This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇮🇱 Эрон давлат телевидениеси Исроилнинг юқори лавозимли амалдорларининг потенциал нишонлар рўйхатини эфирга узатди ва унда шундай дейилган: "Биз сизнинг ўлим вақтингизни белгилаймиз. Абабилни кутинг."
Рўйхатга қуйидагилар киради:
- Исроил Бош вазири Нетаняху
- Моссад бошлиғи Давид Барнеа
- Мудофаа вазири Исраел Кац
- ЦАХАЛ штаб бошлиғи Эял Замир
- Разведка бошқармаси (AMAN) бошлиғи Шломи Биндер
- Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Томер Бар
- ЦАХАЛ Операциялар бошқармаси бошлиғи Йицҳак Коэн
Strategic Focus: LIVE
Рўйхатга қуйидагилар киради:
- Исроил Бош вазири Нетаняху
- Моссад бошлиғи Давид Барнеа
- Мудофаа вазири Исраел Кац
- ЦАХАЛ штаб бошлиғи Эял Замир
- Разведка бошқармаси (AMAN) бошлиғи Шломи Биндер
- Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Томер Бар
- ЦАХАЛ Операциялар бошқармаси бошлиғи Йицҳак Коэн
Strategic Focus: LIVE
🔥5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇻🇪🇺🇸 Мадуро Венесуэланинг асл Президентидир – Делси Родригес
Венесуэла муваққат президенти Делси Родригес мамлакатнинг ҳақиқий раҳбари Николас Мадуро эканини, шунингдек, у ва унинг хотинида ҳеч қандай айб йўқлигини айтиб ўтган. “Николас Мадуро Венесуэланинг қонуний Президенти. Мадуро ҳам, унинг рафиқаси ҳам айбсиз”, деган вақтинча раҳбар.
Strategic Focus: LIVE
Венесуэла муваққат президенти Делси Родригес мамлакатнинг ҳақиқий раҳбари Николас Мадуро эканини, шунингдек, у ва унинг хотинида ҳеч қандай айб йўқлигини айтиб ўтган. “Николас Мадуро Венесуэланинг қонуний Президенти. Мадуро ҳам, унинг рафиқаси ҳам айбсиз”, деган вақтинча раҳбар.
Strategic Focus: LIVE
💯4
Украина президенти The Atlantic нашрига берган интервюсида халқ манфаатларига тўғри келмайдиган битимга рози бўлишдан кўра, умуман келишув тузмасликни афзал кўришини маълум қилди.
Володимир Зеленскийнинг интервюсидан асосий иқтибослар:
◾️ Трамп учун Россия ва Украина ўртасидаги урушни тўхтатишдан кўра каттароқ ғалаба йўқ. Бу Трамп қолдирадиган сиёсий меросдаги энг муҳим вазифа;
◾️ Доналд Трaмп учун энг фойдали вазият — келишувни АҚШдаги сайловлардан олдин амалга ошириш. Тўғри, у камроқ ўлим бўлишини хоҳлайди. Лекин жиддий айтганда, бу шунчаки унинг сиёсий ғалабаси бўлади;
◾️ Тинчлик йўлидаги энг биринчи қадам — сулҳ ўрнатилгач, АҚШ ва Европа томонидан Украина ҳимоя қилинишини кафолатлашдир;
◾️ Биз ҳеч нарсадан қўрқмаймиз. Сайловга ҳам, референдумга ҳам тайёрмиз;
◾️ Мен ҳокимиятга ёпишиб олганим йўқ, сайловларга тайёрман;
◾️ Уруш давомида сайлов ўтказиш фикри руслардан чиқди, чунки улар мендан қутулишни хоҳлашади;
◾️ Мен Ермакни коррупция бўйича тергов туфайли ишдан бўшатмадим. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор эди.
Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤🔥1
Нашрнинг хабар беришича, Белгия полицияси Европа Иттифоқи Бош прокуратураси (EPPO) томонидан олиб борилаётган тергов доирасида ЕИ бюджет департаментини ҳам тинтув қилган. Мазкур тинтувга Еврокомиссия 2024 йилда ўзининг 23 та биносини Белгиянинг суверен фаровонлик жамғармасига сотгани сабаб бўлди.
Маълумотларга кўра, ушбу битим суммаси 900 млн еврони ташкил этган. Келишув доирасида Европа кварталидаги бинолар сотилгандан сўнг уни замонавий, экологик тоза ва жозибадор ҳудудга айлантириш учун реконструкция қилиш режалаштирилган эди.
EPPO эҳтимолий қоидабузарликлар учун далиллар изланаётганини эълон қилди. Еврокомиссия битим тегишли тартибда, белгиланган тартиб-қоидалар ва протоколларга мувофиқ амалга оширилганига ишонч билдириб, тергов билан ҳамкорлик қилаётганини маълум қилди.
Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Уларга Қирғизистон Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (“Оммавий тартибсизликлар”) бўйича айблов қўйилган.
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, қўлга олинганлар орасида қуйидагилар бор:
— Жамоат арбоби Бекболот Талгарбеков;
— Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси ва мамлакатнинг собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Эмилбек Узакбаев;
— Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Курманбек Дийканбаев;
— Собиқ бош вазир ўринбосари ва экс-депутат Аали Карашев;
— Қирғизистон ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Курсан Асанов.
Уларнинг қўлга олинишига сабаб 9 феврал куни эълон қилинган, 75 киши имзолаган мурожаат бўлиб, унда 2021 йилда янги Конституция қабул қилингандан сўнг юзага келган ҳуқуқий ноаниқлик сабабли Қирғизистонда муддатидан олдин президентлик сайловларини ўтказишни бошлашга чақирилган. Президент Садир Жапаровнинг фикрича, ушбу мурожаат давлат бошқаруви тизимига низо киритишга уриниш бўлган.
Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нашр манбасига кўра, Қўшма Штатлар делегацияси ушбу учрашувда келишувда олдинга силжишга умид қилмоқда.
Politico суҳбатдошнинг билдиришича, музокаралар аввалги иккитаси каби Абу-Дабида ёки Флорида штатининг Майами шаҳрида бўлиб ўтиши мумкин. Аввалроқ Украина президенти Володимир Зеленский янги учрашув АҚШда бўлиб ўтиши мумкинлиги ҳақида айтган эди. Москва янги музокаралар жойи ва санасини тасдиқламади, АҚШ буни расман эълон қилмади.
Аввалги уч томонлама музокаралар 4-5 феврал кунлари Абу-Дабида бўлиб ўтган, ўшанда Киев ва Москва ҳарбий асирларни “157 га 157” формуласи бўйича алмашинувга келишиб олганди. Учрашув иштирокчилари уни “конструктив” деб аташди, бироқ аниқ натижаларни эълон қилмади.
“ТАСС”нинг манбаларга таяниб хабар беришича, уч давлат вакиллари иқтисодий жиҳатлар, ҳудудий масала, ўт очишни тўхтатиш механизмини муҳокама қилган.
Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Aгентлик танишиб чиққан, бироқ оммага эълон қилинмаган ҳужжатга кўра, Кремл Трамп маъмурияти билан иқтисодий ҳамкорлик доирасида Россиянинг доллар воситасида ҳисоб-китоб тизимига қайтишига олиб келиши мумкин бўлган таклифларни тайёрлаган.
"Москва Украина урушини тўхтатиш бўйича келишув амалга оширилгач, Россия ва АҚШнинг иқтисодий манфаатлари мос келиши мумкин бўлган етти банддан иборат таклифни ишлаб чиққан. Тахминларга кўра, иккала давлат ҳам экологик муқобил вариантларга зарар етказган ҳолда қазиб олинадиган ёқилғини илгари суриш бўйича ҳамкорлик қилади, шунингдек, табиий газ, деегиз шелфларидаги нефт ва бошқа хом ашёларга қўшма сармоя киритишни бошлайди", дейилади хабарда.
Таклифнинг асоси Россиянинг доллар тизимига қайтиши бўлиб, нашрнинг таъкидлашича, бу Кремл сиёсатида ҳайратланарли бурилиш ва дунё молия тизимида потенциал тарзда туб ўзгаришларни англатади.
Шу пайтгача Россиянинг асосий мақсади долларга муқобил вариантни излаш бўлган. Президент Владимир Путин эса Хитой билан алоқаларни чуқурлаштиришга интилган. Шу сабабли, ҳужжат мазмуни билан таниш манбалар Путин Пекиннинг манфаатларига зид келадиган келишувга рози бўлиши деярли имконсиз деб ҳисоблайди.
Кремлнинг таклифи қуйидагиларни назарда тутади:
— Россия авиапаркини модернизация қилиш учун авиация соҳасида узоқ муддатли шартномалар;
— Нефт ва суюлтирилган табиий газ қазиб олиш бўйича қўшма корхоналар;
— АҚШ компанияларини Россия бозорига қайтариш учун имтиёзли шартлар;
— Атом энергетикаси соҳасида ҳамкорлик;
— Россиянинг доллар тизимига қайтиши.
Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
Агентликнинг манбаларга таяниб хабар беришича, АҚШ эндиликда ишончли ҳарбий ҳамкор сифатида кўрилмаётгани бунга сабаб сифатида кўрсатилмоқда.
Маълумотларга кўра, ҳозирда Европа АҚШнинг “ядровий соябони” ҳимояси остида бўлиб, у қитъада жойлаштирилган Америка ядро қуролларини ўз ичига олади. Европада ўз ядровий қуролига эга бўлган давлатлар фақат Буюк Британия ва Франциядир.
Шунингдек, Эммануэл Макрон яқин орада Европа мамлакатларини Франциянинг ядровий тийиб туриш кучлари ҳимоясига олишни таклиф қилиши кутилмоқда.
"АҚШ “ядровий соябони”ни француз ҳимояси билан алмаштириш молиявий жиҳатдан кўплаб Европа давлатлари учун оғир юк бўлиши мумкин. Чунки Европа аллақачон анъанавий қуролланишни кучайтиришга катта маблағ сарфламоқда", дейилади хабарда.
Bloomberg суҳбатдошларидан бирининг айтишича, айрим Европа давлатлари ядровий қурол яратиш учун зарур бўлган барча элементларга эга бўлиш имкониятига сармоя киритиши мумкин. Бироқ бунинг учун атом электр станциялари, мураккаб ва қиммат уранни бойитиш иншоотлари ҳамда “ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги келишувларни бузишга сиёсий тайёргарлик” талаб этилади.
Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Бугун муҳим кун. Бизнинг умумий хавфсизлигимиз — Украина ва Европа учун янги қадамлар бўлади", — деди Украина президенти.
Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷 Ризо Паҳлавий эронликларга мурожаат қилди:
"Сизларни 14 ва 15 феврал оқшомлари соат 20:00 да уйларингиз ва томларингиздан овозингизни кўтаришга ва шиорларни айтишга таклиф қиламан. Талабларингизни бақириб айтинг. Бирлигингизни кўрсатинг."
Strategic Focus: LIVE
"Сизларни 14 ва 15 феврал оқшомлари соат 20:00 да уйларингиз ва томларингиздан овозингизни кўтаришга ва шиорларни айтишга таклиф қиламан. Талабларингизни бақириб айтинг. Бирлигингизни кўрсатинг."
Strategic Focus: LIVE
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Руслар қудратли айиққа ўхшаб ҳаракат қилишмоқчи, аммо улар чиғаноқлар тезлигида ҳаракат қилишмоқда — НАТО Бош котиби Рютте.
Strategic Focus: LIVE
Strategic Focus: LIVE
😁3
Маълум қилинишича, Бангладешда ўтган парламент сайловларида ўринларнинг қарийб учдан икки қисмини Бангладеш Миллий партияси (БМП) бошчилигидаги коалиция қўлга киритди. Партияга қарийб 20 йил муҳожирликда яшаган Тaриқ Раҳмон раҳбарлик қилади.
БМП коалицияси парламентдаги 300 ўриндан тахминан 212 тасини қўлга киритди. Партия ғалаба муносабати билан тантанали юришлар ва митинглар ўтказилмаслигини эълон қилди.
Бангладеш парламентидаги 300 ўрин учун қарийб икки минг нафар номзод курашди. Reuters хабарига кўра, сайловларда жами 50 та партия иштирок этган бўлиб, бу рекорд кўрсаткичдир.
Сўнгги маълумотлар сайловчиларнинг фаоллиги тахминан 60 фоизни ташкил этганини кўрсатмоқда. Мамлакатда қарийб 128 миллион киши овоз бериш ҳуқуқига эга.
Шунингдек, пайшанба куни ўтказилган парламент сайловлари билан бирга конституциявий ислоҳотлар бўйича референдум бўлиб ўтди. Референдумга сайловлар даврида нейтрал муваққат ҳукумат тузиш, сиёсатда аёллар вакиллигини ошириш ва бош вазирнинг ваколатларини икки муддат билан чеклаш ва суд ҳокимиятни кучайтириш ташаббуслари киритилди.
Ушбу сайлов 2024 йил август ойида бош вазир Шайх Ҳасинанинг 15 йиллик ҳукмронлигига қарши талабалар бошчилигидаги қўзғолондан сўнг ўтказилди. БМТ маълумотларига кўра, ўша воқеалар давомида 1400 га яқин киши ҳалок бўлган. Сўнгги 18 ой давомида мамлакатни Нобел мукофоти совриндори Муҳаммад Юнус бошчилигидаги муваққат ҳукумат бошқарди ва сайловларга тайёргарлик кўрди.
Сайлов билан бирга ўтказилган референдумда конституциявий ислоҳотлар ҳам маъқулланди. Дастлабки маълумотларга кўра, сайловчиларнинг 65 фоиздан ортиғи Бош вазир лавозимини икки муддат билан чеклаш ва суд мустақиллигини кучайтиришга қаратилган ўзгаришларни қўллаб-қувватлаган.
Айни пайтда Шайх Ҳасина Ҳиндистонда қочқинликда қолмоқда. У парламент сайловларни танқид қилиб, натижаларни бекор қилишга чақирди.
Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
Андрей Сибига, шунингдек, Мюнхенда хитойлик ҳамкасби Ван И билан музокаралар ўтказганини маълум қилди.
Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистон президенти бу ҳақда “Кабар” агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
Жапаров ижтимоий тармоқларда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг (МХДҚ) айрим ходимлари махсус хизматнинг собиқ раҳбари Қамчибек Ташиев номидан фойдаланиб, шахсий манфаатлари йўлида ноқонуний ҳаракатлар содир этгани ҳақидаги айбловларга муносабат билдирди.
Президентнинг таъкидлашича, давлатда қонунни бузган шахсларни “ҳимоя қилиш” амалиёти мавжуд эмас.
"Бизда ноқонуний ҳаракат содир этган шахсни, ким бўлишидан қатъи назар, ҳимоя қилиш деган тушунча йўқ. Халққа хизмат қилишда давлат қонунни ҳаммадан устун қўяди. Бу тамойил яқин қариндошларимиз ва яқин инсонларимизга нисбатан ҳам қўлланган", — деди Жапаров.
Унинг қўшимча қилишича, агар махсус хизмат ёки бошқа давлат органлари вакиллари томонидан ваколат доирасидан чиқиш ва қонунбузарлик ҳолатлари аниқланса, улар албатта текширилади ва жавобгарликка тортилади.
Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥4👎1
Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Россия делегациясига президентнинг ёрдамчиси Владимир Мединский бошчилик қилади.
Феврал бошида ўтказилган уч томонлама музокаралар якунига кўра, Россия ва Украина ҳарбий асирларни алмашиш бўйича келишувга эришганди. АҚШ вакиллари аввал музокараларда ҳал этилмай қолган ягона масала Россиянинг ҳудудий даъволари эканини билдирган. Москва Донбасснинг барча ҳудудларидан Украина Қуролли кучларини олиб чиқишни ва ҳудудларни "Москвага тегишли" деб тан олишни талаб қилмоқда.
Киев бу талабларни рад этмоқда. Бироқ Украина президенти Володимир Зеленский феврал The Atlantic нашрига берган интервюсида, агар келишув Украина манфаатларига мос келса, ушбу масала бўйича референдум ўтказиш имкониятини кўриб чиқишга тайёрлигини айтган.
Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Financial Times нашри хабарига кўра, ташаббус асосан қурол-яроғ харидларини янада мувофиқлаштириш ва қайта қуролланиш харажатларини камайтиришга қаратилган.
Британия ҳукуматидаги манбаларнинг маълумотларига кўра, 14 феврал куни бош вазир Кир Стармер конференциядаги чиқишида иттифоқчилар билан мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга чақиришни ва бу мавзуни бошқа давлатлар етакчилари билан ёпиқ музокараларда муҳокама қилишни режалаштирмоқда.
Қайд этилишича, Лондон Европадаги Security Action for Europe қайта қуролланиш дастурида иштирок этиш имкониятини кўриб чиқмоқда ва қўшма харажатлар ҳамда ҳарбий салоҳиятни ривожлантириш бўйича бошқа таклифларни ўрганмоқда.
Буюк Британия молия вазири Рэйчел Ривзнинг сўзларига кўра, ҳукумат Ғарбдаги ҳамкорлар билан бирга “қайта қуролланиш харажатларини камайтириш” ва қўшма мудофаа лойиҳаларини самаралироқ қилиш йўлларини изламоқчи.
Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Биз Каракас расмийлари билан биргаликда мамлакатнинг барча битимларини кўриб чиқиш, Венесуэла ва Ғарбий яримшар манфаатларига нима мос келишини баҳолаш ниятидамиз", — деди Крис Райт.
Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ғарб мамлакатлари аҳолиси тез орада Учинчи жаҳон уруши бошланишига ишонмоқда — Politico
АҚШ, Канада, Буюк Британия, Франция ва Германияда феврал бошида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, Ғарб мамлакатлари аҳолиси “дунё тез орада янги жаҳон урушига киради”, деб ҳисобламоқда.
Сўровнома натижаларига мувофиқ, АҚШда респондентларнинг 46 фоизи “дунё янги жаҳон уруши томон ҳаракат қилаётгани”га ишонади. 2025 йилда бу кўрсаткич 38 фоиз эди.
Европа мамлакатларида ҳам шунга ўхшаш тенденция кузатилмоқда. Энг катта ўсиш Буюк Британияда қайд этилган, бундай фикрдагилар улуши 30 фоиздан 43 фоизгача ошган. Германияда эса сўровнома иштирокчиларининг 40 фоизи Учинчи жаҳон уруши тез орада бошланишига ишонади.
Шу билан бирга, Politico нашри Ғарб жамияти ўз мамлакатларининг ҳарбий харажатларини ошириш йўлида фақат чекланган даражада тайёр эканини таъкидлади.
"Ҳозирда Мудофаа бюджетларини ошириш қўллаб-қувватланмоқда, лекин одамлар бу қўллаб-қувватлаш давлат қарзининг ошиши, бошқа хизматлар қисқариши ёки солиқларни кўпайиши билан боғлиқлигини билса, бундан кескин норози бўлади", дейилади мақолада.
Strategic Focus: LIVE
АҚШ, Канада, Буюк Британия, Франция ва Германияда феврал бошида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, Ғарб мамлакатлари аҳолиси “дунё тез орада янги жаҳон урушига киради”, деб ҳисобламоқда.
Сўровнома натижаларига мувофиқ, АҚШда респондентларнинг 46 фоизи “дунё янги жаҳон уруши томон ҳаракат қилаётгани”га ишонади. 2025 йилда бу кўрсаткич 38 фоиз эди.
Европа мамлакатларида ҳам шунга ўхшаш тенденция кузатилмоқда. Энг катта ўсиш Буюк Британияда қайд этилган, бундай фикрдагилар улуши 30 фоиздан 43 фоизгача ошган. Германияда эса сўровнома иштирокчиларининг 40 фоизи Учинчи жаҳон уруши тез орада бошланишига ишонади.
Шу билан бирга, Politico нашри Ғарб жамияти ўз мамлакатларининг ҳарбий харажатларини ошириш йўлида фақат чекланган даражада тайёр эканини таъкидлади.
"Ҳозирда Мудофаа бюджетларини ошириш қўллаб-қувватланмоқда, лекин одамлар бу қўллаб-қувватлаш давлат қарзининг ошиши, бошқа хизматлар қисқариши ёки солиқларни кўпайиши билан боғлиқлигини билса, бундан кескин норози бўлади", дейилади мақолада.
Strategic Focus: LIVE
🤡3
Венгрия мухолифати етакчиси Петер Мадяр ўзини “русча классик компромат” қурбони бўлганини маълум қилди.
Мадярнинг айтишича, бош вазир Виктор Орбан бошчилигидаги ҳукмрон партия ва махсус хизматлар билан алоқадор номаълум шахслар унинг иштирокидаги интим видеони эълон қилишга тайёргарлик кўрмоқда.
Мухолиф сиёсатчининг баёнотига кўра, воқеа 2024 йил 2 августда у ва таниши Эвелин Фогел ўртасида бўлиб ўтган.
"Бу ихтиёрий муносабат эди. Мен ўша пайтда спиртли ичимлик ёки гиёҳванд модда истеъмол қилмагандим. Мен кучайиб бораётган шантаж сабаб бу ҳолатни махсус уюштирилган “компромат операцияси” сифатида баҳолайман", — деди сиёсатчи.
Мадярнинг даъво қилишича, компромат ортида Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан боғлиқ шахслар турибди. Петер Мадярнинг партияси 12 апрел куни бўлиб ўтадиган парламент сайловларида ҳукмрон партиянинг асосий рақиби ҳисобланади.
Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷 Айбимизни топишса, келиб осишсин - Пезешкиён Эрондаги тартибсизликларда ҳукуматнинг қўли борлиги ҳақидаги хабарларни рад этди
Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён мамлакатдаги тартибсизликларни ҳукумат ташкиллаштиргани ҳақидаги хабарларнинг аксарияти ёлғон эканини, бу гапни чиқарганларга шахсан ўзи ваколат беришини ва у одам келиб текшириши мумкинлигини айтган. “Агар ҳақиқатан ҳам шундай бўлса, бизни дор остига осишсин. Агар ҳукуматимизда ёки бизга алоқадор кимдир “бориб шундай ишларни қилинг” деб айтган бўлса, Худо ҳаққи, бизни қатл қилишсин – бу қандай гап ўзи?”, деган у.
Strategic Focus: LIVE
Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён мамлакатдаги тартибсизликларни ҳукумат ташкиллаштиргани ҳақидаги хабарларнинг аксарияти ёлғон эканини, бу гапни чиқарганларга шахсан ўзи ваколат беришини ва у одам келиб текшириши мумкинлигини айтган. “Агар ҳақиқатан ҳам шундай бўлса, бизни дор остига осишсин. Агар ҳукуматимизда ёки бизга алоқадор кимдир “бориб шундай ишларни қилинг” деб айтган бўлса, Худо ҳаққи, бизни қатл қилишсин – бу қандай гап ўзи?”, деган у.
Strategic Focus: LIVE
👍5