Strategic Focus: LIVE
7.81K subscribers
7.62K photos
3.05K videos
4 files
10.3K links
O'zbekiston va dunyodagi eng ko'p muhokama qilingan va muhim voqealar

Tahliliy kanal: @StratFocusCA
Aloqa uchun: https://xn--r1a.website/sfca_admin
Download Telegram
Forwarded from Minbar ortida
Navbatdagi muhim tadbirga tayyorgarlikning so'nggi lahzalari
🇩🇰🇺🇦 Дания илгари Киевга топширилган F-16 қирувчи самолётларини қайтариб олиб, уларни Гренландияга жойлаштиришни режалаштирмоқда.

Strategic Focus: LIVE
😁3
🇬🇱🇺🇸🇬🇧 Доналд Трампнинг таҳдидлари фонида Буюк Британия Гренландияни ҳимоя қилиш учун битта аскар юборди — The Independent.

Strategic Focus: LIVE
🤣10
🇺🇿 Бугун сизлар билан жаҳонда кескин геосиёсий ўзгаришлар бўлаётган, давлатларнинг суверенитетига хавф-хатарлар тобора кучайиб бораётган мураккаб пайтда учрашиб турибмиз — Шавкат Мирзиёев

Президент бундай шароитда ташқи сиёсат соҳасидаги фаолиятни танқидий муҳокама қилиб, Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолиятини янгича ташкил қилиш кераклигини даврнинг ўзи тақозо этаётганини таъкидлади.

Strategic Focus: LIVE
🇺🇸🇮🇷🇵🇰 Трамп Теҳронга АҚШ Эронга зарба бермаслиги ҳақида хабар берди, деб маълум қилди республиканинг Покистондаги элчиси

Эроннинг Покистондаги элчиси Трамп Теҳронни мамлакатга зарба беришдан бош тортгани ҳақида хабардор қилганини ва кескинликка жавобан Эронни ўзини тутишга чақирганини айтди. Дипломатнинг сўзларига кўра, Трамп шунингдек, ҳарбий можаролардан қочишга умид билдирган ва урушни хоҳламаслигини таъкидлаган.

Strategic Focus: LIVE
🇺🇿 Аксарият ҳолатларда Ташқи ишлар вазирлиги расмий нота бериш билангина чекланиб қолмоқдаШавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёeв Ўзбекистон фуқароларининг хорижий давлатларда ўтказилаётган турли рейдларда ҳуқуқлари бузилаётгани ҳақидаги хабарлар жамоатчиликда жиддий норозилик уйғотаётганига тўхталди.

«Элчи ва консуллар ҳар бир ҳолат юзасидан малакали юридик ёрдам кўрсатиб, хориждаги фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиши шарт», деди президент.

Strategic Focus: LIVE
💯4
🇺🇿 Ўзбекистоннинг Ташқи сиёсат фаолияти концепцияси янгиланади

“Янги концепция мамлакатимизнинг узоқ муддатли стратегик мақсадларини, ички ислоҳотларимиз мантиғини, иқтисодий дипломатия, хавфсизлик, инвестиция, экспорт, транспорт-логистика, сув ва иқлим масалаларидаги миллий манфаатларимизни яхлит ва ўзаро боғлиқ ҳолда акс эттириши лозим”, – деди давлатимиз раҳбари.

Strategic Focus: LIVE
2
🇺🇸🇻🇪 АҚШнинг Венесуэладаги қисқа муддатли мақсади Хитой, Россия, Эрон ва Куба каби рақибларига нефт етказиб беришни тўхтатиш — CNN

Режалардан хабардор бўлган икки манба CNN'га Трамп маъмурияти Венесуэладаги нефт ва энергетика объектларини ҳимоялаш учун АҚШ қўшинларини юбориш ўрнига хусусий ҳарбий пудратчиларни жалб этишга тайёргарлик кўраётгани, бу эса минтақада тажрибага эга ва маъмурият билан алоқалари бўлган хавфсизлик компаниялари учун катта молиявий имкониятлар яратиши мумкинлигини маълум қилган.

Ушбу объектларни қандай ҳимоялаш масаласи бўйича муҳокамалар ҳали дастлабки босқичда. Шунга қарамай, вазиятдан хабардор шахснинг билдиришича, бир қатор хусусий хавфсизлик компаниялари аллақачон Венесуэладаги АҚШ иштироки режасига қўшилиш учун рақобатни бошлаб юборган. 

CNN'нинг хабар беришича, Венесуэладаги қисқа муддатли мақсад бироз бошқача кўринмоқда. Трамп омма олдида АҚШ Венесуэладаги нефтга “эгалик қилишини” айтган бўлса-да, бир нечта манбалар асл ният Россия, Хитой, Эрон ва Куба каби АҚШ рақибларига нефт оқимини тўсиш эканини билдирган.

Манбаларга кўра, режанинг бир қисми ҳозирда Венесуэлада сақланаётган нефтнинг мамлакат ҳудудида қолишини таъминлашни назарда тутади. Агар сиёсий ўтиш даври шароитида америкалик компаниялар Венесуэлага қайтаса, айнан шу вазифа хусусий пудратчилар зиммасига юкланадиган хавфсизлик миссиясининг бир қисми бўлиши мумкин.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 Саудия Арабистони, Қатар ва Уммон Трампни Эронга ҳужум қилмасликка кўндиришди, деб хабар беради Agence France-Presse Ар-Риёддаги манбага таяниб.

Strategic Focus: LIVE
🇺🇸🇮🇷 Трампнинг Эронга зарба бериш режаси йўқлиги ҳақидаги хабарларга жавобан, АҚШ сенатори Линдси Грем шундай деди:

"Ёвуз Эрон режимига қарши қатъий чоралар кўриш қарори Президент Трампнинг шахсий иродаси ёки қатъиятига боғлиқ эмас. Воқеаларнинг бу версияси бутунлай ёлғон. Аслида, бунинг акси ҳақиқат. Бизни кузатиб боринг."

Strategic Focus: LIVE
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷 Озод бўлиб яшашимиз учун биздан қўрқишлари ва бизни ҳурмат қилишлари керак. Қўрқиши ва ҳурмат қилиши учун биз кучли бўлишимиз керак. Ва бу шафқатсиз дунёда кучли бўлиш учун биз тезроқ ва қатъиятлироқ ҳаракат қилишимиз керакФранция президенти Макрон

Макрон бугун Истр округида ҳарбийлар билан учрашди. Шунингдек, тармоқ фойдаланувчилари унинг кўзидаги қизаришга эьтибор қаратишган. Биз эса бунга изоҳ бермасликка ва оилавий ишларга аралашмасликка қарор қилдик.

Strategic Focus: LIVE
😁3👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ўзбекистоннинг модернизациядан ўтказилган Су-25 самолёти шартли нишонга юқори аниқликда зарба берди

У ўқув-машғулоти вақти лазер ёрдамида бошқарилувчи авиабомбани бир неча км баландликдан қўллаган.

Strategic Focus: LIVE
👍9
🇹🇷🇮🇷 Биз Эронга қарши ҳарбий аралашувни ёқламаймиз — Туркия Ташқи ишлар вазири

"Эрон ўз ички муаммоларини мустақил ҳал қилиши керак. Шу билан бирга мамлакат минтақа давлатлари билан бўлган келишмовчиликларга ҳам барҳам бериши лозим", — деди Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан ўз баёнотида.

Шунингдек у, мамлакат аҳолисининг иқтисодий ва бошқа қийинчиликлардан юзага келган норозилиги режимга қарши идеологик қўзғолон сифатида талқин қилинаётганини, агар диққат билан қаралса, аслида бу ерда Эронга душман бўлган баъзи хорижий давлатларнинг “иштаҳасини қўзғатадиган вазият” мавжуд эмаслигини таъкидлади.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 АҚШ хавфсизлик нуқтайи назаридан Форс кўрфази минтақасидан авиация воситаларининг бир қисмини олиб чиқмоқда — Financial Times

Нашрнинг ёзишича, Вашингтон кескинлик кучайган тақдирда Эрон томонидан берилиши мумкин бўлган жавоб зарбалари етиб борадиган ҳудудда техника қолиб кетишининг олдини олишга интилмоқда.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷🇩🇰🇬🇱🇺🇸🇮🇷 Макрон Гренландия ва Эрон билан боғлиқ вазиятларни муҳокама қилиш учун Франция Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши йиғилишини чақирди — Reuters

Йиғилиш АҚШ президенти Доналд Трампнинг Гренландияни қўлга киритиш зарурлиги ҳақидаги баёнотлари ҳамда Эронда бўлиб ўтаётган норозилик намойишларининг куч билан бостирилиши фонида ўтказилмоқда, дея ёзмоқда нашр.

Макрон Х ижтимоий тармоғида эълон қилган хабарида француз ҳарбийларининг дастлабки гуруҳи Дания ва Гренландия томонидан ташкил этилган қўшма машғулотларда иштирок этиш учун Гренландияга йўл олганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, кейинги бўлинмалар ҳам оролга юборилади.

