SANGZOR.uz | Расмий Канал
1.55K subscribers
20.2K photos
6.49K videos
29 files
21K links
Sangzor.uz - O'zbekistondagi voqealar, yangiliklar va joriy hodisalarga doir eng so'nggi ma'lumotlar

Barcha sahifalarimiz uchun havola:
http://myurls.co/sangzoruz

https://tttttt.me/sangzoruz_video

https://tttttt.me/SangzoruzBot Мурожаат боти
Download Telegram
«Фавқулодда ҳолат» ҳақида қисқача

Фавқулодда ҳолат (ФҲ) — фуқароларнинг, чет эл фуқароларининг ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига, юридик шахсларнинг ҳуқуқларига нисбатан айрим чекловлар белгилашга йўл қўядиган ҳамда уларнинг зиммасига қўшимча мажбуриятлар юклайдиган, Конституцияга мувофиқ Ўзбекистоннинг айрим жойларида вақтинча жорий қилинадиган давлат бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ННТлар ҳамда ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, бошқа ташкилотлар фаолиятининг алоҳида ҳуқуқий режими.

Фавқулодда ҳолат жорий этишдан мақсад — фуқароларининг хавфсизлигини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми ва ҳудудий яхлитлиги ҳимоя қилинишини таъминлашдан иборат.

▪️“Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни

@sangzoruz1
Сурхондарёда қўлбола усулда алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқараётган яширин корхоналар фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Денов туман бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, «Ободон» МФЙда яшовчи 6 нафар фуқаро ўз уйларида этил спиртидан алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқараётгани аниқланиб, ушбу хонадонлардан жами 3 240 дона қўлбола усулда тайёрланган «Денов» номли алкоголь маҳсулоти, 2 784 литр спирт, 6 254 дона қалбаки акциз марка, 5 562 дона қопқоқ, 1 150 дона «Денов» ёрлиғи туширилган ёрлиқ, 948 дона бўш идиш, 1 тўплам компьютер, рангли принтер ва бошқа товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

Батафсил

Facebook | Telegram | Instagram
«Провокацион тўлқинлар нишонига айланиб қолмасликка чақираман» – «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси

Маълумки, мамлакатимизда конституциявий ислоҳотлар амалга оширилмоқда ва дастлабки лойиҳа 5 июлгача давом этадиган умумхалқ муҳокамасига қўйилган.

Бироқ, Қорақалпоғистон Республикасининг мақоми тўғрисидаги айрим ўзгартиришлар Қорақалпоғистон аҳолисининг маълум қисми ўртасида тушунмовчилик ва хавотирга сабаб бўлганининг гувоҳи бўлдик.

Бир неча кун давомида аҳолининг норози қисми ўз фикрини билдириш учун расмий воситалардан фойдаланди. Хусусан, ижтимоий тармоқларда 1341 рақамига қўнғироқ қилдилар, «Менинг Конституциям» платформасига ҳам мурожаатлар юборилди.

Батафсил

Facebook | Telegram | Instagram
Хитойдаги ҳалокатли торнадо видеоси тарқалди

Хитойнинг жануби-шарқидаги Гуандун провинциясининг Чаочжоу шаҳрида содир бўлган кучли торнадо видеоси тарқалди.

Кеча, 2 июль куни Хитойда кучли торнадо кузатилди. Ижтимоий тармоқларда даҳшатли ҳодиса акс этган видеолар пайдо бўлди.

Кадрларда кучли қуюннинг улар томини бўлаклаб ташлаши, электр узатиш линияларини узиши ва айрим биноларни тўлиқ вайрон қилишини кўриш мумкин. Бундан ташқари, Гонконг қирғоқларида муҳандислик кемаси ҳалокатга учраган.

Батафсил

Facebook | Telegram | Instagram
«Ўпкангизнинг ярми йўқми?»: отарчи бўлишни ор билган Ботир Зокиров ҳаётига чизгилар

Ботир Зокиров кундалигининг илк саҳифасини шундай сўзлар билан бошлади: «Мен ўз кундалигимни ажойиб ёшлигимнинг энг бахтиёр кунларидан – болалигимнинг илк орзулари рўёбга чиққан кунидан бошлагим келади...

Ўша куни мен Тошкент Давлат консерваторияси вокал факультети тайёрлов бўлимига муваффақиятли имтиҳон топширдим. Ўша дақиқаларда мен саҳнада туриб ҳассос ва талабчан тингловчилар қаршисида кечирган чексиз ҳаяжонларим, изтиробларим куйлашим биланоқ тумандай тарқаб кетди.

Имтиҳонлардан сўнг ўқишга қабул қилинган «аълочи»лар қаторида менинг ҳам фамилиямни айтишганида дастлабки ҳаяжонларим бамисли қувончга айланди. Ўша кундан бошлаб мен мусиқа эҳроми – консерватория талабаси бўлдим, ўша кундан бошлаб севимли машғулотимнинг сарҳадсиз уммонига шўнғидим... 1952 йил 20 август».

Батафсил

Facebook | Telegram | Instagram
Ўзбекистон гербидаги пахта ва буғдой қуршовидан воз кечиш вақти келмадими?

Ўзбекистон Республикаси герби 30 ёшга тўлди. Маълумки герби мустабид тузум даври дея аталадиган собиқ СССРнинг герби билан деярли ўхшаш. Ундаги пахта ва буғдой халқаси шу қадар мустаҳкам бўлганки, қолган ўзгаришлар декоратив характерда эканлиги сезилиб қолади. Конституциявий ислоҳотлар фонида ривожланишнинг ўзига хос ва ўзига мос йўлидан бораётган Ўзбекистон учун янги герб ҳақида ўйлаб кўрилиши мумкинми?

Батафсил

Facebook | Telegram | Instagram
Мирзиёев кечанинг ўзидаёқ бориб конституция ўзгармаслиги ҳақида гапирди. Бироқ провокаторлар уйига қайтмади. Улар кўчага нимага чиққан бўлса, истагани берилсада энди сепаратизмни истаяпти. Олий қонунлар бўйича эса Ўзбекистон ҳудуди бўлинмас ва бу қатъий. Давлат компромиссга бориши мумкин бўлган барча қартадан фойдаланди. Эндиликда қонунан зарур бўлган фавқулодда ҳолатни жорий қилди. Қўллайман.

Душман шу қадар ичимизга кириб олган эканки, видеоларда ҳақиқий аҳволни кўриш мумкин. Бу мустақиллик, референдум ҳуқуқи учун курашмас. Бу алам олиш истаги. Бизнинг болаларимиз - аскарларимизни ечинтириб, қуролларини тортиб олишмоқда. Мородёрство ҳаракатлари ҳам бошланган. Жамият ҳаусга қараб кетяпти ва вақтида тўхтамаса ўта ҳалокатли.

Айни вақтда давлатимизнинг ҳар қандай қонуний ҳаракатини қўллашимиз зарур. Унинг бизга эҳтиёжи катта. Интернетнинг қайси бурчагида провокатор, сепаратистларни кўрсангиз, соғлом баҳс билан янчиб ташланг. Ягона ва бўлинмас давлат томондамиз.

Видеони тарқатинг

👉 @Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳеч қанақасига қорақалпоқ элининг ҳоҳиш истаги эмас. Бу Конституцион тузумга тожовуж қилиш.

Бу Ўзбекистонда хусусан Марказий Осиёни уруш майдонига айлантириш учун қилинаётган ҳаракатни аланга олдириш.

Ҳарбийларга тажовуз бу терорризмдан бошқа нарсамас.

Давлат тинчликни ўрнатиши, 35 миллион аҳоли овоз берган конституцион тузумни ҳимоя қилиши керак.

Фавқулодда ҳолатни жорий этилиши зарур эди. Бу сиз тинчлик ўрнатиб бўлмайди.

Каналга уланинг: https://tttttt.me/muxbir1
Баъзи бир кимсалар иккинчи расмдаги видеони тарқатиб кўча қонга тўлди дея ёлғон ва провакацион хабарлар тарқатяпди. Аслида эса бу сув, ноқонуний намойишга чиққанларни тарқатиш учун сув сепилган, бироқ ранг хато танлангани провакаторларга қўл келяпди. Рангсиз ёки бошқа рангдаги сувдан фойдаланган яхшироқ эди.

Ҳар қандай хабарни фактчек қилиш давр талаби дейди блогер Дилшод Ҳошимов.

@nurbekalimov
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида бўлиб турибди.

Бугун тонгда видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, барча туманлар билан мулоқот қилинди. Туман ҳокимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан ахборот берди. Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг кечаги мурожаатидан кейин вазият барқарорлашган, ҳаёт ўз маромига қайтмоқда.

Маълумки, кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этилган эди. Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудининг коменданти ушбу ҳолат бўйича ахборот бериб, вазият тўлиқ назоратга олинганини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев пребывает в городе Нукусе Республики Каракалпакстан.

Сегодня утром глава государства провел видеоселекторное совещание с подключение ко всем районам Каракалпакстана. Хокимы и начальники правоохранительных органов районов доложили о принимаемых мерах по обеспечению безопасности граждан, укреплению законности и правопорядка. Отмечено, что после вчерашнего обращения главы государства обстановка стабилизировалась и возвращается в нормальное русло.

Как известно, указом Президента Республики Узбекистан с сегодняшнего дня на территории Республики Каракалпакстан введено чрезвычайное положение. Комендант территории дал отчет о текущей обстановке, отметив, что ситуация взята под полный контроль.

Facebook|Instagram|Twitter