SANGZOR.uz | Расмий Канал
1.55K subscribers
20.2K photos
6.49K videos
29 files
21K links
Sangzor.uz - O'zbekistondagi voqealar, yangiliklar va joriy hodisalarga doir eng so'nggi ma'lumotlar

Barcha sahifalarimiz uchun havola:
http://myurls.co/sangzoruz

https://tttttt.me/sangzoruz_video

https://tttttt.me/SangzoruzBot Мурожаат боти
Download Telegram
Oyina.uz ҳар ой ўтказиладиган пулли танловлар сериясига старт беради!

💰Каналларга обуна бўлинг ва миллионларни қўлга киритинг. Танловда иштирок этиш учун @oyinauztanlovbot'га ташриф буюринг.

🔍Шартларни бажарган иштирокчилар орасидан ҳар ой 3 нафар ғолиб аниқланади ва ҳар бирига 1 миллион сўмдан пул мукофоти берилади.

💵Танлов 15 август Тошкент вақти билан соат 22:00 гача давом этади. Эслатиб ўтамиз, дўстларингизни қанча кўп аъзо қилсангиз, Сизга шунча устунлик берилади.

Ғолиблар аниқлангач, аккаунтлари скриншот шаклида эълон қилинади. Миллионингизни берсин!😉

*Ушбу танлов ҳомийлик маблағлари асосида ўтказилмоқда

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube
Forwarded from Uzb_Meteo
Айни кунларда шимолий ярим шарнинг қарийиб ярмини жуда катта масштабга эга антициклон эгаллаб турибди.

Мазкур максимум жараён марказида атмосфера босими 1030 гПа га яқин. Антициклон Евроосиё субтропик, мўътадил, минтақаларини бироз бўлсада салқин бўлишини таъминламоқда.

Анитициклон чекка қисмларида 4 та яққол шаклга эга циклонлар ривожланган. Уларнинг энг талофатлиси табиийки, антициклоннинг шарқий синиш қисмидаги циклон бўлиб турибди.

Циклон охирги уч кунликда деярли ҳаракатсиз антициклон туфайли Россия шарқига рекорд даражада кўп ёғин берди. Энди эса у бироз шарққа томон сурилиб, Корея ярим оролида рекорд даражада кўп ёғинлар ёғишига олиб келмоқда. Кеча Сеулда бир суткада 92,5 мм ёғин ёғди. Бу ойлик норманинг 400 % дегани. Кучли ёғингарчилик туфайли сел-сув тошқинларидан ярим оролда кишилар ўлими кузатилмоқда.

Ўзбекистон майдонидан икки марта катта диаметрга эга циклон аста Япония ороллар тўплами томон ҳаракатланмоқда. Циклон бу ҳудудда пайшанба кунига қадар фаол ҳаракатда бўлади.

Ўзбекистон ҳам юқоридаги антициклоннинг четки қисмида турибди ва шунинг учун ҳафта ўрталарига қадар ҳаволар салқин бўлиб туради. Бу ҳаво оқими шарққа тўлиқ силжиб чиқиб кетмагунча, водий вилоятлари атрофи ва қўшни Қирғизистонда жума кунига қадар локал ҳусусиятли ёғинлар ёғиб туради.

@uzb_meteo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кунгабоқар уруғи етишитириш бўйича кучли лидер мамлакатлар.

Ҳаммага маълумки, ўсимлик ёғи экспортида Украина ва Россия давлатлари анчайин илғор ҳисобланади. Улар ўсимлик ёғинининг асосий маҳсулоти семичка уруғи етиштиришда ҳам дунёда яққол пешқадам давлатлар қаторида туради.

Россия ва Украина кунгабоқар уруғини етиштиришда кучли рақобатга 2000 йиллар бошида киришган. 2003-йил Аргентина тўлиқ ортда қолдирилиб, охирги 20 йилликда мазкур икки давлат кунгабоқар уруғи етиштиришда бошқа давлатлардан анча юқори фарқда "қувлашмачоқ" ўйнашган.

Иқлим ўзгариши, исиш омили, Россия ва Украинада дон маҳсулотлари етиштириш учун комфорт ерларнинг кашф қилиниши билан бир қаторда кунгабоқар уруғи етишитириш учун ҳам қулай бўлиб борган.

ФАО ингфографикаси.
SANGZOR.uz | Расмий Канал
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “G.m.” МЧЖ раҳбари Г.П. ва бошқалар “S.I.” МЧЖ раҳбари Б.нинг ишончига кириб, ҳақиқатда…
Савоб ортидаги нафс ёхуд нега жамиятимизда иккинчи хотинлар кўпаймоқда?

Барча замонларда ҳам қўшхотинлик долзарб масалалардан бири, яъни, ҳозирги замонавий журналистика тили билан айтганда, трендда бўлиб келган. Гарчи шариатда тўртта хотин олишгача рухсат берилган бўлса-да, қўшхотинлик қонун нуқтаи назаридан тақиқланади. Аммо эркаклар орасида иккинчи хотин олишга бўлган иштиёқ барибир кучли. Балки “тақиқланган мева – ширин” бўлгани учунми? Ёки юртимизда савобталаб эркаклар сони ортиб боряптими? Зеро, қўшхотинли эркакларнинг наздида бу – савоб иш!

Батафсил ўқиш

Facebook | Telegram | Instagram
ЖЧда офсайдни аниқловчи янги тизим жорий этилади. У қандай ишлайди?

2022 йилги жаҳон чемпионатида яримавтоматик офсайд тизими ишлайди – бу ҳақда ФИФА маълум қилди.

Бу тизим нимага керак?

Офсайдни аниқлаш ҳатто VAR ва чизиқлар билан ҳам мураккаблигича қолмоқда. Асосий эътирозлар иккита ҳолатга қаратилган:

1. Офсайд чизиқларининг аниқлиги (аниқроғи, уларни чизиш тамойиллари) ишонарли эмас.

2. «Ўйиндан ташқари ҳолат»ни текшириш жуда узоқ вақт талаб этади. Баъзида эса бу бемаъни кўринади: футболчи голни нишонлайди (ёки нишонлай олмай туради), ҳакам VAR қарорини кутади, кейин эса голни ҳисоблайди (ёки бекор қилади).

Батафсил ўқиш

Facebook | Telegram | Instagram
“Ўлим жазоси хато қўлланган ҳолатларда бу хатони тўғрилаб бўлмайди” — экспертлар

Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланиши Конституцияга ёзиб қўйиляпти. Ҳуқуқшуносларга кўра, яшаш ҳуқуқини инсонга Яратганнинг ўзи берган, бировнинг жонини олишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Қолаверса, ўлим жазосини қайта тиклаган давлатларда ҳам жиноятлар камайиб қолмаган. Қатл қилиб бўлинган одам айбсиз бўлиб чиққан ҳолатлар эса етарлича.

Нима ўзгармоқда?
Амалдаги Конституциянинг 24-моддасида “Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир”, дея қайд этилган. Таклиф этилаётган ўзгаришга кўра, бу моддага “Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси тақиқланади” деган янги жумла қўшилмоқда.

Батафсил ўқиш

Facebook | Telegram | Instagram
Хусусий мактаблар жамиятнинг ўгай фарзанди эмас: “Asia school” қандай қилиб Буюк Британиянинг “Cambridge Assessment” методикаси орқали ўқувчиларга хизмат кўрсатмоқда

Бугун “Хусусий мактабларни ривожлантириш истиқболли вазифа” мавзусида Жиззах шаҳридаги “Asia school” нодавлат мактабида ОАВ вакиллари учун брифинг ташкил этилди.