Германия, Норвегия ва Швеция ҳам Копенгаген ва Нуукни қўллаб-қувватлаш мақсадида Гренландияга ҳарбий кучлар жойлаштира бошлаган. Бу ҳаракат АҚШ, Дания ва Гренландия расмийлари ўртасида ўтказилган музокаралардан сўнг амалга оширилди.

Франция расмийларига кўра, Гренландияга юборилган ҳарбийлар тоғ шароитида ҳаракатланиш бўйича мутахассислар бўлиб, улар Operation Arctic Endurance Оператион Арcтиc Эндуранcе машғулотларини тайёрлашда иштирок этган.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥2
🇸🇦🇶🇦🇴🇲🇺🇸🇮🇷 Саудия Арабистони, Қатар ва Уммон АҚШ президенти Доналд Трампни Эронга ҳужум қилишдан воз кечишга кўндирди — АFP

Агентликка бу ҳақда юқори мартабали саудиялик амалдор маълум қилди.

"Форс кўрфазидаги уч давлат сўнгги дақиқаларда узоқ ва кескин дипломатик саъй-ҳаракатлар олиб бориб, президент Трампни Эронга ўз яхши ниятларини намойиш этиш учун имкон беришга ишонтирди", — деди расмий.

Унинг сўзларига кўра, бу давлатлар АҚШ билан музокараларни давом эттириб, "қўлга киритилган ишончни мустаҳкамлаш ва ҳозирги ижобий муҳитни сақлаб қолиш"га интилмоқда.

Эроннинг Покистондаги элчиси Реза Амири Моғадамнинг таъкидлашича, Доналд Трамп аллақачон Теҳронни мамлакатга ҳужум қилмаслиги ҳақида хабардор қилган ва бунга жавобан вазминлик кўрсатишни, минтақадаги АҚШ объектларига зарба бермасликни сўраган.

Аввалроқ Саудия Арабистони бошчилигидаги араб давлатлари АҚШ ҳукуматидан Теҳронга зарба беришдан тийилишни сўраган эди. Улар Эрон режимини ағдаришга уриниш нефт бозорларида кескин беқарорликка олиб келиши ва охир-оқибат АҚШ иқтисодиётига зарар етказишини билдирган.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁4🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇫🇷🇩🇰🇬🇱🇺🇸 Гренландия Европа ҳудуди ва NATO ҳимояси остида — Франция ташқи ишлар вазири

"NATO'нинг европалик иттифоқчилари ўз ҳудудини ҳар қандай таҳдиддан тўлиқ ҳимоя қила олади", — деди Жан-Ноэл Барро Гренландия масаласига изоҳ берар экан.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2🔥1
🇷🇺Россия ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова яқинда таҳдид билан гапирган Соловьевнинг сўзларини унинг шахсий фикри деб атади

"Диванда ётган таҳлилчиларнинг провокацион гаплари Россиянинг расмий позициясини билдирмайди", деган у.

Strategic Focus: LIVE
🔥2😁2🤡1
🇺🇸🇮🇷 Вашингтон Эроннинг 11 нафар фуқаросига, жумладан Хавфсизлик кенгаши котиби Али Ларижонийга нисбатан санкциялар жорий этди — АҚШ Молия вазирлиги

Шунингдек, турли мамлакатлардан бўлган 13 та ташкилот ҳам чекловлар рўйхатига киритилди, дейилади вазирлик баёнотида.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷 Биз Европадаги энг самарали армияга эгамиз — Франция президенти

Эммануэл Макроннинг бошқа баёнотлари:

◾️ Франция Европада энг кучли ядровий тийиб туриш салоҳиятига эга давлат, бу замонавий дунёда ноёб куч ҳисобланади;

◾️ Биз, французлар, глобал воқеаларнинг томошабинлари ёки шунчаки шарҳловчилари эмасмиз;

◾️ Янги авлод SAMP/Т тизимлари Франция ва Европа тизим бўлиб, дунёдаги энг яхшисидир. У Patriot тизимига қараганда самаралироқ;

◾️ Биз ташаббусни ўз қўлига олувчи, ўзини ҳимоя қилувчи, зарур бўлган қуролларни ишлаб чиқарувчи, янги имкониятларни жорий этувчи, таҳдид остида қолган пайтда иттифоқчиларига ёрдам берувчи ва уларни ҳимояловчи, ҳамда барқарорлик ва тинчликни таъминловчи кучмиз.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1