Strategic Focus: LIVE
6.09K subscribers
8.35K photos
3.38K videos
4 files
11.4K links
O'zbekiston va dunyodagi eng ko'p muhokama qilingan va muhim voqealar

Tahliliy kanal: @StratFocusCA
Aloqa uchun: https://xn--r1a.website/sfca_admin
Download Telegram
🇵🇱🇷🇺 Россия Сувалки йўлагини тўсиб қўйган тақдирда, NATO давлатларининг жавоби ҳалокатли бўлади — NATO бош котиби

Марк Рютте бу ҳақда алянсга аъзо давлатларнинг мудофаа вазирлари йиғилиши олдидан айтиб ўтди.

"Сизни ишонтиришим мумкинки, NATO алянсга қарши ҳар қандай таҳдидга жавоб беришга етарлича тайёр. Бизнинг аксил-ҳаракатимиз душман учун ҳалокатли бўлади. Айнан шу сабабли биз шарқий қанотимизни мустаҳкамлаяпмиз" — деди Рютте.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Россияда YouTube ва бошқа сайтлар Миллий домен номлари тизимидан “йўқолмоқда” — "На связи"

“На связи” лойиҳасининг маълум қилишича, Россияда интернет-ресурсларни чеклашнинг янги усули қўлланила бошланди. YouTube, Instagram, WhatsApp Web ҳамда қатор мустақил оммавий ахборот сайтларининг манзиллари Миллий домен номлари тизими (МДНТ) рўйхатидан ўчириб ташланмоқда.

Лойиҳа хабарига кўра, муаммо “суверен интернет” концепцияси доирасида яратилган МДНТ фаолияти билан боғлиқ. Айрим интернет-провайдерлар айнан шу миллий DNS хизматидан фойдалангани сабабли, фойдаланувчиларнинг бир қисми қатор сайтларга кира олмаяпти. Бироқ МДНТдан фойдаланмайдиган операторлар мижозлари учун ушбу ресурслар ишлашда давом этмоқда.

“На связи” вакиллари The Insider нашрига берган изоҳида бу ҳолат тасодифий техник носозлик эмас, балки Роскомнадзор томонидан манзилларни атайлаб ўчириш натижаси эканини таъкидлади.

Лойиҳа томонидан текширилган 50 та сайтнинг 13 тасида МДНТ ёзувлари мавжуд эмаслиги аниқланган. Бу эса миллий DNS хизматидан фойдаланувчи провайдерлар абонентлари мазкур манбаларни очолмаслигини англатади. Улар орасида Россияда расман блокланмаган, фақат секинлаштирилган сайтлар ҳам бор.

Текширув натижаларига кўра, МДНТ туфайли unresolved ҳолатидаги доменлар орасида YouTube , WhatsApp, BBC, Deutsche Welle , Facebook, Instagram, Messenger ва бошқа сайтлар бор.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇵 Ким Чен Ин ўз ворисини эълон қилиши мумкин

Корея Халқ Демократик Республикаси разведка маълумотларида Президент Ким Чен Ин ўз вориси сифатида қизи Ким Чжу Эни тайинлаши мумкинлиги кўрсатилгани айтилган. Агар бу тасдиқланса, у Республика тарихидаги илк аёл раҳбар бўлади.

Миллий разведка хизмати вакилларининг айтишича, Ким Чжу Е давлат тадбирларида мунтазам қатнашиб, сиёсий масалалар бўйича фикр билдиргани сабабли ворис сифатида кўрилмоқда.

Strategic Focus: LIVE
🇪🇺 Муҳаммад исми Европа давлатларида янги туғилган чақалоқлар орасида энг оммабоп исмга айланган World of Statistics

Сўнгги йилларда айрим Европа мамлакатларида бу исм биринчи ўринга чиққан. Бу ҳолат аҳоли таркиби ўзгараётгани ва миграция жараёнлари билан боғлиқ экани айтилмоқда.

Strategic Focus: LIVE
8👏2🔥1
Дунёнинг 1980-2050 йиллардаги энг йирик 3 та иқтисодиёти.

Strategic Focus: LIVE
🔥3
🇺🇸🇷🇺 АҚШ Конгрессига Россиядан нефт ва нефт маҳсулотларини импорт қилиш бўйича битимларда иштирок этаётган хорижлик жисмоний ва юридик шахсларга қарши санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇹Қишки Олимпиада иштирокчилари медаллар синиб кетаётганидан шикоят қилмоқда

Италияда бўлиб ўтаётган қишки Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари ўз медаллари синиб кетаётганидан шикоят қилган. Америкалик тоғ чанғичиси Бризи Жонсон тезкор тушиш мусобақасидан кейинги матбуот анжуманида медалнинг лентага боғланган илгаги тушиб кетганлиги ҳақида айтган.

Жамоавий турнирда Олимпиада олтин медалини қўлга киритган америкалик фигурали учувчи Алиса Лю билан ҳам шундай ҳодиса юз берган. Қиз ижтимоий тармоқларда медали учун лента керак эмаслиги ҳақида видео эълон қилган.

Strategic Focus: LIVE
❤‍🔥2
🇩🇪Гитлер давридаги Берлин Олимпиадаси плакати туширилган футболкани сотувга чиқарилди

Халқаро Олимпия қўмитаси ўзининг онлайн-дўконида эркаклар учун 1936-йил Берлин Олимпия ўйинларининг оригинал плакати туширилган футболкани сотувга чиқара бошлаган. Ушбу Олимпия ўйинлари нацистлар Германияси даврида бўлиб ўтган. Маҳсулот сайтида “олимпия мероси” деб аталган ва бу атама остида айнан нима назарда тутилаётгани изоҳланмаган.

Маълумот учун, 1936-йилги Олимпия ўйинлари Адолф Гитлер бошчилигидаги нацистлар режими даврида ўтказилган ва Германия ҳукумати томонидан тарғибот мақсадларида фаол фойдаланилган.

Аввалроқ, 2020-йилда ҳам Халқаро Олимпия Қўмитаси 1936-йилги Олимпия ўйинлари билан боғлиқ рамзлардан фойдалангани учун танқидга учраган эди.

Strategic Focus: LIVE
🔥3🤔2
🇫🇷🇮🇳Ҳиндистон Франция билан 30 миллиард евро қийматидаги шартномани маъқуллади

Унга кўра, мамлакат 114 та Rafale жангчи самолётларини харид қилади.

Strategic Focus: LIVE
🔥3🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇧“Манчестер Юнайтед” раҳбари Британиядаги иқтисодий инқирозларга мигрантлар сабабчи эканини айтди

“Манчестер Юнайтед” футбол клуби акциядорларидан бири Жим Рэтклифф Буюк Британия муҳожирлар томонидан колониялаштирилаётгани, бунда Бош вазир Кир Стармернинг айби йуқлиги, бироқ у оммага ёқмаса-да жасорат билан бирон бир кескин қарор қабул қилиши кераклигини айтган.

“Мен Кирни танийман. У яхши инсон. Лекин бу қийин иш, ва менимча, сиз Буюк Британияни йулга қўйиш учун баъзи қийин қарорлар қилишингиз керак. Ҳозирги пайтда, менимча, иқтисодиёт яхши ҳолатда эмас. Сиз 9 млн одам имтиёзлар олаётган ва иммиграция даражаси юқори бўлган иқтисодиётни олиб бора олмайсиз. Менимча, Буюк Британия муҳожирлар томонидан колониялаштирилмоқда ва бу жуда кўп харажат талаб қилмоқда”, деган Рэтклифф.

Strategic Focus: LIVE
1🤔1
🇧🇾Лукашенко Тинчлик кенгаши йиғилишида иштирок этишдан бош тортди

АҚШда 19 февраль куни Ғазо бўйича Тинчлик кенгашининг илк йиғилиши бўлиб ўтади. Беларусь президентига таклиф кеч етказилган. Лукашенконинг унда иштирок этмаслиги сабаблари маълум қилинди.

Strategic Focus: LIVE
😁2🤔1
🇨🇭Швейцарияда аҳоли сонини чеклаш бўйича референдум ўтказилади

Швейцария аҳолиси 2050-йилгача мамлакат аҳолисини 10 миллион билан чеклаш бўйича таклифни июнь ўрталарида овозга қўяди. Ушбу режа ўнг қанотдаги Швейцария Халқ Партияси томонидан қўллаб-қувватланади ва агар аҳоли 9,5 миллиондан ошса, иммиграция, бошпана бериш ва оилани бирлаштириш бўйича чекловлар жорий қилинади.

Ҳозирги вақтда Швейцарияда 9,1 миллион аҳоли яшамоқда.

Strategic Focus: LIVE
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Boston Dynamics ва RAI институти машҳур Atlas роботи мураккаб акробатик элементлар жамланмаси - ортга сальтони қандай бажарганини намойиш этди.

Strategic Focus: LIVE
🇷🇺Россия фуқаролигидан воз кечган спортчиларга мамлакатга кириш тақиқланиши мумкин

“Биз бу ерда уларни овқатлантирамиз, ўқитамиз, мураббийлар ва машғулотлар учун шароит яратамиз, лекин улар паспортларини ташлаб кетишади. Биз уларга мамлакатга киришини ва спорт иншоотларимиздан фойдаланишини тақиқлаймиз. Биз ушбу йуналишда ишлаяпмиз ва бунга эришамиз”, деган Россия Спорт вазири Михаил Дегтярев.


Маълумот учун, 2026-йилда фуқаролигини ўзгартирган 30 дан ортиқ россиялик спортчилар бошқа мамлакатлар байроқлари остида Олимпия ўйинларида иштирок этмоқда.

Strategic Focus: LIVE
🇷🇺Россия WhatsAppни деярли тўлиқ блоклади

Энди россияликлар мессенжердан фақат VPN орқали фойдаланиши мумкин. Маълумот учун, WhatsApp – Мета компаниясига тегишли бўлиб, 2022-йилдан бери Россияда “экстремистик” деб белгиланади.

Strategic Focus: LIVE
🇺🇦Ижтимоий тармоқларда Украинадаги мажбурий мобилизация мавзуси Олимпиада контекстида «қайта талқин қилинди».

Strategic Focus: LIVE
🔥1
🇺🇸🇮🇱🇮🇷 Эрон хавфсизлик бошлиғи Исроил минтақани урушга ундаш учун АҚШ музокараларини бузишга уринаётганини айтди

Эрон хавфсизлик бошлиғи Али Ларижани Исроилни янги можарони қўзғатиш ва минтақани беқарорлаштириш мақсадида Теҳроннинг Вашингтон билан ядровий музокараларини саботаж қилишга уринишда айблади.

"Бизнинг музокараларимиз фақат Қўшма Штатлар билан. Биз Исроил билан ҳеч қандай музокараларда қатнашмаймиз", деб таъкидлади Ларижани ва Тел-Авив дипломатик тараққиётга путур етказиш учун ўзи иштирок этмайдиган жараёнга аралашганини қўшимча қилди. Унинг таъкидлашича, Исроил музокараларни бузиш ва кескинликни ошириш учун баҳоналар ўйлаб топмоқда.

Strategic Focus: LIVE
🔥1
🇦🇿 Озарбойжон Давлат хавфсизлик хизмати ҳокимиятни куч билан эгаллашга уриниш бўлгани ҳақида маълум қилди

Тергов версиясига кўра, Рамиз Меҳдиев, Аббас Аббасов, Али Керимли ва бошқалар хорижий махсус хизматлар кўмагида Озарбойжонда конституциявий тузумни ўзгартириш мақсадида тил бириктирган.

"Давлат тўнтаришига уринишда айбланаётган Аббас Аббасов, Фуад Гаҳраманли ва Ғанимат Зайдов қидирувга берилган ва сиртдан ҳибсга олинган. Меҳдиевга пул ювиш ва давлатга хиёнат айбловлари ҳам қўйилган. Тергов давом этмоқда", дейилади Озарбойжон Давлат хавфсизлик хизмати баёнотида.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺Украиналик спортчи Россия сабаб Олимпиададан четлатилди

Украиналик скелет спортчиси Владислав Гераскевич Россия босқини оқибатида ҳалок бўлган спортчилар тасвири туширилган дубулғасидан воз кечмагани сабаб Италияда бўлиб ўтаётган Қишки Олимпия ўйинларидан дисквалификатсия қилинган.

Strategic Focus: LIVE
🤔1
🇦🇿 Озарбойжон Давлат хавфсизлик хизмати ҳокимиятни куч билан эгаллашга уриниш бўлгани ҳақида маълум қилди

Тергов версиясига кўра, Рамиз Меҳдиев, Аббас Аббасов, Али Керимли ва бошқалар хорижий махсус хизматлар кўмагида Озарбойжонда конституциявий тузумни ўзгартириш мақсадида тил бириктирган.

"Давлат тўнтаришига уринишда айбланаётган Аббас Аббасов, Фуад Гаҳраманли ва Ғанимат Зайдов қидирувга берилган ва сиртдан ҳибсга олинган. Меҳдиевга пул ювиш ва давлатга хиёнат айбловлари ҳам қўйилган. Тергов давом этмоқда", дейилади Озарбойжон Давлат хавфсизлик хизмати баёнотида.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥1🤔1