Strategic Focus: LIVE
6.12K subscribers
8.33K photos
3.38K videos
4 files
11.4K links
O'zbekiston va dunyodagi eng ko'p muhokama qilingan va muhim voqealar

Tahliliy kanal: @StratFocusCA
Aloqa uchun: https://xn--r1a.website/sfca_admin
Download Telegram
🇷🇺🇺🇸🇷🇺🇨🇭Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги янги музокаралар раунди 17–18 феврал кунлари Женевада бўлиб ўтади — Кремл матбуот котиби

Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Россия делегациясига президентнинг ёрдамчиси Владимир Мединский бошчилик қилади.

Феврал бошида ўтказилган уч томонлама музокаралар якунига кўра, Россия ва Украина ҳарбий асирларни алмашиш бўйича келишувга эришганди. АҚШ вакиллари аввал музокараларда ҳал этилмай қолган ягона масала Россиянинг ҳудудий даъволари эканини билдирган. Москва Донбасснинг барча ҳудудларидан Украина Қуролли кучларини олиб чиқишни ва ҳудудларни "Москвага тегишли" деб тан олишни талаб қилмоқда.

Киев бу талабларни рад этмоқда. Бироқ Украина президенти Володимир Зеленский феврал The Atlantic нашрига берган интервюсида, агар келишув Украина манфаатларига мос келса, ушбу масала бўйича референдум ўтказиш имкониятини кўриб чиқишга тайёрлигини айтган.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇧 Буюк Британия бош вазири Мюнхен хавфсизлик конференциясида иттифоқчилар билан янги мудофаа ташаббусини таклиф қилмоқчи

Financial Times нашри хабарига кўра, ташаббус асосан қурол-яроғ харидларини янада мувофиқлаштириш ва қайта қуролланиш харажатларини камайтиришга қаратилган.

Британия ҳукуматидаги манбаларнинг маълумотларига кўра, 14 феврал куни бош вазир Кир Стармер конференциядаги чиқишида иттифоқчилар билан мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга чақиришни ва бу мавзуни бошқа давлатлар етакчилари билан ёпиқ музокараларда муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

Қайд этилишича, Лондон Европадаги Security Action for Europe қайта қуролланиш дастурида иштирок этиш имкониятини кўриб чиқмоқда ва қўшма харажатлар ҳамда ҳарбий салоҳиятни ривожлантириш бўйича бошқа таклифларни ўрганмоқда.

Буюк Британия молия вазири Рэйчел Ривзнинг сўзларига кўра, ҳукумат Ғарбдаги ҳамкорлар билан бирга “қайта қуролланиш харажатларини камайтириш” ва қўшма мудофаа лойиҳаларини самаралироқ қилиш йўлларини изламоқчи.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇻🇪🇷🇺 Вашингтон Каракас билан биргаликда Венесуэланинг Россия ва бошқа давлатлар билан тузган шартномаларини баҳолашни режалаштирмоқда — АҚШ энергетика вазири

"Биз Каракас расмийлари билан биргаликда мамлакатнинг барча битимларини кўриб чиқиш, Венесуэла ва Ғарбий яримшар манфаатларига нима мос келишини баҳолаш ниятидамиз", — деди Крис Райт.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ғарб мамлакатлари аҳолиси тез орада Учинчи жаҳон уруши бошланишига ишонмоқда — Politico

АҚШ, Канада, Буюк Британия, Франция ва Германияда феврал бошида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, Ғарб мамлакатлари аҳолиси “дунё тез орада янги жаҳон урушига киради”, деб ҳисобламоқда.

Сўровнома натижаларига мувофиқ, АҚШда респондентларнинг 46 фоизи “дунё янги жаҳон уруши томон ҳаракат қилаётгани”га ишонади. 2025 йилда бу кўрсаткич 38 фоиз эди.

Европа мамлакатларида ҳам шунга ўхшаш тенденция кузатилмоқда. Энг катта ўсиш Буюк Британияда қайд этилган, бундай фикрдагилар улуши 30 фоиздан 43 фоизгача ошган. Германияда эса сўровнома иштирокчиларининг 40 фоизи Учинчи жаҳон уруши тез орада бошланишига ишонади.

Шу билан бирга, Politico нашри Ғарб жамияти ўз мамлакатларининг ҳарбий харажатларини ошириш йўлида фақат чекланган даражада тайёр эканини таъкидлади.

"Ҳозирда Мудофаа бюджетларини ошириш қўллаб-қувватланмоқда, лекин одамлар бу қўллаб-қувватлаш давлат қарзининг ошиши, бошқа хизматлар қисқариши ёки солиқларни кўпайиши билан боғлиқлигини билса, бундан кескин норози бўлади", дейилади мақолада.

Strategic Focus: LIVE
🤡3
🇭🇺 Венгрия бош вазири мухолифат етакчисини интим видео орқали шантаж қилишда айбланмоқда — Deutsche Welle

Венгрия мухолифати етакчиси Петер Мадяр ўзини “русча классик компромат” қурбони бўлганини маълум қилди.

Мадярнинг айтишича, бош вазир Виктор Орбан бошчилигидаги ҳукмрон партия ва махсус хизматлар билан алоқадор номаълум шахслар унинг иштирокидаги интим видеони эълон қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

Мухолиф сиёсатчининг баёнотига кўра, воқеа 2024 йил 2 августда у ва таниши Эвелин Фогел ўртасида бўлиб ўтган.

"Бу ихтиёрий муносабат эди. Мен ўша пайтда спиртли ичимлик ёки гиёҳванд модда истеъмол қилмагандим. Мен кучайиб бораётган шантаж сабаб бу ҳолатни махсус уюштирилган “компромат операцияси” сифатида баҳолайман", — деди сиёсатчи.

Мадярнинг даъво қилишича, компромат ортида Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан боғлиқ шахслар турибди. Петер Мадярнинг партияси 12 апрел куни бўлиб ўтадиган парламент сайловларида ҳукмрон партиянинг асосий рақиби ҳисобланади.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷 Айбимизни топишса, келиб осишсин - Пезешкиён Эрондаги тартибсизликларда ҳукуматнинг қўли борлиги ҳақидаги хабарларни рад этди

Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён мамлакатдаги тартибсизликларни ҳукумат ташкиллаштиргани ҳақидаги хабарларнинг аксарияти ёлғон эканини, бу гапни чиқарганларга шахсан ўзи ваколат беришини ва у одам келиб текшириши мумкинлигини айтган. “Агар ҳақиқатан ҳам шундай бўлса, бизни дор остига осишсин. Агар ҳукуматимизда ёки бизга алоқадор кимдир “бориб шундай ишларни қилинг” деб айтган бўлса, Худо ҳаққи, бизни қатл қилишсин – бу қандай гап ўзи?”, деган у.

Strategic Focus: LIVE
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷 Яҳудийларсиз Франция танасиз дарахтга ўхшайди - Франция президенти Макрон.

Strategic Focus: LIVE
💩19
🇺🇸🇲🇽 Пентагон Мексика билан чегарада махфий лазер қуролини ҳаво шарларига қарши қўллади — The Wall Street Journal

АҚШ чегарачилар ўта махфий лазер тизимидан фойдаланиб, Техас штатидаги Эл-Пасо шаҳри осмонида "Мексика наркокартелларига тегишли бўлган дронлар", дея тахмин қилинган объектларни нишонга олган. Бироқ учаётган объектлар дронлар эмас, балки байрам ва тадбирларда ишлатиладиган ҳаво шарлар бўлиб чиққан.

"Ҳодиса жорий ҳафтанинг бошида содир бўлган. Лазер қўлланилгани сабабли Федерал авиация бошқармаси Эл-Пасодаги фуқаролик аэропорти атрофидаги ҳаво ҳудуди 10 кунга ёпилишини эълон қилган. Бу ҳақда на Пентагон, на Оқ уй, на Ички хавфсизлик вазирлиги огоҳлантирилган. Натижада шаҳарда бир неча соат давомида тартибсизлик юзага келган: шифохоналар тиббий рейсларни бошқа жойга йўналтиришга мажбур бўлган, йўловчилар эса режаларини ўзгартирган", деб ёзади WSJ.

Бир неча соатдан сўнг Федерал авиация бошқармаси Эл-Пасодаги фуқаролик аэропорти учун чекловларни бекор қилган.

"Аслида аэропорт ёпилишининг асл сабаби картел дронлар эмас, балки Пентагон ва Федерал авиация бошқармаси ўртасидаги келишмовчилик бўлиши мумкин. Пентагон ҳарбийлари аэропорт яқинидаги Fort-Bliss базасида дронларга қарши янги LOCUST лазер тизимини синовдан ўтказмоқчи бўлган", дея ёзмоқда Axios нашрининг ўз манбаларига таяниб.

Нашрнинг қайд этишича, АҚШ Транспорт вазири Шон Даффи ва Оқ уй воқеани дарҳол “Мексика картеллари таҳдиди” деб талқин қилган. Бироқ, бу сиёсий қалқон эди: маъмурият ўз ичидаги техник ва бюрократик хатони яшириш учун ташқи душманни айблаш йўлини танлаган.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👍1🤝1
🇺🇸🇨🇳 АҚШ давлат котиби Мюнхен хавфсизлик конференцияси доирасида Хитой ТИВ раҳбари билан учрашади — Reuters

"Бу Марко Рубио ва Ван Ининг камида иккинчи шахсий учрашуви бўлади. Томонлар икки томонлама муносабатлар ҳамда АҚШ президенти апрел ойида Хитойга амалга ошириши кутилаётган ташрифга тайёргарлик масалаларини муҳокама қиладилар", дея хабар бермоқда нашр.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2
🇺🇸🇷🇺🇺🇦 Россия битим тузишни истамоқда, Зеленский ҳаракат қилиши керак. Акс ҳолда у ажойиб имкониятни қўлдан бой беради — АҚШ президенти Доналд Трамп.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
Qirg‘iz sayyohlik kompaniyalari O‘zbekistonni qanday reklama qilishmoqda?

Strategic Focus: LIVE
👏11👍5🔥43🥰2😁2🎉1😍1🤝1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 АҚШ Эрон уранни бойитиш имкониятини сақлаб қолишини истамайди, биз ҳеч қандай бойитиш бўлишини хоҳламаймиз — Доналд Трамп.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎3🔥1