SANGZOR.uz | Расмий Канал
1.45K subscribers
21.6K photos
7.29K videos
36 files
22.5K links
Sangzor.uz'dan - Har soatda bir yangilik...

Barcha sahifalarimiz uchun havola:
http://myurls.co/sangzoruz

https://tttttt.me/sangzoruz_video

https://tttttt.me/SangzoruzBot Мурожаат боти
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_қизиқ

Перудаги машҳур қизил Куско дарёси
Тоғдан оқиб тушадиган бу қизил дарёнинг ранги мавсумийдир. У фақатгина ёмғирлар пайти қизил тусга киради. Олимларнинг фикрича, бу сув ювиб тушадиган минераллар рангидир.

📲Дўстларга юборинг📲
Биринчи бўлинг👇👇👇
Sangzor.uz сайти расмий канали⬇️
https://tttttt.me/joinchat/AAAAAD_QQSPXqLpWYGvlHA
Хрушчев Америкадаги “Pepsi” компаниясининг реклама агенти бўлган.

#бу_қизиқ
@sangzoruz
Forwarded from Huquqiy axborot
#Бу_қизиқ

ПОЧТА ХАТО ҚИЛСА, КИМ ЖАВОБ БЕРАДИ?

Япония қонунчилигига кўра, қўшнингизга юборилган, аммо адашиб сизнинг манзилингизга келиб қолган жўнатмани ҳақиқий эгасига етказиб берсангиз, жавобгарликка тортиласиз.

Қонунга кўра сиз жўнатмани фақат почта хизматига қайтариб юборишингиз лозим. Чунки, жўнатмаларнинг манзили қонун бўйича сир сақланади. Нотўғри юборилган жўнатмаларни фақат почта ходимлари ўз манзилига етказиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда шахсга доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши давлат томонидан кафолатланади. Шахсга доир маълумотлардан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик мавжуд.

Каналга уланиш👇👇👇
https://tttttt.me/huquqiyaxborot
#Бу_қизиқ

1991 йил 1 сентябрь куни юртимизда жами 2818 та туғилиш ҳолати қайд этилган.
​​#Бу_қизиқ

БУЮК ШАХМАТ ТАХТАСИ: ЧЕМПИОНЛАР ҚАНДАЙ ТАҚДИРЛАНГАН?

📑Нодирбек Абдусатторовнинг аэропортда чемпионлардек кутиб олинмагани ҳақидаги гап-сўзлар кенг муҳокама қилинди. Янги йил байрамининг эртаси куни, қоқ ярим тун, Тошкент халқаро аэропорти, Нодирбекнинг ота-онаси, телеканаллар ҳамда бир гуруҳ мухлислар. Лекин бу кутиб олиш жамиятга етарли эмасдек туюлди. Ҳукумат танқидлар остида қолди. Эртасига дабдабали кутиб олиш, мукофотлар бўлди.

Шу воқеа муносабати билан яқин ўтмишнинг машҳур шахматчилари ҳаётига қизиқиб кўрдик. Хўш, чемпионлар қандай тақдирланган? Уларга қандай мукофотлар берилган? Қуйида шу ҳақда.

"Шахмат Паганини"си Михаил Талнинг ҳурмат белгиси

🇱🇻1961 йил. Ригалик ёш йигит Михаил Тал машҳур чемпион Ботвинникни ютиб, шахмат тожини қўлга киритади. Шу йили унга "Ҳурмат белгиси" кўкрак нишони ва ўша даврнинг энг зўр автомобили – "Волга" автомобили берилган. Шунингдек, "Спорт устаси" унвонини қўлга киритиб, маошига қўшимча устама олади. Спорт жамияти томонидан турли совғалар берилади. Лекин катта миқдордаги пул бериш ва тантанали кутиб олиш бўлмаган. Талнинг асли касби ўқитувчи эди, у мактабда рус тили ва адабиёти фанидан дарс берган.

🔸Талнинг лақаби "Шахмат Паганиниси" эди. Боиси, у муҳим фигураларни қурбон бериш (жертвы) орқали рақибларини шошириб қўяр, сўнгра кутилмаган юришлар қилиб ғалабани илиб кетарди. Машҳур скрипкачи Паганинининг гоҳи шўх, гоҳи ғамгин мусиқаларидек сирли ўйин услуби бўлгани учун ҳам шу лақаб берилгани айтилади.

"Мадраслик йўлбарс" лақабли Вишванатан Ананднинг медаллари

🇮🇳Шахмат бўйича яна бир жаҳон чемпиони Вишванатан Ананд Ҳиндистон томонидан турли орден ва медаллар билан мукофотланган. Хусусан, Падма Вибхушан (2007) номидаги мукофот шулар жумласидан. Бу мукофот Ҳиндистонда иккинчи ўринда турувчи энг юксак мукофот бўлиб, унинг соҳиби бўлганлар бир қатор юксак имтиёзларга эришади. Маълумот учун, Ананд ушбу мукофотни қўлга киритган биринчи спортчи ҳисобланади.

🔺Яна бир қизиқ факт. Ҳайдаробод университети унга фан доктори унвонини тақдим қилганда, Ананд буни рад этган. У, шунингдек, Владимир Путин томонидан "Халқлар дўстлиги" ордени билан ҳам тақдирланган.

"Play Magnus" ёхуд бойвачча чемпион

🇳🇴Норвегиялик Магнус Карлсон жаҳоннинг энг обрўли шахматчиларидан бири. У шахмат тожини айнан "Мадрас йўлбарси"дан Ҳиндистонда 2013 йили тортиб олган. Кейинроқ Сочи шаҳрида улар яна тўқнаш келишди: Ананд бу сафар ҳам ютқазди ва шу кўйи тақдирга тан берди.

🔹Совуққон норвеглар Магнус учун алоҳида тантанали кутиб олиш ёки мукофотлар ажратганлари йўқ. Шахсий ғалаба билан қирол табриги ўқиб эшиттирилди, холос. Магнус пандемиядан бой бўлиб чиқди. "Play Magnus" смартфонлар учун иловасини яратди ва киберспорт билан шуғуллана бошлади. Шахмат бўйича онлайн турнирда Магнуснинг иштирок этиши 500 минг АҚШ долларидан кўпроқ сумма туради. У ўтган икки йил давомида онлайн турнирлар ва турли рекламалардан йилига миллион доллардан кўпроқ даромад топди.

📌Р.S: Машҳур шахмат устаси Анатолий Карпов шарафига ўзи таълим олган Челябинск вилоятидаги мактабда ҳайкал ўрнатилгани, чемпионга ҳатто Германия ҳукумати ўша пайтда СССРнинг икки таниқли одами Леонид Брежнев ва актёр Владимир Высоцкий бошқарган Mercedes350 совға қилгани ҳақида маълумотлар ҳам бор.

Хулоса

🔘Ҳеч нимани исботламоқчи эмасмиз. Чемпионлик йўли шахсий ютуқ, қолаверса, ёшларга йўлчи юлдуз, ибрат мактаби. Шу маънода ҳар бир даврда давлатлар шахмат чемпионларини муносиб мукофотлашга интилишган. Шахмат ва мукофотлар мавзуси эса алоҳида ва қизиқарли мавзу. Бинобарин, ривоятларга кўра, шахмат ихтирочисини мукофотлаш ҳам бир можарога айланиб кетган, шатранж тахтасидаги ҳар бир катакка буғдой донасини қўйиб, кейингиларини икки баробар ошириб боришни сўраган мутафаккир билан боғлиқ қизиқарли ҳикоялар бор.

🇺🇿Ўзбекистон эса аввалроқ Рустам Қосимжоновни, шу кунларда Нодирбек Абдусатторовни муносиб тақдирлади. Нафақат ўзи, балки унинг устозлари ҳам мукофотланди. Шунақа гаплар. Шахмат ўйнанг, шахматни севинг.


Каналга уланиш:
https://tttttt.me/sangzoruz1
Коррупцияни вужудга келтирувчи омиллар:

Очкўзлик;

Сиёсий монополизациянинг юқори даражаси;

Очиқлик, шаффофлик ва демократия даражасининг пастлиги,
фуқароларнинг давлат ҳокимиятини амалга оширишдаги иштироки даражасининг заифлиги;

Бюрократиянинг юқори даражалари ва самарасиз маъмурий тузилмалар;

Матбуот эркинлигининг чекланиши;

Иқтисодий эркинлик етарли даражада эмаслиги;

Юқори даражадаги этник бўлинишлар ва гуруҳлар ичидаги фаворитизмнинг юқори даражада эканлиги;

Гендер тенгсизлиги;

Қашшоқлик;

Сиёсий беқарорлик;

Мулк ҳуқуқининг етарли даржада кафолатланмаганлиги;

Қўшни мамлакатлардаги коррупция даражасининг юқорилиги;

Таълим сифатининг пастлиги;

Жамият аъзоларининг давлатга нисбатан содиқлигининг йўқлиги;

Экстравагант оилалар(ҳаётий нематларнинг заруратдан ошиқчалиги);

Ишсизлик;

Коррупцияга қарши тўғри сиёсатнинг йўқлиги.

*Димант, Эуген, Тосато, Гуглиелмолар томонидан 2017 йил 1-январида "Коррупциянинг сабаблари ва оқибатлари: сўнгги ўн йиллик эмпирик тадқиқотлар бизга нимани ўргатди" мавзусида амалга оширилган тадқиқот натижалари.

#Бу_қизиқ

👉https://tttttt.me/antikor_society