Strategic Focus: LIVE
6.1K subscribers
8.34K photos
3.38K videos
4 files
11.4K links
O'zbekiston va dunyodagi eng ko'p muhokama qilingan va muhim voqealar

Tahliliy kanal: @StratFocusCA
Aloqa uchun: https://xn--r1a.website/sfca_admin
Download Telegram
🇦🇷 Аргентинада бир неча кундан бери ҳукуматнинг меҳнат ислоҳотига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда — ОАВ

Бунга президент Хавьер Милей ишчиларнинг ҳуқуқларига қарши қаратилган радикал ислоҳотларни қабул қилгани, иш соатини 50 фоизга ошириб (8 соатдан 12 соатгача), касаба уюшмалари ҳуқуқ ва имкониятларини кескин камайтиргани сабаб бўлди.

Бундан ташқари, Меҳнат ислоҳоти тўғрисидаги қонун лойиҳаси иш берувчиларга кўплаб имтиёзлар тақдим этиб, иш ташлаш ҳуқуқини чеклайди.

Аргентина президенти Милейнинг айтишича, бу мамлакатнинг рақобатбардошлигини оширади.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇪🇺 Биз Европадан АҚШга вассал бўлишни сўрамаяпмиз – Марко Рубио

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Словакия бош вазири Роберт Фицо билан учрашув чоғида Европа сиёсатчиларига мурожаат қилди.

"Сиз бизга қарам бўлишингизни истамаймиз. Биз сиздан Қўшма Штатларнинг вассали бўлишингизни сўрамаяпмиз. Биз сизнинг ҳамкорингиз бўлишни истаймиз", —деди Рубио.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 АҚШ NATO'дан чиқишни режалаштирмаяпти — Марко Рубио

"Ҳар қандай ҳукуматнинг энг муҳим мажбурияти ўз фуқароларини ва мамлакатини ҳимоя қилиш қобилиятидир. Шу сабабли, айни пайтда, биз ҳамкорларимиз NATO доирасида ўз имкониятларига эга бўлишининг аҳамияти ҳақида гапиряпмиз. Иттифоқчиларимиз қанчалик кучли бўлса, биз барчамиз шунчалик қудратли бўламиз", — дея қўшимча қилди АҚШ давлат котиби.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Украиналикларнинг 90 фоизи ҳозир сайлов ўтказилишига қарши. 2-3 ойлик сулҳ ўрнатилса, сайлов ўтказилиши мумкин — Украина президенти Володимир Зеленский.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Европада ёқилғи захиралари атиги уч ойлик урушга етиши мумкин

Бу ҳақда Германиянинг Rheinmetall мудофаа компанияси топ-менежери Шена Бритцен маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Европадаги мавжуд ёқилғи захиралари тахминан уч ой давом этадиган жанговар ҳаракатларга етади.

"Ёқилғи мудофаа қобилиятининг асоси ва айни пайтда энг катта заиф нуқта", — дея таъкидлади Бритцен.

Strategic Focus: LIVE
2
🇩🇪Германиянинг Мюнхен шаҳрида «The Orange Plague» хайкали ўрнатилди.

Strategic Focus: LIVE
🤣11😁5🔥2🤔1
🇺🇸🇵🇸 Доналд Трамп Тинчлик кенгашига аъзо давлатлар Ғазо секторини учун 5 млрд доллар ажратишини айтди

АҚШ президенти бу маблағ Ғазо сектори учун гуманитар ёрдам ва секторни қайта тиклашга сарфланишини маълум қилди.

Шунингдек, Трамп Тинчлик кенгашининг 19 феврал куни Вашингтонда бўлиб ўтадиган илк йиғилишида халқаро барқарорлаштириш кучларини Ғазога юбориш масаласи муҳокама қилинишини билдирди.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤨31
🇺🇸🇻🇪 АҚШнинг Венесуэла президенти Мадуро ва унинг рафиқасини қўлга олиш бўйича операцияси бюджетга қарийб 3 млрд долларга тушган — Bloomberg

Январ ойида Трамп томонидан ўтказилган Венесуэла президентини қўлга олиш бўйича махсус операция “минимал харажатлар” билан амалга оширилган ва атиги икки соат давом этган, дея маълум қилди АҚШ президенти маъмурияти. Бироқ минтақада АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг 6 ойлик ҳарбий иштироки учун умумий харажатлар 2,9 млрд доллардан ошган.

