SANGZOR.uz | Расмий Канал
1.51K subscribers
20.8K photos
6.94K videos
30 files
21.9K links
Sangzor.uz - O'zbekistondagi voqealar, yangiliklar va joriy hodisalarga doir eng so'nggi ma'lumotlar

Barcha sahifalarimiz uchun havola:
http://myurls.co/sangzoruz

https://tttttt.me/sangzoruz_video

https://tttttt.me/SangzoruzBot Мурожаат боти
Download Telegram
«Қанча Spark керак?»: UzAuto Motors Ангрендаги ҳолатга изоҳ берди

Бугун интернет тармоғида «Қанча Spark керак?» сарлавҳаси остида Aнгрен шаҳридаги Юк ортиш ва тушириш терминалида суратга олинган Chevrolet Spark расмлари кенг тарқалди.

Компания берилган постдаги ноаниқлик туфайли, жорий йилнинг 20 август куни 2022 йилда UzAuto Motors Chevrolet Spark автомобилларини ишлаб чиқаришни тўхтатишга мажбурлиги ҳақида эълон қилганлигини расман маълум қилади.

Бу қарор жорий йилнинг август ойидан бошлаб, AҚШнинг General Motors компанияси томонидан ушбу автомобилларни ва улар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни тўхтатиш ҳақидаги глобал қарори билан боғлиқ.

Батафсил ўқиш

Facebook | Telegram | Instagram
Сирдарёда портлаган автобус бўйича жиноят иши қўзғатилди

Хабарда айтилишича, давлат рақами 90 946 WАА бўлган «ISUZU SAZ NP21» русумли мазкур автобус дизель ёқилғисида харакатланишга мослашган ҳолда 2012 йилда «Самарқанд автомобиль заводи» МЧЖ ҚКда ишлаб чиқарилиб, корхонанинг Хоразм вилоятидаги расмий дилери орқали сотилган.

Кейинчалик, автобусни сотиб олган корхона томонидан 2014 йилда 60 литр сиғимли, 6 дона газ баллонлар автобус конструкциясига ўзгартириш киритилган ҳолда, унинг уст қисмига ўрнатилган.

Бундан ташқари, ушбу автобус бир йиллик кафолат даврида кафолат талаблари бўйича белгиланган даврий кўрикдан ўтказиш масаласида расмий дилерга мурожаат қилмаган.

Батафсил ўқиш

Facebook | Telegram | Instagram
Bugun, 25 avgust
Jizzax hududida kutilayotgan ob-havo.

🌡 ️+33°...+19°, Ochiq havo.

Hozir: +33°
Tong: 25°
Kun: 33°
Oqshom: 30°

--------------------

Namlik: 10%
Shamol: Shimoliy, 5.2 m/s
Bosim: 761 mm sim. ust.
Oy: Eski oy
Quyosh chiqishi: 05:49
Quyosh botishi: 19:12

Doimiy ob-havo ma'lumotlari.
👉 Ob Havo / Об Ҳаво
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мўғулистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси ўз вазифасини бажаришга киришди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Янги турк сериалида Регистон мажмуаси

"Қашқирлар макони" сериалидаги Чақир роли билан кўпчиликка яхши таниш бўлган Октай Кайнаржа “Мен бу жаҳонга сиғмасман” номли сериал олишаётгани, унинг айрим саҳналари Ўзбекистонда тасвирга туширилаётганини айтилган эди. Туркиянинг ATV телеканалида ваъда қилинган янги сериалнинг илк тизери тақдим этилди. Эътиборлиси, унда Самарқанддаги Регистон мажмуасини ҳам кўриш мумкин. Бош қаҳрамон эса, тушунишимиз бўйича бухоролик Темур Турон!

@sangzoruz1
Ўзбекистон президентининг таълим ва соғлиқни сақлашга масъул 65 ёшли маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов лавозимидан озод этилди.

Президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов ўтказган йиғилишда аҳолининг жуда кўп эътирозлари айнан Абдувоҳидов масъул бўлган соҳаларга тўғри келиши таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, Абдужаббор Абдувоҳидов Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қудаси ҳисобланади.

@sangzoruz1
Bugun, 26 avgust
Jizzax hududida kutilayotgan ob-havo.

🌡 ️+33°...+19°, Ochiq havo.

Hozir: +33°
Tong: 24°
Kun: 32°
Oqshom: 29°

--------------------

Namlik: 13%
Shamol: Shimoliy, 6.1 m/s
Bosim: 761 mm sim. ust.
Oy: Eski oy
Quyosh chiqishi: 05:50
Quyosh botishi: 19:11

Doimiy ob-havo ma'lumotlari.
👉 Ob Havo / Об Ҳаво
Одил Каландарович Абдурахманов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

У бунгача Тошкент давлат транспорт университети ректори лавозимини эгаллаб келаётган эди.

@segmentuz
❗️Президент фармонига кўра, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб:

мулкдор билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаган шахсларни турар жойдан доимий рўйхатдан чиқариш учун уларнинг розилигини олиш талаб этилмайди.

Охирги 2,5 йилда фуқаролик судларига шахсни турар жойдан рўйхатдан чиқариш бўйича 8 954 та даъво аризалари киритилган, шундан 7 311 таси (82 фоизи) қаноатлантирилган;

хусусий мулк объекти ва у жойлашган ҳудудга мулкдорнинг рухсатисиз кириш учун жиноий жавобгарликка тортишгача бўлган чоралар қўлланиши мумкин;

эндиликда мулкдор ёки унинг вакили ўз мулкини ҳар қандай тажовуздан ҳуқуқни бузишга мутаносиб равишда ва ҳуқуқ бузилишининг олдини олиш учун зарур ҳаракатлар доирасида мустақил ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлади;

фуқаролик судларида мол-мулкни ўзганинг ноқонуний эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволар юзасидан даъвогарлар (давлат органлари ва ташкилотлари бундан мустасно) давлат божини тўлашдан озод қилинади, бунда даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, ундан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда давлат божи ундириш назарда тутилади.

@segmentuz
“Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танловига 2 мингдан зиёд ижодий иш келиб тушди

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Кинематография агентлиги, Бадиий академия, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Республика “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси ҳамда Ёзувчилар уюшмаси мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий республика кўрик-танловига жами 491 та иштирокчидан 2153 та ижодий иш келиб тушган.

Жумладан,
🗞“Босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари” йўналишида 123 иштирокчи;
📺📻 “Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари” йўналишида 105 иштирокчи;
💻 “Интернет-журналистика” йўналишида 64 иштирокчи;
✍️ “Журналистлар томонидан нашр этилган публицистик мавзудаги китоблар” йўналишида 40 иштирокчи;
📽 “Кино санъати асарлари” йўналишида 9 нафар иштирокчидан ижодий ишлар қабул қилинди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига “Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари” йўналишида 108 иштирокчидан 146 та ижодий иш келиб тушган.

Ўзбекистон “Тасвирий ойина” уюшмасига “Тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари” йўналишига 42 иштирокчидан 460 та ижодий иш келиб тушган.

Маълумот учун, 2021 йили 87 нафар иштирокчи томонидан “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий танловига 570 та ижодий материал келиб тушган.

Бизни кузатишда давом этинг!
YouTube | Telegram | Instagram | Facebook
Endi rezervga boʻshatilgan harbiylarga uy beriladi.

Oʻzbekistonda rezervga boʻshatilgan va isteʼfoga chiqarilgan harbiylar xizmat muddatidan qatʼiy nazar uy joy bilan taʼminlanadi. Bu haqda prezident qarori qabul qilindi.

👉 @sangzoruz1
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгесининг навбатдан ташқари 34-сессиясида иштирок этмоқда

Давлатимиз раҳбари кириш сўзида “Инсон қадри учун” эзгу тамойили асосидаги туб ислоҳотлар Қорақалпоғистоннинг ҳар бир шаҳар ва тумани, қишлоқ ва овули, ҳар бир хонадонига кириб боришини таъминлаш асосий мақсадлардан бири эканини таъкидлади.

"Мен Президент сифатида 6 йил давомида бошқа ҳудудларга нисбатан энг кўп, яъни 9 марта мана шу саховатли заминга келиб, бу ердаги оқсоқоллар, тадбиркорлар, ёшлар вакиллари билан кўп-кўп мулоқотлар қилдим.

Ушбу даврда Қорақалпоғистонни комплекс ривожлантиришга қаратилган 31 та фармон ва қарорлар қабул қилдик.

Ҳудудда тадбиркорлик субъектлари сони 2 баробарга ортди, қарийб 4,5 мингта инвестиция лойиҳалари ишга туширилди.

Биргина жорий йил февралдаги ташриф доирасида ҳудудни ҳар тарафлама ривожлантириш учун 1,5 триллион сўм маблағ ажратдик", деди Президент.

Қорақалпоғистонда ичимлик сув таъминоти 40 фоиздан 68 фоизга, мактабгача таълим билан қамров даражаси 32 фоиздан 76 фоизга, аҳоли даромадлари жон бошига 2 баробарга ошишига эришилгани таъкидланди.

t.me/S_Zakirova_PSA
Давлатимиз раҳбари шунча саъй-ҳаракатларга, Қорақалпоғистонга ажратилаётган катта-катта маблағларга қарамай, аҳоли кайфиятига салбий таъсир қилаётган муаммолар сақланиб қолаётганини қайд этди.

"Чунки бу ердаги айрим адолатсиз, нопок раҳбарлар “халқни рози қилиш” деган эзгу тушунчани ҳали англаб етмаган", деди Президент.

Бугунги кунда ҳам аҳоли ўртасида ичимлик суви, ички йўллар, электр таъминоти, ишсизлик, нарх-наво каби муаммолар юзасидан билдирилаётган шикоятлар юқорилигича қолмоқда.

Аслида, 2 ой олдинги воқеалар негизида ҳам аҳолининг айрим ижтимоий-иқтисодий муаммоларга ечим топмасдан ётгани кўрсатиб ўтилди.

"Афсуски, айрим раҳбарлар халқимизга халол хизмат қилиш ўрнига фаровонлигини таъминлашга йўналтирилган маблағларни самарасиз сарфлаш, яратиб берилган имкониятларни ишга солмаслик, эл-юрт учун жонини бериб ишламаслик ҳолатларига йўл қўйиб келмоқда", деди Президент.

t.me/S_Zakirova_PSA
Президентимиз номзоднинг тақдимотидаги таклифларни қўллаб-қувватлаб, улар юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларига Қорақалпоғистонда қўшимча имтиёз ва енгилликлар бериш бўйича аниқ топшириқлар берди.

Жумладан, Қорақалпоғистонда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида:

- ҳудуд учун фойда солиғи ставкасини 15 фоиздан 7,5 фоизга тушириш;

- айланма солиқ ставкасини Нукус шаҳрида 4 фоиздан 2 фоизга, туманларда 2 фоиздан 1 фоизга, олис ҳудудларда эса 1 фоиздан 0,5 фоизга пасайтириш;

- мол-мулк ва ер солиғи ставкаларини 2 бараварга камайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Бундан ташқари, жорий йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари учун режадаги 650 миллиард сўмга қўшимча равишда 200 миллиард сўм ажратилади.

t.me/S_Zakirova_PSA
Мурат Камалов "бетоблиги сабабли" Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси лавозимидан озод этилди.

Аманбай Тлеубаевич Орынбаев
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси лавозимига тасдиқланди.

У бугунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари сифатида фаолият олиб борган.

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram
Бугунги тайинловлар

Президентимизнинг тегишли фармойишига асосан бугун Президент Администрацияси ижро этувчи аппаратида тайинловлар амалга оширилди.

Рустам Тўйчиевич Камилов — Президент Администрацияси ахборот-коммуникация технологиялари ва жамоат лойиҳалари бўйича шўъба мудири;

Ҳикматилла Шуҳратилла ўғли Убайдуллаев Президент Администрацияси ахборот-коммуникация технологиялари ва жамоат лойиҳалари бўйича шўъба етакчи консультанти;

Ўлуғбек Рауф ўғли Норматов Президент Администрацияси жамоат фикрини ўрганиш ва таҳлил қилиш шўъбаси етакчи консультанти;

Шохрух Анварович Ходжаев Президент Администрацияси коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба етакчи консультанти лавозимига тайинланди.

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram