Strategic Focus: LIVE
6.05K subscribers
8.38K photos
3.39K videos
4 files
11.5K links
O'zbekiston va dunyodagi eng ko'p muhokama qilingan va muhim voqealar

Tahliliy kanal: @StratFocusCA
Aloqa uchun: https://xn--r1a.website/sfca_admin
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Украина Россиянинг Волгоград вилоятига 6 та ракета учирди.

Украин ахборот ресурслари хабар беришича, кеча тунда Волгоград вилояти ҳудудига FP-5 “Фламинго” русумли 6 та қанотли ракета учирилган.

Ҳозирги маълумотларга кўра, ҳужум натижасида Россия Мудофаа вазирлигига қарашли объектда ёнғин юзага келган. Портлаш хавфи туфайли Котлубань аҳоли пункти аҳолиси эвакуация қилинган. Кечқурунга яқин фуқароларга уйларига қайтишга рухсат берилган.

Strategic Focus: LIVE
👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇬 Қамчибек Ташиев Қирғизистонга қайтди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раиси Германиядан Қирғизистонга учиб келди.

"Сиёсатчининг даволаниши ҳали якунланмаганига қарамай, қайтиш тўғрисида қарор қабул қилинди", — деди Ташиевнинг тарафдори Нурғози Анарқулов.

Аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев мамлакат президенти Садир Жапаровнинг фармони билан лавозимидан озод қилинганди.

Қамчибек Ташиев соғлиғидаги муаммо сабабли президент рухсати билан Германияга даволаниш учун боргани, ишдан олингани ҳақидаги қарор кутилмаганда юз берганини билдирган.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇯🇴🇺🇸🇮🇷 АҚШ Яқин Шарққа кучларини жойлаштиришда давом этмоқда: иккита C-17 транспорт самолёти Иорданиядаги Муваффақ ас-Салти авиабазасига етиб келди, у ерда илгари олтита F-35А қирувчи самолётлари жойлашган эди, натижада уларнинг умумий сони 12 тага етди.

Яна бир C-17 Қувайтдаги Али ас-Салем авиабазасига қўнди ва битта самолёт Япониядаги Кадена авиабазасидан тўғридан-тўғри Диэго Гарсияга учиб кетди.

Strategic Focus: LIVE
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇱🇷🇺🇧🇾 Полша Президенти Путин ёки Лукашенко билан бир стол атрофида ўтиришни хоҳламаслигини айтди

“Мен Путин каби жиноятчи ёки Лукашенко режими вакиллари билан бир стол атрофида ўтиришга ошиқмайман. Бироқ агар Полша давлати манфаатлари шуни талаб қилса, Полша Президенти сифатида бунга тайёрман”, деган Карол Навроцкий.

Strategic Focus: LIVE
👍1🤣1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇧 Манделсон, Стармер ва Эпштейн можароси фонида Британия ўзининг биринчи мусулмон бош вазирига эга бўлиши мумкин

Манделсон-Эпштейн можароси кучайиб бормоқда, Британия бош вазири Кер Стармер эса унинг истеъфоси ҳақидаги чақириқларни эътиборсиз қолдирмоқда.

Ички ишлар вазири, 45 ёшли, Покистон миллатига мансуб (Кашмирдан) Шабана Маҳмуд унинг ўрнини эгаллаш учун асосий номзод сифатида пайдо бўлмоқда.

Шабана Стармернинг иттифоқчиси ва қаттиқ иммиграция ислоҳотларини қўллаб-қувватлайди. Бироқ, унинг чуқур исломий эътиқоди ва Фаластинни қўллаб-қувватлаш ва онлайн экстремизмга қарши позициялари Британиянинг келажакдаги йўналиши ҳақида саволлар туғдириши мумкин.

Strategic Focus: LIVE
👍1😁1
🇷🇺🇺🇦 Биз сайловларга тайёрмизми? Биз тайёрмиз. Биз референдумга тайёрмизми? Биз тайёрмиз. Биз ҳеч нарсадан қўрқмаймиз - Зеленский.

- Руслар менинг яна президент бўлишимни истамайдилар. Шунинг учун улар уруш пайтида сайловлар ғоясини тарғиб қилмоқдалар.

- Мен ҳокимиятга ёпишиб олмаяпман. Мен сайловларга тайёрман.

Strategic Focus: LIVE
🇷🇺🇺🇦🇺🇸 Бу баҳорда урушда Украинанинг қурбонлари сони 2 миллион кишидан ошадиThe Atlantic

- Трамп келгуси ҳафталарда Украина тақдири учун музокараларни тарк этиши ва дипломатик муваффақиятсизлик учун Украина ёки Москва ёки иккаласини ҳам айблаши мумкин.

