Strategic Focus: LIVE
6.09K subscribers
8.35K photos
3.38K videos
4 files
11.4K links
O'zbekiston va dunyodagi eng ko'p muhokama qilingan va muhim voqealar

Tahliliy kanal: @StratFocusCA
Aloqa uchun: https://xn--r1a.website/sfca_admin
Download Telegram
🇫🇷🇮🇳Ҳиндистон Франция билан 30 миллиард евро қийматидаги шартномани маъқуллади

Унга кўра, мамлакат 114 та Rafale жангчи самолётларини харид қилади.

Strategic Focus: LIVE
🔥3🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇧“Манчестер Юнайтед” раҳбари Британиядаги иқтисодий инқирозларга мигрантлар сабабчи эканини айтди

“Манчестер Юнайтед” футбол клуби акциядорларидан бири Жим Рэтклифф Буюк Британия муҳожирлар томонидан колониялаштирилаётгани, бунда Бош вазир Кир Стармернинг айби йуқлиги, бироқ у оммага ёқмаса-да жасорат билан бирон бир кескин қарор қабул қилиши кераклигини айтган.

“Мен Кирни танийман. У яхши инсон. Лекин бу қийин иш, ва менимча, сиз Буюк Британияни йулга қўйиш учун баъзи қийин қарорлар қилишингиз керак. Ҳозирги пайтда, менимча, иқтисодиёт яхши ҳолатда эмас. Сиз 9 млн одам имтиёзлар олаётган ва иммиграция даражаси юқори бўлган иқтисодиётни олиб бора олмайсиз. Менимча, Буюк Британия муҳожирлар томонидан колониялаштирилмоқда ва бу жуда кўп харажат талаб қилмоқда”, деган Рэтклифф.

Strategic Focus: LIVE
1🤔1
🇧🇾Лукашенко Тинчлик кенгаши йиғилишида иштирок этишдан бош тортди

АҚШда 19 февраль куни Ғазо бўйича Тинчлик кенгашининг илк йиғилиши бўлиб ўтади. Беларусь президентига таклиф кеч етказилган. Лукашенконинг унда иштирок этмаслиги сабаблари маълум қилинди.

Strategic Focus: LIVE
😁2🤔1
🇨🇭Швейцарияда аҳоли сонини чеклаш бўйича референдум ўтказилади

Швейцария аҳолиси 2050-йилгача мамлакат аҳолисини 10 миллион билан чеклаш бўйича таклифни июнь ўрталарида овозга қўяди. Ушбу режа ўнг қанотдаги Швейцария Халқ Партияси томонидан қўллаб-қувватланади ва агар аҳоли 9,5 миллиондан ошса, иммиграция, бошпана бериш ва оилани бирлаштириш бўйича чекловлар жорий қилинади.

Ҳозирги вақтда Швейцарияда 9,1 миллион аҳоли яшамоқда.

Strategic Focus: LIVE
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Boston Dynamics ва RAI институти машҳур Atlas роботи мураккаб акробатик элементлар жамланмаси - ортга сальтони қандай бажарганини намойиш этди.

Strategic Focus: LIVE
🇷🇺Россия фуқаролигидан воз кечган спортчиларга мамлакатга кириш тақиқланиши мумкин

“Биз бу ерда уларни овқатлантирамиз, ўқитамиз, мураббийлар ва машғулотлар учун шароит яратамиз, лекин улар паспортларини ташлаб кетишади. Биз уларга мамлакатга киришини ва спорт иншоотларимиздан фойдаланишини тақиқлаймиз. Биз ушбу йуналишда ишлаяпмиз ва бунга эришамиз”, деган Россия Спорт вазири Михаил Дегтярев.


Маълумот учун, 2026-йилда фуқаролигини ўзгартирган 30 дан ортиқ россиялик спортчилар бошқа мамлакатлар байроқлари остида Олимпия ўйинларида иштирок этмоқда.

Strategic Focus: LIVE
🇷🇺Россия WhatsAppни деярли тўлиқ блоклади

Энди россияликлар мессенжердан фақат VPN орқали фойдаланиши мумкин. Маълумот учун, WhatsApp – Мета компаниясига тегишли бўлиб, 2022-йилдан бери Россияда “экстремистик” деб белгиланади.

