🇱🇹🇷🇺🇧🇾Литвада Россия ва Беларусга тез-тез борганлар яшаш гувоҳномасидан маҳрум қилинмоқда
Литвада янги тартиб кучга кирган бўлиб, Россия фуқаролари агар ҳар 3 ойда бир мартадан кўпроқ Россия ёки Беларусга борса, вақтинчалик яшаш гувоҳномасидан маҳрум қилиниши мумкин. 2026-йил январига қадар 149 нафар россиялик шу асосда яшаш гувоҳномасидан айрилган. Қонунга кўра, сафарлар “обектив сабаблар” мавжуд бўлса рухсат этилади.
Бироқ бу сабаблар нимани англатиши аниқ белгиланмаган. Аммо, ҳатто яқин қариндошнинг оғир касаллиги ҳам етарли асос сифатида тан олинмаслиги айтилган. Ҳозирда гувоҳномасидан маҳрум бўлган айрим россияликлар судга мурожаат қилмоқда.
Strategic Focus: LIVE
Литвада янги тартиб кучга кирган бўлиб, Россия фуқаролари агар ҳар 3 ойда бир мартадан кўпроқ Россия ёки Беларусга борса, вақтинчалик яшаш гувоҳномасидан маҳрум қилиниши мумкин. 2026-йил январига қадар 149 нафар россиялик шу асосда яшаш гувоҳномасидан айрилган. Қонунга кўра, сафарлар “обектив сабаблар” мавжуд бўлса рухсат этилади.
Бироқ бу сабаблар нимани англатиши аниқ белгиланмаган. Аммо, ҳатто яқин қариндошнинг оғир касаллиги ҳам етарли асос сифатида тан олинмаслиги айтилган. Ҳозирда гувоҳномасидан маҳрум бўлган айрим россияликлар судга мурожаат қилмоқда.
Strategic Focus: LIVE
❤1
Нашр маълумотига кўра, АҚШ президенти дипломатик жараён муваффақиятсиз якунланса, бунга томонлардан бирининг ёки ҳар иккала томоннинг муросасиз позициясини сабаб қилиб кўрсатиши мумкин.
Мақолада ёзилишича, баҳорга келиб Россия-Украина урушидаги умумий қурбонлар сони 2 миллион кишига етиши мумкин.
Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
Маълумотларга кўра, учрашув 19 феврал куни Вашингтонда бўлиб ўтади. Унда камида 20 та мамлакат делегацияси, жумладан давлат раҳбарлари иштирок этади.
Агентликнинг манбаларига таяниб хабар беришича, АҚШ президенти Ғазо учун БМТ томонидан тасдиқланган барқарорлаштириш кучларини тузиш режасини ҳам тақдим этиши мумкин.
Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нашрнинг ёзишича, Украина президентининг маслаҳатчилари Киев Россиянинг энг оғир шартига, яъни Донецк вилоятининг шарқидаги ҳудудлар назоратидан воз кечишга рози бўлиши мумкинлигини билдирган.
Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистон президенти “Кабар” агентлигига берган интервюсида ушбу масалага тўхталиб, бошқарув борасидаги ўзаро келишув ҳақидаги гапларни инкор қилди.
Журналист Садир Жапаровга "Жамиятда сиз ва Қамчибек Ташиев ўртасида сайловдан олдин “бир муддат – у, бир муддат – унинг яқин дўсти” деган келишув бўлгани ҳақида гап-сўзлар тарқалган эди, бу ростми?", дея савол берди.
"Қирғизистон – демократик мамлакат. Давлатни ким бошқаришини бир ҳовуч одам эмас, Қирғизистон халқи ҳал қилади. Конституцияга кўра, ҳар бир фуқаро сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга ва халқ ишончига сазовор бўлган, аҳоли орасида рейтинги юқори бўлган шахс президент этиб сайланади. Шунинг учун ҳам “бир муддат ундоқ, бир муддат бундоқ” қабилидаги суҳбатлар демократик тамойилларга тўғри келмайди, сиёсий маданиятга зиддир. Бундай фикрлар халқни танлаш ҳуқуқидан маҳрум қилишга уриниш сифатида қабул қилинади", — деб жавоб берди Садир Жапаров.
Президентнинг айтишича, воқеалар хронологияси Жогорку Кенешда (парламент) бошланган. Шундан сўнг бўлиниш кўчадаги “оқсоқоллар”га ҳам ўтган.
"Улар муддатидан олдин сайлов ўтказиш учун имзо тўплай бошлашди. “Жогорку Кенеш” муддатидан олдин сайлов эълон қилмоқчи”, деган гаплар билан одамларни чалғитишди", — деди президент.
Жапаровнинг таъкидлашича, агар у давлат раҳбари сифатида вазиятга ўз вақтида баҳо бериб, кескин қарор қабул қилмаганида, парламентдаги бошбошдоқлик оддий одамлар ҳаётига ҳам кўчиши мумкин эди.
Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤝2
“Эпшейн файллари”нинг оммага сиздирилиши айрим оқибатлари:
❗️Мона Юл — Норвегиянинг АҚШдаги элчиси — истеъфога чиқди
❗️Морган МакСуини — Буюк Британия бош вазири аппарати раҳбари — истеъфога чиқди
❗️Питер Манделсон — Буюк Британиянинг АҚШдаги собиқ элчиси — Лейбористлар партиясини тарк этди
❗️Мирослав Лайчак — словак дипломати — истеъфога чиқди
Strategic Focus: LIVE
❗️Мона Юл — Норвегиянинг АҚШдаги элчиси — истеъфога чиқди
❗️Морган МакСуини — Буюк Британия бош вазири аппарати раҳбари — истеъфога чиқди
❗️Питер Манделсон — Буюк Британиянинг АҚШдаги собиқ элчиси — Лейбористлар партиясини тарк этди
❗️Мирослав Лайчак — словак дипломати — истеъфога чиқди
Strategic Focus: LIVE
😁4❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Prezidentimiz Ohangarondagi yuqori kuchlanishli kabellar korxonasi bilan tanishdi.
Strategic Focus: LIVE
Strategic Focus: LIVE
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Davlatimiz rahbari yuqori texnologiyali mahsulot ishlab chiqaruvchi korxona faoliyati bilan tanishdi.
Strategic Focus: LIVE
Strategic Focus: LIVE
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Prezidentimiz Ohangarondagi texnoparkda mis mahsulotlari ishlab chiqarish quvvatlari bilan tanishdi.
Strategic Focus: LIVE
Strategic Focus: LIVE
❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Дунё кўз ўнгимизда жуда тез ўзгаряпти. Эски тартиб аллақачон тугади. Биз геосиёсатда янги даврга қадам қўйдик ва бу ҳар биримиздан ўз ўрнимиз ва ролимизни қайта кўриб чиқишни талаб қилади — АҚШ давлат котиби Марко Рубио.
Strategic Focus: LIVE
Strategic Focus: LIVE
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇮🇱 Эрон давлат телевидениеси Исроилнинг юқори лавозимли амалдорларининг потенциал нишонлар рўйхатини эфирга узатди ва унда шундай дейилган: "Биз сизнинг ўлим вақтингизни белгилаймиз. Абабилни кутинг."
Рўйхатга қуйидагилар киради:
- Исроил Бош вазири Нетаняху
- Моссад бошлиғи Давид Барнеа
- Мудофаа вазири Исраел Кац
- ЦАХАЛ штаб бошлиғи Эял Замир
- Разведка бошқармаси (AMAN) бошлиғи Шломи Биндер
- Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Томер Бар
- ЦАХАЛ Операциялар бошқармаси бошлиғи Йицҳак Коэн
Strategic Focus: LIVE
Рўйхатга қуйидагилар киради:
- Исроил Бош вазири Нетаняху
- Моссад бошлиғи Давид Барнеа
- Мудофаа вазири Исраел Кац
- ЦАХАЛ штаб бошлиғи Эял Замир
- Разведка бошқармаси (AMAN) бошлиғи Шломи Биндер
- Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Томер Бар
- ЦАХАЛ Операциялар бошқармаси бошлиғи Йицҳак Коэн
Strategic Focus: LIVE
🔥5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇻🇪🇺🇸 Мадуро Венесуэланинг асл Президентидир – Делси Родригес
Венесуэла муваққат президенти Делси Родригес мамлакатнинг ҳақиқий раҳбари Николас Мадуро эканини, шунингдек, у ва унинг хотинида ҳеч қандай айб йўқлигини айтиб ўтган. “Николас Мадуро Венесуэланинг қонуний Президенти. Мадуро ҳам, унинг рафиқаси ҳам айбсиз”, деган вақтинча раҳбар.
Strategic Focus: LIVE
Венесуэла муваққат президенти Делси Родригес мамлакатнинг ҳақиқий раҳбари Николас Мадуро эканини, шунингдек, у ва унинг хотинида ҳеч қандай айб йўқлигини айтиб ўтган. “Николас Мадуро Венесуэланинг қонуний Президенти. Мадуро ҳам, унинг рафиқаси ҳам айбсиз”, деган вақтинча раҳбар.
Strategic Focus: LIVE
💯4
Украина президенти The Atlantic нашрига берган интервюсида халқ манфаатларига тўғри келмайдиган битимга рози бўлишдан кўра, умуман келишув тузмасликни афзал кўришини маълум қилди.
Володимир Зеленскийнинг интервюсидан асосий иқтибослар:
◾️ Трамп учун Россия ва Украина ўртасидаги урушни тўхтатишдан кўра каттароқ ғалаба йўқ. Бу Трамп қолдирадиган сиёсий меросдаги энг муҳим вазифа;
◾️ Доналд Трaмп учун энг фойдали вазият — келишувни АҚШдаги сайловлардан олдин амалга ошириш. Тўғри, у камроқ ўлим бўлишини хоҳлайди. Лекин жиддий айтганда, бу шунчаки унинг сиёсий ғалабаси бўлади;
◾️ Тинчлик йўлидаги энг биринчи қадам — сулҳ ўрнатилгач, АҚШ ва Европа томонидан Украина ҳимоя қилинишини кафолатлашдир;
◾️ Биз ҳеч нарсадан қўрқмаймиз. Сайловга ҳам, референдумга ҳам тайёрмиз;
◾️ Мен ҳокимиятга ёпишиб олганим йўқ, сайловларга тайёрман;
◾️ Уруш давомида сайлов ўтказиш фикри руслардан чиқди, чунки улар мендан қутулишни хоҳлашади;
◾️ Мен Ермакни коррупция бўйича тергов туфайли ишдан бўшатмадим. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор эди.
Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤🔥1
Нашрнинг хабар беришича, Белгия полицияси Европа Иттифоқи Бош прокуратураси (EPPO) томонидан олиб борилаётган тергов доирасида ЕИ бюджет департаментини ҳам тинтув қилган. Мазкур тинтувга Еврокомиссия 2024 йилда ўзининг 23 та биносини Белгиянинг суверен фаровонлик жамғармасига сотгани сабаб бўлди.
Маълумотларга кўра, ушбу битим суммаси 900 млн еврони ташкил этган. Келишув доирасида Европа кварталидаги бинолар сотилгандан сўнг уни замонавий, экологик тоза ва жозибадор ҳудудга айлантириш учун реконструкция қилиш режалаштирилган эди.
EPPO эҳтимолий қоидабузарликлар учун далиллар изланаётганини эълон қилди. Еврокомиссия битим тегишли тартибда, белгиланган тартиб-қоидалар ва протоколларга мувофиқ амалга оширилганига ишонч билдириб, тергов билан ҳамкорлик қилаётганини маълум қилди.
Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Уларга Қирғизистон Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (“Оммавий тартибсизликлар”) бўйича айблов қўйилган.
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, қўлга олинганлар орасида қуйидагилар бор:
— Жамоат арбоби Бекболот Талгарбеков;
— Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси ва мамлакатнинг собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Эмилбек Узакбаев;
— Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Курманбек Дийканбаев;
— Собиқ бош вазир ўринбосари ва экс-депутат Аали Карашев;
— Қирғизистон ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Курсан Асанов.
Уларнинг қўлга олинишига сабаб 9 феврал куни эълон қилинган, 75 киши имзолаган мурожаат бўлиб, унда 2021 йилда янги Конституция қабул қилингандан сўнг юзага келган ҳуқуқий ноаниқлик сабабли Қирғизистонда муддатидан олдин президентлик сайловларини ўтказишни бошлашга чақирилган. Президент Садир Жапаровнинг фикрича, ушбу мурожаат давлат бошқаруви тизимига низо киритишга уриниш бўлган.
Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нашр манбасига кўра, Қўшма Штатлар делегацияси ушбу учрашувда келишувда олдинга силжишга умид қилмоқда.
Politico суҳбатдошнинг билдиришича, музокаралар аввалги иккитаси каби Абу-Дабида ёки Флорида штатининг Майами шаҳрида бўлиб ўтиши мумкин. Аввалроқ Украина президенти Володимир Зеленский янги учрашув АҚШда бўлиб ўтиши мумкинлиги ҳақида айтган эди. Москва янги музокаралар жойи ва санасини тасдиқламади, АҚШ буни расман эълон қилмади.
Аввалги уч томонлама музокаралар 4-5 феврал кунлари Абу-Дабида бўлиб ўтган, ўшанда Киев ва Москва ҳарбий асирларни “157 га 157” формуласи бўйича алмашинувга келишиб олганди. Учрашув иштирокчилари уни “конструктив” деб аташди, бироқ аниқ натижаларни эълон қилмади.
“ТАСС”нинг манбаларга таяниб хабар беришича, уч давлат вакиллари иқтисодий жиҳатлар, ҳудудий масала, ўт очишни тўхтатиш механизмини муҳокама қилган.
Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Aгентлик танишиб чиққан, бироқ оммага эълон қилинмаган ҳужжатга кўра, Кремл Трамп маъмурияти билан иқтисодий ҳамкорлик доирасида Россиянинг доллар воситасида ҳисоб-китоб тизимига қайтишига олиб келиши мумкин бўлган таклифларни тайёрлаган.
"Москва Украина урушини тўхтатиш бўйича келишув амалга оширилгач, Россия ва АҚШнинг иқтисодий манфаатлари мос келиши мумкин бўлган етти банддан иборат таклифни ишлаб чиққан. Тахминларга кўра, иккала давлат ҳам экологик муқобил вариантларга зарар етказган ҳолда қазиб олинадиган ёқилғини илгари суриш бўйича ҳамкорлик қилади, шунингдек, табиий газ, деегиз шелфларидаги нефт ва бошқа хом ашёларга қўшма сармоя киритишни бошлайди", дейилади хабарда.
Таклифнинг асоси Россиянинг доллар тизимига қайтиши бўлиб, нашрнинг таъкидлашича, бу Кремл сиёсатида ҳайратланарли бурилиш ва дунё молия тизимида потенциал тарзда туб ўзгаришларни англатади.
Шу пайтгача Россиянинг асосий мақсади долларга муқобил вариантни излаш бўлган. Президент Владимир Путин эса Хитой билан алоқаларни чуқурлаштиришга интилган. Шу сабабли, ҳужжат мазмуни билан таниш манбалар Путин Пекиннинг манфаатларига зид келадиган келишувга рози бўлиши деярли имконсиз деб ҳисоблайди.
Кремлнинг таклифи қуйидагиларни назарда тутади:
— Россия авиапаркини модернизация қилиш учун авиация соҳасида узоқ муддатли шартномалар;
— Нефт ва суюлтирилган табиий газ қазиб олиш бўйича қўшма корхоналар;
— АҚШ компанияларини Россия бозорига қайтариш учун имтиёзли шартлар;
— Атом энергетикаси соҳасида ҳамкорлик;
— Россиянинг доллар тизимига қайтиши.
Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
Агентликнинг манбаларга таяниб хабар беришича, АҚШ эндиликда ишончли ҳарбий ҳамкор сифатида кўрилмаётгани бунга сабаб сифатида кўрсатилмоқда.
Маълумотларга кўра, ҳозирда Европа АҚШнинг “ядровий соябони” ҳимояси остида бўлиб, у қитъада жойлаштирилган Америка ядро қуролларини ўз ичига олади. Европада ўз ядровий қуролига эга бўлган давлатлар фақат Буюк Британия ва Франциядир.
Шунингдек, Эммануэл Макрон яқин орада Европа мамлакатларини Франциянинг ядровий тийиб туриш кучлари ҳимоясига олишни таклиф қилиши кутилмоқда.
"АҚШ “ядровий соябони”ни француз ҳимояси билан алмаштириш молиявий жиҳатдан кўплаб Европа давлатлари учун оғир юк бўлиши мумкин. Чунки Европа аллақачон анъанавий қуролланишни кучайтиришга катта маблағ сарфламоқда", дейилади хабарда.
Bloomberg суҳбатдошларидан бирининг айтишича, айрим Европа давлатлари ядровий қурол яратиш учун зарур бўлган барча элементларга эга бўлиш имкониятига сармоя киритиши мумкин. Бироқ бунинг учун атом электр станциялари, мураккаб ва қиммат уранни бойитиш иншоотлари ҳамда “ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги келишувларни бузишга сиёсий тайёргарлик” талаб этилади.
Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Бугун муҳим кун. Бизнинг умумий хавфсизлигимиз — Украина ва Европа учун янги қадамлар бўлади", — деди Украина президенти.
Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷 Ризо Паҳлавий эронликларга мурожаат қилди:
"Сизларни 14 ва 15 феврал оқшомлари соат 20:00 да уйларингиз ва томларингиздан овозингизни кўтаришга ва шиорларни айтишга таклиф қиламан. Талабларингизни бақириб айтинг. Бирлигингизни кўрсатинг."
Strategic Focus: LIVE
"Сизларни 14 ва 15 феврал оқшомлари соат 20:00 да уйларингиз ва томларингиздан овозингизни кўтаришга ва шиорларни айтишга таклиф қиламан. Талабларингизни бақириб айтинг. Бирлигингизни кўрсатинг."
Strategic Focus: LIVE
❤2