Яқинда мазкур нодавлат мактабда раҳбарият ўзгарган эди. Кўп йиллар Жиззах вилоятида таълим тизимида меҳнат қилган Жасур Бегмуродов ушбу мактаб директори бўлди. Мактаб асосчиси Асил Убайдуллаев эса эндиликда мактабни янада ривожлантириш йўналишида фаолиятини давом эттиради. Мактабда таълимни сифат даражасини ошириш, ўқувчиларни қамраб олиш, дарслар самарадорлигини ошириш методикалари бўйича жамоа тинимсиз изланишни давом эттиради.

Батафсил ўқиш

Facebook | Telegram | Instagram
АҚШ суди ўзбекистонлик фуқарони 11 йилга қамади

11 август куни АҚШнинг Бруклин округи федерал суди Чикагода яшовчи Ўзбекистон фуқароси Дилшод Ҳусановни «ИШИД» ва «ал-Нусра фронти»ни қўллаб-қувватлаш ва моддий ёрдам кўрсатишда айблаб, 11 йилга озодликдан маҳрум қилди. Округ судьяси Уильям Ф. Кунц II суд ҳукмини эълон қилди.
«Бугунги ҳукм билан Ҳусанов Сурия ва Ироқдаги қуролли ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш учун молиявий кўмак кўрсатиб келгани учун жазоланади», – дейди адвокат Бреон Пеаcе.

Батафсил ўқиш

Facebook | Telegram | Instagram
Улуғбек Бақоев: "Абрамов келгач "Динамо" ўйини ўзгарибди"

Coca Cola Суперлигасининг 15-туридан ўрин олган "Динамо" - "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.

"Вадим Абрамов "Динамо"га келгач руҳий кўтарилиш пайдо бўлгандек туюлди. Бу менимча янги бош мураббий туфайли бўлди. Рақиб футболчилари ишончли ўйнашди ва ҳатто тезкор гол уришди. Бизга икки карра қийин бўлди, шу боис ўйлашимча "Динамо" яхши ўйнади. Биз ҳам яхши ҳаракат қилдик ва учрашув сўнггида ғалабани илиб кетдик. Йигитларни ғалаба билан табриклайман. "Динамо"га кейинги ўйинларда омад тилайман", - деди Бақоев.

Батафсил ўқиш

Facebook | Telegram | Instagram
🇰🇷🇰🇷🇰🇷 Д И Қ Қ А Т 🇰🇷🇰🇷🇰🇷

Корея Республикасига кетмоқчи бўлганлар 2022 йил 15, 16, 17 август кунлари тест имтиҳонига кириш тўловини амалга оширган ҳолда рўйхатдан ўтиш учун 15 август 09:00 дан 17 август соат 18:00 гача мурожаат қилишингиз мумкин.

☎️ +99890 515-30-70

Диққат! Онлайн рўйхатдан ўтиш учун хорижга чиқиш паспорти бўлиши шарт.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда қурилиш соҳаси ходимлари куни нишонланди

Жиззах вилояти мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни байрами нишонланди.

Вилоят мусиқали драма театрида ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев соҳа вакилларини байрам билан табриклади.

Батафсил

Обуна бўлинг 👉 @sangzoruz1
Bugun, 14 avgust
Jizzax hududida kutilayotgan ob-havo.

🌡 ️+38°...+23°, Ochiq havo.

Hozir: +38°
Tong: 28°
Kun: 37°
Oqshom: 35°

--------------------

Namlik: 16%
Shamol: Shimoliy-shimoli-g'arbiy, 4.6 m/s
Bosim: 755 mm sim. ust.
Oy: Qisqarayotgan oy
Quyosh chiqishi: 05:38
Quyosh botishi: 19:28

Doimiy ob-havo ma'lumotlari.
👉 Ob Havo / Об Ҳаво
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Olimpiada chempioni Shahobiddin Zoirov raqibini 18 soniyada nokautga uchratdi!

@sangzoruz1
❗️Йил якунига қадар 1002 та маҳалла тиббиёт пунктини ишга тушириш кўзда тутилган. Айни пайтда жойларда 505 та шундай муассаса аҳолига тиббий хизмат кўрсатмоқда.
Савоб ортидаги нафс ёхуд нега жамиятимизда иккинчи хотинлар кўпаймоқда?

Барча замонларда ҳам қўшхотинлик долзарб масалалардан бири, яъни, ҳозирги замонавий журналистика тили билан айтганда, трендда бўлиб келган. Гарчи шариатда тўртта хотин олишгача рухсат берилган бўлса-да, қўшхотинлик қонун нуқтаи назаридан тақиқланади. Аммо эркаклар орасида иккинчи хотин олишга бўлган иштиёқ барибир кучли. Балки “тақиқланган мева – ширин” бўлгани учунми? Ёки юртимизда савобталаб эркаклар сони ортиб боряптими? Зеро, қўшхотинли эркакларнинг наздида бу – савоб иш!

Батафсил ўқиш

Facebook | Telegram | Instagram
Bugun, 15 avgust
Jizzax hududida kutilayotgan ob-havo.

🌡 ️+40°...+25°, Ochiq havo.

Hozir: +40°
Tong: 31°
Kun: 39°
Oqshom: 36°

--------------------

Namlik: 11%
Shamol: Shimoliy, 5.4 m/s
Bosim: 752 mm sim. ust.
Oy: Qisqarayotgan oy
Quyosh chiqishi: 05:39
Quyosh botishi: 19:26

Doimiy ob-havo ma'lumotlari.
👉 Ob Havo / Об Ҳаво
#kun_tarixi

1️⃣5️⃣ АВГУСТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🌍1498 йил — Христофор Колумб учинчи сафарида Гренадани кашф этган;

🇵🇦1519 йил— ҳинду балиқчилар қишлоғи ўрнида Панама шаҳри ташкил этилган бўлиб, унинг номи "сероб балиқ" деган маънони англатади;

📜 1717 йил — Россия, Франция ва Пруссия ўртасида Шимолий уруш натижалари бўйича Амстердам шартномаси тузилган;

🇫🇷 1795 йил—Францияда янги валюта - франк жорий этилган;

🦷1848 йил —Нью-Йоркда Валдо Ханчет стоматологик курсини патентлаган;

1877 йил — Томас Эдисон Питцбург телеграф компанияси президентига йўллаган мактубида телефон орқали мулоқотда "hello" сўзини ишлатишни таклиф қилган бизда "алло" га айланган);

🛳1914 йил — Панама канали орқали биринчи кема ўтган (Каналнинг расмий очилиши 1920 йил бўлиб ўтган);

📌1918 йил — АҚШ ва Совет Россияси дипломатик алоқаларни узган;

📌1935 йил — свастика байроғи Германиянинг давлат байроғи сифатида тасдиқланган;

🇨🇳1943 йил —Мао Цзедун буйруғи билан Хитой Коммунистик партиясида тозалаш бошланган;

1944 йил — Франция жанубига АҚШ-Франция қўшинлари етиб келган;

📌 1947 йил—Ҳиндистон икки давлатга бўлинган: Покистон ва Ҳиндистоннинг ўзи. Жаваҳарлал Неру Ҳиндистон бош вазири бўлган;

🇰🇷1948 йил — Президент Ли Син Ман бошчилигидаги Корея Республикаси (Жанубий Корея) ташкил топганлиги эълон қилинган;

1973 йил— АҚШ Камбоджага ҳаво бомбардимонини тугатиб, Ҳиндихитойдаги ҳарбий ҳаракатларда бевосита иштирокини тўхтатган;

1975 йил— Бангладешда ҳарбий тўнтариш: президент Мужибур Раҳмон ўлдирилган.
⚡️Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Маккага зиёратга боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ислом динининг бош зиёратгоҳи – Макка шаҳрида зиёратни амалга ошириши кутилмоқда.

Шунингдек, Президентимиз Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб мамлакат расмийлари билан музокара олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 17–18 август куни Саудия Арабистонига ташриф буюради.