Energetika
Фарғона НҚИЗ Қозоғистон нефтидан халқаро стандартга мос Jet A-1 авиаёқилғисини ишлаб чиқаришни бошлади Хом ашёнинг биринчи партияси, 35 минг тонна ҳажмда 2025-йил декабрь ойида Қозоғистондан Фарғонага етказиб берилган, деб ёзади Avianews нашри. Етказиб беришлар…
#раддия
❗️Қозоғистон Энергетика вазирлиги "Avianews" портали томонидан Қозоғистон нефтидан Фарғона нефтьни қайта ишлаш заводида Jet A-1 авиаёқилғисини ишлаб чиқариш бошлангани ҳақида тарқатилган хабарни рад этди.
"ОАВда тарқатилаётган “ҚазТрансОйл” компанияси Қозоғистон нефтини Фарғона нефтьни қайта ишлаш заводи манзилига етказиб беришни бошлагани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бугунги кунда магистрал нефть қувурлари тизими орқали Қозоғистон нефтини мазкур йўналишда ташиш амалга оширилмаяпти. ОАВ ва жамоатчиликни фақат расмий маълумотларга таянишга чақирамиз" — дейилади мамлакат расмийлари хабарида
👉 @Energetika

😁7👍4🔥2🤔1
14-январь Ватан ҳимоячилари куни билан барчани табриклайман.
Юртимиз тинч, осойишталик сиз-у, бизни ҳеч қачон тарк этмасин!

👏16👍4❤2
Президент Шавкат Мирзиёев энергия самарадорлигини ошириш ҳамда электр энергияси таъминотида бозор механизмларини жорий этиш юзасидан тақдимот билан танишди.
👍7❤2🔥1
АҚШ 2030-йилга қадар Ойда ядровий реактор яратиш режасини тасдиқлади
NASA ва АҚШ Энергетика вазирлиги ядровий реактор асосида ишлайдиган Ой энергетика тизимини яратиш бўйича келишувни расман тасдиқлади.
❗️Режага кўра, 2030-йилгача Ой юзасида ядровий реактор ўрнатилади. Бу лойиҳа "Артемида" дастури доирасида амалга оширилади ва келажакда Марсга учишлар учун ҳам асос бўлиб хизмат қилади.
❗️Ҳозирги кунда Ойдаги асосий муаммолардан бири бу барқарор электр энергиясининг йўқлиги. Аксарият миссиялар қуёш панелларидан фойдаланади. Аммо Ойда бир Ой туни 14 Ер кунига тенг. Бу вақтда қуёш панеллари ишламайди ва ҳарорат жуда пастга тушиб кетади.
Шунинг учун олимлар ядровий реактордан фойдаланишни таклиф қилмоқда. Ядровий реактор қуёшга боғлиқ эмас, у куну-тун, совуқда ҳам, чанг бўлса ҳам электр энергияси ишлаб чиқара олади.
❗️Бу реактор бир неча йил давомида қўшимча ёқилғи қуймасдан ва таъмирсиз ишлаши мумкин.
❗️NASA реакторни Ойга олиб бориш ва миссияни ташкил этиш билан шуғулланади, Энергетика вазирлиги эса реакторнинг ўзи, ядровий ёқилғи ва хавфсизлик масалалари учун жавоб беради.
NASA раҳбариятининг айтишича, бу келишув Ойда келажакдаги базаларни қуриш учун мустаҳкам асос яратади.
❗️Агар Ойда барқарор электр бўлса, у ерда одамлар яшаши, лабораториялар ишлаши ва ресурслар қазиб олиниши мумкин бўлади.
Шу билан бирга маьлумот учун Хитой ва Россия хам биргаликда 2033–2035 йиллар атрофида Ойда умумий ядровий электр станцияси қурилишини режалаштирмоқда.

❤5⚡2🔥2
Хитойдаги илк сув ости энергияни аккумулиция қилиш тизими, "Dongchu-1" комплекс синовлари муваффақиятли ўтди
2026-йил 11-январь куни Фуцзянь провинциясида жойлашган Миньху кўлида Dongfang Electric компаниясининг Тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган Хитойдаги биринчи киловатт қувватли сув ости ГАЭС энергияни аккумулиция қилиш тизими — "Dongchu-1"нинг 10 кунлик комплекс сув ости синовлари якунланди. Синовлар тўлиқ муваффақиятли деб эътироф этилди.
Анъанавий гидроаккумулицияловчи электр станцияларидан фарқли ўлароқ, бундай станциялар турли баландликларда жойлашган икки алоҳида сув ҳавзасини талаб қилади. "Dongchu-1" эса инновацион ечимга асосланган схемага эга:
➖ ўрнатилган "пастки резервуар" диаметри тахминан 4 метр бўлган герметик, ичи бўш шар;
➖табиий "юқори резервуар" атрофдаги сув муҳити.
❗️Ишлаш принципи:
➖ электр тармоғида юклама паст бўлган даврларда ортиқча электр энергияси шар ичидаги сувни сўриб чиқариш учун сарфланади. Натижада шар ичида манфий босим ҳосил бўлади ва потенциал энергия захира қилинади;
➖ электр энергиясига бўлган талаб юқори бўлган соатларда клапан очилади ва ташқи сув муҳити босими таъсирида сув шар ичига шиддат билан кириб, турбинани айлантиради ҳамда электр энергияси ишлаб чиқарилади.
❗️Синов натижалари:
➖ тизим 65 метр чуқурликка туширилган;
➖ синовлар давомида 100 тадан ортиқ тўлиқ зарядлаш ва разрядлаш цикллари амалга оширилган;
➖ барча асосий кўрсаткичлар, герметиклик, ишлаш барқарорлиги ва энергияни айлантириш самарадорлиги, лойиҳа талабларига тўлиқ мос келган;
➖ технология ҳарорат ўзгаришлари ва сув оқимлари каби мураккаб сув ости шароитларида ҳам ўз ишончлилигини тасдиқлаган.
Биринчидан бу Хитойда сув ости энергияни аккумулиция қилиш соҳасида назарий тадқиқотлардан амалий қўллаш босқичига ўтишни англатади.
Иккинчидан технология географик чекловларни бартараф этади, уни оддий сув омборлари ва кўлларда, келгусида эса денгиз ва океан ҳудудларида ҳам жорий этиш мумкин.
Учинчидан айниқса, чекка ҳудудларда жойлашган шамол ва қуёш электр станцияларини қўллаб-қувватлаш, орол микротармоқлари ҳамда денгиз платформалари учун катта истиқболга эга.
Қолаверса Хитой бу билан 2016-йилда шунга ўхшаш синовлар ўтказилган Германиядан кейин ушбу илғор технологияни ўзлаштирган дунёдаги кам сонли мамлакатлар қаторига қўшилди.

🔥3❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Хитой инсоният тарихида, бир йиллик электр энергияси истеъмоли
10 триллион киловатт-соатдан ошиб кетган биринчи давлат бўлди.
👉 @Energetika
10 триллион киловатт-соатдан ошиб кетган биринчи давлат бўлди.
👉 @Energetika
😱8⚡3👍2🔥1👏1
АҚШ Венесуэла нефтининг биринчи партиясини 500 миллион долларга сотди. Ушбу маблағларни сақлаш учун очилган асосий банк ҳисоб рақами Қатарда жойлашган. Бу ҳақида Semafor портали ўз манбаларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
👎7😢5❤3👍2😁2🔥1
Osiyo Kabel заводининг Ўзбекистон Республикасидаги сотув марказлари:
Андижон 👇
☎️+99877 134 09 09
Бухоро 👇
☎️+99895 859 09 09
Денов 👇
☎️+99895 556 09 09
Марғилон 👇
☎️+99877 038 09 09
Навоий 👇
☎️+99895 727 09 09
Наманган 👇
☎️+99895 139 09 09
Нукус 👇
☎️+99897 787 78 87
Самарқанд👇
☎️+99894 120 09 09
Термиз 👇
☎️+99877 231 09 09
Ургенч 👇
☎️+99894 113 32 31
Фарғона 👇
☎️+99877 138 09 09
Ҳазорасп 👇
☎️+99893 752 36 00
Қарши 👇
☎️+99877 206 09 09
Қўқон 👇
☎️+99877 136 09 09
Тошкент, Жомий (шоурум)
☎️ +99877 314 09 09
Тошкент, Чуқур Сой
☎️ +99898 360 00 64
Тошкент, Индекс
☎️+99891 427 32 12
👆Торговые представительства завода Osiyo Kabel по Республике Узбекистан.
👇Бош офис, Жомий
☎️+99878 120 09 09
☎️+99899 434 09 09
☎️+99899 433 09 09
👆Главный офис, Джами
Веб-сайт: www.kabel.uz
Бизга ёзинг👉 @osiyokabel
Каналга уланинг👇
@OsiyoKabelUz

❤2👍2⚡1
Хитой ва Ҳиндистонда кўмирдан электр энергияси ишлаб чиқариш 1970-йиллардан бери илк бор камайди
Таҳлилларга кўра, ўтган йили Хитой ва Ҳиндистонда кўмир ёқилғига асосланган электр энергияси ишлаб чиқариш 1970-йиллардан бери илк марта пасайди. Бу “тарихий” воқеа сифатида баҳоланиб, глобал чиқиндиларнинг камайишига олиб келиши мумкин.
Centre for Research on Energy and Clean Air (Энергетика ва тоза ҳаво бўйича тадқиқот маркази) таҳлилчиларига кўра, дунёда кўмирни энг кўп истеъмол қиладиган ушбу икки мамлакатда кўмир асосида электр ишлаб чиқаришнинг бир вақтда пасайиши 1973-йилдан бери кузатилмаган. Бу ҳолат тоза энергия лойиҳаларининг рекорд даражада жорий этилиши билан боғлиқ.
Иқлимга оид янгиликлар сайти, Carbon Brief буюртмаси билан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, ўтган йили Хитойда кўмир электр станциялари орқали ишлаб чиқарилган электр энергияси 1,6% га, Ҳиндистонда эса 3% га камайган. Бу тоза энергия соҳасидаги жадал ўсиш ҳар икки мамлакатда ҳам ортиб бораётган энергияга бўлган талабни тўлиқ қоплаш учун етарли бўлгани билан изоҳланади.
Ҳисоботда таъкидланишича, “Хитой ва Ҳиндистонда кўмир энергетикасининг пасайиши ва тоза энергиянинг рекорд даражада ўсиши тарихий лаҳзани англатади” ва бу “келажакдаги тенденцияларнинг белгиси” бўлиши мумкин.
❗️2015–2024 йиллар оралиғида глобал углерод чиқиндиларининг ўсишида ушбу икки мамлакатнинг ҳиссаси 90% дан ортиқни ташкил этган. Шу сабабли, ушбу худудларда кўмирдан фойдаланишнинг доимий камайиши жаҳонда кўмир истеъмолининг чўққисига чиқилиши ва глобал чиқиндиларнинг пасайишига олиб келиши мумкин.
❗️Ўтган йили Хитой 300 гигаваттдан ортиқ қуёш энергияси қувватларини ва 100 гигаватт шамол энергияси қувватларини ишга туширди. Ҳисоботга кўра, бу иккиси биргаликда Буюк Британиянинг мавжуд умумий электр ишлаб чиқариш қувватидан беш баравардан ортиқ бўлиб, “Хитой учун ҳам, умуман исталган мамлакат учун ҳам мутлақо янги рекорд” ҳисобланади.
Ҳиндистон эса ўтган йили 35 гигаватт қуёш энергияси, 6 гигаватт шамол энергияси ва 3,5 гигаватт гидроэнергия қувватларини ишга туширган. Таҳлилларга кўра, тоза энергиянинг тез ўсиши Ҳиндистонда кўмир ва газдан фойдаланишнинг қисқаришида 44% улушни ташкил этган бўлиб, бу аввалги беш йил билан солиштирилганда илк бор тоза энергия ўсиши кўмирда ишлайдиган электр станциялари ишлаб чиқаришини камайтиришда муҳим роль ўйнаганини кўрсатади.
Бироқ, Ҳиндистонда қазилма ёқилғилардан фойдаланишнинг 36% га қисқариши юмшоқ иқлим шароитлари билан боғлиқ бўлган, яна 20% эса умумий энергия талабининг секин ўсиши ҳиссасига тўғри келган. Шу сабабли, ёз фаслида ҳароратнинг кескин ошиши кондиционерларга бўлган талабни кучайтириб, энергия истеъмолининг яна ўсишига ва ушбу пасайишнинг орқага қайтишига олиб келиши мумкин.
Сўнгги йилларда глобал кўмир энергетикасининг чўққисига чиқиши бўйича кутилмалар Россиянинг Украинага қарши уруши туфайли издан чиққан эди. Бу уруш жаҳон газ нархларининг кескин ошишига сабаб бўлиб, кўплаб ривожланаётган мамлакатларни арзонроқ бўлган кўмирни ёқишга мажбур қилди.
Халқаро энергетика агентлиги (IEA) бир йилдан сал кўпроқ вақт олдин билдирган баёнотида, Covid-19 пандемияси давридаги пасайишдан кейинги тикланиш натижасида кўмирда ишлайдиган электр энергетикаси 2027-йилгача деярли рекорд даражада қолиб кетиши мумкинлигини айтган эди.

❤2👍2
Хитойда дунёдаги энг қудратли денгиз шамол турбинаси ўрнатилди
Дунёда илк бор қуввати 20 мегаватт бўлган денгиз шамол электр генератори Хитойнинг шарқий Фуцзянь провинцияси соҳиллари яқинида ўрнатилди.
Ҳисоб-китобларга кўра, у электр тармоғига улангандан сўнг йилига 80 миллион кВт·соатдан ортиқ электр энергияси ишлаб чиқаради ва тахминан 44 мингта хонадоннинг йиллик электр эҳтиёжини таъминлайди. Ушбу қурилма ёрдамида тахминан 24 минг тонна кўмир тежалади, бу эса углерод газ чиқиндиларини қарийб 64 минг тоннага камайтиради.
Ушбу қудратли ускуна China Three Gorges Corporation (CTG) компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, унинг асосий компонентлари Хитойда лойиҳаланган ва ишлаб чиқарилган. Ротор диаметри 300 метрни ташкил этади, унинг қамров майдони эса деярли 10 та стандарт футбол майдонига тенг. Учта парракнинг ҳар бирининг узунлиги 147 метр. Монтаж ишлари давомида улар 174 метр баландликка аста-секин кўтарилиб, аниқлик билан устунга уланган. Бунинг учун қурилиш жамоаси юк кўтариш қуввати 2 000 тонна бўлган, шамол энергетик ускуналарини ўрнатишга мўлжалланган 4-авлод махсус кемасидан фойдаланган.

⚡6❤2👍2
Европа Озарбайжон ва Марказий Осиё давлатларини Ўрта йўл коридорини ривожлантиришда қўллаб-қувватлашни давом эттиради
Тожикистонлик сиёсатшунос ва халқаро муносабатлар бўйича эксперт Муҳаммад Шамсуддиновнинг айтишича, Европа Иттифоқи Озарбайжон ва Марказий Осиё давлатларини Ўрта транспорт коридорини ривожлантиришда қўллаб-қувватлашни давом эттиради
❗️Унинг фикрича, Озарбайжонга Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувида тўлақонли иштирокчи мақомини берилиши Европага янги йўлнинг ривожланаётганидан далолат беради. Бу йўл минтақа давлатларига ўз ресурсларини жаҳон бозорига экспорт қилиш имконини яратади ва Россия ҳудудига қарамликни камайтиради.
❗️Шамсуддинов таъкидлашича, Озарбайжон Ўрта коридор марказида жойлашганлиги сабабли унинг етакчи давлати ва Озарбайжон иштирокисиз Марказий Осиё давлатларининг глобал бозорга кириши мумкин эмас. У шунингдек, ташаббус барча Марказий Осиё давлатлари томонидан қўллаб-қувватланаётганини, улар Европа билан транспорт алоқаларини диверсификация қилишга қизиқиш билдиряптиганини ва ташқи акторлар, жумладан, АҚШ ва Европа Иттифоқи ҳам лойиҳага сиёсий ва молиявий ёрдам кўрсатишга интилаётганини қайд этди.
❗️Эксперт эслаб ўтдики, АҚШ Конгресси ва Сенатида коридорни қўллаб-қувватлаш бўйича муҳокамалар ўтказилган ва уларнинг якунида Оқ уй маъмуриятига уни сиёсий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тавсия қилинган, чунки бу минтақанинг Россияга қарамлигини тугатади ва Европа ҳамда АҚШ билан иқтисодий алоқаларни кенгайтирди.
❗️2022-йилда Россиядан нойоб ер минераллари ва уран импорт қилинишини тўхтатилганидан сўнг, Европа уранни Марказий Осиёдан харид қила бошлади. Жумладан, Қозоғистон бу бозорида дунёда биринчи ўринда турди. Минтақанинг бошқа табиий ресурсларга бойлиги ва Озарбайжоннинг катта ҳажмдаги юкларни транзит қилишга тайёр ривожланган инфратузилмаси, сиёсатшунос фикрича, Европа томонидан ушбу транспорт йўлини қўллаб-қувватлашни давом эттириш учун асос бўлиб хизмат қилади.

❤10🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍16❤8👏2⚡1
Ҳаво ҳарорати пасайиши сабабли “метан заправкалар” фаолиятига вақтинча чеклов киритилди #
👎39👏6⚡2😁2❤1
Energetika
Япония дунёнинг энг йирик "Касивадзаки-Карива" АЭСини қайта ишга туширишни маъқуллади Япония Нииқата префектураси губернатори Хидэё Ханадзуми "Касивадзаки-Карива" АЭСининг бир реакторини қайта ишга туширишни маъқуллади. Станция 2012 йилдан бери фаолиятда…
Япония Фукусимадан қарийб 15 йил ўтиб дунёдаги энг йирик атом электр станциясини қайта ишга туширмоқда
❗️"Kashiwazaki-Kariwa" атом электр станциясининг 6-реактори йиллар давомида тўхтаб турганидан сўнг ўз фаолиятини бошлади.
Tokyo Electric Power Co. Holdings (TEPCO) Ниигата префектурасида жойлашган Kashiwazaki–Kariwa атом электр станциясини қисман қайта ишга туширишни бошлади.
❗️Бу компания учун Фукусима АЭС фожиасидан сўнг қарийб 15 йил ичида биринчи реакторни қайта ишга тушириш ҳисобланади.
❗️Режаларга кўра қуввати 1,35 гигаватт бўлган 6-реактор Япониянинг Ядровий назорат органи (NRA) томонидан чоршанба куни(бугун) синов режимида фойдаланишга рухсат берилганидан сўнг ядровий реакцияни бошлаши керак бўлган. TEPCO режасига кўра, келаси бир ҳафта давомида реактор қуввати тахминан 50 фоизгача оширилади, шундан кейин хавфсизлик текширувлари ўтказилади ва кейинги босқичда янада ошириш масаласи кўриб чиқилади. Тижорий эксплуатация эса тартибга солувчи органларнинг якуний рухсатига боғлиқ ҳолда феврал ойи охирига мўлжалланган.
❗️Реакторни қайта ишга тушириш Япония ёз мавсумида электр энергияси танқислиги хавфи олдида турган бир пайтда амалга оширилмоқда ва мамлакатнинг ядровий энергетикага босқичма-босқич қайтишида муҳим бурилиш нуқтаси ҳисобланади. Бир вақтлар дунёдаги энг йирик атом электр станцияси бўлган "Kashiwazaki-Kariwa" тўлиқ ишлаган ҳолда 8,2 гигаватт электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга.
❗️Бу қарор декабрь ойида Ниигата префектураси қонунчилик мажлиси томонидан маъқулланганидан сўнг қабул қилинди. 7-реакторни эса ўн йилликнинг кейинги йилларида ишга тушириш кутилмоқда.
Nikkei нашрига кўра, TEPCO ҳисоб-китобларига биноан, ҳатто битта реакторнинг ишга туширилиши ҳам ёқилғи сифатида қазиб олинадиган манбалар импортини камайтириш орқали компания фойдасини 100 миллиард иенга ошириши мумкин.
Бу янгилик ҳали ривожланиш босқичида деб қўшимча қилинади расмийлар хабарида.

👍4❤3⚡2
Мамлакатлар кесимида исботланган табиий газ захираларининг тақсимоти
❗️Табиий газ электр энергияси ишлаб чиқариш, иситиш ва саноатда муҳим ўрин тутади, аммо унинг дунё бўйлаб захиралари нотенг тақсимланган
❗️Юқоридаги инфографикада мамлакатлар табиий газининг исботланган захиралари ҳажми бўйича (триллион куб футларда) кўрсатилган. Манба Statistical Review of World Energy 2025
❗️Россия, Эрон ва Қатар жаҳонда исботланган газ захираларининг ярмидан ортиғини ўзида жамлаган
❗️Туркманистон, Саудия Арабистони, БАА ва Ироқ Яқин Шарқ ва Марказий Осиёнинг газ бозоридаги мавқеини мустаҳкамламоқда, йирик ва нисбатан арзон захиралар ҳисобига СТГ бозорида муҳим роль ўйнамоқда
❗️Қўшма Штатлар бешинчи ўринни эгаллаб, "сланец инқилоби" самарасини намоён этса, Хитой йирик захираларга қарамасдан, юқори ички талаб сабаб импортга боғлиқ бўлиб қолмоқда.
Европада айрим давлатлар чекланган захиралар ҳисобига минтақавий аҳамиятни сақлаб турибди, аммо умумий ҳисобда қитъанинг импорт газга қарамлиги ортиб бормоқда.

❤4⚡2🔥2👍1
Қозоғистон орқали транзит Россияга Ўзбекистонга газ экспорт қилишни 30% га ошириш имконини берган
Халқаро энергетика агентлигининг ҳисоботига кўра, Россия Қозоғистон орқали "Марказий Осиё – Марказ" қувури орқали Ўзбекистонга газ етказиб беришни давом эттирмоқда.
Шу жумладан, умумий экспорт ҳажми 2025-йилда 7 миллиард кубометрдан ортиқ бўлиб, тахминан 30% га ошган.

👎4❤3👏2🔥1
Яна Трамп...
❗️Давосда бўлиб ўтган Жаҳон иқтисодий форумида Дональд Трамп шундай даъво қилди: Хитой деярли бутун дунё учун шамол турбиналарини ишлаб чиқарса-да, аммо у Хитойнинг ўзида шамол электр станцияларини кўрмаётганини айтиб, ҳатто уларни сотиб олаётган давлатларни “аҳмоқлар” деб атади.
❗️Бу баёнотга Хитой зудлик билан расмий жавоб қайтарди.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Го Цзякунь шундай деди: "Хитойнинг иқлим ўзгаришига қарши курашдаги ишлари ва қайта тикланадиган энергияни ривожлантиришдаги ҳиссаси барчага маълум" — деди у
Унинг таъкидлашича, Хитой шамол энергетикаси бўйича ўрнатилган қувват ҳажми 15 йилдан бери дунёда биринчи ўринда туради. Шунингдек, Хитой томонидан экспорт қилинаётган шамол ва қуёш энергетикаси ускуналари бошқа мамлакатларда карбонат ангидрид чиқиндиларини тахминан 4,1 миллиард тоннага камайтиришга ёрдам берган.

1👏22🔥3😁3❤2⚡1