исломга муносабатини билмоқчи бўлсанг, масжидлар эшигидаги издиҳомга ёки ҳаждаги "Лаббайкаллоҳумма" калимасининг гумбирлашига қарама! Балки уларнинг шариат душманларига бўлган муносабатларига боқ!
Абул Вафо ибн Уқайл раҳимаҳуллоҳ
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
Абул Вафо ибн Уқайл раҳимаҳуллоҳ
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
082. Одамларнинг рўза ё намозига қараманг! Балки сўзлаганда сўзининг ростлигига, бир нарса топширилганда омонатдорлигига ва дунё қўлидан чиқаётган пайтда парҳезкорлигига қаранг!
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу