SANGZOR.uz | Расмий Канал
1.58K subscribers
20.1K photos
6.44K videos
28 files
20.9K links
Sangzor.uz - O'zbekistondagi voqealar, yangiliklar va joriy hodisalarga doir eng so'nggi ma'lumotlar

Barcha sahifalarimiz uchun havola:
http://myurls.co/sangzoruz

https://tttttt.me/sangzoruz_video

https://tttttt.me/SangzoruzBot Мурожаат боти
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Чорвачилик тармоғига субсидия ажратиш тартиби белгиланди

“Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” Ҳукумат қарори (280-сон, 12.05.2020 й.) қабул қилинди.

Президентнинг ПҚ-4576-сон қарори билан 2020-2022 йилларда давлат томонидан чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга, балиқ етиштирувчи хўжаликларга, паррандачилик хўжаликларига субсидиялар ажратилиши назарда тутилган.

Ҳукумат қарори билан ушбу субсидияларни ажратиш тартиби белгиланди, тегишли низомлар тасдиқланди.

Қарор билан шунингдек, чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туманлар (шаҳарлар) комиссияларининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссияси таркиби тасдиқланди.

Белгиланган тартибга кўра, субсидия олувчи туман комиссиясига ариза билан мурожаат этади.

Туман комиссияси аризани кўриб чиқиб, субсидия ажратиш ёки субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилади.

Субсидия ажратиш тўғрисида хулоса қабул қилинганда бу ҳақда субсидия олувчи хулоса қабул қилинган куни хабардор қилинади.

Туман комиссияси томонидан ариза нусхаси, унга илова қилинган ҳужжатлар ва субсидия ажратиш тўғрисидаги хулоса вилоят комиссиясига тақдим этилади.

Вилоят комиссияси ўз навбатидан ҳужжатларни 2 иш кунида "Ўзбекчорванасл" агентлигига юборади.

Агентлик томонидан ҳужжатлар кўриб чиқилади ва субсидия маблағлари субсидия олувчиларнинг тижорат банкларидаги асосий ҳисобварақларига ўтказиб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://tttttt.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Мажбурий ижро бюросининг қатор ваколатлари тегишли ташкилотларга ўтказилади

“Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-6010-сон, 18.06.2020 й.) қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 августдан Мажбурий ижро бюросининг қўйидаги ваколатлари тегишли ташкилотларга ўтказилади:

🔻 электр энергияси ва табиий газ истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг замонавий автоматлаштирилган тизимлари, шунингдек, муқобил энергия манбаларини жорий этилишини ташкил этиш ва ушбу жараёнлар устидан мониторинг ўтказишга доир вазифа ва ваколатлар – Энергетика вазирлигига;

🔻 электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлаш, истеъмолчиларнинг қарздорлигини камайтириш, шунингдек, электр энергияси ва табиий газ сотуви ва истеъмолини ҳисобга олишга олиш бўйича вазифа ва ваколатлари – “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминоти” АЖнинг ҳудудий ташкилотларига;

🔻 электр ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-тарож ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олишга доир ваколатлар – “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминоти” АЖнинг ҳудудий ташкилотларига ҳамда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга;

🔻 электр энергияси ва табиий газни эҳтиёт қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ва масъулиятини оширишга доир вазифа ва ваколатлар – Энергетика вазирлиги, Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминоти” АЖга;

🔻 энергия ресурслари учун ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш тизимини комплекс таҳлил қилиш, тизимли муаммоларни аниқлаш, такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга доир вазифалар – Энергетика вазирлигига.

