SANGZOR.uz | Расмий Канал
2.43K subscribers
22K photos
7.36K videos
36 files
22.9K links
Sangzor.uz'dan - Har soatda bir yangilik...

Barcha sahifalarimiz uchun havola:
http://myurls.co/sangzoruz

https://tttttt.me/sangzoruz_video

https://tttttt.me/SangzoruzBot Мурожаат боти
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўстонлиқда ФВБ томонидан махсус ўқув амалий тактик машқ бўлиб ўтди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️2023 йил бошидан сотувга чиқадиган Chevrolet Onix'ни яқиндан томоша қилинг

Нархи 180-200 миллион атрофида бўлиши мумкин

@sangzoruz1
Bugun, 25 iyul
Jizzax
hududida kutilayotgan ob-havo.

🌡 +42°...+29°, Ochiq havo.

Hozir:
+42°
Tong: 34°
Kun: 41°
Oqshom: 39°

--------------------

Namlik: 11%
Shamol: Shimoliy, 5.8 m/s
Bosim: 752 mm sim. ust.
Oy: Eski oy
Quyosh chiqishi: 05:19
Quyosh botishi: 19:50

Doimiy ob-havo ma'lumotlari.
👉 @Sangzoruz1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Совғани_зўри

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг туғилган куни билан табриклаб, Раҳбаримизга зотдор иккита тулпорни совға қилди.

@Sangzoruz1
Қирғизистонда 4,5 балли зилзила содир бўлди. Эпимарказ Тошкентдан 424 километр шимоли-шарқда қайд этилди.
Бир куни у ўз шогирдларига:
– Ирода бобида сувдан ўрнак олишингизни истайман, – деди.
– Сувда ҳам ирода борми, у қандай бўлади? – сўради шогирдлардан бири қизиқиб.
– Бор. Мисол учун, сувнинг йўлини чапдан тўссангиз, у ўнг томонга интилади, ўнгдан тўссангиз, чапга қараб оқади. Унинг йўлини бутунлай тўғонлаб қўйсангиз, сув кўкка қараб юксалади ва олға илдамлаш истагидан асло воз кечмайди.

@sangzoruz1
⛽️ Ўртача ойлик иш ҳақига қанча бензин сотиб олиш мумкин?

🇺🇿
Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 175 доллар, 1 литр бензин нархи 0,95 доллар. Бу пулга 184 литр бензин сотиб олиш мумкин.

🇰🇿 Қозоғистонда ўртача маош 520 доллар, 1 литр бензин 0,47 доллар. Аҳоли бу ойликка 1 102 литр бензин сотиб олиши мумкин.

🇹🇷 Туркияда ўртача ойлик ҳақи 320 доллар, 1 литр бензин 1,61 доллар. Ушбу маошга 199 литр бензин олиш мумкин.

🇷🇺 Россияда ўртача ойлик 903 доллар, 1 литр бензин 0,89 доллар. Бу нархга 1 011 литр бензин сотиб олса бўлади.

🇺🇸 АҚШда ўртача ойлик 4 018 доллар, 1 литр бензин нархи 1,36 доллар. Бу маошга 2 952 литр бензин харид қилиш
мумкин.

@Sangzoruz1
❗️Coca-cola ҳеч кимга бепул совға тарқатмаяпти — навбатдаги фирибгарлик

Текин совға ёки осмондан тушадиган пул одамзот кўзини шунчалар кўр қилар эканки, миллион марта огоҳлантирганингизга қарамасдан, туппа-тузук ўқимишли, эс-ҳуши жойида одамлар ҳам фирибгарларнинг навбатдаги қурбонига айланишмоқда. Товбааа, деб ёқангни ушлайсан.

Текинхўрликка ўчлик хислати нафақат Ўзбекистон, балки бутун инсониятда кенг тарқалган касалликдир. Шу сабабли ҳам фирибгарларнинг доим ошиғи олчи, уларга ҳар доим “клиент” бор.

Шу кунларда Телеграмда Coca-cola номидан сохта хабар тарқаляпти. Гўёки номаълум ва алламбало манзилдаги сайтга кириб, айрим шартларни бажарсангиз, сизга минглаб совғалардан бирини текинга беришармиш. Фирибгарлар матнга “автомобиль” деган сўзни ҳам қўшишибди, оҳ-оҳ, ўзбекистонликларни лох қилиш учун бундан бошқа сеҳрли сўз бормикин?

Хуллас, Худо хайрингизни берсин, бунақа ёлғонларга ишонманг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Tantanali namoishlar yangi Ecobozor Beruniyda yana davom etmoqda🎉

30-iyul kuni yangi Ecobozor Beruniy 90-yillarning barcha muxlislarini retro uslubdagi "Summer Party" ning navbatdagi tantanali namoishiga taklif etadi‼️

Afsonaviy san'atkrolar va yulduzlar ishtirokidagi 30-iyul kuni soat 19:00 da Beruniy metro bekati yonidagi, Ekobozor Beruniy maydonida, mehmonlar uchun retro uslubdagi katta shou-dastur va hamda turli tuman fotozonalar tashkil etiladi🌟

90-yillar atmosferasiga sho'ng'ish imkoniyatini qo'ldan boy bermang va 30 iyul kuni Ecobozor Beruniyda Sizni kutib qolamiz ☀️

Konsertimizning asosiy mehmoni kim bo'ladi, Siz nima deb o'ylaysiz?🤔

📍 Toshkent shahri, Shayxontohur tumani, Beruniy ko'chasi, 41-uy (mo'ljal: "Beruniy"metro bekati)

☎️ (+998) 55 500 40 04

Telegram | Facebook | Instagram
O'zimiz keldik.

"Xalq davlat idoralariga emas, davlat idoralari xalqimizga xizmat qilishi kerak" degan tamoyil bugun har bir sohada yaqqol namoyon bo'lmoqda.
To'g'rida, qaysi tashkilot qanday vazifani bajarishi borasida targ'ibot tadbirlarini tashkil qilib turmasa aholi bundan qanday xabardor bo'ladi.
DXM xodimlari tizim shakillanganidan buyon xalq orasida.
Har bir mahalladagi xonadonlarga kirib fuqarolarning muammolarini tinglashyapti, o'rganishmoqda. Kezi kelganda huquqiy maslahatlar berilib, joyida davlat xizmatlarini ko'rsatishyapti.
Bu shunchaki vaqtni ketkazish yoki odamlarni to'plab oldi-qochdi gaplarni aytish tadbirlari emas. Aksincha, aholiga har taraflama yordam berish, ularning huquqiy madaniyatini oshirish qolaversa, onlayn davlat xizmatlaridan foydalanish ko'nikmasini shakillantirish bilan bog'liq.
Shanba va yakshanba dam olish kunlari Sh. Rashidov tuman DXM xodimlari tumanning "QO'SHKO'PRIK", "BO'STON", "TARAQQIYOT", "YAXTANLIK", "MADANIYAT" MFY larda faoliyat olib borayotgan mutaxassislar bilan uchrashdilar. Bevosita mahalla aholisi bilan ishlaydigan xodimlar kimda qanday masala bor ekanligi tog'risida ma'lumot berishdi. Xonadonlarga bir-bir kirilib sohaga oid muammolar o'rganildi.
Fuqarolarning ko'pchiligi joyida xizmatdan foydalanish imkoniyatiga ega bo'lishdi.
Юқоридаги китобда чўпон ҳақида мантиқий ривоят бор:
Чўпондан сўрабдилар, агар тақдир тақозоси билан мободо ҳукмдор бўлиб қолсанг нималар қилар эдинг? Чўпон жавоб берибди:
Зарбоф тўнлар, қимматбаҳо этиклар кийиб энг чиройли отларни эгарлаб серўт ўтлоқларда қўйларимни боқар эдим...
Қиссадан ҳисса шуки, бу дунёда ҳар ким қўлидан келган ишни қилолади, яъни ақли ва билими етганини. Билимидан юқорисига чўпон каби ожиздир. Зўр амални эгалласа ҳам майда-чуйда масалаларга ўралашиб ётган раҳбарлар тимсолида ҳам буни кўриш мумкин. Шунинг учун ҳам катта муаммолар ўз ечимини топиши қийин кечади. Ўз ишининг устаси бўлмаганлар жамият ривожланишига тўсқин бўладиган сабаблардандир.