SANGZOR.uz | Расмий Канал
1.52K subscribers
20.6K photos
6.78K videos
30 files
21.6K links
Sangzor.uz - O'zbekistondagi voqealar, yangiliklar va joriy hodisalarga doir eng so'nggi ma'lumotlar

Barcha sahifalarimiz uchun havola:
http://myurls.co/sangzoruz

https://tttttt.me/sangzoruz_video

https://tttttt.me/SangzoruzBot Мурожаат боти
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Япония ОАВлари Синдзо Абэга қилинган суиқасднинг янги видеосини эълон қилди

Қотил иккинчи урунишда собиқ бош вазирга оғир жароҳат етказа олган. Кейинчалик Абэ касалхонада қон йўқотишдан вафот этган


@sangzoruz1
Bugun, 11 iyul
Jizzax hududida kutilayotgan ob-havo.

🌡 ️+35°...+22°, Ochiq havo.

Hozir: +35°
Tong: 28°
Kun: 35°
Oqshom: 33°

--------------------

Namlik: 17%
Shamol: Shimoliy-shimoli-sharqiy, 4.9 m/s
Bosim: 755 mm sim. ust.
Oy: Yosh oy
Quyosh chiqishi: 05:08
Quyosh botishi: 19:59

Doimiy ob-havo ma'lumotlari.
👉 Ob Havo / Об Ҳаво
Сўнгги олти ойда қанча чақалоқ кўчада туғилгани очиқланди

Тошкентда жорий йилнинг январь-июнь ойларида 3 нафар аёл “Тез ёрдам” машинасида, яна 25 нафар аёл ўз уйида фарзандини дунёга келтирган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида Тошкент шаҳар “103” хизматига туғуруқ ва ҳомиладорлик патологиялари бўйича жами 21 минг 143 та чақириқ келиб тушган. Шундан 38-40 ҳафталик ҳомиладорлик даврида бўлган 2342 нафар аёл туғуруқ учун мурожаат қилган.

Батафсил

Facebook | Telegram | Instagram
Навоийда қўйлар бўғизлаб кетилаётгани бўйича расмий хабар берилди

Қайд этилишича, жорий йил 9 июлдан 10 июл кунига ўтар кечаси Хатирчи тумани «Янгирабод» МФЙда истиқомат қилувчи фуқароларга тегишли бўлган қўй-эчкиларга чиябўри томонидан ҳужум қилинган.

Мазкур ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари туман ИИБ, туман ветеринария бўлими, туман СЕОМ бўлими ҳамда туман ободонлаштириш бўлими масъул ходимлари томонидан ўрганилмоқда.

Билдирилишича, айни пайтда туман ветеринария бўлими ходимлари томонидан 15 бош қўй-эчкиларга нисбатан даволаш ишлари олиб борилмоқда.

Батафсил

Facebook | Telegram | Instagram
Қорақалпоғистонда чақалоқ жанговар ўқдан яралангани бўйича хабар изоҳланди

Мазкур хабар юзасидан масъул ходимлар томонидан Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиалига бориб ўрганилди. Навбатчи врач хирург Бобурбек Тилмуродов тарқатилган фотосурат ва унга берилган изоҳ нотўғри эканлигини айтиб, бундай жароҳат олган чақалоқ шифохонада умуман қайд этилмаганлигини тасдиқлади.

Ҳурматли фуқаролар ғараз ниятда бўлган айрим шахслар томонидан тарқатилаётган бу каби нотўғри хабарларга ишониб қолманг, дейилади хабарда.

Батафсил

Facebook | Telegram | Instagram
Хотини вафотидан кейин Олимпиада олтин медалини қўлга киритган спортчи

Ҳар бир оғир атлетикачи ўз фаолиятида камида бир марта штангани ўз устига тушириб юборган. Мусобақада бўлмаса, машғулотлар давомида. Бундай пайтда оғир штангани - платформага ва жароҳатларсиз моҳирона тарзда қўндириш жуда муҳимдир. Аммо Олимпиада чемпиони Маттиас Штайнернинг омади чопмади. Лондондаги Олимпиада ўйинларида спортчи штангани ўз устига тушириб юборди. Деярли икки юз килограмм вазн Маттиасни эзиб қўярди, лекин тез орада у ўзида куч топди. Ўрнидан турди ва зални ўзи тарк этди. Немис спортчиси мўъжиза туфайли жиддий жароҳатдан қутулиб қолди, аммо мусобақаларда иштирок этишни тўхтатди. Журналистларда эса Маттиас Штайнернинг тақдири оғир инсон ва сиз унга ҳавас қилмайсиз, деб ёзишга яна бир сабаб бор. Биз немис паҳлавони нималарни бошдан кечирганини ҳикоя қилиб берамиз.

Батафсил

Facebook | Telegram | Instagram
Айрим банклар тажриба тариқасида банкоматлар орқали йирик нақд ечиш учун 1,5 фоиздан 3 фоизгача комиссия ўрнатмоқда экан. Бир миллионгача нақд ечиш учун комиссия аввалгидек ўзгаришсиз қолган – 1 фоиз.

Ушбу ташаббус нақд ва нақдсиз пул ўртасида тавофутни янада кучайтириши мумкин. Ва ўртахол аҳолининг кўпчилиги бундан норози бўлади.

Қорақалпоғистондаги воқеалардан дарс ўлароқ айни вақтда аҳоли норозилигини келтириб чиқарадиган ҳаракатлардан тийилган маъқул.

Банклар эса ривожланган дунё банклари каби фойда олишнинг бошқа йўлларини қидирмоғи, масалан, ўз ходимлари ва маълум "каттакон"лар ўртасида тақсимланадиган кўзбўямачи имтиёзли кредитларни беришни тўхтатиш устида ишлаганлари маъқул бизнингча. Биз ва оддий аҳоли аслида бу каби имтиёзлардан кимлар кўпроқ фойдаланаётганини яхши биламиз.

👉 @deputat_kusherbayev
Bugun, 12 iyul
Jizzax hududida kutilayotgan ob-havo.

🌡 ️+35°...+22°, Ochiq havo.

Hozir: +35°
Tong: 28°
Kun: 34°
Oqshom: 33°

--------------------

Namlik: 19%
Shamol: Shimoliy, 4.8 m/s
Bosim: 756 mm sim. ust.
Oy: Yosh oy
Quyosh chiqishi: 05:09
Quyosh botishi: 19:58

Doimiy ob-havo ma'lumotlari.
👉 Ob Havo / Об Ҳаво
⚡️Yevro va Dollar endi 1 ga 1

Tarixiy lahza 😳
@sangzoruz1
Журналист ва блогерлар душман, улар терпила...

Сир эмас жуда кўплаб давлат ишига ишлайдиган мансабдорлар журналист ва блогерни ёмон кўриб уларни қилаётган ишини қоралаб терпила дейди.

Лекин бир кун келиб шуларни ўзи ОАВдан нажот излаб журналист ёки блогер ёрдамига муҳтож бўлиб қолишини ўйлаб ҳам кўрмайди.

Ишлаб юрганида ОАВ вакилларига ёмон кўз билан қараган одам бошига кулфат ва ноҳақликлар келганда кўзи мўлтиллаб "ижтимоий тармоққа чиқиб ҳаммасини айтиб бераман" дейиши бошқача бўлади.

Адашмасам, ўзига нисбатан бўлаётган ноҳақликдан шикоят қилиб журналист ва блогер ёрдамига муҳтож бўлган хокимни кўрдик, прокурорни кўрдик, ички ишлар органи ходимларини ҳамда бошқа бир қанча соҳа вакилларини кўрдик.

Шу соҳалар ишчиларини журналист-блогерни ёқтиради дейишса ишонмайман (айримларни ҳисобга олмаганда). Доимий равишда кузатиб аслида халқ хизматчиси бўлган соҳа вакилларини журналист ва блогерга нафрат кўзи билан қарашларини ҳис қилганман.

Яхшиям оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги Президентимиз сиёсатининг бир қисми. Бўлмаса айрим мансабдорларни ОАВ вакилларини отарга ўқи йўқ.

Ҳурматли журналист ва блогерни ёмон кўрадиган, уларни терпила дейдиган давлат хизматчилари!


Биз сизга душман ёки терпила эмасмиз. Биз адолат тантана қилиши, ҳақиқат юзага чиқиши, ноҳақликлар бўлмаслиги учун керак бўлса бир кун сизни хам қўлимиздан келганча ҳимоя қиладиган оддий инсонлармиз.

Энди ўзингизга мени бошимга ноҳақлик келса-ю, менга нимадир уюштиришиб ушлаб кетишса, мен ҳақ бўлсаму мени қамаб қўйишса, дардимни ҳеч ким эшитмаса, ана шунда кимга дардимни айтаман, кимдан ёрдам сўрайман, ким менга ёрдам бера олади деб савол бериб кўринг.

Катта ишонч билан айта оламан ана шу саволни жавоби қилиб "интернет ва журналист блогерлар" деган жавобга тўхтайсиз. Шу йўлни танлаганларни жуда кўп кўрдик.

Бошимга ундай савдолар тушмайди деб эса катта гапира олмаймиз! Буни ўзингиз хам биласиз. Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Шу сабаб ОАВ вакилларини душман ёки терпила деб эмас ҳақиқат учун хар қандай вазиятда халққа ёрдам берадиган инсонлар манфаатлари учун курашадиган одамлар деб ҳисобланг.

Айб қилганингизда эса тазиризни бериб қўйишидан хафа бўлмай айб қилмасликка қонуний ишлашга ўрганинг. Ана ўшанда ҳаммаси яхши бўлади. Ҳеч ким, ҳеч қайси журналист ёки блогер сизни безовта қилмайди.

Максуд Музаффаров!

@avtobloguz
🟢2021 йил учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра:

- дунёда 1 миллиарддан ортиқ одам (Ер юзи аҳолисининг 15 фоизи ёки ҳар етти нафардан бири) қайсидир шаклда ногиронликка эга;

- 100 миллиондан ортиқ ногиронлиги бор инсонлар бу - болалардир;

- 15 ёшдан ошган 190 миллион нафар ногиронлиги бор инсонлар (3,8%) фаолият юритишда жиддий қийинчиликларга дуч келишади ва мунтазам тиббий хизматларга муҳтож;

- ногиронлиги бор инсонларнинг 80 фоизи ривожланаётган мамлакатларда яшайди;

- ногиронлиги бор инсонларнинг 46 фоизини 65 ва ундан катта ёшдагилар ташкил этади;

- ногиронлиги бор инсонларнинг 50 фоизи тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга эмас;

- Имконияти чекланган одамларнинг зўравонликка дучор бўлиш эҳтимоли 4-10 баробар кўп.

🔹 https://tttttt.me/zoravonlikka_yol_yoq_netnasiliyu
🔹 https://www.facebook.com/netnasiliyu/
🔹 http://instagram.com/zoravonlikka_yol_yoq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Даҳшат

❗️Юраги бўшлар кўрмасин 18+

Тақиқланган жойда чўмилган болаларни қутқарамиз деб қутқарувчиларни ўзи чўкиб кетди

Қаерда бўлгани номаълум!

👉👉👉👉@sangzoruz1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Samarqanddagi Zarafshon daryosi ko‘prigida 18 yoshli qiz o‘zini suvga tashlamoqchi bo‘ldi.

👉
@sangzoruz1
Dunyo aholisi qachon 8 milliardga yetishi e'lon qilindi. 3 oydan kamroq vaqt qoldi

Birlashgan Millatlar Tashkiloti (BMT) 15-noyabr kuni dunyo aholisi soni 8 milliardga yetishi kutilayotganini eʼlon qildi.

👉 @sangzoruz1