Каналга уланиш👇👇👇
https://tttttt.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фрилансерларга қатор ҳуқуқлар берилди

🔰 Интернет тармоғи орқали хизматлар кўрсатувчи (ишлар бажарувчи) ўзини ўзи банд қилган шахсларга (фрилансинг) қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

• кўрсатилган хизматлар (бажарилган ишлар) учун чет элдаги жисмоний ва юридик шахслар – норезидентлардан хорижий валютадаги тўловларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига тегишли маълумотларни киритмаган ҳолда Ўзбекистоннинг банкларидаги ҳисобрақамларига қабул қилиш;

• контракт тузмасдан, келишув тўғрисидаги оммавий таклифни (оферта) қабул қилиш ёки электрон ёзишмалар алмашиш ёхуд ҳисоб-китоб фактураларни (инвойс), шу жумладан, электрон шаклда тақдим қилиш йўли билан чет эллик жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш).

‼️Бу каби қулайликлар Президентнинг “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорида (https://lex.uz/docs/4849607) кўзда тутилган.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳудудларни ривожлантириш учун 1,5 трлн сўм ажратилади

“Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ-4864-сон, 16.10.2020 й.).

🔰 Қарорга мувофиқ, 2021 йилда Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини амалга ошириш учун 17,1 трлн сўм, шунингдек, Президент топшириқларига мувофиқ ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун 1,5 трлн сўм маблағлар ажратилади.

Туман марказлари ва шаҳарларнинг меъморий қиёфасини замонавийлаштириш ва ободонлаштиришга 2021 йилда 1,4 трлн сўм маблағ ажратилади.

📉 Мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга уларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан маблағлар ажратилиши муносабати билан, уларга йўналтириладиган марказлашган инвестиция ҳажмлари мос равишда қисқартирилади.

📈 2022 йилдан
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритилади.

🔰Қарорга кўра, 2021 йилда эксперимент тариқасида 10 та объектга инжиниринг хизматларини кўрсатиш учун тадбиркорлар жалб этилади.

📊 Халқаро валюта жамғармаси ва бошқа халқаро тузилмалар ҳамкорлигида “Давлат инвестицияларини бошқаришни баҳолаш (PIMA)” тизими синов тариқасида айрим тармоқларда қўлланилади, кейинчалик босқичма-босқич кенг жорий қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://tttttt.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Субсидия олиш учун аризачининг даромадларига яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин

📋 Фармонга кўра, 2021 йил 1 июндан бошлаб ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар тўлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий қилинади.

🔰 Унга мувофиқ:

фуқаролар томонидан субсидия олиш учун аризалар йил давомида топширилиши мумкин;

субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига у билан бирга яшамаётган яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин;

субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчидан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали олиш мумкин бўлган ҳужжатларни (маълумотларни) талаб қилиш ман этилади;

уй-жой сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома улар берилган вақтдан бошлаб 12 ой давомида амал қилади.

🏠 Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқаролар, шу жумладан хотин-қизларни ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштириш учун уй-жойлар сотиб олинади (1 000 та квартира).

🧾 2021 йил 1 июндан Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган ҳамда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган фуқароларга ижара харажатларининг бир қисмини қоплаш учун 6 ой давомида ойлик ижара тўловининг 50 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг икки ярим бараваридан ошмаган ҳолда ойлик пул компенсациясини тўлаш тартиби жорий қилинади.

🔎 Фармонга кўра, ижтимоий ҳамкорликни янада кучайтириш, компенсация, субсидиялар ва давлат томонидан тақдим этиладиган бошқа имтиёзларни адолатли тақсимлаш ҳамда улардан самарали фойдаланиш мақсадида “Халқпарвар” комиссиялари ташкил этилади.

🌐 2021 йил 1 майгача аҳолига қулай шаклда маълумотларни тақдим этувчи ипотека бозори веб-портали ишга туширилади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Автомобилда йўловчи ташишни тартибга солиш соддалаштирилади

“Aвтомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5108-сон, 07.05.2021 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2021 йил 15 майдан 2022 йил охиригача автомобилда йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солишни соддалаштириш бўйича эксперимент ўтказилади. Бунда:

👉 йўловчиларни ҳайдовчидан ташқари тўрттадан ортиқ бўлмаган ўриндиқларга эга бўлган енгил автотранспортларда ташиш якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилади;

👉 якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан йўловчиларни енгил автотранспортларда ташиш лицензия варақасига асосан амалга оширилади;

👉 лицензия варақаси 21 ёшга тўлган ва бошқарувида аризани бериш вақтида 10 йилдан ортиқ бўлмаган вақт давомида эксплуатация қилинаётган автомобиль мавжуд бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга “Лицензия” ахборот тизими орқали берилади;

👉 автомобилда йўловчиларни ташиш билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорлар “Aккредитация маркази” ДУКда аккредитациядан ўтган техник хизмат кўрсатиш станцияларида 6 ойда камида 1 маротаба транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиши шарт;

👉 якка тартибдаги ташувчилар лицензияга эга корхоналарда ҳамда йўловчи ташувчиларга мижозларни излаш бўйича интерактив хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлар (агрегаторлар) томонидан ташкил қилинган махсус текширув пунктларида ойлик тиббий кўрикдан ўтиши шарт;

👉 якка тартибдаги ташувчиларга йўловчиларни автомобиль транспортида ташиш фаолияти доирасида ходимларни ишга ёллашга рухсат этилмайди;

👉 2021 йил 1 сентябргача якка тартибдаги ташувчиларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божи ундирилмайди;

👉 якка тартибдаги ташувчилардан лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи йилига БҲМнинг бир баробари миқдорида ундирилади. Бунда давлат хизматларини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди;

👉 якка тартибдаги ташувчилар қатъий белгиланган миқдорда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 3 тоннагача юк кўтариш имкониятига эга автомобиль транспортида юкларни ташиш фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган ставкада тўлайди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ипотека кредитлари бўйича кафилликлар берилади

“Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (459-сон, 24.07.2021 й.) қабул қилинди

☑️ Қарорга кўра, 2022 йил 1 августгача тажриба тариқасида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича маҳаллий ҳокимликларнинг кафилликларини бериш ва муддати ўтказиб юборилган қарздорликларни қоплаш тартиби жорий қилинади.

📋 Шунга кўра, қарор билан Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича маҳаллий ҳокимликлар томонидан кафилликлар бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди.

🏦 Низомга мувофиқ, кафиллик рўйхатдаги қарз олувчиларга банклар томонидан ажратилган (ажратиладиган) ипотека кредитлари бўйича берилади.

🚫 Кафиллик берилганлиги учун ҳокимликлар томонидан тўлов (мукофот пули) ундирилмайди.

Кафиллик ҳокимликлар томонидан “Халқпарвар” комиссияларининг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирдагина берилади.

🏢 Кафилликни олиш учун қарз олувчи ариза ҳамда унга илова сифатида шахсий идентификация рақами маълумотлари ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини ҳокимликка тақдим этади.

🔰 Ҳокимлик ҳужжат келиб тушган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай:

👉 ҳужжатларни “Халқпарвар” комиссиясига;
👉 қарз олувчи ва унинг оила аъзоларининг шахсий идентификация рақами маълумотларини ҳудудий давлат солиқ бошқармасига юборади.

🔘 “Халқпарвар” комиссияси ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва Солиқ бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумот келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида:

танқидий мулоҳазалар бўлмаганда – қарз олувчини рўйхатга киритади ва ҳокимликка ипотека кредити бўйича кафиллик беришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ижобий хулосани тақдим этади.

❗️Ушбу тартиб 2022 йил 1 августга қадар амал қилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://tttttt.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (555-сон, 31.08.2021 й.) билан Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

📌 Регламентга кўра, истеъмолчи электр тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХП ёхуд “ELEKTR” дастурий таъминоти (Онлайн платформа) орқали рўйхатдан ўтади.

📂 Сўровнома тўлдирилиб, тегишли маълумотлар тақдим этилади.

💰 Хизмат учун БҲМнинг 10 фоизи (27 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади. ЯИДХП орқали мурожаат этилганда йиғим миқдори 24 300 сўмни ташкил этади.

Истеъмолчилар электр тармоқларига уланиш учун Онлайн платформа орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат этганда йиғим ундирилмайди.

Истеъмолчи мурожаат этган кундан бошлаб 3 иш кунида электр тармоқларига уланишни рад этган тақдирда, тегишли тўлов суммаси истеъмолчига 3 иш кунида қайтариб берилади.

👉 Уланадиган қуввати 20 кВтгача бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш учун электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш талаб этилмайди. Бунда ҲЭТК томонидан ишлаб чиқилган электр тармоқларига улаш схемаси электр таъминоти лойиҳаси ҳисобланади ва уни келишиш талаб этилмайди.

👉 Уланадиган қуввати 50 кВтгача бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш белгиланган муддатларда табақалашган бир марталик тўлов асосида амалга оширилади.

Мазкур тартиб 2022 йил 1 январдан бошлаб кучга киритилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://tttttt.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ID-картага эга ҳайдовчилардан ҳайдовчилик гувоҳномасини кўрсатиш талаб этилмайди

“Ички ишлар органлари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (645-сон, 15.10.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, 2022 йил 1 мартдан:

🔘 Қуйидаги хизматлар ЯИДХП орқали электрон шаклда кўрсатилади:

Ўзбекистонга чет давлат фуқаросини таклиф қилиш;
чет давлатда Ўзбекистон фуқаролигини тасдиқлаш бўйича тегишли ҳужжатлар ва маълумотномалар олиш;
судланганлик (судланмаганлик) ҳақидаги маълумотлар олиш;
автотранспорт воситаларида тақиқ мавжудлигини текшириш;
жазони ижро этиш муассасалари ва манзил колонияларида сақланаётганларни уларнинг яқин қариндошлари билан учрашув вақтини белгилаш.

🔘 Ҳайдовчининг йўл-патрул хизмати инспекторига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлари ёнида бўлмаган тақдирда улар махсус планшет қурилмаси ёрдамида идентификация ID-картаси орқали текширилади.

➡️ Бунда, идентификация ID-картага эга фуқароларга тегишли транспорт воситаси ҳайдовчисидан қуйидагиларни талаб қилиш амалиёти бекор қилинади:

янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси;
транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги, транспортга эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;
транспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси.

📝 2022 йил 1 февралгача суғурта шартномалари тўғрисидаги маълумотлар ягона ахборот тизимига тўлиқ киритилади.

📋 Қарор билан шунингдек, Ички ишлар органлари тизимига ахборот технологияларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳудудида хонадонлар сони мингдан ортиқ бўлган маҳалла ходимларининг ойлик маошлари оширилади

“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6324-сон, 18.10.2021 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, 2021 йил 1 ноябрдан:

ҳудудида хонадонлар сони мингта ва ундан ортиқ бўлган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг ойлик лавозим маошлари 35 фоизга оширилади;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш, уларга бухгалтерия хизматини кўрсатиш вазифаси туман (шаҳар) ҳокимликларидан туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига ўтказилади;

туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://tttttt.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

190 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишни янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5263-сон, 22.10.2021 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш тартиби жорий этилади. Бунда:

амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар босқичма-босқич тўлиқ коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда коррупциявий омилларни аниқлаш бўйича намунавий шаклдаги саволнома (чеклист) тўлдирилиб, лойиҳа қабул қилингунигача бўлган босқичларда унга илова қилинади;
чеклист тўлдирилмаган лойиҳалар адлия органлари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмайди ва ишлаб чиқувчига қайтарилади;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларида аниқланган коррупциявий омиллар тегишли давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири этиб белгиланади.

🔎 Қарорга кўра, 2021 йилда амалдаги 190 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади.

2022 йил 1 январдан илмий ташкилотлар ва ОТМ вакиллари ҳамда жисмоний шахслар – мустақил экспертлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши илмий ва мустақил экспертизадан ўтказиши мумкин.

❗️Экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича хулосалар тегишли давлат органлари ва ташкилотлари томонидан мажбурий кўриб чиқилади.

📊 Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолияти ҳар олти ой якунида баҳоланади.

📌 Шунга кўра, ходимларни лавозим маошларининг 100 фоизи миқдорида бир марталик пул маблағлари бериш орқали рағбатлантириш ёки уларга нисбатан интизомий жазо қўллаш бўйича чоралар кўрилади.

📋 Қарор билан шунингдек, қурилиш, соғлиқни сақлаш, олий таълим ва давлат харидлари соҳаларидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш натижасида аниқланган коррупциявий омилларни бартараф этиш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://tttttt.me/huquqiyaxborot
Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

“Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–748-сон, 01.02.2022 й.) Президент томонидан имзоланди.

Ⓜ️ Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, ваколатли иқтисодий операторларнинг (инсофли ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш) ҳуқуқий мақоми Кодексда белгиланди.

Кодексга реэкспорт, вақтинча олиб чиқиш, реимпорт, вақтинча олиб кириш, йўқ қилиш божхона режимлари учун русатнома олиш талаби бекор қилинганлигига оид ўзгартиришлар киритилди.

🛃 Рухсатнома олиш фақат товарни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш, божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимларида талаб этилади.

Кодексга транзит декларацияси тушунчаси киритилди, унга кўра транзит декларацияси товарлар ва (ёки) транспортлар ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда божхона органига тақдим этиладиган ҳамда божхона ҳудудига олиб кириладиган ва Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит олиб ўтиладиган товарларини жўнатувчи божхона органидан товар келиб тушадиган божхона органигача назорат қилиш учун фойдаланиладиган ҳужжатдир.

❗️ Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Манба

👉 @SangzorUz1
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Автомототранспорт сотиб олиш бўйича шартномаларни бошқа шахсларга сотиш олди олинади

“Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш жараёнига ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (78-сон, 21.02.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2022 йил 1 апрелдан “UzAuto Motors” АЖ томонидан автомототранспортни харид қилиш бўйича шартнома тузган шахсга автоматик равишда расмийлаштириладиган ҳисоб-маълумотни Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хизматига фақат электрон шаклда тақдим этиш амалиёти жорий қилинади.

❗️Мазкур тартиб орқали автомобиль сотиб олишда ҳаққоний харидорларга устуворлик берилади. Яъни, фуқароларнинг автомототранспорт сотиб олиш учун олган шартномаларини бошқа шахсларга сотишининг олди олинади. Шартнома кимнинг номига расмийлаштирилиб Йўл ҳаракати хизмати базасига киритилган бўлса, автотранспорт ўша шахс номига расмийлаштирилади.

So‘nggi yangiliklar👉 @SangzorUz1⚡️
#2022_йил_1_майдан

❗️Хорижда ишлаётган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам берилади

🔰Қонунчиликка кўра, ҳар йили ҳоким ёрдамчилари ёзма тавсияномасига асосан:

🔸боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга БҲМнинг 2 баравари (540 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

🔸меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”дан бирига киритилган, ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 350 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

🔸меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистонда улар билан бирга яшовчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма берилади.

➡️ Шунингдек, маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг ёзма тавсияномасига асосан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “дафтарлар”дан бирига киритилган ҳамда меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг болаларига мавсумий фаолият юритадиган оромгоҳларга бепул йўлланмалар берилади.

@sangzoruz1
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Олтин қалам” бош миллий мукофоти ғолибига автомобиль берилади

“Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

🔰 Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 июлдан 2025 йил 1 июлгача:

🔹оммавий ахборот воситалари фойда солиғини 50 фоиз камайтирилган ҳолда тўлайди;
🔹Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган матбаа ускуналари, замонавий фото ва радиотелевизион ускуналар ҳамда қоғоз божхона божидан озод этилади.

2023 йилдан давлат органлари ва ташкилотларига 110 нусха босма нашрлар ва 67 нусха китоб маҳсулотларининг мажбурий бепул нусхаларини юбориш бекор қилиниб, давлат органлари томонидан босма маҳсулотларни харид қилиб олиш тартиби жорий қилинади.

🗓 2022 йил 1 октябрдан болалар учун мўлжалланган теле- ва радиомаҳсулотларни ишлаб чиқариш ва эфирга узатиш бўйича ҳар йили энг яхши 30 та лойиҳа учун ҳар бири БҲМнинг 300 бараваригача (90 млн. сўмгача) бўлган танлов эълон қилинади.

💰Ҳар чоракда ОАВда эълон қилинган 100 тагача энг яхши материал учун муаллифлар БҲМнинг 50 бараваригача (15 млн сўмгача) миқдорда пул билан тақдирланади.

🔘 2023 йилдан “Олтин қалам” миллий мукофоти совриндорлари:

▫️бош миллий мукофот учун – автомобиль;
▫️1-ўрин учун – БҲМнинг 200 баравари (60 млн сўм);
▫️2-ўрин учун – БҲМнинг 175 баравари (52 млн 500 минг сўм);
▫️3-ўрин учун – БҲМнинг 150 баравари (45 млн сўм);
▫️12 та рағбатлантирувчи номинациянинг ҳар бири учун – БҲМнинг 100 баравари (30 млн сўм) миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

📲 Даврий босма нашрларга буюртмаларни онлайн кузатиш имконини берувчи “Обуна” ягона электрон платформаси, унинг мобиль иловаси яратилади.

❗️2026 йил 1 январгача “Обуна” платформаси орқали обуна қилинган нашрлар обуна нархининг 10 фоиз, болалар учун мўлжалланган даврий босма нашрлар обуна нархининг 20 фоиз миқдори давлат томонидан қайтариб берилади (“Cashback”).

Обуна бўлинг 👉 @sangzoruz1
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Табиий газ ва электрнинг янги нархлари тасдиқланди

“Ёқилғи-энергетика ресурслари таъминотида бозор мезанизмларини жорий этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (348-сон, 30.06.2022 й.) қабул қилинди

❗️Қарор билан ёқилги-энергетика ресурсларининг 2022 йил 15 июлдан ва 2023 йил 1 апрелдан кучга кирадиган янги нархлари тасдиқланди (нархлар билан юқоридаги жадвал орқали тўлиқ танишишингиз мумкин).

☑️ Шунингдек, 2026 йилдан табиий газ, электр ва суюлтирилган газнинг улгуржи бозорига ўтилади ва нархлар эркин шаклланади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Табиий газ ва электрнинг янги нархлари тасдиқланди

“Ёқилғи-энергетика ресурслари таъминотида бозор мезанизмларини жорий этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (348-сон, 30.06.2022 й.) қабул қилинди

❗️Қарор билан ёқилги-энергетика ресурсларининг 2022 йил 15 июлдан ва 2023 йил 1 апрелдан кучга кирадиган янги нархлари тасдиқланди (нархлар билан юқоридаги жадвал орқали тўлиқ танишишингиз мумкин).

☑️ Шунингдек, 2026 йилдан табиий газ, электр ва суюлтирилган газнинг улгуржи бозорига ўтилади ва нархлар эркин шаклланади.

@sangzoruz1
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Республикада янги йўналишларда маҳаллий авиақатновлар йўлга қўйилади

“Республикада маҳаллий авиақатновларни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–412-сон, 26.10.2022 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра:

▫️2023 йил мартдан Самарқанд–Нукус, Самарқанд–Мўйноқ, Самарқанд–Термиз, Бухоро–Термиз, Наманган–Термиз ва Наманган–Нукус каби янги йўналишларда мунтазам авиақатновларни бошлаш;

▫️Шаҳрисабз ва Сариосиё аэропортларига авиақатновларни тиклаш, шунингдек, Зомин аэропортига авиақатновларни йўлга қўйиш;

▫️авиақатновлар жадвалини йўловчилар учун қулай бўлган темир йўл, автобус ва микроавтобус йўналишлари билан интеграциялаш орқали ягона логистика тизимини яратиш чоралари кўрилади.

💰Ўзбекистоннинг резидент авиакомпанияларига ички туризм йўналишларидаги авиақатновлар учун авиа чипта нархининг 25 фоизи миқдорида республика бюджетидан субсидия ажратиш муддати 2026 йил 1 январгача узайтирилади.

❗️Ўзбекистоннинг резидент авиакомпаниялари 2028 йил 1 январгача Ўзбекистонга олиб кириладиган, ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш техникаси, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, техник ҳужжатлар ва дастурий таъминот учун божхона тўловларини тўлашдан озод қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://tttttt.me/huquqiyaxborot
Давлат хизматчиси қачон совға олиши мумкин?

Адлия вазирлиги тасдиқлаган низомга кўра, давлат фуқаролик хизматчиси Ўзбекистондан ташқаридаги хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар, Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро ва бошқа расмий тадбирларда совға олиши мумкин.

Ўзбекистондаги бошқа хизмат сафарларида совға олиш мумкин эмас.

Давлат фуқаролик хизматчиси оладиган совға қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

миллий қонунчиликда тақиқланмаган ашёлар бўлиши;
совға халқаро ва бошқа расмий тадбирда ихтиёрий берилган бўлиши;
совға очиқ ва ошкора қабул қилиниши;
давлат органининг обрўсига путур етказмаслиги;
миллий қонунчилигимизда тақиқланмаган ашёлар бўлиши;
совға халқаро ва бошқа расмий тадбирда ихтиёрий берилган бўлиши;
совға очиқ ва ошкора қабул қилиниши;
давлат органининг обрўсига путур етказмаслиги;
манфаатлар тўқнашуви ёки коррупциявий омилни келтириб чиқармаслиги.

Давлат фуқаролик хизматчиси совғани тадбирдан келгандан сўнг 3 иш кунида хўжалик бўлимига беради ва бунда далолатнома тузилади.

Совғанинг қиймати аниқ бўлмаса, хўжалик бўлими уни баҳолайди ва унинг қиймати БҲМнинг 4 бараваридан (1,2 млн сўмдан) кўп бўлмаса, совға давлат фуқаролик хизматчисига берилади.

Совға қиймати БҲМнинг 4 бараваридан кўп бўлса, у молия-иқтисод бўлинмаси томонидан давлат органи балансига кирим қилинади ҳамда давлат органи эҳтиёжи учун фойдаланилади.

Тез яроқсиз ҳолга келувчи совғалар (гул, ширинликлар), шунингдек канцелярия тўпламлари (тақвим, буклет, пластмассали ручка, кундалик ва блокнот) совға сифатида расмийлаштирилмайди ҳамда ушбу совғалар давлат фуқаролик хизматчисида қолдирилади.

🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤1️⃣ 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Иш стажига эга бўлмаганларга бериладиган нафақа миқдори оширилади

2023 йил 1
августдан:

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори – ойига 568 000 сўм;

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига
568 000 сўм;

ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори – ойига
568 000 сўм;

боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 568 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 198 000 сўм этиб белгиланади;

боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 568 000 сўм этиб белгиланиб, кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.

Камбағаллик чегараси ҳисобланувчи минимал истеъмол харажатлари июл ойида, 6 ой кечикиб эълон қилинган эди. Аҳолининг ижтимой ёрдамга муҳтож қатламига айнан шу кўрсаткич орқали ёрдам берилади.

@SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

|💬Facebook  |📸Instagram
| Twitter      |🌍Web-site
| Telegram  |📹Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM