Уни поклаган нажот топур
1.32K subscribers
259 photos
1 video
113 links
Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмад ҳафизаҳуллоҳнинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади.

Admin: @muazzin_91

Бизнинг яна бир каналимиз ☞ @MubashshirAhmad
Download Telegram
184. Ҳамма яхши хислатларни жамлаган бўлса ҳам, то мана бу икки иш; намоз ва рўза унда бўлмагунча, обид ҳеч қачон обид бўлолмайди. Чунки бу иккови унинг гўшт ва қонидир.

Собит Буноний раҳимаҳуллоҳ
185. Нафл ишларга шошилган ҳолда, вожибларни адо этишга дангасалик - нафс-ҳавога эргашмоқ аломатидандир.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳимаҳуллоҳ
186. Аллоҳ ва Расули бир томонда, сен эса бошқа томонда бўлиб қолишдан ҳазир бўлгин!

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ
187. Бир намознинг вақти кирса кейингисини муштоқлик билан кутаман.

Имом Шаъбий раҳимаҳуллоҳ
188. Аллоҳга ошиқларнинг сабри асло тугамайди.

Жалолиддин Румий
189. Қасамки, Эшиги олдида туриб илтижо қилаверсанг, калитини беришади.

Саҳравардий
190. Ким аввалгилару охиргилар илмини қўлга киритишни хоҳласа, Қуръонни тафаккур билан ўқисин.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу
191. Ғам, ташвиш ва хафагарчиликлар икки томондан келади: 1. Дунёга қизиқиш ва уни қозонишга ҳирс қўйиш. 2. Яхшилик ва тоат амалларда қусурга йўл қўйиш.

Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ
192. Аллоҳ таолонинг неъматларини Унга шукр қилиш билан боғлаб қўйинг!

Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳ
193. Мўминнинг гапи ҳикмат, сукути тафаккур, назари ибрат ва амали яхшиликдир. Агар шундай бўлсанг, ҳали ҳам ибодатда экансан.

Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ
194. Раббим, мени шукр этувчи қил! Сабр этувчи қил! Ўзимнинг кўзимга ўзимни кичик кўринадиган қил! Одамлар кўзига эса катта кўринадиган қил!
195. Бераётганида олиб қўйишидан хотиржам бўлманг. Олаётганида беришидан ноумид бўлманг.

Муҳаммад Ҳаёт Синдий
196. Одамларга лутф билан муомала қилиш ва уларга яхшилик соғинишдан кўра қалб учун фойдали иш йўқдир.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ
197. Басра зоҳиди Омир Тамимий бомдодни жамоат билан ўқиб чиққач шундай дердилар: "Ҳамма ўз ҳожатига қараб кетди. Аллоҳим, менинг ҳожатим - ҳар бир мусулмоннинг ҳожатини раво қилишингдир".
198. Ким гапи амалидан эканини билмаса, гуноҳлари кўпаяди.

Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳ
199. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Қуръон тадаббур этиб амал қилишинглар учун нозил бўлган. Унинг тиловатини амалга айлантиринг!"
200. "Номаи аъмолида кўп истиғфор топганларга жаннатлар бўлсин!"
201. Аллоҳга У ёмон кўрган амални тақдим этганинг ҳолда, Ундан ўзинг севган нарсани тилама!

Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ
202. Қўрқсанг фақат гуноҳингдан қўрқ.
Сўрасанг фақат Раббингдан сўра!

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
203. Гоҳи-гоҳида батамом кўздан ғойиб бўлишга, биров бизни ҳеч ҳам топа олмаслигига муҳтож бўламиз.

Шамс Табризий