SANGZOR.uz | Расмий Канал
1.52K subscribers
20.7K photos
6.82K videos
30 files
21.6K links
Sangzor.uz - O'zbekistondagi voqealar, yangiliklar va joriy hodisalarga doir eng so'nggi ma'lumotlar

Barcha sahifalarimiz uchun havola:
http://myurls.co/sangzoruz

https://tttttt.me/sangzoruz_video

https://tttttt.me/SangzoruzBot Мурожаат боти
Download Telegram
⚡️Саудия Арабистони Ўзбекистон билан умумий қиймати 11,99 млрд долларлик инвестиция шартномаларини имзолади

Битимлар моҳияти ҳақида ҳозирча қўшимча маълумот берилмаган.

@Sangzoruz1
Жасур Ҳасанов ОФК кубогини 🔥 ёндирмоқда

4та ўйин 5та гол ва 3та пас 🤩

@Sangzoruz1
Сўғдиёнага Марказий Осиё ғолиблиги ҳамда 100 000 АҚШ доллари муборак бўлсин.

Шарқ нозик масала. Шунга қарамай, энди шарққа юриш қиламиз. Фақатгина шарққа ковид қаттиқроқ юриш қилгани учун, Гонконг клубини ўзимизда қабул қилиш орқали юриш қиламиз.

@Sangzoruz1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1️⃣ Ушбу видеороликда давлат фуқаролик хизматига ишга кириш тартиби ҳақида маълумот берилган.

⭕️
Каналга уланиш — @argos_jizzax
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2️⃣ Ушбу роликда эса давлат фуқаролик хизматчисининг ижтимоий ҳимояси ҳақида билишингиз мумкин.

⭕️
Каналга уланиш — @argos_jizzax
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
3️⃣ Ушбу роликда эса давлат фуқаролик хизматчисининг ҳуқуқий мақоми ва мажбуриятлари ҳақида билишингиз мумкин.

⭕️
Каналга уланиш — @argos_jizzax
Bugun, 18 avgust
Jizzax hududida kutilayotgan ob-havo.

🌡 ️+34°...+20°, Ochiq havo.

Hozir: +34°
Tong: 25°
Kun: 33°
Oqshom: 31°

--------------------

Namlik: 11%
Shamol: Shimoliy, 5.1 m/s
Bosim: 755 mm sim. ust.
Oy: Qisqarayotgan oy
Quyosh chiqishi: 05:42
Quyosh botishi: 19:22

Doimiy ob-havo ma'lumotlari.
👉 Ob Havo / Об Ҳаво
#munosabat

Ijtimoiy tarmoqlar orqali “Jizzax shahrida tonnalab suv isrof bo’lmoqda” sarlavhasi ostida video murojaati eʼlon qilingan edi

Murojaatda ko’rsatilgan manzildagi ichimlik suvi muammosi bo'yicha “Jizzax suv taʼminoti” MCHJning shahar boʻlimi ishchi guruhi voqea joyida boʻlib, holatni oʻrgandi. Oʻrganish davomida "Sangzor" daryosi bo'ylab tortilgan D-630 mm bo'lgan markaziy quvurda nosozliklar yuzaga kelganligi aniqlanib, mazkur muammoni bartaraf etilishi natijasida ichimlik suvi isrovgarchiligining oldi olindi.

💧 “Jizzax suv taʼminoti” MCHJ

🏢 Manzil: Jizzax shahri, Sh.Rashidov koʻchasi, 115-uy

🌐 Virtual murojaat: @jizzaxsuvbot, @uzsuv_chat

“Jizzax suv taʼminoti” MCHJ Axborot xizmati
Илгари Тошкентга паспорт билан кириб-чиқиларди, пропискаси бўлмаганларни ушлаб олиб, уйига қайтариб юборишарди, деса ҳозир ҳечким ишонмайди. Совет давридан қолган эскича тартиб туфайли вилоят аҳолиси учун пойтахтга келиб кетиш худди бошқа республикага борадиган даражада қийин эди. Прописка бўлмаса, иш йўқ, пулинг бўлса ҳам пойтахтдан уй ололмайсан, чунки прописканг йўқ!

Сўнгги 5-6 йил ичида бу тартиб бекор қилинди. Конституциянинг ўзгараётган 28-моддасида, Ўзбекистон фуқароларининг мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ёки яшаш жойини эркин танлаш ҳуқуқи янада мустаҳкамлаб қўйилмоқда. Энди “прописка” деган тамға шахснинг ҳаёти ва эркин ҳаракатланиш ҳуқуқига таъсир кўрсата олмайди.

Обуна Бўлинг 👉🏻 @SANGZORUZ1
Магнит бўрони – Қуёш шамоли таъсирида Ер магнитосферасининг вақтинча ўзгариши. Қуёш шамолининг кучайиши магнитосферани маълум даражада сиқади. Бундан ташқари, қуёш шамоли Ернинг магнит майдони билан ўзаро реакцияга кириб, ундан ажралган энергиянинг бир қисмини магнитосферага ўтказади. Бу магнитосфера бўйлаб плазма тўлқинлари ҳаракатининг тезланиши ва электр оқимининг кучайишига олиб келади.

Магнит бўронларини келтириб чиқарадиган асосий омиллар қуёш тожидан ажралиб чиққан плазма тўлқинлари ёки Қуёш юзасида заиф магнит майдон ҳудудларидан юқори тезликда қуёш шамолинининг ажралиб чиқишида юз беради. Магнит бўронлари кучи қуёшдаги доғлардаги ўзгаришларга ҳам боғлиқ.

Магнит бўронларининг Ерга таъсири космик об-ҳаво бўлимида тадқиқ этилади.

Бўронлар қуйидаги тармоқларга таъсир кўрсатади:

Электр тармоқлари. Магнит майдон ўтказгичлар атрофида кучайганда унда индукция оқими пайдо бўлади, бу электр тармоқларида ортиқча юкламани ҳосил қилади. Бошқача айтганда, юқори кучга эга магнит майдонлари электр таъминотида узулишларга ва ҳаттоки, электр токининг узоқ муддатли ўчиб қолишига олиб келувчи авария ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин.

Алоқа тармоқлари. Юқори частотали алоқа тизимлари(3-30 МГц) узоқ масофаларда қайта акс эттирилган сигналларни узатиш учун атмосферанинг юқори қатлами ионасфера қатламидан фойдаланилади. Ернинг барча кенгликларидаги ионасфера қатламида магнит бўронлари кучи юқори бўлади. Айниқса, Ернинг магнит қутб кенгликларида унинг таъсири кучли сезилади. Бунда алоқа тизимлари, телеграф линиялари кучли қаршиликка учрайди.

Магнит майдон сунъий йўлдошлар фаолиятига таъсир кўрсатади, кучли ва давомли магнит бўронлари сунъий йўлдошлари ишини оғирлаштиради. Натижада, телефон алоқаси, телевидения, интернет тизимларида узулишлар кузатилади.

Навигация тизими. GPS навигатор тизимлар магнит бўронларининг юқори кучи таъсирида ишламай қолиши мумкин.

Космик йўлдошлар шикастланиши. Фаол магнит бўронлар ултрабинафша нурланиш таъсирида Ер юзасининг қизишини тезлаштиради. 1 км ва ундан юқорига кўтарилган иссиқлик оқимлари сунъий йўлдошларнинг тезлиги ва йўналишини ўзгартиради. Ҳаттоки уларнинг ҳаракат траекториясини ўзгартириб, сунъий йўлдошларни ишдан чиқариши ҳам мумкин.

Геологик қидирув тармоқлари. Ернинг магнит майдони геологлар томонидан ер ости геологик қазилма ва Ернинг тузилишини ўрганиш учун қўл келади. Одатда, нефт, газ ва турли фойдали қазилма конларини магнит майдони кучлари асосида аниқлашади. Бу тадқиқотлар магнит майдонлари фаол бўлмаган даврда амалга ошириш мумкин.

Труба-қувурлар тармоғи. Тез ўзгарувчан магнит майдонлар қувурларда индукцион магнит оқимлари ҳосил қилиши мумкин. Бу сув ва газ ҳисоблагичларининг нотўғри ишлашига, қувурларнинг тез коррозияга учрашишига олиб келади.

Радиация таъсири. Қуёш сиртида кучли қуёш чақнашлари одамлар ва сутэмизувчиларнинг радиациядан зарарланишига олиб келиши мумкин бўлган юқори зарядланган нурларни чиқаради. Бундай нурларнинг танага кириб бориши хромосомаларнинг йўқ қилиниши, саратон, ўсма касалликларини келтириб чиқариши мумкин. Ерга яқин орбитада ҳаракатланадиган космонавтларда бу кучли сезилади. Мазкур ҳолат экстремал геомагнит шторм (энг юқори куч) ҳолатларида рўй беради.

Инсонларга таъсири: Магнит бўронларининг инсон саломатлигига бевосита таъсири фанда ўз исботини топмади. Аммо шунга қарамай, магнит бўрони бошланишидан 1 кун олдин яъни қуёш фотосферасида чақнашлар рўй берганда айрим об-ҳаво ўзгаришига мойил кишилар кучли зўриқишларга дуч келишади. Магнит майдони тебранишларини инсон организмига таъсирини ўрганадиган фан геобиология ҳисобланади.

@Sangzoruz1
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!
ИШГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ

“JIZZAX TOSHTEPA TEKSTIL”МЧЖ га қарашли "Yoshlik Baraka chevarlari"
(Пешоғар текстиль)га 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган йигит қизларни ишга таклиф қилади!

- Бир махал иссиқ овқат, махсус иш кийими ва транспорт билан таъминланади;
- Иш стажи юритилади;
- Ишга сухбат асосида қабул қилинади.

Мавжуд иш ўринлар:
-Тикувчи
-Қадоқловчи
-Сифат назоратчи
-Дазмолчи

Ойлик иш хақи 1 000 000 дан 1 600 000 гача
Мурожаат учун телефонлар:
+998995552345
+998943414554
+998938274747
Жиззах вилоят суди, Зомин туман суди ва тумандаги 3-сонли ИИБ ҳамкорлигида суд тизимидаги янгиликлар билан аҳолини таништириш мақсадида суд судялари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Пешағор маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Б.Умурзаковнинг айтишича учрашувда маҳалла аҳолисининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, судларга мурожаат қилиш тартиблари юзасидан тушунтиришлар берилган. Келгусида вилоят ва туман судлари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланиши режалаштирилган. Фуқароларнинг судга оид мурожаатларини қабул қилиш, қайта алоқани ўрнатиш мақсадида ижтимоий тармоқларда "Онлайн судья" платформасини ишга туширишга келишилди.

- Суд органлари масофадан туриб мурожаатларни қабул қилишади ва уларнинг саволларига онлайн тартибда жавоб бериш йўлга қўйилади, - дейди вилоят суди судяси Қаҳрамон Холмуродов. Бу каби очиқ мулоқотлар судларни халқ билан яқинлаштиришга, низоларни судгача ҳал этишга, натижада эса мурожаатларнинг камайишига, жамиятда қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилади.