SANGZOR.uz | Расмий Канал
1.53K subscribers
20.3K photos
6.56K videos
29 files
21.2K links
Sangzor.uz - O'zbekistondagi voqealar, yangiliklar va joriy hodisalarga doir eng so'nggi ma'lumotlar

Barcha sahifalarimiz uchun havola:
http://myurls.co/sangzoruz

https://tttttt.me/sangzoruz_video

https://tttttt.me/SangzoruzBot Мурожаат боти
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
''Тошкент-Ўш'' А-373 автомобил йўлининг тоғли ''Қамчиқ'' довонидан кесиб ўтган айрим ҳудудларида кучли қор ёғмоқда, туман тушган. Йўлларда қор уюмлари ва музламалар ҳосил бўлмоқда. Ҳаво ҳарорати -4 даража совуқ.

👉 @sangzoruz1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ота ва ўғил сухбати, ўғлига эски ноутбук совға қилишибди😁

Тушунган тушунди...

👉 @sangzoruz1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ushbu qissa dunyodagi eng omadsuz kanalizatsiya lyukining o’g’risi haqida 😂

🔥Videoni do'stlaringizga ulashing👇
https://tttttt.me/sangzoruz1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавируснинг «Омикрон» штамми катта ёшли одамларда енгил кечмоқда. Аммо ёш болаларга «Омикрон» жиддий таъсир қилаяпти. Ота оналар болаларингизни эҳтиёт қилинг!

ПС: Ота оналарни хабардор қилинг.

👉  @sangzoruz1
⛽️ #Бу_нимаси #Инсофсизлар
Максимум 47 литр бензин кетадиган машина БАКига 55 литр бензин қуйилди дея одамни аҳмоқ қилиб — "соққа" қилишмоқда...

P.S.: Кимдир буларни назоратга оладими йўқ-ми?! 🤬🤦‍♂

👉 @sangzoruz1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Таниқли актриса Баҳора Арслонова қандай шарт билан турмуш ўртоғига иккинчи хотин олиб беришга рози бўлиши ҳақида сўзлаб берди

Каналга аъзо бўлинг:
https://tttttt.me/sangzoruz1
​​Қамчиқ довонида 2 та юк машинаси ағанади, бир киши ҳалок бўлди

Қамчиқ довонида юз берган йўл-транспорт ҳодисалари тафсилотларини тақдим этамиз.

HOWO бошқарувни йўқотиб ағанади

2022 йилнинг 17 январь куни соат 16:55 да Қамчиқ довонидан ўтган Тошкент–Ўш автомобиль йўлининг 195-километрида Водий–Тошкент йўналишда ҳаракатланган HOWO юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиш оқибатида автотранспорт воситаси йўл четидаги кюветга тушиб, ёнбошлаб қолган.

Воқеа жойига зудлик билан 2-механизациялашган назорат-кузатув гуруҳидан 4 нафар қутқарувчи, «Чинор» ЙПХ маскани ва «Қамчиқавтойўл» ИЙФУК ходимлари етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида юк машинасини кюветдан чиқариб олишган.

Автомашинада ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи бўлган, ҳодиса натижасида ҳеч ким жароҳат олмаган. Автомашина юксиз келаётган бўлган.

Ман юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи вафот этди

2022 йил 11 январь куни соат 21:30 ларда Тошкент–Ўш йўлининг 221 километрида «Қўшминор» МФЙ ҳудудида Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшовчи, 1971 йилда туғилган фуқаро бошқарувида бўлган МЧЖга қарашли MAN юк машинасини йўл варақаси билан Водий–Тошкент йўналишида бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган. У бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги чуқурга тушиб кетган.

Оқибатда автомашинада бўлган йўловчи – Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшаган, 1974 йилда туғилган фуқаро воқеа жойида вафот этган.

Автомашина ҳайдовчиси бош мия чайқалиши, бош мия ёпиқ шикасти, қўшма шикаст ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 12 январь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспортдан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

@sangzoruz1
​​COVAX Ўзбекистонга 2022 йил биринчи чорагида 11 млн доза вакцина тақдим этади

Ўзбекистон 2021 йилнинг биринчи чорагида глобал COVAX механизми доирасида коронавирусга қарши 11 миллион дозадан ортиқ вакцинани беғараз тарзда қабул қилиб олиши керак, деб хабар қилмоқда «Gazeta.uz».

Қайд этилишича, бу ҳақда Тошкент аэропортида Pfizer вакцинасининг навбатдаги партиясини топшириш маросимида БМТ Болалар жамғармасининг (ЮНИСЕФ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде маълум қилган.

«Биз мазкур механизм доирасида Ўзбекистонга етказиб берилган вакциналар 10 миллион дозадан ортиқни ташкил этганининг гувоҳига айланиб турганимиздан мамнунмиз», — деган у. Ўзбекистон AstraZeneca, Moderna, Pfizer/BioNTech ва Sinovac вакциналарини COVAX платформаси орқали қабул қилган.

«ЮНИСЕФ Ўзбекистон ҳукуматига COVID-19 га қарши вакциналарни етказиб беришда кўмаклашишда давом этади», — деган жамғарма вакили.

«ЮНИСЕФ таъминот ва логистика жараёнини бошқарадиган COVAX механизми орқали дунёнинг 144 мамлакат ва ҳудудига 1 миллиард дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина етказиб берилди», — дея қўшимча қилган Мунир Мамедзаде.

Унинг таъкидлашича, «вакциналар самара беради, касалликнинг оғир ўтишининг олдини олади, одамлар ҳаётини сақлаб қолади. Айниқса, ўз вақтида эмланиш ва мамлакатда омикрон штаммининг тез тарқалишини ҳисобга олган ҳолда профилактика чораси сифатида санитария қоидаларига риоя қилиш жуда муҳим ҳисобланади».

Биринчи чоракда COVAX бўйича — Pfizer/BioNTech ва Moderna вакциналари етказиб берилади.

@sangzoruz1
Изоҳнинг ҳожати йўқ!

@sangzoruz1
​​Тошкентда вакцина олмаган мингдан ортиқ ходим ишдан вақтинча четлатилди

Тошкентда вакцина олмаган 1 044 нафар ходим вақтинчалик ишдан четлатилди, 200 нафарига жарималар қўлланилди, 1 та объектнинг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилди, деб хабар беради ЎзА.

Маълум қилинишича, 17 январь куни ишчи гуруҳлар томонидан 305 та тадбиркорлик субъекти ва 203 та бюджет ташкилотида текширувлар ўтказилган. Натижада тадбиркорлик субъектларининг 359 нафар, бюджет ташкилотларининг 885 нафар ходими вакцина олмагани аниқланган.

Шунингдек, Миллий гвардия томонидан Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган 65 та бозор, 31 та истироҳат боғи ва хиёбонлар, 46 та оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар, 22 та стадион ва спорт мажмуалари, 6 та йирик савдо маркази ва 131 та жоме масжидида фуқароларга карантин қоидаларига риоя қилиш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилган.

@sangzoruz1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юлдуз Усмонова иштирок этган лўлилар тўйи ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Келин ва куёвнинг жуда ёш эканлиги фойдаланувчиларнинг ҳайратига сабаб бўлмоқда👀

Келин куёвни ёшини тахмин қилинг

👉 @sangzoruz1
Ўзбекистонда пандемия бошидан буён янги антирекорд — бир суткада 1214 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда 18 январь куни 1214 кишида коронавирус қайд этилиб, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 208 271 нафарга етди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Батафсил

Telegram | web-sayt | You Tube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Жиззахда айни пайтда шамолнинг тезлиги 20-22 м/с.гача кучайди, Форишда айрим аҳоли тураржойларига зиён етган” - Жиззах ФВБ.

Жорий йилнинг 15-16 ҳамда 18-19-январ кунлари Жиззах вилояти ҳудудида кучли шамол кузатилди. Тоғли ва тоғолди ҳудудларда шамол тезлиги 20-22 м/с.гача кучайди.

Батафсил

Telegram | web-sayt | You Tube | Facebook
Жиззах шаҳри Олмазор маҳалласи, Олмазор кўчасида яшовчи фуқаролардан кўчадаги муаммоли вазият юзасидан мурожаат келиб тушганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Муаммо бартараф этилди. Мазкур масалага бефарқ бўлмаган Жиззах шаҳар 3-сектор масъулларига Sangzor.uz сайти ҳамда фуқаролар номидан миннатдорчилик билдирамиз.

@sangzoruz1