- Абу-Дабидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолди. Кремл ҳаракат қилмади ва Украина ҳудудини талаб қилишда давом этмоқда.

Strategic Focus: LIVE
🇦🇱Вазир Диэлланинг фаолияти тугатилиши мумкин

Албания ҳукумати Диелла номи билан танилган сунъий интеллект вазирининг рақамли қиёфасидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин. Виртуал амалдор актриса Анила Бишининг овози ва ташқи кўриниши асосида яратилган бўлиб, у судга мурожаат қилган.

Даъвогарнинг таъкидлашича, давлат органлари келишилган муддат ўтган йил якунида тугаганига қарамай, унинг образидан фойдаланишда давом этган. Актриса бу ҳаракатлар унга “сезиларли ва тузатиб бўлмайдиган зарар” етказганини айтмоқда. Шунингдек, у суд жараёни тугагунига қадар ўз қиёфасидан фойдаланишни тақиқлашни талаб қилмоқда.

Бош вазир Эди Рама 27-октябр куни Диелла “ҳомиладор” эканини, унинг виртуал “фарзанди” эса давлат хизматчиларига иш фаолиятида ёрдам беришини маълум қилган эди.

Strategic Focus: LIVE
🤣3
🇰🇬 Садир Жапаров Ташиевни ишдан олиши ҳақида огоҳлантирганини айтди. Қирғизистон президенти бу уларнинг дўстлигига қандай таъсир қилишини баҳолади

“Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари лавозимидан истеъфога чиқиш тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин дўстимга қўнғироқ қилиб, бу ерда содир бўлган вазиятни тушунтирдим, уни лавозимидан озод қилишимни айтдим ва шундан сўнг қарор қабул қилдим.

Бизнинг дўстлигимиз давом этади. Менинг қарорим давлатимиз ва халқимизнинг осойишталиги, бирдамлиги учун қабул қилинди. Дўстлигимизни қандайдир лавозим ёки манфаатлар билан боғлаш нотўғри”, деди Садир Жапаров.

Strategic Focus: LIVE
🇱🇹🇷🇺🇧🇾Литвада Россия ва Беларусга тез-тез борганлар яшаш гувоҳномасидан маҳрум қилинмоқда

Литвада янги тартиб кучга кирган бўлиб, Россия фуқаролари агар ҳар 3 ойда бир мартадан кўпроқ Россия ёки Беларусга борса, вақтинчалик яшаш гувоҳномасидан маҳрум қилиниши мумкин. 2026-йил январига қадар 149 нафар россиялик шу асосда яшаш гувоҳномасидан айрилган. Қонунга кўра, сафарлар “обектив сабаблар” мавжуд бўлса рухсат этилади.

Бироқ бу сабаблар нимани англатиши аниқ белгиланмаган. Аммо, ҳатто яқин қариндошнинг оғир касаллиги ҳам етарли асос сифатида тан олинмаслиги айтилган. Ҳозирда гувоҳномасидан маҳрум бўлган айрим россияликлар судга мурожаат қилмоқда.

Strategic Focus: LIVE
1
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Доналд Трамп яқин ҳафталар ичида Украина бўйича музокаралардан воз кечиши мумкин — The Atlantic

Нашр маълумотига кўра, АҚШ президенти дипломатик жараён муваффақиятсиз якунланса, бунга томонлардан бирининг ёки ҳар иккала томоннинг муросасиз позициясини сабаб қилиб кўрсатиши мумкин.

Мақолада ёзилишича, баҳорга келиб Россия-Украина урушидаги умумий қурбонлар сони 2 миллион кишига етиши мумкин.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
🇺🇸🇵🇸 Трамп “Тинчлик кенгаши”нинг илк йиғилишида Ғазони тиклаш бўйича кўп миллиард долларлик режани эълон қилади — Reuters

Маълумотларга кўра, учрашув 19 феврал куни Вашингтонда бўлиб ўтади. Унда камида 20 та мамлакат делегацияси, жумладан давлат раҳбарлари иштирок этади.

Агентликнинг манбаларига таяниб хабар беришича, АҚШ президенти Ғазо учун БМТ томонидан тасдиқланган барқарорлаштириш кучларини тузиш режасини ҳам тақдим этиши мумкин.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Зеленский Донбасснинг шарқий қисмидан воз кечиши мумкин — The Atlantic

Нашрнинг ёзишича, Украина президентининг маслаҳатчилари Киев Россиянинг энг оғир шартига, яъни Донецк вилоятининг шарқидаги ҳудудлар назоратидан воз кечишга рози бўлиши мумкинлигини билдирган.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇬 Жапаров Ташиев билан президентликни навбат билан эгаллаш бўйича келишиб олгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди

Қирғизистон президенти “Кабар” агентлигига берган интервюсида ушбу масалага тўхталиб, бошқарув борасидаги ўзаро келишув ҳақидаги гапларни инкор қилди.

Журналист Садир Жапаровга "Жамиятда сиз ва Қамчибек Ташиев ўртасида сайловдан олдин “бир муддат – у, бир муддат – унинг яқин дўсти” деган келишув бўлгани ҳақида гап-сўзлар тарқалган эди, бу ростми?", дея савол берди.

"Қирғизистон – демократик мамлакат. Давлатни ким бошқаришини бир ҳовуч одам эмас, Қирғизистон халқи ҳал қилади. Конституцияга кўра, ҳар бир фуқаро сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга ва халқ ишончига сазовор бўлган, аҳоли орасида рейтинги юқори бўлган шахс президент этиб сайланади. Шунинг учун ҳам “бир муддат ундоқ, бир муддат бундоқ” қабилидаги суҳбатлар демократик тамойилларга тўғри келмайди, сиёсий маданиятга зиддир. Бундай фикрлар халқни танлаш ҳуқуқидан маҳрум қилишга уриниш сифатида қабул қилинади", — деб жавоб берди Садир Жапаров.

Президентнинг айтишича, воқеалар хронологияси Жогорку Кенешда (парламент) бошланган. Шундан сўнг бўлиниш кўчадаги “оқсоқоллар”га ҳам ўтган.

"Улар муддатидан олдин сайлов ўтказиш учун имзо тўплай бошлашди. “Жогорку Кенеш” муддатидан олдин сайлов эълон қилмоқчи”, деган гаплар билан одамларни чалғитишди", — деди президент.

Жапаровнинг таъкидлашича, агар у давлат раҳбари сифатида вазиятга ўз вақтида баҳо бериб, кескин қарор қабул қилмаганида, парламентдаги бошбошдоқлик оддий одамлар ҳаётига ҳам кўчиши мумкин эди.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤝2
“Эпшейн файллари”нинг оммага сиздирилиши айрим оқибатлари:

❗️Мона Юл — Норвегиянинг АҚШдаги элчиси — истеъфога чиқди
❗️Морган МакСуини — Буюк Британия бош вазири аппарати раҳбари — истеъфога чиқди
❗️Питер Манделсон — Буюк Британиянинг АҚШдаги собиқ элчиси — Лейбористлар партиясини тарк этди
❗️Мирослав Лайчак — словак дипломати — истеъфога чиқди

Strategic Focus: LIVE
😁41
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Prezidentimiz Ohangarondagi yuqori kuchlanishli kabellar korxonasi bilan tanishdi.

Strategic Focus: LIVE
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Davlatimiz rahbari yuqori texnologiyali mahsulot ishlab chiqaruvchi korxona faoliyati bilan tanishdi.

Strategic Focus: LIVE
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Prezidentimiz Ohangarondagi texnoparkda mis mahsulotlari ishlab chiqarish quvvatlari bilan tanishdi.

Strategic Focus: LIVE
1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Дунё кўз ўнгимизда жуда тез ўзгаряпти. Эски тартиб аллақачон тугади. Биз геосиёсатда янги даврга қадам қўйдик ва бу ҳар биримиздан ўз ўрнимиз ва ролимизни қайта кўриб чиқишни талаб қилади АҚШ давлат котиби Марко Рубио.

Strategic Focus: LIVE
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇮🇱 Эрон давлат телевидениеси Исроилнинг юқори лавозимли амалдорларининг потенциал нишонлар рўйхатини эфирга узатди ва унда шундай дейилган: "Биз сизнинг ўлим вақтингизни белгилаймиз. Абабилни кутинг."

Рўйхатга қуйидагилар киради:

- Исроил Бош вазири Нетаняху
- Моссад бошлиғи Давид Барнеа
- Мудофаа вазири Исраел Кац
- ЦАХАЛ штаб бошлиғи Эял Замир
- Разведка бошқармаси (AMAN) бошлиғи Шломи Биндер
- Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Томер Бар
- ЦАХАЛ Операциялар бошқармаси бошлиғи Йицҳак Коэн

Strategic Focus: LIVE
🔥5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇻🇪🇺🇸 Мадуро Венесуэланинг асл ПрезидентидирДелси Родригес

Венесуэла муваққат президенти Делси Родригес мамлакатнинг ҳақиқий раҳбари Николас Мадуро эканини, шунингдек, у ва унинг хотинида ҳеч қандай айб йўқлигини айтиб ўтган. “Николас Мадуро Венесуэланинг қонуний Президенти. Мадуро ҳам, унинг рафиқаси ҳам айбсиз”, деган вақтинча раҳбар.

Strategic Focus: LIVE
💯4