SANGZOR.uz | Расмий Канал
2.43K subscribers
22K photos
7.36K videos
36 files
22.9K links
Sangzor.uz'dan - Har soatda bir yangilik...

Barcha sahifalarimiz uchun havola:
http://myurls.co/sangzoruz

https://tttttt.me/sangzoruz_video

https://tttttt.me/SangzoruzBot Мурожаат боти
Download Telegram
#Адолатсиз_қонунлар №3

❗️Ўтган йили масъулларнинг ваҳимали, ёлғон-чин аралаш "доклодной"лари ортидан ерларни ноқонуний эгаллаб, қурилиш қилаётган фуқароларни жазолашни кучайтиришга доир қонун қабул қилдик: БҲМнинг бир юз эллик баравари миқдорида жарима (МжТК 60-модда 3-қисм).

Одамлар уй қуриб, ерларни эгаллаши озиқ-овқат хавфсизлигига асосий таҳдид, йўл бўйларидаги гектарлаб ҳосилдор ерларда эса "заправка", дўкон, "дом", завод ва яна бошқа қурилишлар қилиш таҳдидсиз "тадбиркорлик" сифатида талқин қилинди.

Аслида биз ҳам, маҳалла-кўй, хатто прокуратура ҳам қайси амал курсидаги валломатлар хосилдор ерларни тортиб олиб, қурилиш қилаётганини яхши биламиз. Айниқса, Зангиота, Қибрай, Янгийўлни ерларида.

Бироқ айбни ёпишга келганда улар қолиб, оддий одамларнинг бошпана қурган бир неча сотих ери озиқ-овқат хавфсизлигига асосий таҳдид сифатида кўрилади.

Хуллас ўтган йили эътирозларга қарамай халқ вакиллари ўша жазони кучайтиришга доир адолатсиз қонунга овоз бердик.

☝️Энди савол: ҳамон эски колхоз китоблари, архив маълумоти ва шунчаки ота-бобосидан қолган тайинли ҳужжати йўқ, кадастрсиз яшаётган одамлар бу ишимиздан кейин нимани ҳис этишди: мухтожлик, чорасизлик, ғазаб ва нафрат...

Афсуски, вақт ўтиб кўраяпмизки бу қонун бой, амалдорларга яқин одамларни четлаб ўтиб, айланиб келиб яна оддий камбағал учун ишлатилмоқда.

Бир жиҳатдан одамларнинг розилигини ўйлайдиган амалдорлари кам, қулоғининг тинчлиги деб виждонига қарши овоз беришга тайёр вакиллари бор (мен ҳам) жамиятда бундан ортиғини кутишни ўзи ҳам абсурдлик.

Лекин кеч бўлса ҳам ҳозир ушбу адолатсиз жазони янги таҳрирда қабул қилинаётган "Ҳуқубузарликлар тўғрисидаги кодекс"дан чиқариб ташлаш имкони бор. Бунинг учун журъат ва ҳақиқатга тик боқа оладиган юрак керак.

Аммо унгача бундан фойдаланиб масъулларимиз яна қанча камбағални қақшатаркин, буни худо билади.

👉 @deputat_kusherbayev