Strategic Focus: LIVE
🇺🇦Ижтимоий тармоқларда Украинадаги мажбурий мобилизация мавзуси Олимпиада контекстида «қайта талқин қилинди».

Strategic Focus: LIVE
🔥1
🇺🇸🇮🇱🇮🇷 Эрон хавфсизлик бошлиғи Исроил минтақани урушга ундаш учун АҚШ музокараларини бузишга уринаётганини айтди

Эрон хавфсизлик бошлиғи Али Ларижани Исроилни янги можарони қўзғатиш ва минтақани беқарорлаштириш мақсадида Теҳроннинг Вашингтон билан ядровий музокараларини саботаж қилишга уринишда айблади.

"Бизнинг музокараларимиз фақат Қўшма Штатлар билан. Биз Исроил билан ҳеч қандай музокараларда қатнашмаймиз", деб таъкидлади Ларижани ва Тел-Авив дипломатик тараққиётга путур етказиш учун ўзи иштирок этмайдиган жараёнга аралашганини қўшимча қилди. Унинг таъкидлашича, Исроил музокараларни бузиш ва кескинликни ошириш учун баҳоналар ўйлаб топмоқда.

Strategic Focus: LIVE
🔥1
🇦🇿 Озарбойжон Давлат хавфсизлик хизмати ҳокимиятни куч билан эгаллашга уриниш бўлгани ҳақида маълум қилди

Тергов версиясига кўра, Рамиз Меҳдиев, Аббас Аббасов, Али Керимли ва бошқалар хорижий махсус хизматлар кўмагида Озарбойжонда конституциявий тузумни ўзгартириш мақсадида тил бириктирган.

"Давлат тўнтаришига уринишда айбланаётган Аббас Аббасов, Фуад Гаҳраманли ва Ғанимат Зайдов қидирувга берилган ва сиртдан ҳибсга олинган. Меҳдиевга пул ювиш ва давлатга хиёнат айбловлари ҳам қўйилган. Тергов давом этмоқда", дейилади Озарбойжон Давлат хавфсизлик хизмати баёнотида.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺Украиналик спортчи Россия сабаб Олимпиададан четлатилди

Украиналик скелет спортчиси Владислав Гераскевич Россия босқини оқибатида ҳалок бўлган спортчилар тасвири туширилган дубулғасидан воз кечмагани сабаб Италияда бўлиб ўтаётган Қишки Олимпия ўйинларидан дисквалификатсия қилинган.

Strategic Focus: LIVE
🤔1
🇦🇿 Озарбойжон Давлат хавфсизлик хизмати ҳокимиятни куч билан эгаллашга уриниш бўлгани ҳақида маълум қилди

Тергов версиясига кўра, Рамиз Меҳдиев, Аббас Аббасов, Али Керимли ва бошқалар хорижий махсус хизматлар кўмагида Озарбойжонда конституциявий тузумни ўзгартириш мақсадида тил бириктирган.

"Давлат тўнтаришига уринишда айбланаётган Аббас Аббасов, Фуад Гаҳраманли ва Ғанимат Зайдов қидирувга берилган ва сиртдан ҳибсга олинган. Меҳдиевга пул ювиш ва давлатга хиёнат айбловлари ҳам қўйилган. Тергов давом этмоқда", дейилади Озарбойжон Давлат хавфсизлик хизмати баёнотида.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥1🤔1
🇩🇪Фридрих Мерц атрофидагилар Ангела Меркелнинг Германия президенти лавозимига номзод сифатида кўрсатилиши ҳақидаги миш-мишлардан хавотирда — Bild

Меркел номзодини “Яшиллар” партияси илгари суриши мумкин. Германиянинг собиқ канцлери ҳануз ушбу партия тарафдорлари орасида катта машҳурликка эга.

Strategic Focus: LIVE
1
🇺🇦🇪🇺🇺🇸 2025 йилда АҚШнинг Украинага ҳарбий ёрдами 99 фоизга қисқарди — Ukraine Support Tracker

Маълумотларга кўра, аввалги йилларда АҚШ Украинага ҳар йили ўртача 17,3 миллиард евро миқдорида ҳарбий ҳамда 13,3 миллиард евро миқдорида молиявий ва гуманитар ёрдам кўрсатиб келган.

2025 йилда эса атиги 0,4 миллиард евролик битта ҳарбий ёрдам пакети қайд этилди ва янги молиявий ёки гуманитар мажбуриятлар эълон қилинмади.

Шу билан бирга, Европа Иттифоқи томонидан кўрсатилган ёрдам 67 фоизга ошди. Натижада Киевгс умумий ёрдам ҳажми аввалги йилларга тенг ҳолатда қолди.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Москва “Тинчлик кенгаши”нинг биринчи йиғилишида иштирок этмайди — Россия Ташқи ишлар вазирлиги

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Москва ушбу ташкилотга нисбатан позициясини шакллантириш бўйича ишларни давом эттиришини айтди.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Meta инсон вафотидан кейин унинг ижтимоий тармоқларини бошқара оладиган нейротармоқни яратди

Модел фойдаланувчининг постлари ва қизиқишларини ўрганади ва у ўз аккаунтини юритишни тўхтатганида унинг ўрнини эгаллайди. Нейротармоқ ҳатто бошқа инсонларга қўнғироқ қилишни ҳам билади.

Компания ҳозирча бундай технологияни Facebook ва Инстаграмга қўшмасликка ваъда берди. Лекин, уларда аллақачон патент мавжуд.

Strategic Focus: LIVE
🇮🇷🇺🇸🇧🇭 Баҳрайн агар Эрон ўз ҳудудидаги Америка базаларига ҳужум қилса, жим турмаслигини ва жавоб қайтаришини маълум қилди.

Strategic Focus: LIVE
🤣12🤪4😁2🤡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Декабр ойида биз 35 минг россияликни йўқ қилган эдик, январда эса 30 минг. Бизнинг стратегиямиз иш бермоқда Украина мудофаа вазири Федоров Брюсселдаги нутқида.

Strategic Focus: LIVE
1
🇮🇷 Сўнгги 24 соат ичида Эрондаги мухолифат доиралари орасида Олий Раҳбар Али Хоманаи Машҳадда яшириниб юрган бўлиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди.

Парвозларни кузатиш иловаси Flighradar24 кеча Хоманаи катта маслаҳатчиси ва Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижонийнинг Қатарга ташрифидан тўғридан-тўғри Машҳадга қайтганини хабар қилди.

Ларижонийнинг Доҳадан Машҳадга тўғридан-тўғри учиб кетгани кутилмаган ва ғайриоддий бўлиши мумкин, бу эса Хоманаи у ерда, эҳтимол, Эронга қарши АҚШ операцияси эҳтимоли орасида яшириниб юрган деган миш-мишларни кучайтиради.

Бу тахминга Хоманаи кеча Эроннинг барча шаҳарларида бўлиб ўтган Ислом инқилоби йиллигига бағишланган тадбирларда қатнашмаганлиги ҳам қўшимча бўлди. Бундан ташқари, Хоманаи ёки бошқа баёнотларнинг аудио ёзуви эълон қилинмаган. Эроннинг шимоли-шарқидаги Машҳад - Хоманаи ўсган ва таълим олган она шаҳри ҳисобланади.

Strategic Focus: LIVE
1
🇮🇱 Исроил дастурий таъминот компанияси Paragon тасодифан ёки қасддан исталган одамнинг телефонидаги барча қурилмалар ва маълумотларга кириш имкониятига эга эканлигини кўрсатувчи расмни нашр этди.

Paragon асосан Қўшма Штатлардаги кўплаб ташкилотлар билан ишлайди. Дунё бўйлаб телефонлар доимий равишда аудио, тасвирлар ва оддий матнли хабарларни, шунингдек, бошқа трафикни узатиш учун ишлатилади ва улар деярли ҳеч қандай ўзгартиришсиз олдиндан ўрнатилган орқа эшиклар орқали қурилмаларга киришлари мумкин.

Кириш учун Қўшма Штатлар ёки Исроил ёки ушбу мамлакатлар билан иттифоқдош бўлган ҳар қандай мамлакат ушбу дастурий таъминот ёки унинг компонентларидан фойдаланадиган ҳар қандай ташкилотнинг тизимда бўлиши кифоя.

Strategic Focus: LIVE
🤔1