"2025 йил ноябрдан 2026 йил январгача АҚШ ҳарбий гуруҳининг Кариб ҳавзасида бўлиши кунига тахминан 20 млн долларга тушган, шундан 11,4 млн доллари USS Gerald Ford авиаташтувчиси бошчилигидаги зарба гуруҳи ҳиссасига тўғри келган. У ўтган йил кузида операция зонасига етиб келганидан сўнг умумий харажатлар 700 млн доллардан кўпроққа ошган", дея қайд этади Bloomberg.

"2 млрд доллардан ортиқ маблағ ҳукумат томонидан Пентагонга ажратилган маблағлар ҳисобидан сарфланган. Бироқ бу сумма шахсий таркиб, разведка ва киберқўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча харажатларни ўз ичига олмайди", дея таъкидлади Пентагоннинг собиқ молиявий назоратчиси Элейн Маккаскер.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇪🇺 Биз сиздан вассал бўлишни сўрамаяпмизРубио

АҚШ Давлат котиби Европа сиёсатчиларига мурожаат қилди.

“Сизнинг бизга қарам бўлишингизни истамаймиз. Биз сиздан Қўшма Штатларнинг вассали бўлишингизни сўрамаяпмиз. Биз сизнинг ҳамкорингиз бўлишни истаймиз”, деди у.

Strategic Focus: LIVE
🤣2🥱1
🇸🇰🇺🇦🇷🇺 Украина можароси Россияни заифлаштиради деб даъво қилиш, ғирт бемаънилик - Фицо.

Strategic Focus: LIVE
😁1
🇺🇸🇮🇱 Мамдани Нью Йорк мери бўлгач Исроилни дронлар билан таъминлаб келган компания Бруклиндан чиқариб юборилдиThe New York Post

The New York Post нашрининг хабар беришича, Brooklyn Navy Yard Development Corp. компанияси Исроилга дронлар етказиб берган Easy Aeriel фирмасининг ижара шартномасини янгилашдан бош тортган. Бу қарор мер тайинлаган директорлар кенгаши томонидан қабул қилинган.

Strategic Focus: LIVE
👍71
🇺🇸🇮🇱🇮🇷 АҚШ Исроилнинг Эрон баллистик ракета дастурига зарбаларини қўллаб-қувватлайди

Бу ҳақда Доналд Трамп Бинямин Нетаняҳу билан учрашувда маълум қилган, деб хабар бермоқда CBS News манбаларига таяниб.

Икки нафар америкалик амалдорга кўра, Трамп ва Нетаняҳу АҚШнинг Эронга зарба бериши эҳтимолини эмас, Вашингтоннинг қандай кўмак бериши масаласи, жумладан Исроил самолётларини ҳавода ёнилғи билан таъминлашини муҳокама қилган.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 АҚШ бош прокурори Пэм Бонди Эпштейн файлларида исмлари тилга олинган машҳурларнинг тўлиқ рўйхатини эълон қилди

Бу ҳақда прокурорнинг АҚШ Конгрессига йўллаган мактубига таяниб, Fox News хабар бермоқда.

Рўйхатдан Доналд Трамп, Иванка Трамп, Жаред Кушнер, Такер Карлсон, Барак Обама, Мишел Обама, шаҳзода Гарри, Билл Гейтс, Вуди Аллен, Ким Кардашян, Курт Кобейн, Марк Цукерберг ва бошқалар ўрин олган. Рўйхатдаги 300 дан ортиқ давлат амалдорлари ёки жамоат арбоблари бўлган шахсларнинг исмлари Эпштейн файлларида камида бир марта учрайди.

АҚШ Адлия вазирлигининг аниқлик киритишича, исмлар "хилма-хил контекстларда", Жеффри Эпштейн ёки унинг шериги Гислейн Максвелл билан тўғридан-тўғри ёзишмаларда, жиноий фаолият билан бевосита боғлиқ бўлмаган ҳужжатлардаги эслатмаларида учраган.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 АҚШ Ҳинд океанида Эроннинг “соя флоти”га алоқадор VERONICA III танкерини қўлга олди

Пентагон танкер президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган карантинни бузишга уринганини маълум қилди. Шундан сўнг АҚШ ҳарбийлари кеманино ҳаракатини Кариб ҳавзасидан Ҳинд океанигача кузатиб борган ва кемани тўхтатиш операциясини ўтказган. Баёнотда операция ҳеч қандай ҳодисасиз ўтгани таъкидланган.

The Insider нашри ўрганган Starboard Maritime Intelligence маълумотларига кўра, VERONICA III танкерининг AIS тизими орқали узатилган сўнгги сигнали 2025 йил 23 сентябр куни Ғарбий Африка қирғоқлари — Нигерия ҳудуди яқинида қайд этилган. Шундан сўнг кема 145 кундан ортиқ вақт давомида маълумот узатмаган.

15 феврал куни танкернинг чўкиш даражаси 21,6 метр этиб қайд этилган, бу эса ушбу турдаги кемалар учун деярли тўлиқ юкланган ҳолатга мос келади. AIS сигнали узилган даврда танкер юкни айнан қаерда қабул қилгани ҳақида маълумот берилмаган.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇦🇲🇷🇺 Арманистон сиёсий моддалар бўйича таъқиб қилинаётган Россия фуқаролари ҳибсга олинмаслиги ва мамлакатдан чиқариб юборилмаслигига расман кафолат берди 

Арманистон парламенти спикери Ален Симоняннинг таъкидлашича, ҳуқуқ-тартибот идоралари сўровига кўра Россия фуқароларини ҳибсга олиш ҳолатлари бўлган, бироқ вазиятга ойдинлик киритилгач, улар қўйиб юборилган.

"Ҳеч бир одам сиёсий сабабларга кўра қўлга олинмайди ёки учинчи давлатга топширилмайди. Мен сизга расман кафолат бераман", — деди Симонян.

Маълумот учун, Арманистон Европа Кенгаши аъзоси сифатида сиёсий таъқиб таҳдиди мавжуд бўлса, экстрадицияни рад этиши шарт.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥3
Х (Twitter)даги бир йигитни Илон Маск унинг юзини тасвирлаган муваффақиятсиз портрети учун блоклади

Йигит шунчаки «Умид қиламанки, бир кун Илон менинг расмимни кўради» деган ёзув билан асарини жойлаган эди.

Чамаси, Илон Маск кўрган. Ва унга унчалик ёқмаган. Ижобий томони шуки: пост 11 миллион марта кўрилди, йигит эса 22 минг обуначига эга бўлди.

Strategic Focus: LIVE
😁8
🇮🇱🇺🇸🇮🇷 Исроил бош вазири учта шарт бажарилсагина Эрон билан келишув тузишини маълум қилди

Бинямин Нетаняҳунинг айтишича, Теҳрон уранни мамлакатдан тўлиқ олиб чиқариши ва уни бойитишга мўлжалланган барча қурилмаларни демонтаж қилиши лозим.

Бундан ташқари, Эрон ўз ракеталари Исроил ҳудудига етиб бора олмаслиги учун уларнинг ҳаракатланиш радиусини 300 километргача чеклаши керак.

Яна бир талаб сифатида Исроил "террор ўқи" деб атайдиган, минтақадаги Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган қуролли гуруҳларни тугатиш қўйилган.

Аввалроқ Трамп Эрон билан музокараларни давом эттириш тарафдори эканини маълум қилганди.

Шу билан бирга, Ғарб давлатлари оммавий ахборот воситалари Эрoнга қарши ҳарбий операциялар тайёрланаётгани ҳақида ёзмоқда.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM