Бухоро вилоятида эркак ўз хотинини ўлдириб, сўнг ўзини осди. Эркакнинг жасади дарахтдан топилди.
Фожиа 30 июль куни Бухоро вилоятида юз берди. Эркак ўз хотинини ўлдириб, ўзини осди, деб хабар бермоқда. Бу ҳақида Бош прокуратура ахборот хизматига таяниб, nova24.uz хабар бермоқда.
Ҳодиса Пешку туманида содир бўлган, 27 ёшли эркак ўз хотинини ўлдириб, жойдан қочиб кетган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари гумонланувчини Чибоғони маҳалласи яқинида дарахтга осилган ҳолда топди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан иш қўзғатилган.
Жамиятимизда хотинларнинг эрлари томонидан ўлдирилиши қандайдир пандемияга айланди. Рўзғор юритиши ёқмаса ўлдиришади, бир қарасанг жанжал пайтида осонгина сўйиб ташлашади. Бу қандай разолат?! Қачондан бери бу жамиятимизда одатий ҳолга айланди?! Яна қанча аёллар эрлари қўлидан ўлиши керак? Ваколатли органларнинг статистикаси қани?! Бундай қотилликларнинг олдини олиш учун улар нима қилмоқдалар? Қанчадан-қанча хотин-қизлар ўша қурбон бўлган марҳумалар ўрнида қолишдан қўрқиб кун кечирмоқда... Саволлар кўп, аммо жавобимиз йўқ...
#СукутСақлама #фемицид

Бухорода 50 ёшли эркак 29 ёшли аёлни пичоқлаб ўлдирди.
Бухоро вилоятининг Бухоро туманидаги “Работак” маҳалласида яшовчи 50 ёшли эркак 29 ёшли аёлни пичоқлаб ўлдирди. Маълум бўлишича, бу эркакнинг учинчи никоҳи бўлган. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб “Дарё” хабар берди.
Эркакнинг биринчи хотини 2018 йилда вафот этган. Сўнг у 2018-2019 йилларда Бухоро шаҳрида яшовчи аёл билан яшаб келган. Бир нафар фарзанди туғилгач, аёл билан ажрашган. 2019 йилда эса Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яшовчи 24 ёшли аёл билан турмуш қурган.
Оилабоши ҳеч қаерда ишламагач, фарзанд туғилган оилада муаммолар келиб чиқа бошлаган. Шундан сўнг аёл маҳаллада кафеларнинг бирида ишлай бошлаган. 50 ёшли эркак аёлини рашк қилиб, ҳар куни кафеда жанжал кўтарган. Кунларнинг бирида аёлининг унга хиёнат қилаётгани айтилган хабардан сўнг, бу тўполон катталашган ва қотиллик билан якунланган.
2024 йилнинг 30 июль куни аёли ишлаётган кафега борган эркак жанжал оқибатида ошхона пичоғи билан аёлининг чап бел соҳасига оғир тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган. Аёл эса воқеа жойида вафот этган.
Бухоро вилояти прокуратураси ахборот хизматининг билдиришича, айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи ушланган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эркак бир неча бор жамоат жойида жанжал кўтарган, эҳтимол ўлим билан таҳдид қилган, аммо ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳеч қандай чора кўришмаган ўхшайди. Кўпинча, бизда эрларнинг таҳдидларига жиддий эътибор берилмайди ва ҳатто тергов ҳам қилинмайди. Яна бир бола етим қолди. Уни қандай тақдир кутмоқда? Давлатимиз оилаларни шундай ҳимоя қилмоқдами?..