Energetika
6.56K subscribers
2.89K photos
2.77K videos
121 files
4.43K links
Ўзбекистон ва дунё Энергетика тизимини объектив ва эксклюзив ёритиб борувчи махсус блог.

Тижорий ҳамкорлик ва мурожаатлар учун : @team_energo
Download Telegram
Геологлар АҚШ кўз олайтираётган Гренландияда дунёдаги энг бой ресурс захираларидан айримлари қаердан пайдо бўлганини тушунтириб беришди

Гренландия Ер юзидаги энг катта орол, дунёдаги энг бой табиий ресурс захираларидан айримларига эга. Унинг муз қатламлари ва қоялари остида технологиялар ва энергетика бозорини ўзгартириб юбориши мумкин бўлган улкан бойликлар яширинган. Гап литий, нодир ер элементлари, нефть, газ ва қимматбаҳо тошлар ҳақида кетмоқда, деб ёзади The Conversation нашри.

Гренландиянинг энг катта бойлиги — неодим ва диспрозий каби нодир ер элементларидир. Улар шамол электр станцияларидаги генераторлар, электромоторлар ва электрон қурилмалар учун қудратли магнитлар ишлаб чиқаришда ниҳоятда муҳим ҳисобланади. Тахминларга кўра, фақатгина музликлар остида 40 миллион тоннагача шундай ресурслар бўлиши мумкин — бу келажакдаги жаҳон талабининг чорагидан ортиқ қисмини қоплашга етади.

Бундан ташқари, орол қаърида улкан углеводород захиралари мавжуд. АҚШ Геологик хизмати уларни тахминан 31 миллиард баррель нефть эквивалентида баҳолайди, бу АҚШнинг ўзидa исботланган нефть захираларига тенг кўрсаткичдир. Муздан холи ҳудудларда эса (майдони Буюк Британия ҳудудидан икки баробар катта) олтин, ёқут, графит ва ҳатто олмос конлари аниқланган.

❗️Гренландиянинг нодир геологик хилма-хиллиги, миллиардлаб йиллар давомида кечган жараёнлар натижасидир.

"Бу ерда Ердаги энг қадимий тоғ жинсларидан айримларини учратиш мумкин" — деб изоҳлайди геологлар.

❗️Орол ер қобиғининг чўзилиши ва вулқон фаолияти таъсирида шаклланган.

Айнан шу кучлар нисбатан кичик ҳудудда турли хил ресурсларнинг шаклланиши учун шароит яратган. Парадокс шундаки, бу бойликларга йўл очаётган ҳодиса айнан инсоният тўхтатишга ҳаракат қилаётган жараён, иқлим ўзгаришидир.

❗️Глобал исиш натижасида дунё музликлари эриб, янги разведка ҳудудлари очилмоқда. Маьлумот учун 1995-йилдан буён хозиргача Албания ҳудудига тенг майдон музликлар эриб бўлган .

❗️Замонавий технологиялар, жумладан георадарлар, аллақачон икки километр чуқурликкача муз остига "қараш" ва эҳтимолий конларнинг хариталарини тузиш имконини беради. Аммо Арктика шароитида қазиб олиш ишлари ҳали ҳам ниҳоятда мураккаб, қиммат ва нозик экотизим учун хавфли бўлиб қолмоқда. Айни пайтда оролдаги ҳар қандай қазиб олиш фаолияти маҳаллий ҳукумат томонидан қатъий тартибга солинади.

👉 @Energetika
11🔥32👍1
​​Жаҳон нефть стандартлари ва Венесуэла нефти

Хом нефть сифати мамлакатлар бўйича сезиларли фарқ қилади ва бу уни қайта ишлаш мураккаблиги ҳамда жаҳон савдосидаги ўрнини белгилайди.

Венесуэла дунёдаги энг йирик тасдиқланган нефть захираларига эга бўлса-да, унинг асосий ишлаб чиқариши оғир нефть ҳиссасига тўғри келади. Асосий марка, Merey 16 — паст API зичлиги (20° дан паст) ва юқори олтингугурт миқдорига эга бўлган "кислота" нефть ҳисобланади. Шу сабабли уни қайта ишлаш қиммат ва технологик жиҳатдан мураккаб бўлиб, фақат чекланган сондаги НҚИЗлар бундай хом ашё билан самарали ишлай олади.

❗️API зичлиги — нефтьнинг сувга нисбатан қанчалик оғир ёки енгил эканини кўрсатади. API кўрсаткичи 10° дан юқори бўлган нефть енгил ҳисобланади ва сув юзасида сузади, 10° дан паст бўлган ҳолларда эса у оғир нефть турига киради ва чўкади

Бунга қарши равишда, Brent, WTI ва Arab Light каби нефть маркалари енгил ва кам олтингугуртли бўлиб, API зичлиги тахминан 40° ёки ундан юқори. Улар арзонроқ қайта ишланади ва юқори қийматли нефть маҳсулотларини кўпроқ беради, шунинг учун жаҳон нархларини шакллантиришда асос сифатида хизмат қилади. Arab Super Light ва Tapis эса сифат иерархиясининг энг юқори поғонасида туради.

Шу билан бирга, оғир нефть жаҳон бозори учун аҳамиятли бўлиб қолмоқда. АҚШнинг Мексика қўлтиғи соҳилидаги НҚИЗлар Венесуэла, Канада ва Мексикадан келадиган оғир нефтьни қайта ишлаш учун махсус ускуналар билан жиҳозланган.

1970-йилларда Венесуэла кунига 3,5 миллион баррель нефть ишлаб чиқарган бўлса, бугунги кунда ишлаб чиқариш ҳажми тахминан 1 миллион баррельга тушиб, жаҳон таклифининг 1 фоизини ташкил этмоқда. Бу пасайиш сармоя етишмаслиги, инфратузилма муаммолари ва санкциялар билан боғлиқ.

Венесуэла OPEC асосчиларидан бири бўлса-да, ишлаб чиқариш қисқариши туфайли унинг нефть доирасидаги таъсири сезиларли даражада заифлашган.

❗️Маълумотлар Saudi Aramco, ExxonMobil, АҚШ Энергетика ахборот маъмурияти (EIA), S&P Global, PEMEX ҳамда Канада энергетика регулятор агентлиги (CER) каби бир қатор манбалардан олинган.

👉 @Energetika
3👎2🔥2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойнинг Чанша шаҳрида дунёда биринчи хисобланган қуввати 1 МВтли баландликдаги шамол энергетика тизимининг синовлари якунланди.

👉 @Energetika
9👍8😱42🔥1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди

👉 @Energetika
👍17😁8🔥42
Kabel.uz. Кабель, симлар, эмалли симлар, чироқлар, ёритгичлар, автоматлар ва бошқа электротехника маҳсулотларини нархларини билиш ва харид қилиш учун жуда фойдали ресурс. Барча усулдаги тўловларни қабул қиламиз. Республика бўйлаб элтиб бериш хизмати ҳам мавжуд.

Kabel.uz. Очень полезный ресурс для тех кто хочет знать текущие цены на кабельно-проводниковую продукцию, эмальпровод, лампы, светильники, автоматы и другие электротехнические изделия. Форма оплаты любая. Доставка во все регионы Республики.

Веб-сайт:
www.kabel.uz

☎️+998(78) 120 09 09
☎️+998(99) 434 09 09
☎️+998(99) 433 09 09

Бизга ёзинг
👉 @osiyokabel

Каналга уланинг👇
@OsiyoKabelUz
41👍1
​​Мамлакатлар бўйича ҳавонинг ўртача йиллик ҳарорати

Visual Capitalist портали мутахассислари томонидан тақдим этилган янги пастдаги инфографика дунёнинг барча мамлакат ва ҳудудлари бўйича ҳавонинг ўртача йиллик ҳароратини кўрсатади.

Визуализация учун маълумотлар Жаҳон банки гуруҳи томонидан тақдим этилган бўлиб, улар Climatic Research Unit нинг климатологик маълумотларига асосланган. Ҳавонинг ўртача йиллик ҳарорати 1991–2020 йиллар давомида ҳар бир мамлакат бўйича суткалик минимал ва максимал ҳароратларнинг ўртача қиймати сифатида ҳисобланган.

Буркина-Фасо ўртача йиллик ҳарорати 30,4°C бўлган ҳолда жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллайди. Энг иссиқ мамлакатлар қаторига, шунингдек, Мали, Сенегал, Мавритания, Джибути ва Гамбия киради. Умуман олганда, дунёдаги энг иссиқ ўн мамлакатнинг олтитаси Африка қитъасида жойлашган.

Юқори ҳароратларнинг бундай жамланиши кўп жиҳатдан географик омиллар билан изоҳланади. Қитъанинг катта қисми экваторга яқин ёки арид ва ярим арид иқлим зоналарида жойлашган бўлиб, бу ерларда қуёш нурланишининг юқори даражаси ва булутлиликнинг пастлиги бутун йил давомида юқори ҳароратларни сақлаб туради. (арид ҳудудлар — ёғингарчилик жуда кам бўладиган, ҳаво қуруқ, намлик паст бўлган жойлар)

Африкадан ташқари ҳудудларда ҳам барқарор юқори ҳароратлар қатор тропик орол давлатлари ва Яқин Шарқ мамлакатларида қайд этилади. Аруба, Токелау, Тувалу ва Кюрасао каби ҳудудларда ўртача йиллик ҳарорат тахминан 28–29°C ни ташкил этади, Қатар, Баҳрайн ва Бирлашган Араб Амирликларида ҳам шунга яқин кўрсаткичлар кузатилади.

Бу ҳудудлар учун ҳароратнинг мавсумий ўзгаришлари нисбатан кичиклиги хос. Илиқ океан сувлари ва чўл иқлими ўртача йиллик юқори ҳарорат кўрсаткичларининг сақланиб қолишига хизмат қилади.

Ҳарорат спектрининг қарши учида юқори кенгликларда жойлашган ёки катта қутбий ҳудудларга эга мамлакатлар туради. Гренландия энг паст ўртача йиллик ҳароратга эга бўлиб, у −18,7°C ни ташкил этади. Ундан кейин Шпицберген ва Ян-Майен (Норвегиянинг Арктика ҳудудлари), Канада ва Россия келади.

Жадвалда Ўзбекистоннинг ўртача йиллик ҳарорати 13,06 C° қайд этилган!

👉 @Energetika
👍321🔥1
Фарғона НҚИЗ Қозоғистон нефтидан халқаро стандартга мос Jet A-1 авиаёқилғисини ишлаб чиқаришни бошлади

Хом ашёнинг биринчи партияси, 35 минг тонна ҳажмда 2025-йил декабрь ойида Қозоғистондан Фарғонага етказиб берилган, деб ёзади Avianews нашри. Етказиб беришлар 2026-йилда ҳам давом этади, йил охиригача умумий ҳажм 500 минг тоннага етиши мумкин.

Маълум қилинишича, Қозоғистон хом ашёсидан олинган ёқилғи ички бозорга йўналтирилади. НҚИЗ оператори Saneg компанияси режавий қувватларга чиққач, корхона Ўзбекистон ички авиакеросинга бўлган эҳтиёжининг 70–80 фоизини таъминлай олишини маълум қилган.

👉 @Energetika
1🔥9😁62😢2😱1
Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти фаолиятининг келгусидаги вазифалари ва режалари юзасидан тақдимот билан танишди.
4🔥3😁31
🔥5😁5👍1😢1
Қозоғистоннинг Россия электр энергиясига боғлиқлиги кучайди

Қозоғистон Россия электр энергиясининг энг йирик импортёрига айланди.

Аввал Россия учун асосий йўналиш Хитой бўлган, аммо Узоқ Шарқда қувватлар етишмаслиги сабабли Россия энергетика тизимлари аввалги ҳажмларни таъминлай олмай қолган 2025-йилнинг 11 ойи давомида Хитойга етказиб бериш ҳажми 63 фоиздан ортиққа қисқариб, 298,5 миллион кВт·соатни ташкил этган.#

Натижада Россия электр энергиясининг энг йирик импортёри Қозоғистон бўлиб қолган, умумий экспортнинг тахминан 60 фоизи ушбу мамлакат ҳиссасига тўғри келади. Бу қарийб 4,5 миллиард киловатт-соатдир.

Қозоғистондан ташқари, асосий истеъмолчилар сифатида Мўғулистон (13 фоиз), шунингдек Жанубий Кавказ ва Яқин Шарқ мамлакатлари хусусан, Грузия ва Туркия бўлиб қолмоқда.

❗️Айни пайтда Қозоғистон билан Россия савдо оқими ўзаро характерга эгалик тусига кириб улгурган, кундузи Россия республикага электр энергияси етказиб беради, тунги соатларда эса, Қозоғистон электр станцияларида ишлаб чиқариш ортиб кетган пайтда, энергия аксинча йўналишда, Россия томонга узатилади.

👉 @Energetika
👍8😢53🔥1😁1🤔1
Қизиқарли факт

👉 @Energetika
😁5😢31🔥1🤔1
Energetika
Фарғона НҚИЗ Қозоғистон нефтидан халқаро стандартга мос Jet A-1 авиаёқилғисини ишлаб чиқаришни бошлади Хом ашёнинг биринчи партияси, 35 минг тонна ҳажмда 2025-йил декабрь ойида Қозоғистондан Фарғонага етказиб берилган, деб ёзади Avianews нашри. Етказиб беришлар…
#раддия

❗️Қозоғистон Энергетика вазирлиги "Avianews" портали томонидан Қозоғистон нефтидан Фарғона нефтьни қайта ишлаш заводида Jet A-1 авиаёқилғисини ишлаб чиқариш бошлангани ҳақида тарқатилган хабарни рад этди.

"ОАВда тарқатилаётган “ҚазТрансОйл” компанияси Қозоғистон нефтини Фарғона нефтьни қайта ишлаш заводи манзилига етказиб беришни бошлагани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бугунги кунда магистрал нефть қувурлари тизими орқали Қозоғистон нефтини мазкур йўналишда ташиш амалга оширилмаяпти. ОАВ ва жамоатчиликни фақат расмий маълумотларга таянишга чақирамиз" — дейилади мамлакат расмийлари хабарида

👉 @Energetika
😁7👍4🔥2🤔1
14-январь Ватан ҳимоячилари куни билан барчани табриклайман.

Юртимиз тинч, осойишталик сиз-у, бизни ҳеч қачон тарк этмасин!
👏16👍42
Президент Шавкат Мирзиёев энергия самарадорлигини ошириш ҳамда электр энергияси таъминотида бозор механизмларини жорий этиш юзасидан тақдимот билан танишди.
👍72🔥1
АҚШ 2030-йилга қадар Ойда ядровий реактор яратиш режасини тасдиқлади

NASA ва АҚШ Энергетика вазирлиги ядровий реактор асосида ишлайдиган Ой энергетика тизимини яратиш бўйича келишувни расман тасдиқлади.

❗️Режага кўра, 2030-йилгача Ой юзасида ядровий реактор ўрнатилади. Бу лойиҳа "Артемида" дастури доирасида амалга оширилади ва келажакда Марсга учишлар учун ҳам асос бўлиб хизмат қилади.

❗️Ҳозирги кунда Ойдаги асосий муаммолардан бири бу барқарор электр энергиясининг йўқлиги. Аксарият миссиялар қуёш панелларидан фойдаланади. Аммо Ойда бир Ой туни 14 Ер кунига тенг. Бу вақтда қуёш панеллари ишламайди ва ҳарорат жуда пастга тушиб кетади.

Шунинг учун олимлар ядровий реактордан фойдаланишни таклиф қилмоқда. Ядровий реактор қуёшга боғлиқ эмас, у куну-тун, совуқда ҳам, чанг бўлса ҳам электр энергияси ишлаб чиқара олади.

❗️Бу реактор бир неча йил давомида қўшимча ёқилғи қуймасдан ва таъмирсиз ишлаши мумкин.

❗️NASA реакторни Ойга олиб бориш ва миссияни ташкил этиш билан шуғулланади, Энергетика вазирлиги эса реакторнинг ўзи, ядровий ёқилғи ва хавфсизлик масалалари учун жавоб беради.

NASA раҳбариятининг айтишича, бу келишув Ойда келажакдаги базаларни қуриш учун мустаҳкам асос яратади.

❗️Агар Ойда барқарор электр бўлса, у ерда одамлар яшаши, лабораториялар ишлаши ва ресурслар қазиб олиниши мумкин бўлади.

Шу билан бирга маьлумот учун Хитой ва Россия хам биргаликда 2033–2035 йиллар атрофида Ойда умумий ядровий электр станцияси қурилишини режалаштирмоқда.

👉 @Energetika
52🔥2
​​Хитойдаги илк сув ости энергияни аккумулиция қилиш тизими, "Dongchu-1" комплекс синовлари муваффақиятли ўтди

2026-йил 11-январь куни Фуцзянь провинциясида жойлашган Миньху кўлида Dongfang Electric компаниясининг Тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган Хитойдаги биринчи киловатт қувватли сув ости ГАЭС энергияни аккумулиция қилиш тизими — "Dongchu-1"нинг 10 кунлик комплекс сув ости синовлари якунланди. Синовлар тўлиқ муваффақиятли деб эътироф этилди.

Анъанавий гидроаккумулицияловчи электр станцияларидан фарқли ўлароқ, бундай станциялар турли баландликларда жойлашган икки алоҳида сув ҳавзасини талаб қилади. "Dongchu-1" эса инновацион ечимга асосланган схемага эга:

ўрнатилган "пастки резервуар" диаметри тахминан 4 метр бўлган герметик, ичи бўш шар;

табиий "юқори резервуар" атрофдаги сув муҳити.

❗️Ишлаш принципи:

электр тармоғида юклама паст бўлган даврларда ортиқча электр энергияси шар ичидаги сувни сўриб чиқариш учун сарфланади. Натижада шар ичида манфий босим ҳосил бўлади ва потенциал энергия захира қилинади;

электр энергиясига бўлган талаб юқори бўлган соатларда клапан очилади ва ташқи сув муҳити босими таъсирида сув шар ичига шиддат билан кириб, турбинани айлантиради ҳамда электр энергияси ишлаб чиқарилади.

❗️Синов натижалари:

тизим 65 метр чуқурликка туширилган;

синовлар давомида 100 тадан ортиқ тўлиқ зарядлаш ва разрядлаш цикллари амалга оширилган;

барча асосий кўрсаткичлар, герметиклик, ишлаш барқарорлиги ва энергияни айлантириш самарадорлиги, лойиҳа талабларига тўлиқ мос келган;

технология ҳарорат ўзгаришлари ва сув оқимлари каби мураккаб сув ости шароитларида ҳам ўз ишончлилигини тасдиқлаган.

Биринчидан бу Хитойда сув ости энергияни аккумулиция қилиш соҳасида назарий тадқиқотлардан амалий қўллаш босқичига ўтишни англатади.

Иккинчидан технология географик чекловларни бартараф этади, уни оддий сув омборлари ва кўлларда, келгусида эса денгиз ва океан ҳудудларида ҳам жорий этиш мумкин.

Учинчидан айниқса, чекка ҳудудларда жойлашган шамол ва қуёш электр станцияларини қўллаб-қувватлаш, орол микротармоқлари ҳамда денгиз платформалари учун катта истиқболга эга.

Қолаверса Хитой бу билан 2016-йилда шунга ўхшаш синовлар ўтказилган Германиядан кейин ушбу илғор технологияни ўзлаштирган дунёдаги кам сонли мамлакатлар қаторига қўшилди.

👉 @Energetika
🔥32
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Хитой инсоният тарихида, бир йиллик электр энергияси истеъмоли
10 триллион киловатт-соатдан ошиб кетган биринчи давлат бўлди.

👉 @Energetika
😱83👍2🔥1👏1
АҚШ Венесуэла нефтининг биринчи партиясини 500 миллион долларга сотди. Ушбу маблағларни сақлаш учун очилган асосий банк ҳисоб рақами Қатарда жойлашган. Бу ҳақида Semafor портали ўз манбаларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
👎8😢53👍2😁2🔥1
Мамлакатларнинг кўмир қазиб олиш рейтинги

👉 @Energetika
3😱2🔥1
Osiyo Kabel заводининг Ўзбекистон Республикасидаги сотув марказлари:

Андижон 👇

☎️+99877 134 09 09
Бухоро
👇
☎️+99895 859 09 09
Денов
👇
☎️+99895 556 09 09
Марғилон
👇
☎️+99877 038 09 09
Навоий
👇
☎️+99895 727 09 09
Наманган
👇
☎️+99895 139 09 09
Нукус
👇
☎️+99897 787 78 87
Самарқанд👇
☎️+99894 120 09 09
Термиз
👇
☎️+99877 231 09 09
Ургенч
👇
☎️+99894 113 32 31
Фарғона
👇
☎️+99877 138 09 09
Ҳазорасп 👇
☎️+99893 752 36 00
Қарши
👇
☎️+99877 206 09 09
Қўқон
👇
☎️+99877 136 09 09

Тошкент, Жомий (шоурум)
☎️ +99877 314 09
09
Тошкент, Чуқур Сой
☎️ +99898 360 00 64
Тошкент, Индекс
☎️+99891 427 32 12

👆Торговые представительства завода Osiyo Kabel по Республике Узбекистан.

👇Бош офис, Жомий
☎️+99878 120 09 09
☎️+99899 434 09 09
☎️+99899 433 09 09
👆Главный офис, Джами

Веб-сайт:
www.kabel.uz

Бизга ёзинг👉
@osiyokabel

Каналга уланинг👇
@OsiyoKabelUz
2👍21